Фирибгарлар бекор ўтирмаяпти
2024 йилда Ўзбекистонда 35 000 дан ортиқ фирибгарлик ҳолатлари расмий қайд этилган. 2023 йилда бу кўрсаткич 26 000 та бўлган.
Бир қарашда молиявий саводхонлик лойиҳалари кўпайган, ҳар қадамда фирибгарларга алданмасликка чақириқлар бор. Бироқ, фирибгарлар бир жойда қотиб қолгани йўқ, улар ривожланяпти.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази раҳбари Беҳзод Мамажонов Spot'га мамлакатдаги фирибгарлик ҳақида гаприб берди.
Интернет товламачилари аввал телефон қилиб, бир марталик SMS кодларни сўрарди ва бу умумий фирибгарлик ҳолатларининг 95 фоизини ташкил қилган.
Ҳозирда бу 12-13 фоизгача қисқарган. Фирибгарлар ўз устида ишлаб, янгидан-янги схемаларни ишлаб чиқмоқда.
2024 йилда энг кўп фирибгарлик ҳолатлари Телеграмдаги APK файллари орқали тарқатилган иловалар билан содир этилган.
❗️Фойдаланувчилар бу файлларни фойдали илова деб ўйлаб юклаб олади. Иловага киргач улардан рўйхатдан ўтиш учун худди бошқа иловалар каби муҳим маълумотлар сўралади.
Аммо бу маълумотлар кейинчалик бошқа серверларга узатилади ва улардан фирибгарлик мақсадида фойдаланилади.
Сунъий интеллект ҳам фаол
Фирибгарлар замонга мослашган ҳолда, сунъий интеллект ёрдамида депфейклар яратиб, улар орқали одамларни ўзига жалб қилмоқда.
Масалан Зафар Ҳошимовнинг мана бу депфейки сабаб бир қанча ўзбекистонликлар фирибгарлар тузоғига тушган.
Бошқа мамлакатларда кўпроқ ёши катталар фирибгарлик қурбонига айланиб қолса, бизда вазият тескари — асосан ёшлар уларга алданмоқда.
Бу эса келаётган йилларда ҳам фирибгарлик ҳолатлари сони ортиши мумкинлигини кўрсатади. Хўш, бундай вазиятда нима қилиш керак?
Агар фирибгарлик банк карталари билан боғлиқ бўлса:
⏺Телефон рақамингизга ёки иловаларингизга боғланган барча карталарни дарҳол блокировка қилинг. Бундай ҳолларда, ҳар бир сония муҳим.
⏺ҲМҚО ёки ИИВ киберхавфсизлик бўлимига мурожаат қилинг.
Агар телефонингиз APK файли орқали вирус билан зарарланган бўлса интернетни дарҳол узиш керак.
Бошқа телефонларда ҳам шу ҳисобрақам бўлса, уларда ҳам интернет узилиши керак.
Зарарли дастурларни олиб ташлаш ва телефонингизни тиклаш учун мутахассислар ёки киберхавфсизлик хизмати билан боғланинг.
📱Фирибгарлик ҳолатлари сиз билан содир бўлса ёки бу борада шубҳангиз бўлса 102 ёки 555-02-1010 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.
Мурожаатни csec.uz/uz/contacts/ орқали онлайн юборса ҳам бўлади.
Фирибгарлик сиз билан исталган пайт содир бўлиши мумкин. Танқидий фикрланг ва ҳушёрликни йўқотманг!
@bankir