Қонун ва тенгхуқуқлик.UZ/Закон и равноправие.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Russian
Category: Blogs


Фикр билдириш ва мулоқот учун /пообщаться и выразить свое мнение👇
https://t.me/Angren_NK_gruppa
Мурожаат учун/ для обращений 👇 @Pomoshnikadm1nabot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Russian
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Марказий банкдан банк карталари бўйича янги тартиб

2025 йилдан бошлаб, бир жисмоний шахсга бир банкда 5 тагача, барча банкларда эса 20 тагача банк картасини очиши мумкин. Ундан кўпига чеклов қўйилди.

Бу чеклов виртуал ва кобейджинг карталарини ҳам ўз ичига олади, аммо чет эл валютасидаги карталарга тааллуқли эмас.

Агар картада 12 ой давомида ҳеч қандай операция қилинмаса, банк уни блоклаб, карта эгасига хабар бериши талаб этилади. Бу чора фирибгарлик ҳолатларини камайтириш учун жорий қилинган.

Айни вақтда шахс ўз номига нечта карта очилгани ҳақида маълумот олиш имконияти мавжуд эмас.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


"Пропан"да ҳам бензинда ҳам нархлар арзонлашуви кузатилмоқда

Кечаги биржа савдоларида "пропан" газда ҳам, бензинда ҳам нархлар пасайиши кузатилган. Хусусан, АИ 92 бензин нархи 229,1 сўмга пасайиб, тоннаси учун 12 428.0 сўмни, АИ 80 бензини эса -25,3 сўмга пасайиб, тоннаси учун 9 303.0 сўмни ташкил этган.

Суюлтирилган газ (пропан) эса 170,6 сўмга арзонлаб тоннаси учун 6 179,0 сўмни ташкил этган.

Биржадаги ушбу пасайишлар тез кунларда ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида ҳам акс этиши керак.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ижро органлари қўшимча манбалардан харажат қилиш учун Ҳукумат розилигини олиши шарт

Республика ижро органлари бошқарув ходимларининг иш ҳақларини ошириш, маҳаллий бюджет қўшимча манбаларидан, республика идораларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан хизмат автомобили, қимматбаҳо мебель ва офис жиҳозлари харид қилиш бўйича таклифлар киритиш тақиқланди. Республика идоралари мабодо бундай буюмларни харид қилмоқчи бўлса, ҳукумат розилигини олиши керак бўлади - президент қарори.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Вақтида "кадастр" қилдирмаганлик учун жарима миқдори камайтирилмоқда

Фуқаролар томонидан турар жойларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик учун белгиланган жарима миқдори камайтирилмоқда.(Қанчагача экани номаълум)

Маълумот учун: МЖтКнинг 68-1 моддасида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Виждон

Ўзи хоҳламасада, ноиложликдан, " етарли" деб қўяқолди.

Бундай олиб қараса, бир ойда 5-6 млн билан жон сақлаб қолиш учун етарли. Фақат яшаш учун эмас...

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Хитойда тарқалган вирус Ўзбекистонга аллақачон кириб келган".- мутахассис изоҳи:

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Бюджет ташкилотларида иш ҳаққига устама белгилаш миқдори чегараланмаган

Бюджет ташкилотларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун тариф ставкаси ёки лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда) 50 фоизидан ошмаган миқдорларда шахсий устамалар белгиланади.

Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бошқарув ходимлари учун ушбу устамаларнинг энг юқори миқдорлари чегараланмайди.

Мазкур устамалар раҳбарга юқори турувчи ташкилот томонидан, бошқа ходимларга муассаса ёки ташкилот раҳбари томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 19.09.2024 йилдаги буйруғи.
(22.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3561
)

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Доллар курси 13000 сўмлик маррадан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 13 005 сўмгача кўтарилди.
----
Видеода дунёдаги энг ёқимли калллардан бири, доллар амакидан мурожаат

Дўкончи савдогар танишларга юбориб қўйинг.

Ҳаммага яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Аброр Мухтор ва айрим  ватанпарвар псевдоблогерлар нега Дўсов масаласини қоралашга тушиб кетишди?

Чунки уларнинг кураторлари чичиб қўйишди. Улар ўзларича Ўзбекистонда ҳақиқатни гапирганнинг аҳволи шунақа бўлади, деган сигнални беришмоқчи бўлишди. Бироқ, бу ўз-ўзидан тескари реакция бериб юборди.

Қулоқлар иддао қилганичалик ҳеч ким масалани сиёсийлаштириб юбормаган эди. Аксинча қулоқлар кураторларининг ўзи буни сиёсий талқинга олишди. Ўзларича буни ташқи кучларнинг фитнасига боғлашди. Ваҳоланки, бу ҳеч қандай ғояга ва ташқи кучларга алоқадор эмасди.

Дўстов шунчаки ўзининг бошидан ўтганини гапирди. Унинг гаплари унча-бунча киши айтолмаган халқ дарди эди. Шунинг учун у тез тарқалиб кетди ва тез унитилаётган ҳам эди. Бироқ...

Қулоқларнинг кураторлари йўқ жойдан арининг инига чўп тиқишди ва халқнинг назаридан четда бўлган ҳодисани янада бўрттириб, чиқариб беришди.

Ҳа, мен ҳам халқни давлатга қарши гижгижлашларига қаршиман. Лойиҳамиз ҳам асосан шунақа фитналарни фош этишга қаратилган. Бироқ, айни пайтда халқни давлатга тескари қўяётганлар бу қулоқларнинг кураторлари.

Энди нима қилиш керак? Энди Дўстовни қоралаш компаниясини тўхтатиш керак. Чунки уни қанча қоралашса, халқ олдида шунча даражаси кўтарилиб, давлатга нафрати ортиб боряпти. Бундай пайтда давлат томонидан Дўстовга ёрдам кўрсатилиши энг тўғри қарор. Чунки ҳар қанча қулоқлар ишга солинмасин, Дўстов мазлум образида қолиб кетаверади. Ҳатто, дин орқали уриниш ҳам самара бермади.

Аввал таъкидлаганимдек, бу масалани ПХХ назоратга олиб, алоқадор масъуллар билан шуғлланиши керак. Чунки, бунинг ортидан давлатчиликни хавф остига қўйишди. 3-4 та амалдорнинг хато қарорини деб бутун бошли давлат қораланишига қаршиман!

Ватан омон бўлсин!

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Гоҳида "замекания" ҳам бўлиб туради

Қанийди, қайта -қайта эшитсангиз оғзи оғриб кетсайди.

"Қоралаш акцияси" ўхшамай қолса, эътиборни бошқа жойга тортиш учун, у бу нарса ўйлаб топишар-а...

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Ҳокимлар Амирсойда ҳордиқ чиқармоқда

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Чўпон ака бўрини духини олиб қўйди

Айтишларича воқеа Ангренда бўлган.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Бугунги кунда Ўзбекистонда:

➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 155 минг сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 минг сўм;
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 минг сўм;
➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 834 минг сўм;
➖ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – 920 минг сўмни ташкил қилади.

Мамлакатимизда тўланаётган ўрта ойлик иш ҳақи қарийб 5,2 млн сўмни ташкил этар экан.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Маиший истеъмолчилар учун электр энергия ва табиий газ учун тўловлар қандай ҳисобланади?

Бугунги кунда  электр энергияга бир ойлик базавий меъёр аҳоли учун 200 кВт соат ни ташкил қилади. 1  кВт соат нинг нархи 450 сўм бўлиб бир ойлик чеклов 200  кВт соатгача. Агар истемолчи 200  кВт соатдан ортиқча электр энергия истеъмо қилганда 200  кВт соат дан ўтган ҳар бир  кВт соат учун 900 сўм миқдорда ҳисобланади. Ва бу нарх 1 000 кВт соатгача сақланади.

Агар 1 000 кВт соатдан ўтса ҳар ўтган 1  кВт соат учун тўлов 1 350 сўмни ташкил қилади. Агар истемолчи 5000 кВт соатдан ортиқ электр энергия ишлатса, нарх хар 5000 кВт дан ортиқча энергия учун 1 575 сўмдан ҳисрбланади. 10 001 кВт соат ва ундан юқори сарф учун эса нарх 1 800 сўмни ташкил қилади.

Табий газ ҳисоб китобида ойлик лимитлар

Табий газда лимитлар мавсумга қараб чекланган. Бунда:
Табиий газ (иситиш мавсумида)


👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: октябрь — февраль ойлари давомида 500 куб метр
👉 бошқа ҳудудларда: ноябрь-февраль ойларида 500 куб метр

Бошқа мавсумда:
👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида: март — сентябрь ойлари учун 100 куб метр
👉 бошқа ҳудудларда: март — октябрь ойлари учун 100 куб метр

Табий газ ҳисоб китоби
ноябрь — февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб
:
👉 ойига 500 куб метргача ишлатса ҳар бир куб метр учун 650 сўмдан.
👉  ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача 1 500 сўм.
👉 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача 1 950 сўм.
👉 ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача 2 275 сўм.
👉 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори сарф учун 2 600 сўмдан ҳисаобланади .

Бошқа мавсумда март — октябрь ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
👉  ойига 100 куб метргача 650 сўм
👉 ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача 1 500 сўм
👉 ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача 1 950 сўм
👉 ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача 2 275 сўм
👉 ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори истеъмол учун 2 600 сўм шаклида ҳисобланади.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal




Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди

Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг ажрими билан, метан-шохобчалар ёпилишидан қилган шикояти майда безорилик деб малакаланган ҳайдовчи суд залидан озод этилди.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган “маҳалла лойиҳаси” дастури амалга оширилади. Бунинг учун 1 миллиард доллар кредит ажратилади.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади. 

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Суд ҳуқуқбузар иштирокисиз ишни кўрмоқчи бўлганми шунда?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддасига кўра, башарти содир этган ҳуқуқбузарлиги учун ушбу Кодексда маъмурий қамоққа олиш, ашёларини мусодара қилиш ёки ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш чораларини қўллаш назарда тутилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирок этиши шарт.

Наҳотки, судъялар бу нормани билмайди? Қандай қилиб маъмурий қамоқ назарда тутилган ишни ҳуқуқбузар иштирокисиз кўриш мумкин?

Савол: судъялар бу нормани билмайдими ёки суднинг ноқобил, билимсиз, Кремлга сотилган хоин "кураторлари" судга шундай топшириқ беришганми?

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal


Электр энергияси истеъмоли 200 киловатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг  27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарорига асосан Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди унга кўра:

Эндиэлектр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20%) миқдорида тўлов ундирилади.

Эски тартибда "Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади." шаклида эди

Масалан, Электр энергияси бўйича бир ойлик базавий меъёр 200 кВт соат ни ташкил қилса сиз ҳар бир кВт соат учун 450 сўмдан тўлайсиз. 200  кВт соатдан ўтган ҳар бир  кВт соат учун тўлов энди 900 сўм эмас 450*1.2 баробари миқдорда яъни 540 сўм шакилда ҳисобланади.

UPD: Тартиб фақат юридик шахслар учун.

https://t.me/Angren_Narodniy_kontrol_kanal

20 last posts shown.