Forward from: Асанов формати
Туркияда темурий малика Шодмалик Султоннинг қўли билан ёзилган Қуръон қўлёзмаси топилди.
Бу ҳақда Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида маълум қилинди. Топилма Темурнинг катта ўғли Жаҳонгир Мирзонинг неварасига қизи томонидан атаб битилган.
Қўлёзмани топган Истанбул университети доктори Эмек Ушенмеснинг айтишича, Жаҳонгир Мирзонинг қизи Шодмалик Султон 1467 йили ўз қўллари билан Қуръони оятларини қўлёзма шаклида ёзиб тугатади.
Ислом цвилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бу каби ноёб қўлёзмалар ҳали кўплигини, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) билан ҳамкорликда Марказ биносининг асосий қисмида, 67 метрлик гумбаз остида, 114 та Ўзбекистонга алоқадор энг қадимий Қуръон қўлёзмалари жойлаштирилишини айтди.
@AsanovEldar