Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Хиёбонлар, истироҳат боғлари ҳудудлари ва уларда экилган дарахтларнинг муҳофазаси кучайтирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси йиғилишида аҳолининг маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда сайилгоҳлар, хиёбонлар, истироҳат боғлари ҳудудларининг ва уларда экилган дарахтларнинг муҳофазасини кучайтириш, уларнинг ерларида бинолар ва иншоотлар қурилишининг олдини олиш зарурияти юзага келмоқда.БАТАФСИЛ
Ушбу қонун лойиҳаси маданий мерос ва аҳоли ҳордиқ масканларини сақлаш, уларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш ҳамда фаол ҳимоя тизимини яратишга қаратилган бўлиб, унинг қабул қилиниши экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, ҳаво ифлосланишининг олдини олишга ва дов-дарахтларни сақлаб қолишга хизмат қилади.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube