Advokat Abdullayev | Rasmiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Адвокатлар палатаси бошқаруви муҳим бир ҳужжатни ҳам тасдиқлади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасида 6-сонли Бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кун тартибидаги бир қатор масалалар билан бирга Адвокатлар палатаси ҳузуридаги “Этика” комиссияси томонидан қабул қилинган “Адвокатлар томонидан Интернет тармоғида фаоллик кўрсатиш ва ОАВ билан ҳамкорлик қилишда Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини қўллаш масалаларига оид” мажбурий тушунтиришлар ҳам тасдиқланди.

Бунда қайси ҳолларда ахборотнинг тарқатилиши касб этика нормаларининг бузилиши сифатида баҳоланиши мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқ кўрсатиб ўтилди.

👉 @Advokat_Abdullayev


Маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказиш белгиланмоқда

Қонун лойиҳаси билан солиқ органларининг солиқ тўловчилар билан боғлиқ барча низоларни кўриб чиқиш маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказиш белгиланмоқда.

👉 @Advokat_Abdullayev


Қозоғистонда адвокат мантияси тасдиқланди

Қозоғистон Республикаси Адвокатлар коллегияси президиуми адвокатларнинг махсус либоси – мантияни тасдиқлади. Бу ҳақда AdvokatNews advokatura.kz тарқатган хабарга таяниб маълум қилди.

Мантия қора рангда бўлиб, тик ёқаси ва узунасига тушган ҳошиянинг мовий рангги Қозоғистон байроғи рамзи ҳисобланади. Кийимда “қорғау” (маъноси: қўриқлаш, тумор) номли қозоқ миллий нақшидан фойдаланилган.

Мантия олди очиқ – бу адвокатнинг эркин ва мустақиллигига ишора, деб айтилмоқда.

Мантия кийиш мажбурий эмас: суд мажлисларида уни кийиш-киймасликни ҳар бир адвокат ўзи ҳал қилади. Шунингдек, мантияни касб мақомига мувофиқ тантанали тадбирларда кийиш мумкин.

Мантия дизайни узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. Овоз бериш жараёнида 3 мингдан ортиқ адвокат иштирок этган.

Ҳар бир адвокат мантияни дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, исталган ательеда тиктириб олиши мумкин.

👉 @Advokat_Abdullayev


"Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади.”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

(Коррупцияга қарши курашиш бўйича кенгайтирилган йиғилишдаги нутқидан)

👉 @Advokat_Abdullayev


Никоҳдан суд тартибида ажратишдаги ўзгариш

Амалдаги Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

Суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Кучга кирган Қонун билан ушбу модда қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилди:

"Суд оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламайди"
.

***

Маълумот ўрнида: Олий суд Пленумининг қарори талабига кўра, оилавий (маиший) зўравонлик деганда, оила аъзосининг бошқа оила аъзосига нисбатан унинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини бузадиган, жисмоний ва (ёки) руҳий азоб уқубатларга олиб келадиган, унинг ҳуқуқларини чеклайдиган, баданга шикаст етказилишига сабаб бўладиган қасддан содир этиладиган жисмоний, руҳий, иқтисодий ёки жинсий характердаги хатти-ҳаракатлар тушунилади.

👉 @Advokat_Abdullayev


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қамоққа олинмаган гумон қилинувчиларнинг Ўзбекистондан чиқиши вақтинча чекланиши мумкин

Жиноят иши доирасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилмаган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаб қўйиш тартиби белгиланмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Бош прокурор ўринбосари Шерзод Тўхтабоевга кўра, 2020-2024 йилларда қидирувга берилган шахсларнинг 89 фоизи чет элга чиқиб кетган.

👉 @Advokat_Abdullayev


Қарама-қарши қадриятлар

Джоэл Трачтмэн
Тафтс университетининг
халқаро ҳуқуқ профессори


"Ҳуқуқ ва давлат сиёсатида камдан-кам ҳолларда масалалар оддий ва бир қийматли бўлади. Аксинча, деярли барча масалаларда турли қадриятлар тўқнашади.

Ҳар бир қонун ёки шартномага ҳар хил мақсад ва қадриятлар сингдирилган. Масалан, кимдир жиноят қилган бўлса, унга жазони муқаррар қилиш – бир қадрият.

Бошқа томондан, жиноятда айбланаётган шахсга адолатли суд, ҳуқуқ ва процессуал кафолатлар бериш – яна бир қадрият.

Баъзан жазолашга бўлган интилиш билан адолатли суд талаблари зиддиятга киришиши мумкин. Масалан, қонунга хилоф равишда тўпланган далилларни инкор қилиш қоидаси қўлланади – бу далиллар ҳақиқатни аниқ тасдиқлашга хизмат қилиши мумкин бўлса ҳам, улар ишга қўшилмайди, чунки процессуал ҳуқуқ бузилган.

Суд назарида шу йўл билан келажакда ноқонуний далил тўплашни олдини олиш мумкин."

👉 @Advokat_Abdullayev


Олий суд раиси Бахтиёр Исломов барча судьялар ва суд ходимларига мурожаат билан чиқди

"Судья дахлсизлик ҳуқуқини имтиёз деб эмас, балки ўзининг жамият олдидаги улкан масъулияти деб тушуниши керак.

Судьялар одоби кодекси қоидаларига, жамиятда ва турмушда юриш-туриш, одоб-ахлоқ меъёрларига қатъий риоя этиш судья одоб-ахлоқининг ажралмас қисмидир.

Афсуски, орамизда нафсини жиловлолмай коррупцияга қўл ураётганлар ҳам учрамоқда.

Коррупциявий жиноятлар учун айбдор шахсларга ҳукм чиқарадиган судьянинг ўзи шундай жиноятларга қўл уруши барчамизни чуқур хавотирга солиши керак.

Биз бундай ҳолатларни мутлақо қабул қилмаймиз ва қоралаймиз. Аксинча, бир жамоа бўлиб, ушбу иллатга қарши аёвсиз курашиб, биргаликда олдимизга қўйилган вазифаларни ҳалоллик билан амалга оширишга қодирмиз деб, ҳисоблайман. Зеро, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир.” дейди Олий суд раиси.

👉 @Advokat_Abdullayev

15.2k 0 70 17 135

Forward from: Namangan IIB | Rasmiy kanal
Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари фуқаронинг яшаш хонадонида "тинтув ўтказди" деб тарқатилган видеотасвир юзасидан

Жорий йилнинг 25-26 февраль кунлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Қўшма қарорига асосан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш, чегара олди ҳудудларида жамоат ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Учқўрғон туманининг чегара олди ҳудудларида тарғибот ва рейд тадбирлари олиб борилган.

Бунда, маҳаллий аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб, яшаш хонадонларида ноқонуний товарлар сақламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган. Фуқароларнинг хонадонларида бўлиш уларнинг розиликлари билан амалга оширилган.

"Ички ишлар органлари тўғрисидаги" Қонуннинг 17-моддасига асосан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида фуқароларга тегишли бўлган турар жойларда, ер участкаларида уларнинг розилиги билан бўлиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, 2025 йил 26 февраль куни мазкур тадбирга жалб этилган айрим ходимлар томонидан тадбирнинг мазмун моҳияти нотўғри талқин қилиниши натижасида, ушбу тадбир видеотасвирларида акс этган ҳолатлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабабчи бўлган.

Ҳозирда хабарни нотўғри талқинда ижтимоий тармоқларга тарқалишига сабабчи бўлган ходимга нисбатан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу тадбирлар давомида ҳеч қандай тергов ёки бошқа процессуал ҳаракатлар, шу жумладан "тинтув" ҳаракатлари олиб борилмаган ва тадбир фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш каби мақсадларда амалга оширилган.

Жиноят-процессуал қонунчилигига кўра, "тинтув" ўз моҳияти ва амалга ошириш механизмига кўра бутунлай бошқа ҳуқуқий табиатга эга бўлган тергов ҳаракатидир.

Тинтув чоғида жиноят иши учун аҳамиятга молик нарсалар, буюмлар, ҳужжатлар ёки электрон маълумотлар қидирилади ва олинади. Бунда, заруратга кўра, хонадондаги барча жойлар ва мулклар (шкаф ва беркитиш (сақлаш) мумкин бўлган бошқа жойлар) бирма-бир текширилиб, белгиланган баённома расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12-1-моддасига асосан, ОАВлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши лозим.

Шунга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан, ОАВларидан аҳоли ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраймиз.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati

Websayt| Telegram|Facebook|Instagram| Youtube

12.9k 0 45 15 115

Бош прокуратура коррупциявий жиноят ҳақидаги аризангиз ёки уни йўқотишга оид таклифингиз бўлса, "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot телеграм боти орқали юборишга чақирмоқда.


“Миннатдорчилик” коррупцияси

Кўпинча, инсонлар ишларини ҳал қилиб берган мансабдор олдида ўзларини ноқулай, аниқроғи, гўёки ўзларини унинг олдида қарздордек ҳис қилишади. Агар мансабдор ишни ҳал қилиб берганлигини таъкидлаб қўядиган бўлса, бу ҳиссиёт икки карра ошади. Чунки иш битди, илтимос қилинган масала, қийнаётган муаммо қонуний ҳал этилди. Инсон доим иши ҳал бўлса, бунга сабабчи бўлган одамлардан мамнун бўлган ҳолда уларни ҳам имкон қадар хурсанд қилгиси келади.

Қизиқ, амалдор одам ўз вазифасини сидқидилдан, виждонан ва ўз вақтида бажариши натижасида инсонларнинг муаммолари ҳал этилган бўлса, уларда нима учун қарздорлик ҳисси пайдо бўлмоқда?

Сабаби шунданки, ана шу қарздорлик ҳисси келажакка қолиб кетмаслиги, кейинги учрашув ёки яна бирор масала билан ўша мансабдорга дуч келиб қолган тақдирда, унинг самимий қабул қилиниши учун замин ҳозирлаб, миннатдорчилик қилиб қўйишга интилади ва бунга кўпчилик мойил бўлади.

Ҳаттоки, юқори даражадаги ҳамда ёши улуғ бўлган мансабдорлар орасида ҳам бир “нақл” борки, буни ёшларга ёйишга ҳаракат қилишади ва ўз шогирдларига уқтиришади: “Инсонларга ёрдам қилиб қўй, ўзлари уялиб миннатдорчилик қилиб кетишади. Шунинг ўзи етади. Таъмагирлик қилиш шарт эмас, шу кресло сени боқади”.

Мана шу ғоя ҳамда ундан ҳосил бўлган кайфият мансабдорларга ўз "кресло"ларига ёпишиб олишларини таъминлайди, ёшларни эса мансабга, кресло ортидан бойлик орттиришга қизиқтиради. Натижа эса жамиятда коррупцияга қизиқишни кучайтириб, коррупциянинг шаклланишига шароит яратиб беради.

Эътибор берганмисиз, моддий шаклдаги миннатдорчиликни қабул қилишни, асосан, эҳтиёткор мансабдорлар тоифасида учратиш мумкин. Улар буни “пора олиш” деб ҳисоблашмайди, аслида эса ушбу ҳаракат ҳам пора сифатида баҳоланадиган қилмишлар сирасига киради.

Эҳтиёткор мансабдорларнинг фикрича, бундай турдаги миннатдорчиликни қабул қилишда таъмагирлик қилинмаганлиги учун ҳам бу “пора” ҳисобланмайди, яъни улар ўз ҳаракатларида таъма бўлмаганлигига урғу беришади. Аммо мансабдор томонидан талаб қилиб олинмаган, инсонлар ўзлари хоҳлаб, чин дилдан рози бўлиб берган моддий қимматликлар мансабдор шахснинг вазифасидан келиб чиқиб бажарган ҳаракатлари учун “миннатдорчилик” тарзида тақдим этилганлиги поранинг муҳим белгисини кўрсатиб беради. Бундай порани оладиган мансабдорлар шу сабабли ҳам ўз эҳтиётини қиладилар. Улар иши тушиб келган, уларга мурожаат қилган инсонлар миннатдорчилик сифатида тақдим этаётган моддий қимматликларни беришса, олиб қоладилар. Мабодо беришмаса, талаб ҳам қилишмайди. Порани миннатдорчилик сифатида баҳолайдиганлар тоифасини шу белгилар орқали тасвирлаш мумкин.

Хўш, бундай “миннатдорчилик” олди-бердисининг қандай ижтимоий хавфи бор?

“Миннатдорчилик” тарзида “совға” ва “мукофот”лар олиб юрган давлат хизматчисининг виждони чирий бошлайди, қалбида аста секин таъма уруғи ниш уради. “Совға” берган инсонларнинг муаммосини навбатсиз ҳал қилиб бериши натижасида “миннатдорчилик” билдирмаган инсонларга “вақти етмай қола бошлайди”. Охири эса эҳтиёткор мансабдор таъмагир шахсга айланади.

Демак, жамиятда коррупция мансабдор олдидаги қарздорлик ҳиссиёти ва “миннатдорчилик” белгиларидан шаклланар экан. Бунда инсонлар жамиятда ўзларига алоҳида муҳит яратишади. Миннатдорчилик деб порани бераётган ҳам, олаётган ҳам шундай муҳитга мослашиб кетади. Бузилган жамият эса “Қарздорлик ҳиссини” туядиганлар ва эҳтиёткор мансабдорлар жамиятининг кенгайиб боришига ўз-ўзидан давлат бошқарувига ўнгдан ва чапдан, ҳам юқоридан, ҳам қуйидан зиён етказади.

Хулоса қиламиз.

👉 @Advokat_Abdullayev

15.9k 0 55 10 109

Адвокатура: Президент топшириқ берди

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

👉 @Advokat_Abdullayev

23k 1 191 47 202

Одил судлов: Президент қатъий огоҳлантирди

Президент суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”,

- деди Президент.

👉 @Advokat_Abdullayev


Ноқонуний бойлик орттирганлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин

Йиғилишда давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиш вақти-соати келгани таъкидланди. Бу борада жамоатчилик фикри жуда муҳимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди.

Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.

👉 @Advokat_Abdullayev

15.9k 0 62 11 111

Тергов: Прокурорлик назорати сусайтириб юборилгани урғуланди

Йиғилишда прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлари учун терговга қайтарилган.

Бош прокуратура тергов сифатини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклиги қайд этилди.

Бош прокуратура ҳам, ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

👉 @Advokat_Abdullayev


Ва ниҳоят ҳудудларни секторларга бўлиб бошқариш тизими бекор қилинди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида «Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди», – деди президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

“Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас”,

- деди президент.

👉 @Advokat_Abdullayev

18.2k 1 120 3 119

Тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилади. Бунинг учун Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. У судларга зарур бўлган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.

Мамлакатимиз Конституциясига кўра, Олий судга қонунчилик ташаббуси ваколати берилган. Шунга асосан, тадбиркорлик, инвестиция, инфратузилма, ер, солиқ, кредит, меҳнат муносабатлари каби энг кўп учраётган масалаларни таҳлил қилиб, ҳар ойда ҳукуматга, ҳар чоракда парламентга таклиф киритиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Манба: https://president.uz/uz/lists/view/7911

👉 @Advokat_Abdullayev


Ёпиқ судлар маълумотларини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 25 февраль куни бўлиб ўтган мажлисда ёпиқ суд мажлислари маълумотларини ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Олий суд раиси ўринбосари — хўжалик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Полванов мазкур қонун лойиҳаси Президент администрациясининг 2024 йил 23 сентябрдаги хати асосида «мавжуд суд амалиётидаги муаммолар туфайли» ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли тизимнинг очиқлиги таъминланган. Хусусан, суд жараёнларида барча фуқароларнинг иштироки таъминланиб, суд қарорлари онлайн тарзда эълон қилинмоқда.

«Яратилган имкониятларга қарамай, бугунги кунда ёпиқ суд мажлиси иштирокчилари судья рухсатисиз суд жараёнидаги маълумотларни ошкор қилаётган ҳолатлар кўп», — деди у.


Батафсил ва манба: gazeta.uz

👉 @Advokat_Abdullayev

20 last posts shown.