Банклар 2024 йилда қанча фойда кўрди?
Ўзбекистон банклари 2024 йилни 6 трлн 966 млрд сўм соф фойда билан якунлади.
Bankers.uz маълумотларига кўра, бу 2023 йилга нисбатан 5,4 трлн сўмга камроқ.
“Миллий банк” ўтган 2024 йилда ҳам энг кўп фойда олган банк мақомини сақлаб қолди. “Капиталбанк” фойдаси сезиларли пасайгани сабаб “Ҳамкорбанк” ҳамда “СҚБ” иккинчи ва учинчи ўринларга кўтарилиб олди.
Давлат банклари йилни умумий ҳисобда 317 млрд сўмлик зарар билан якунлади.
Энг кўп зарар кўрган банклар ҳам сезиларли фарқ билан давлат банклари бўлди — “БРБ” ва “МКБанк”. Улар мос равишда 2,2 трлн сўм ва 1,7 трлн сўм зарар кўрди. Умумий ҳисобда 9 та банк йилни зарар билан ёпди.
Йил давомида фойдаси бошқаларга қараганда энг кўп ўсган банк TBC Bank бўлди — +748,5 фоиз. Банк фойда бўйича умумий рўйхатда 11-ўринни эгаллади.
ТОП-10 энг кўп фойда кўрган банклар орасида атига 2 таси давлат банки бўлди.
@bankir