Мен Шайбонийхонни кўп гапирганимга баъзилар Бобурни ёқтирмайди деб ўйларканей. Асло ундай эмас.
Аввало, тарих нуқтаи назаридан иккисигаям холис баҳо беришга ҳаракат қиламан. Шайбонийхоннинг роли Бобур фонида адолатсиз унутилганини айтаман холос.
Лекин симпатия-антипатия ҳақида гапирадиган бўлсак, менга Бобур кўпроқ ёқади. Авваламбор шоир сифатида.
Шайбонийхон ҳам, Ҳусайн Бойқаро ҳам шоҳ ва шоир бўлган. Лекин уларнинг ижоди билан танишсангиз, барибир ҳаваскорлик ҳавоси сезилади. Мушоираларда завқланиб кетиб, ғазал битиб қўйишган, мақтов эшитиб, янада илҳомланиб кетишган бўлса керак. Шеърлари яхши, ёмон эмас, аммо жуда юксак бадиий маҳорат ва ғояни акс эттирмайди.
Бобур эса қалами устида қаттиқ ишлагани билинади. Тили бошқача, услуби бошқача, ажралиб туради. Енгил, ўйноқи қилиб ёзган, жуда осон ўқилади. Шакл ва образларда ҳам оригиналлик кўп.
Иннайкейин, Шайбонийхон консервативроқ, диндорроқ бўлган, зоҳидона ҳаётга қизиққан. Бобур эса ҳаётдан лаззатланишни билган, анча очиқ ва қувноқ одам бўлган. Ўша давр учун либерал десаям бўлади — у даврда бундан ортиқ инклюзивлик ва дунёвийлик бўлмаса керак. Нима дединглар?
@AsanovEldar