Мақсад шунчаки жазолашми? Яна ҳукмдан олдин.
Аввалроқ, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди судьяси Э.Ахбутаев фуқаро А.ни қамоқда сақлаш муддатини асоссиз 7 ойгача узайтирганига эътироз билдирган эдик. Бироқ, шу кунгача на Тошкент шаҳар суди ва на Судьялар олий кенгаши бунга муносабат билдирди.
Аслида, нима деб ҳам муносабат билдирсин-ки? Кўтарилган масала оғриқли бўлгандан кейин, вазиятдан чиқиш учун нима ҳам дейишсин-ки?
Судья Э.Ахбутаев ўзи 5 ойни "еб" бўлингандан кейин ҳам, яна 2 ойга узайтиришда, ўша 5 ойгачалик давр мобайнида А. билан боғлиқ тергов ҳаракатлари деярли ўтказилмаганлигига (уни айбланувчи тариқасида сўроқ қилишдан ташқари) умуман эътибор қаратмагани ўта ачинарли ҳолат. Наҳот шунчаки, "узайтирилсин" деган сўз оғизни бир четидан осонгина чиқиб кетаверса?
Судьяда мустақил фикрлаш, теран мулоҳаза қилиш кўникмалари борми ўзи?
Хуллас, тегишли муносабат билдирилишини сўраймиз. Шахсни қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга ҳозирги муносабатлар тубдан ўзгармаса, халқнинг одил судловдан умидлари тубдан ўзгариб кетишига тайёр тураверайлик.
👉 @Advokat_Abdullayev