Netflix'нинг Клеопатра VII (ўша ҳамма биладиган Клеопатра аслида еттинчиси) ҳақидаги ҳужжатли фильми шовшув келтириб чиқармоқда. Ўзи Netflix ирқ, жинс масаласини кўп кўтариб чиқади.
Ҳатто мисрлик ҳуқуқшунос Маҳмуд ас-Семарий компания устидан прокуратурага шикоят қилибди. Маликани қора танли қилиб тасвирлагани учун.
Эллинистик Мисрда қора танли аҳоли ростдан кўп бўлган. Клеопатра VII Птолемей XII нинг никоҳдан ташқари қизи бўлган. Унинг онаси қора танли бўлган ҳам бўлиши мумкин. Лекин замонавий Миср аҳолисини ташкил қилувчи халқларга алоқадор бўлганининг эҳтимоли кам, чунки бугунги Миср аҳолиси VII-XVII асрларда шаклланган.
Кўплар "қора танлиларни атайлаб тиқиштиришяпти" деб ўйлайдиган вазиятларда аслида тарихий ҳақиқат тикланаётган бўлади. Қора танлилар Африкада (яна қаерда бўлсин?), Европада, Осиёда қадимдан жуда кўп яшаган, тарихда маълум роль ўйнаган. Америкада қул савдоси пайдо бўлгунига қадар улар Африкадан чиқмаган деб ўйлаш хатодир.
@AsanovEldar