Advokat Abdullayev | Rasmiy


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Ушбу каналда адвокат Абдуллаев Абдумаликнинг ҳуқуқий йўналишда, айниқса тергов ва суд жараёнларига оид юқори савиядаги профессионал фикр-мулоҳазалари, муносабатлари бериб борилади.
Мурожаат учун👉 @himoyachigabot
+998999899059 ёрдамчим

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Давлат айблови учун куч-қувват тўпланмоқда

Прокурор ухламаяпти, у музокара нутқи учун куч-қувват тўплаяпти, деган яхши гумондамиз.

Инсоният тунги уйқусизликдан азият чекаётган айни даврларда, "келиб қолган" пайтидан унумли фойдаланиб қолиш имкониятини ҳимоя томонга ҳам берилиши ҳақида таклиф киритайликмикан, деб қолдик.

Тарафлар тенглиги таъминлансин, деймиз-да!...

👉 @Advokat_Abdullayev

5.1k 0 14 1 108

“Насиҳат кор қилмаса, кун келиб танангда ҳис қиласан”
 
Туманлардан бирида судья эдим. Бир иш юзасидан оқлов ҳукми ўқидим. Прокурорлар мендан хафа. Прокурор ўринбосари менга: “Қози, шу оқлов нотўғри бўлди-да, бизникилар билан муроса қилсангиз бўларди” - деди.
 
Орадан икки ярим йил ўтди. Ўша прокурор дўстимиз лавозимда юқорилади, мен эса адвокатман. Унинг банк раҳбари лавозимида ишлайдиган укаси бор эди. Прокуратура банк камомади юзасидан укасини қамаб қўйган экан. Ушбу прокурор прокуратурага қарши мен билан шартнома тузди.
Иш билан танишиб чиқиб, фикримни айтдим: “Укангизни ҳаракатида ЖКнинг 167-моддаси йўқ, банк мулкини емаган.
Аммо, прокуратура ҳам, биринчи инстанция ҳам, апелляция суди ҳам прокурорнинг укаси банк мулкини ўзлаштирган деган хулосага келишди. Шунда прокурор: “Нега сиз айтгандай бўлмади?”-деб сўради. Мен эса: “Шунчаки, судьялар сизникилар билан муроса қилишди”- дедим.
 
Икки ярим ой вақт ўтди. Олий суд менинг фикримга қўшилди ва прокурорнинг укасини озод қилди.
 
Яна икки ярим йил ўтди. Бир судда ўша прокурор дўстимиз билан тўғри келиб қолдик. Пора олишда айбланаётган шахсни жон куйдириб ҳимоя қилишимни кўриб, “Нега чираняпсиз, ҳаммаси аниқ-ку...” - деди. Мен эса: “Укангизни ҳимоя қилганимда ҳам шундай чиранган эдим.” - деб қўя қолдим.
 
Орадан икки ярим ой ўтди. Ижтимоий тармоқларда, ўша прокурорни пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
 
Хулоса: атроф тўла ҳикмат, фақат Сиз унга қалб кўзингиз билан боқинг. Боқишни хоҳламасангиз, танангизда ҳис қилишга мажбур бўласиз.

Реал воқеликдан сабоқлар.

©️Адвокат Э.Тожибоев

👉 @Advokat_Abdullayev

9.1k 1 120 8 279

Адвокат: Ҳимоямдаги шахс тиз чўктирилган

Ижтимоий тармоқларда адвокат Даврон Якубовнинг видеомурожаати тарқалди.

Адвокатнинг, ҳимояси остидаги шахс тиз чўктирилгани, процессуал ҳаракат тегишли тартибда ўтказилмагани ва ҳимоячи ҳайдаб чиқарилгани ҳақидаги иддаоларига бефарқ қарай олмадик.

Албатта, бундай ўта хунук тарздаги қонунсизлик ҳақида хабар берилибдими, демак, асослар бор деб қаралиши ва жиддий текширилиб, тегишли ҳуқуқий баҳоси берилиши шарт.

👉 @Advokat_Abdullayev

8.2k 0 14 11 195

Адвокатура: "Навбатчи адвокат" амалиётида яхши ўзгариш

Биз анчадан бери ўзгаришини кутган салбий амалиёт ниҳоят, ўзгармоқда. Яъни, тезкор ходим, суриштирувчи, терговчи, судьянинг ёнида доим унга "ёрдам" беришга шай “навбатчи адвокатлар”ни жалб қилиш салбий амалиётига чек қўйишга қадам бошланди.

“Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақатгина давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, махсус ваколатли давлат органининг давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарори ёки адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёхуд суднинг ажрими “Юридик ёрдам” ахборот тизимида рўйхатга олинганидан кейин давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатни тасодифий автоматик танлов асосида, мансабдор томонидан эмас, балки тизим томонидан белгиланади.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий суд, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига адвокатларни “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали электрон танлаш ва уларни ишга жалб этишда қонунчилик талабларига риоя этилиши лозимлиги ҳақида мурожаат билан чиқди.

Кўрамиз, адвокатларни жалб қилувчи мансабдорлар ҳимоя ҳуқуқини таъминлашда энди қандай қонунсиз усуллардан фойдаланишар экан.

Қонуннинг ушбу талабига риоя қилмаслик, уни бузиш тегишли далилни мақбул эмас, деб топилиши ва ундан одил судловни амалга ошириш чоғида фойдаланишга йўл қўйилмаслигига сабаб бўлади.

Айни пайтда эса, тегишли мансабдор шахс (тезкор вакил, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья) билан бир қаторда, ушбу тартибга зид усулда танланган ёки ўзини таклиф этган адвокатни ҳам интизомий жавобгарликка тортилишига ҳам олиб келади.

👉 @Advokat_Abdullayev

9.2k 2 79 8 106

Қонунни қўллашда икки хил стандарт ёҳуд, инсонпарварлик ҳам "одами"га қарабми?

"Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев кейси

Куни кеча тармоқларда тарқалган хабарга кўзимиз тушиб қолди. Халқ тилида "Салимбой" номи билан танилган, ўқ отар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаганликда айбланиб, 2024 йилнинг март ойида 6 йил муддатга озодликдан махрум қилинган Салим Абдувалиев хасталиги сабабли жорий йилнинг 12 январ куни суд томонидан айнан Жиноят кодексининг 75-моддаси (касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиш) қўлланилиб, озодликка чиқарилибди.

ЖКнинг 75-моддаси ҳукм чиқарилгандан кейин жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилинишини назарда тутади.

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров кейси

Яшнобод туман суди 2023 йил 15 ноябр куни 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган шифохона бошлиғининг маҳкум Б.Хайдаровни ЖКнинг 75-моддасига асосан касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақидаги тақдимномасини қаноатлантирмаган.

Ушбу ажримни Тошкент шаҳар суди 2023 йил 30 ноябрь куни ўзгаришсиз қолдирган.

2024 йил 1 февраль куни тафтиш тартибида қайта кўрилиб, юқоридаги суд қарорлари яна ўзгаришсиз қолдирилган. Ҳайдаров қамоқда қолиб кетиб, хасталиги сабабли у 2024 йил 5 март куни вафот этди.

Оддий фуқаро Б.Р. кейси

69 ёшли маҳкум, оддий фуқаро Б.Р.ни, жазони ўташда давом этишига монелик қиладиган оғир касалликка чалинганлиги туфайли ЖК 75-моддасига асосан жазони ўташдан озод қилиш ҳақида шифохона томонидан судга тақдимнома киритилган.

Тақдимномани Яшнобод туман суди 2024 йил 27 феврал куни қаноатлантирмаган.

Мазкур иш келгусида пойтахт судида қайта кўрилиши ҳам ижобий натижа бермаган. (Б.Р.нинг асоссиз айблов қўйилганлиги ҳақидаги важлари бу бошқа мавзу).

Бу каби кейсларга мисолларимиз талайгина.

Ушбу норма албатта, инсон қадри, унинг ҳаёти, соғлиғи бошқа ҳар нарсадан, ҳатто жазонинг ижроси таъминланишидан ҳам устун эканлигинининг ифодаси бўлиб, айнан инсонпарварлик принципи талабидан келиб чиқиб, киритилган.

Шу 75-модда, назаримизда, махсус аталган моддаларданмикин-да, об-ҳаволарга, шахсларга қараб, татбиқ этиладиган.

Сабаблар, асослар бир хил. Ҳар учала иш ҳам ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айбдор деб топилган шахсга оид ва ҳар учала маҳкумнинг ҳам жазони амалда ўтаган қисмидан ўтамаган қисми кўпроқ. Ягона фарқ - шахслар.

Инсонпарварликни ҳам бунга "арзийдиганлар"га қилинади, денг, ҳурматли судьялар!?

👉@Advokat_Abdullayev

15.6k 8 88 24 288

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Жазолашдан мақсад нима?” – маъмурий қамоқ, судялар ва адолат ҳақида катта суҳбат

Ўзбекистонда йил давомида маъмурий қамоққа олинганлар сони 80 мингдан кўпроқ ва бу рақамлар ошиб бормоқда.

Ғайрат Дўстов иши ортидан жамиятда яна 15 суткалик қамоқ ва у даврда «ясалаётган» жиноий ишлар масаласи кўтарилди. Kun.uz судья ва ҳуқуқ фаоллари билан маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жазо тайинлаш, судларга босим, «навбатчи» моддалар ва адолат ҳақида катта интервью ташкил қилди.

Тўлиқ видео 👉https://kun.uz/kr/84025232

👉 @Advokat_Abdullayev


Тергов судьялари амалиёти ишга тушди, бироқ...

2025 йил 1 январдан бошлаб, Республикада тергов судьялари ўз фаолиятларини бошладилар.

Айни пайтда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар шу судьялар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Лекин, "Адолат" ахборот тизимлари комплексига жойлаштирилган суд қарорларининг айримларига эътибор қилганимизда эса, бу борада икки хил стандартга гувоҳ бўлдик.

Бирида судья "тергов судьяси" деб, бошқасида эса, "судья" деб кўрсатилган.

Демак, Олий суд қандай шаклда қарорлар ёзилиши ҳақида намуналар тўпламини жойларга ҳали тарқатмаган кўринади.

Ўзи буни Олий суд томонидан "кўрга ҳасса" қилиб, кўрсатиб берилишига ҳожати бормикин?

Шу билан бирга, тергов судьяси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш вақтида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган-этилмаганлигини, ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойни, мазкур шахс уни содир этишда айбдор-айбдор эмаслигини, унинг маъмурий жавобгарликка тортилиш-тортилмаслигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар бор-йўқлигини, мулкий зарар етказилган-етказилмаганлигини, шунингдек, ишни тўғри ҳал этишда аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни аниқлаши шартлиги ҳақидаги кодекс талабларига риоя этмаслик давом этмоқда.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икрам Муслимов 2024 йил 13 декабрь кунги матбуот анжуманида Олий суд тафтиш интанциясида кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг қарийб 1/3 қисми тугатилаётган эканини, бу дегани, ҳар 3 та ишдан биттасида шахс қуйи суд томонидан асоссиз маъмурий жавобгарликка тортилганлигини бежизга алоҳида урғуламаган эди.

Судьялар суд қарорларини ёки ўзлари таҳрирламаяптилар, ёҳуд, уларнинг билим даражаси жиддий кўриб чиқилишга муҳтож.

👉 @Advokat_Abdullayev


Ғайрат Дустов иши: Сунъий интеллектдан фойдаланилган

Дустовнинг ўша чиқишларини сунъий интеллект қуйидагича талқин қилибди.

Яъни ушбу кейснинг ечими сифатида биологик жиҳатдан уйқусизлик аргументини келтирибди.

Унга кўра, Дустов ҳаракатлари атайлаб қилинган безорилик эмас, балки оғир шароитлар (совуқ ҳаво, узоқ ва коррупцион навбатлар каби)дан келиб чиққан руҳий зўриқиш бўлиб, уни уйқу етишмовчилиги юзага келтирган.

Уйқу билан боғлиқ ташхислаш ва бошқаришга ихтисослашган невролог, невропатолог, Стенфорд уйқу тиббиётининг тиббий директори, Стенфорддаги Инсон уйқусини ўрганиш маркази директори, Бутунжаҳон уйқу жамиятининг биринчи президенти Доктор Клете А. Кушида уйқусизликка оид илмий ишларида, тадқиқодларида айрим фактларга эътиборни қаратган экан.

Уйқуда ёки онгсиз ҳолатда ҳаракат қилган шахс одатда қонун нуқтаи назардан ихтиёрий ҳаракат қилган ҳисобланмайди. Онгсиз ҳолатда содир этилган қилмиш учун шахсни жазолаш жиноят ҳуқуқининг асосий мақсадларига мутлақо тўғри келмайди.

Илмий далиллар ва оддий ақл-идрок шуни кўрсатадики, уйқуси етишмовчилигидан ходимлар ўзларига ёки бошқаларга зарар етказиш мумкин бўлган хатоларга кўпроқ йўл қўйишади.

Мисол учун, Макклейн ишида унга тан жароҳати етказиш айблови қўйилган эди. Макклейн Япониядан 25 соатлик парвоздан кейин атиги бир неча соат ухлаган бўлиб, жиддий уйқусизлик сабабли диссоциация* ҳолатида бўлганлиги иддао қилинган. У ўз ҳимояси учун *автоматизмга асосланган даъволарни илгари суради.

Дустов ишида ҳам ҳимоя унинг ҳаракатларини юридик таҳлил қилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мутлақо мавжуд эмаслиги позициясида бежизга собит турмаган эди.

Афсуски, судьялар ишнинг бу жиҳатига илмий ёндашиш ўрнига Дустовнинг ҳаракатларига шунчаки кўрингани каби баҳо беришди.

*диссоциация - руҳий (психик) жараёнлардаги боғланишнинг бузилиши.

*автоматизм - нима бўлишидан қатъий назар онгсиз амалга оширилган ҳаракатлар.

👉 @Advokat_Abdullayev

15.6k 2 102 15 214

Олий суд Алламжонов ходимларига оид ишни кўриб чиқади

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 13 январь куни соат 9:30 да Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганлик айбловларига кўра, 15 суткага маъмурий қамоққа олинган етти нафар фуқаронинг иши бўйича тафтиш тартибида очиқ мажлис ўтказади.

Адвокатлар айбловлар сохталаштирилганлигини таъкидламоқда, видеоёзувлар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари эса ҳибсга олинганларнинг айбсизлигини исботлаётганини айтмоқда.

Ушбу очиқ мажлис бундай ишларда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим ўрнак бўлиши мумкин деган хабарни тарқатмоқда манба.

👉 @Advokat_Abdullayev


Ғ.Дустов иши: Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тўхтатилиши керак

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ғ.Дустовнинг шахсига доир маълумотларга "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилган ҳолда ишлов бериш* авжига чиқиб, ҳалигача давом этиб келаётганлигининг гувоҳ бўляпмиз.

Шу ўринда, ишлов бераётган, бунга далолат қилаётган ёки бошқача тарзда иштирок этаётганларга эслатма:

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-2-моддасида маъмурий, ёки Жиноят кодексининг 141-2-моддаcида жиноий жавобгарликлар белгиланган.

Шунингдек, тармоқларда унинг шахсига қаратилган турли ҳақоратлар ҳамда туҳмат деб баҳоланиши мумкин бўлган чиқишлар ҳам қилинмоқда. Бундай ҳаракатлар учун эса, Жиноят кодексининг 139 ва 140-моддаларида тегишлича жиноий жавобгарликлар белгиланган.

Ҳиссиётингизни ифодалашда қонунлар доирасидан четга чиқманг!

Зеро, Конституциянинг 31-моддасига асосан ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

*Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш — шахсга доир маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, эгасизлантириш, йўқ қилишларда ифодаланган ҳаракатларнинг биттасини ёки бир нечтасини амалга ошириш.

👉 @Advokat_Abdullayev

23.5k 0 85 14 289

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Катта одам ҳақида кичик ҳикоя

Бугун кино ва ижтимоий ҳаёт ҳақида гаплашамиз. Ўзбекнинг Мурод Муҳаммад Дўст деган ёзувчиси бор. Миллатнинг фахри дейишга муносиб ёзувчи. Бу ижодкорнинг киночилиги ёзувчилигидан кам эмас. Режиссор Жаҳонгир Қосимов мана шу севимли ёзувчимиз киноссенарийси асосида “Дев ва пакана” деган жуда ажойиб филмни суратга олган. Картинадаги бош қаҳрамон – жуссаси катта йигит аслида жамиятдаги қалби катта инсонларнинг рамзий образи. Видео мана шундай чинакам катта инсон ҳақида.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ

👉 @Advokat_Abdullayev

25.7k 1 122 15 251

Ғ.Дустов иши: Судья масаласи жиддий кўрилиши керак

Мазкур кейсда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Дурдона Дадаханованинг одил судловни амалга оширишдаги қўпол хатоси - судга иши тушган Дустовнинг адолатли эшитувга бўлган ҳуқуқини таъминламагани.

Адолатли эшитувга бўлган ҳуқуқни таъминлаш судловнинг одиллигига ҳисса қўшадиган муҳим элеметлардан бири бўлиб, у эшитилишдан ташқари эшитилган ҳар бир важларга тегишли ҳуқуқий муносабат билдирилишини ҳам қамраб олади.

Лекин иш ҳужжатларидаги қайдларда буни кўрмайсиз.

Судга иши тушган ҳар қандай шахс жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, суд олдида тенг. Шундай экан, одил судловни амалга оширишда шахснинг адолатли, ишончли эшитувга бўлган ҳуқуқи таъминланиши шарт.

Бундай ҳолда "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 11-моддаси (Қонун ва суд олдидаги тенглик) талаби бузилган.

Шунинг учун ҳам Дурдона Дадаханованинг бундай ҳаракатсизлигига тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши керак.

👉 @Advokat_Abdullayev

23.3k 1 75 61 631

Олий суд тафтишида кўрилиши учун албатта раис қабулига киришимиз шартми?

Ўтган ҳафта якунида Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида ҳимоямиз остидаги Н.га нисбатан бўлган жиноят иши тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилди.

Тафтишда 11 та важларимизнинг ҳар бири Олий суд судьяси Анвар Элмурадов раислигида тўлиқ текширилишига эришилди. Натижада қуйи судларнинг қарорлари ўзгартирилди.

Яъни, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан илгари сурилган, қурилиш соҳасига оид айблов шу модданинг 2-қисмига қайта малакаланди. Натижада ЖПКнинг 463-моддаси тартибида жазо тайинламасдан қарор қилинди.

Шунингдек, 790 млн. сўмлик қийматдаги талон-тарожликнинг 630 млн. сўмга доир қисми бекор қилиниб, шунча сумма асоссиз ундирилганлиги сабабли тадбиркор фойдасига қайтарилиши белгиланди.

Демак, асосга қарши асос усули ишлади ва 630 млн. сўмлик талон-тарож қилганликка доир айблов “синди”.

Тафтишда кўришга қабул қилинмаган шикоятимиз Олий суд раиси Бахтиёр Джахангирович қабулига кириб, тушунтирганимиздан кейингина қабул қилинди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Олий суд тафтишида кўрилиши учун албатта раис қабулига кириш керакми?

👉 @Advokat_Abdullayev

18.6k 2 78 19 181

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


Ҳимоямиз остидаги Ғайрат Дустов озод этилди.

👉 @Advokat_Abdullayev

28.6k 8 238 134 1.2k

Ҳар не бўлсанг бўл –
ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл.

Жалолиддин Румий

👉 @Advokat_Abdullayev

26.4k 3 133 3 236

Ғайрат Дўстовнинг иши

Тошкент шаҳар судининг маълум қилишича, фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эртага, 3 январь куни соат 10.00 да кўриб чиқилади.

Раислик қилувчи судья Фарруҳ Эргашев.

👉 @Advokat_Abdullayev

25.8k 5 104 56 379

Бир қарор мисолида судьянинг савияси

Ижтимоий тармоқларда ҳақли эътирозларини бироз ҳиссий ифодалаган Ғ.Дустовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бор ёки йўқлигига ҳозирча ўтмай турамиз.

Бироқ, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг ушбу қароридаги мана бу жиҳатларга танқидий тўхталмасдан иложимиз йўқ.

Биринчидан, қарорнинг воқеа тафсилотини баён қилувчи қисмида гўё-ки ҳуқуқбузарлик содир этилган, деб иддао қилинган вақт аниқ кўрсатилмаган. Ваҳоланки, вақт дейилганда йил, ой, кун ва соатлар тушунилади.

Иккинчидан, воқеа тафсилотида гўё-ки, у шохобча ходимларини турли сўзлар билан ҳақоратлаганлиги иддао қилинган, лекин айнан қандай сўзлар билан ҳақоратлаганлиги, у сўзлар ҳақорат саналиши ёки саналмаслиги мавҳумлигича қолиб кетган.

Ваҳоланки, майда безорилик деб аталмиш ҳуқуқбузарликнинг ягона белгиси бу, жамоат жойида содир этилишининг ўзигина эмас.

Агар шахс муайян шахс(лар)га қарата ҳақорат қилган бўлса, ҳақоратланган шахс (лар)нинг шахсини аниқлаш ва шахсга қаратилган қилмиш, деб баҳоланиши керак бўлиб қолади.

Учинчидан, МжтКнинг 294-моддасидан келиб чиқсак, Ғ.Дустовнинг ушбу вазиятдаги процессуал ҳуқуқий мақоми "маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс" деб юритилиши керак бўлгани ҳолда, ҳали қарор чиқарилмасдан олдин уни "ҳуқуқбузар" деб атаб қўйилган.

Тўртинчидан, қарорда Ғ.Дустовга жазо тайинлашда айбига иқрорлигини гўёки инобатга олганлигини кўрсатиб, амалда эса, модда санкцияси доирасидаги максимал жазони тайинлабди. Кечирасиз-у, биз айбига иқрорликни жазони оғирлаштиришга эмас, балки енгиллаштиришга хизмат қилувчи ҳолатлардан бири деб, билар эдик.

Шу жойида суднинг сўзи билан амали бир бирига мувофиқ келмабди.

Бешинчидан ва ҳаммасидан ҳам кулгилиси, суд жазо тайинлашда ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ҳам инобатга олиб қўйибди.

Ажабо! Маъмурий ҳуқуқбузарликда ижтимоий хавфлилик белгиси ҳам бўлар экан-да?!

Ҳурматли судья хоним!
Жиноятни маъмурий ҳуқуқбузарликдан ажратиб турувчи ягона белгиси бу, айнан ижтимоий хавфлилиги эмасмиди?

👉 @Advokat_Abdullayev

52.8k 12 308 47 431

Бир қарор мисолида судьянинг савияси

👉 @Advokat_Abdullayev

20.8k 3 63 13 228

Судья психологияси

Судья ҳокимиятга эга.
Қарор қабул қилиш ҳокимиятига.
Ким ютишини улар ҳал қилади.
Сиз эмас.

Қарор сизники эмас. Уларнинг қарори. Ва судья ўз қарорини қабул қилиш ҳокимиятини қаттиқ ҳимоя қилади. Адвокат ҳеч қачон судьяга қандай қарор қабул қилишни буюраётган кўринмаслиги керак. Буйруқ бериш бутунлай нотўғри.

Бизнинг вазифамиз - уларга нима ўйлашни айтиш эмас.
Бизнинг вазифамиз - уларга нима ўйлашни кўрсатиш.

Айтиш билан кўрсатиш орасидаги фарқ жуда катта. Бу фарқни дарҳол ўрганинг.

Айтадиган одамлар буйруқ беради. Кўрсатадиган одамлар ёрдам беради.

Ҳеч ким нима қилиш кераклиги айтилишини ёқтирмайди.
Лекин ҳамма ёрдамни ёқтиради.

Адвокатлар судья уларни ёрдам сифатида кўришини таъминлашга ҳаракат қилишлари керак. Сизга ёрдам бераётган одамларни ишонтириш осонроқ. Гладиатор сифатида кўринишдан қочинг. Сизга қарши кураш олиб борилаётганини ҳис қилган одамларни ишонтириш қийин. Судьяга, қарши адвокатга ёки гувоҳларга қарши эканлигингизни кўрсатишдан эҳтиёт бўлинг: бу сизни гладиатор сифатида кўрсатади.

Албатта, сиз бир томонни ҳимоя қиласиз ва қоидалар доирасида ғалаба қозонишга ҳаракат қиласиз.

Лекин буни кўрсатмасликка ҳаракат қилинг. Тақдимотингизда "ёрдам" сўзини олдинга чиқаринг.

©️"THE DEVIL’S ADVOCATE" китобидан. Таржимон С.Бобоқулов, инглиз тилидан устоз.

👉 @Advokat_Abdullayev

20 last posts shown.