Аброр Мухтор ва айрим ватанпарвар псевдоблогерлар нега Дўсов масаласини қоралашга тушиб кетишди?
Чунки уларнинг кураторлари чичиб қўйишди. Улар ўзларича Ўзбекистонда ҳақиқатни гапирганнинг аҳволи шунақа бўлади, деган сигнални беришмоқчи бўлишди. Бироқ, бу ўз-ўзидан тескари реакция бериб юборди.
Қулоқлар иддао қилганичалик ҳеч ким масалани сиёсийлаштириб юбормаган эди. Аксинча қулоқлар кураторларининг ўзи буни сиёсий талқинга олишди. Ўзларича буни ташқи кучларнинг фитнасига боғлашди. Ваҳоланки, бу ҳеч қандай ғояга ва ташқи кучларга алоқадор эмасди.
Дўстов шунчаки ўзининг бошидан ўтганини гапирди. Унинг гаплари унча-бунча киши айтолмаган халқ дарди эди. Шунинг учун у тез тарқалиб кетди ва тез унитилаётган ҳам эди. Бироқ...
Қулоқларнинг кураторлари йўқ жойдан арининг инига чўп тиқишди ва халқнинг назаридан четда бўлган ҳодисани янада бўрттириб, чиқариб беришди.
Ҳа, мен ҳам халқни давлатга қарши гижгижлашларига қаршиман. Лойиҳамиз ҳам асосан шунақа фитналарни фош этишга қаратилган. Бироқ, айни пайтда халқни давлатга тескари қўяётганлар бу қулоқларнинг кураторлари.
Энди нима қилиш керак? Энди Дўстовни қоралаш компаниясини тўхтатиш керак. Чунки уни қанча қоралашса, халқ олдида шунча даражаси кўтарилиб, давлатга нафрати ортиб боряпти. Бундай пайтда давлат томонидан Дўстовга ёрдам кўрсатилиши энг тўғри қарор. Чунки ҳар қанча қулоқлар ишга солинмасин, Дўстов мазлум образида қолиб кетаверади. Ҳатто, дин орқали уриниш ҳам самара бермади.
Аввал таъкидлаганимдек, бу масалани ПХХ назоратга олиб, алоқадор масъуллар билан шуғлланиши керак. Чунки, бунинг ортидан давлатчиликни хавф остига қўйишди. 3-4 та амалдорнинг хато қарорини деб бутун бошли давлат қораланишига қаршиман!
Ватан омон бўлсин!
https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal