Ўтган ҳафта қозоғистонлик бир ҳамкасбим билан кўришдик — Тошкентда экан, бироз суҳбат қурдик, фикр алмашдик.
Жуда кўп мавзуларни муҳокама қилиш асносида Қозоғистондаги вазиятга ҳам келдик. Кўп маълумот айтилди, лекин биттаси диққатимни тортди. Дўстимнинг айтишича, Қосим Жўмарт-Тўқаев ҳокимиятининг илк йилларида бошқа кўп соҳалар қаторида мактаб таълимида ҳам яхши ишлар амалга оширилган.
Ўқитувчиларнинг маоши кўтарилиб, турмуш тарзи яхшиланганини айтар экан, ҳамкасб қизиқ хулоса қилди: ўқитувчининг даромади яхши бўлса, қўшимча даромадни ўйламаса, чалғимай ўқитувчилигини қилса яхши, лекин янада муҳимроғи — даромади унга йилига бир-икки марта хорижга чиқиш имконини бериши керак.
Ўқитувчи дунё кўриши керак — майли дам олишга борсин, майли қандайдир конференцияларга бориб келсин. Ана ўшанда унинг дунёқараши кенгаяди, чет эллик танишлар орттиради, у ердаги ҳамкасблардан янги нарсалар ўрганади. Ўқитувчиларнинг дунёқараши кенг бўлиши давлат учун стратегик аҳамиятга эга. Ўқитувчи замонавий методлар ёрдамида фақат билим бермайди, фикрлашни ҳам ўтказади, ва бунда бехитиёр ўз қарашларини, тажрибасини, тафаккур тарзини болаларга ҳам ўтказади.
@AsanovEldar