Қонун ва тенгхуқуқлик.UZ/Закон и равноправие.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Russian
Category: Blogs


Фикр билдириш ва мулоқот учун /пообщаться и выразить свое мнение👇
https://t.me/Angren_NK_gruppa
Мурожаат учун/ для обращений 👇 @Pomoshnikadm1nabot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Russian
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Кредит қарздорлигини ундириш

Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади.

Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади.

Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак.

Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди.

3030-низом.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш онлайн ариза орқали амалга оширилади

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Ариза бериш учун:
https://my.gov.uz/oz/service/1017

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ҳуқуқий муаммо ечимига ишончли ҳимоя қидиряпсизми?

Umarov and Justice адвокатлик бюроси сизнинг муаммоингизга индивидуал ёндашиб, ҳуқуқий ҳимояни таъминлайди. Маъмурий, жиноий, фуқаролик ва иқтисодий соҳалардаги низолар бўйича малакали ёрдам олиш имконияти мавжуд.
Мурожаат қатъий сир сақланади.

📞 Қабулга ёзилиш ёки маслаҳат олиш учун телефон рақамлари:

▫️93 527 05 27, 90 017 77 47, 93 590 57 47  (Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти),
▫️91 401 00 27  (Бухоро),
▫️91 251 51 61  (Навоий).

📌  Лицензия ҳуқуқи асосида (Лиц.рақами 388017, Реестр рақами L - 70665901)

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


1999 йил 16 февраль воқеалари

Бугун мазкур мудҳиш воқеага 26 йил тўлди. Ўшанда Тошкентда амалга оширилган қўпорувчиликлар 16 кишини ҳаётдан олиб кетган, юзлаб инсонлар жароҳатланганди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


❗️Телеграмдаги хавфли apk файллар: Ҳимоя чоралари

Агар сиз "Видеодаги сенми", "МИБдан қарзингиз бор", "Судга чақирув", "Сени расмларингни топиб олдик" каби вирусли файлни босиб, юклаб олган бўлсангиз, унинг натижасида ушбу хабар сизнинг номингиздан дўстларингизга ҳам юборилиши мумкин.

Нима қилиш керак?
☑️ Пластик картангизни ҳимоя қилинг: Агар Телеграм рақамингиз банк картангизга уланган бўлса, зудлик билан банкингиз мобил иловаси ёки колл-маркази орқали картангизни вақтинча блоклатинг.

☑️ Телеграм аккаунтингизни қайта тикланг: Ҳакерлар шахсий маълумотларингизни олиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Шунинг учун Телеграм аккаунтингизни ўчириб, янги аккаунт яратиш тавсия этилади.

Бундай вирусли файллар тарқалаётганини яқинларингизга билдириб, уларни ҳам огоҳлантиринг!


https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Кўпчилик фақат раҳбарларга ёқиш ёки лавозимини сақлаб қолиш мақсадида шанба куни ҳам ишлашга мажбур бўлмоқда

Ривожланган давлатларда аллақачон тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш масаласи муҳокама қилиняпти, биз эса беш кунлик нормал иш режимига ҳам тўлиқ ўта олмадик. Расмий равишда шанба дам олиш куни деб белгиланган бўлса ҳам, кўплаб ташкилотларда бу фақат қоғозда қолмоқда. Раҳбарлар ходимларини шанба куни ҳам ишлашга мажбурлайди, гўёки бу меҳнатсеварлик ёки фидойиликнинг белгиси каби кўрсатилади. 

Аслида бу нотўғри ёндашув. Ишчи кучи самарадорлиги иш соатларининг узунлиги билан эмас, балки иш шароити, меҳнатга бўлган муносабат ва мотивация билан боғлиқ. Ривожланган давлатлар айнан шунинг учун иш вақтини қисқартириб, лекин натижадорликни оширишга ҳаракат қиляпти.

Ҳеч ким ишламайдиган куни офисга келиш ва кераксизча ўтириш эса на ходимларга, на тизимга фойда келтиради. Энг ёмони, бу меъёрий ҳолатга айланиб бораётгани. Ходимлар ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмаса, раҳбарлар ҳам ўзбекона «одатий амалиёт»ни давом эттиришдан тўхтамайди. 

Шанба дам олиш куни бўлиши керак ва бу фақат қоғозда эмас, амалда ҳам бажарилиши шарт. Раҳбарлар ходимларнинг шахсий вақтига аралашмай, ҳақиқий натижа берадиган, инсон манфаатини ҳисобга оладиган иш тартибини шакллантириши керак. Акс ҳолда, замонавий бошқарувдан йироқлашиб, эски тизим билан иш юритишда давом этамиз.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Уй-жой шароитини яхшилаш учун имтиёзли кредитга берилган ариза инсон омилисиз текширилади

Скоринг тизими қуйидаги 5 та йўналишда аризачини текширади:
1. Аризачининг яшаш манзили 6 ой давомида ўзгармаганлиги.
2. Фуқаронинг муқаддам ушбу кредитдан фойдаланмаганлиги.
3. Фуқаро камбағал оилалар реестрига киритилганлиги.
4. Уй-жой шароитини яхшилаш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан хизмат бириктирилганлиги.
5. Кадастр маълумотларини тўғри киритилганлиги.

Мазкур 5 та йўналиш скорингдан ижобий ўтгач маҳалла еттилиги томонидан аризачига тавсия берилиши мумкин.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ман тўй қиламан

Агар ўзбек жамияти тўй деган балодан қутилса, ҳеч шубҳасиз тез ривожланарди. Нархлар анча арзонлар эди, одамлар қўлида ортиқча пул йиғилиб, ўзи учун ҳам яшаш бошланарди.

Афсус, бу тўй дегани бошга битган бало бўлди. Энг ёмон дуоларимизда ҳам шуни тилашади. Дуолар ижобат бўлиб, топганимиз фақат тўйга, тўйдан кейин қарз тўлаш билан оворамиз.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Маҳаллалар йириклаштирилади, яъни бир нечтаси биттага бирлаштирилади

2025 йил май ойида маҳалла раислари сайлови бўлиб ўтиши олдидан уларнинг ваколати 5 йилга узайтирилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда маҳаллалар йириклашуви бўлади, яъни бир неча маҳаллалар биттага бирлаштирилади. Бунинг натижасида, штатлар қисқариши ва бюджет харажатлари камайиши кутилмоқда.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ўқитувчини хор қилган халқ икки дунё кўкармайди

Бизни ёшлигимизда ўқитувчи урса уйдагиларга айтишга қўрқардик. Айтсак, уйдагилардан ҳам ердик иссиғидан. Енгини шимариб "нега мани боламни урдинг" деб бормаслиги аниқ эди. Ҳозиргиларни боллари тухумни пўчоғидан бўлганми нима бало дарров ўқитувчига осилади.

Узр сўраб чиқибди, кинг-конг опоқи, "чечирилар" мани бошқа қилмайман деб...

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Диққат фирибгарлар

Уяли алоқа компаниялари бошқа шаҳс рақамини яна бошқа шаҳслар қандай қилиб фойдаланишига йўл қўяётгани ҳақида изоҳ берармикан?

Эҳтиёт бўламиз, фирибгарликни "маҳаллийлаштирилган" янги тури.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Президент раислигидаги бугунги селектордан қисқача:

▪️Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш мақсад қилинган.

▪️Сўнгги 4 йилда бюджетдан спортга ажратилаётган маблағ 3 трлн сўмга ошди.

▪️Олимпия спорт турлари бўйича Президент олимпиадаси ташкил этилади.
Ғолибларга уй, автомобил каби қимматбаҳо совғалар берилади.

▪️
Спортчиларни етиштириб чиқарган биринчи мураббийларга ҳам мукофот берилади.

▪️Хусусий тренерларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

▪️Ҳар ҳафтада маҳаллаларда оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказилади.

▪️Маҳаллалар кесимида “Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги” юритилади.
Йил якуни билан энг фаол оилаларга тренажёрлар берилади, энг яхши маҳаллаларда спорт майдончалари қурилиб, жиҳозланади.

▪️“Соғлом инсон — соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ўйланиб қолади баьзида одам. Ҳаётинг уларни қўлида. Овқатингни қилади. У уйғоқ пайти сан ухлаётган бўласан.

"Хотинимдан умуман қўрқмайман"- деган мужикларга жўнатиб қўямиз

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Тошкентда ноқонуний диний жамоат ортидан божхона идоралари ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари 2021 йилдан норасмий диний дарсларни ташкил этиб келган.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Картошка нархи 5000 сўмдан ҳам пастга тушиб кетиши мумкин

Покистондан жуда катта партияда картошка келмоқда

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Тошкент вилоятида бюджет маблағларини
ноқонуний ўзлаштириш ҳолати аниқланди


Тошкент вилояти Маданият бошқармасига 2022 йилнинг июль ойидан 2024 йилнинг март ойига қадар раҳбарлик қилган шахс 2024 йилнинг январь ойида Бекобод тумани маданият бўлими бошлиғи билан ўзаро тил бириктириб, тумандаги фольклор мактабининг моддий-техник таъминотини яхшилаш мақсадида ажратилган маблағларнинг маълум бир қисмига мусиқий ва техник жиҳозлар харид қилиш жараёнида нархларини сунъий равишда ошириб кўрсатиш орқали, товарларни 416 млн. сўмга қиммат нархларда сотиб олишган ва ушбу пул маблағини ноқонуний ўзлаштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Маданият бошқармасининг собиқ раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан ҳамда Бекобод тумани маданият бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,167-моддаси 3-қисми “а” банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 1-қисми, 167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Ҳозирда мазкур жиноят иши материаллари ЖИБ Бекобод туман суди томонидан кўриб чиқилмоқда


Бизда бюджет мисоли бир қайнар хумдек. Тортинмасдан олаверинглар, халқни пули кўп, тўлдириб қўямиз.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Фуқаролар йиғини раисларининг ваколати 5 йилга узайтирилмоқда

11.02.2025 йил қабул қилинган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга кўра, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3-йилдан 5-йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5-йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Лип-лип

Ангренни гўрсети ўз халқини севади. Юракдан севади. Тадбиркорликни ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, халқим техникаларни харид қилиб бизнесни ривожлантирсин, маиший техникаларни янгилаб турсин деб, тез-тез светни ўчириб туради.

UPD: гўрсет эмас, горсеть экан. Икки қошиқ қонимиздан кечинглар. Бир қошиғини янги техника олишга запас қилиб қўямиз.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Танқид келажак балоси

Қайси бир амалдорни фидойи, ишчан меҳнатсеварлигини ёзсанг, албатта ишдан кетади ёки "битта иш билан" овора қилиб кўйишади.

Танқид қилсанг, кўтарилиб кетади ёки бўлмасам "иш ясаб", ўзингни жавобгар қилиб, суд эшигига қоровул қилиб қўйишади.

Бундан буёғига фақат мақтаймиз, шунда ривожланиб кетишимиз аниқ.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Маҳалла еттилигининг ойлик маошлари экан:

Хоким ëрдамчилари: 8-12млн
Ëшлар етакчилари: 5-6млн
Проф инспект: 8-12млн
Солиқ инспект: 6-10млн
Ижтимоий ходим: 8-10млн
Хотин қизлар фаоли: 5-8млн
Маҳалла раиси: 3,8-5млн

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal

20 last posts shown.