Adolat SDP | Xorazm viloyati


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Adolat SDP | Xorazm viloyati

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi Matbuot kotibi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#deputatlar_hududda

Tohir Polvonov tibbiyot
markazida.

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Forward from: Замира Абдуллаева


Forward from: Замира Абдуллаева


Депутатнинг саъй ҳаракатлари билан мурожаатлар ижобий ечим топди
Халк депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Гулрабо Курязова партиянинг "Муаммо билан юзма - юз" лойҳаси доирасида тумандаги Ватанпарвар, Чаккалар маҳаллаларида бўлиб, сайловчилари билан учрашди.
Ватанпарвар маҳалласида яшовчи фуқаро Озода Бекимметова бир неча йилдан буён онкологик касаллик билан азият чекиб келаётгани, доваланиш учун моддий томондан қийналаётганини билдириб, соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилди. “Инсон” ижтимоий-ҳимоя хизматлари маркази “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан мурожаатчи доваланиши учун 1 млн 600 сўм миқдоридаги маблағ билан таъминланди. шунингдек, мазкур масала туман Кенгаши сессиясида ҳам кўриладиган бўлди.
Азиза Тиллаеванинг ишга жойлаштириш тўғрисидаги мурожаати ҳам ечимини топди. Мурожаатчи тумандаги Бинафша ҳусусий мактабгача таълим ташкилотига ишга жойлаштириладиган бўлди.
Шунингдек, 1-гуруҳ ногирони Манзура Нормонова, боқувчисини йўқотган фуқаро Дилдора Бозорбоева ҳамда Шохиста Давлетованинг фарзанди туғма сурункали касаллик билан довалатиб келаётгани тўғрисидаги мурожаатлари ҳам эътиборга олиниб, “Аёллар” дафтарига киритиладиган ҳамда март ойида бир марталик моддий ёрдам бериладиган ҳамда 1 йил мабойнида мамлакатимиз бўйлаб бепул саёҳат, бепул тиббий, ҳуқуқий, руҳий ёрдамлар кўрсатиладиган бўлди.
Бир сўз билан айтганда, депутат фаол бўлса сайловчи рози бўлади. Депутатимизнинг бу каби саъй ҳаракатлари юртимизда фуқароларимизни ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилади.
Депутатнинг очиқ мулоқотлари давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.


Forward from: Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#deputatlar_hududlarda

Deputat tashabbusi bilan oilaviy poliklinika faoliyati qayta tiklandi


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Tohir Polvonovning Bog‘ot tumanidagi saylovchilar bilan uchrashuvlari ko‘tarinki ruhda o‘tmoqda.


👉 BATAFSIL

Veb-sayt| Telegram |FacebookYouTube| Instagram| X| ParlamentTV_RADIO


Forward from: Durdona Atabekovna


Forward from: Durdona Atabekovna






ОМҚП депутати Тохир Полвонов хоразмлик сайловчиларининг муаммоларини ўрганмоқда
Аввал ҳабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тохир Полвонов Хоразм вилоятида бўлиб, сайловчилари билан учрашмоқда.
Депутат Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида партиядан сайланган туман Кенгаши депутатлари билан учрашиб, сайловчилари олдидаги вазифаларини қай даражада бажарилаётгани, депутатлик сўровлари, сессияга масала киритиш, туман Кенгаши фаолияти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар юзасидан суҳбатлашди.
Шунингдек, депутат Навбаҳор маҳалласида яшовчи Норжон Искандарова билан суҳбатлашди ва тикувчилик цехи фаолияти билан қизиқди. Н.Искандарова 2021 йилда ташкил этган, ҳозирги кунда 20 та иш ўринга эга бўлган цехида маҳалланинг аёлларини бандлигини таъминлаб, оилаларига даромад келтираётгани тўғрисида гапирди.
Мухаббат маҳалласида яшовчи 84 яшар Рўзигул она Саидова билан суҳбатлашилганда ўғли 1976 йилда туғилган Баходир Саидов ҳозирги кунда руҳий касаллик билан азият чекаётгани тўғрисида баён этди. Депутат жойнинг ўзида туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари билан гаплашиб, бемор тиббий кўрикдан ўтказиладиган бўлди.
Фаоллар туман Тиббиёт бирлашмасида бўлиб, Давлатимиз Раҳбарининг ПК- 402- қарори яъни онкологик касалликлар бўйича амалга ошрилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борди.
Мазкур ТТБга қарашли тез тиббий ёрдам машиналарини тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати, ранимация хоналарида яратилган шароитлар ҳам депутат эътиборида бўлди.
Шундан сўнг депутат етакчилигидаги фаоллар ўрганиш ишларини Хазорасп туманидаги сайловчилар орасида давом этишди. Овшар маҳалласи аҳолиси томонидан Шодлик кўчасининг кесиб ўтувчи катта йўл чарроҳасига тезлик белгиси қўйишда ҳамда хонадонларга суюлтирилган газ боллонини ўз вақтида масъуллар томонидан олиб келинмаётгани тўғрисида гапириб, муаммони бартараф этишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари қаноатлантириладиган бўлди.
Тумандаги 34-сон Оилавий поликлиника жамоаси ҳамда фуқаролар билан суҳбатлашиб, онкологик касалликларни олдини олиш, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш каби бир қатор масалалар муҳокама этилди.
Депутат Овшар маҳалласида жойлашган 50-сон умумўрта таълим мактабида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди, ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари, уларнинг келгусидаги мақсад ва орзулари билан яқиндан ўртоқлашди, савол ва жавоблар ўтказди ҳамда бошланғич синф ўқувчиларига берилаётган бепул озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, сақланиш ва таъминланганлик ҳолати билан қизиқди.
Депутат учрашувлари давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Қонун, фармон ва қарорларнинг ижроси, партиямизнинг сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берди
Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.


Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
#Хоразм_вилоят_Кенгаши

Депутатинг саъй ҳаракати билан оилавий поликлиника фаолияти қайта тикланди


Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати Тохир Полвоновнинг хоразмлик сайловчилар билан  учрашуви  ҳамда яккама-якка мулоқотлари қизғин паллага кирган.  Депутат Боғот туманидаги сайловчилар орасида бўлиб, уларни кўпдан қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этмоқда.

Тохир Полвонов тумандаги Оқ тепа маҳалласида яшовчи фуқаролар билан учрашганида  маҳаллада жойлашган, саккиз минг нафар аҳолига хизмат қилаётган кўп тармоқли оилавий поликлиниканинг  фаолияти тўхтатиб қўйилгани боис, ҳудуд аҳолиси узоқ масофадаги поликлиникаларга қийинчиликлар билан  боришга, скрининг текширувдан ўтишга ёки муолажа олишига мажбур бўлаётгани тўғрисидаги эътирозлари депутат томонидан эътиборга олинди.

Тохир Полвонов мазкур масала юзасидан туман ҳокими Жаҳонгир Назаров ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Кўпал Тангрибердиев билан маслаҳатлашди ва  муаммо тезкор ўз ечимини топди. Тизимли чора тадбирлар натижасида  Оилавий поликлиника фаолияти қайта тикланди.

Умид Бобожанов, Оқ тепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси:

–Оилавий поликлиникамизни фаолияти тўхтатилгани сабаб, айниқса, қишнинг қировли, изғиринли  кунларида ёш болалар, кекса нуронийлар, ёш болалик аёллар, ногиронлиги бор беморлар узоққа  қатнашда муаммоларга дуч келиб, азият чекишаётган эдилар.  Депутатимизнинг саъй ҳаракатлари билан аҳолимиз қийинчиликлардан холос бўлди. Маҳалладошларимизнинг қувончи чексиз. Поликлиникамиз яна аҳолимизга хизмат кўрсатишни бошлади. Маҳалладошларимиз номидан депутатимизга миннатдорчилик билдирамиз.


Дарҳақиқат, депутат фаол бўлса, сайловчи рози бўлади. Депутатимизнинг  сайловчилар  розилиги  йўлидаги бу каби саъй ҳаракатлари, юртимизда инсон қадр-қимматини мустаҳкамлаш орқали фаровон ҳаётимиз учун хизмат қилиши шубҳасиздир.

🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤  Twitter  | 🎬 YouTube








ОМҚП депутати иштирок этган Сессияда онкологик касалликларни олдини олишга қаратилган масалалар муҳокама этилди ва вазифалар белгилаб олинди.
Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тохир Полвоновнинг Хоразм вилоятидаги сайловчилари орасида олиб бораётган ўрганиш ишлари натижасида бир қатор муаммолар аниқланиб, бартараф этиш чоралари бошлаб юборилди.
Ундан ташқари депутат Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг навбатдаги сеессиясида ҳам иштирок этди.
Барча сиёсий партиялардан сайланган депутатлар, туманда фаолият олиб бораётган мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этган сессияда депутат Т.Полвонов сўзга чиқиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий муҳитидан келиб чиққиб эришилган ютуқлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликларга ҳам тўхталди.
Хусусан, таълим, тиббиёт, бандлик, камбағалликни қисқартириш каби бир қатор соҳаларни ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ечимини топиш долзарб масала эканини ҳаётий мисоллар билан келтириб ўтди.
Шунингдек, Давлатимиз Раҳбари томонидан онкология соҳасига қаратилаётган эътибор, оила қуриш арафасида турган қизларни кўкрак бези саратонига қарши эмлаш учун топшириқ берилгани тўғрисида тушунча берди. Мазкур касалликка қарши эмлаш бепул амалга оширилиб, юз фоиз касалликдан ҳимояланиш исботлангани тўғрисида атрофлича тушунча берди ва ушбу масала юзасидан ҳамда фуқароларни тиббий маданиятини ошириш борасида депутатларга тавсиялар ва асосий вазифалар белгилаб берилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан қарорлар қабул қилиниб, амалиётга йўналтирилди.
Воҳада депутатнинг сайловчилари билан учрашувлари давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.








Мурожаат жойнинг ўзида ечим топди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тохир Полвонов етакчилигидаги бир гуруҳ фаоллар, Халқ депутатлари Янгиариқ туман котибиятида депутатлар, фаоллар билан учрашди.
Унда, депутатлар томонидан олиб борилаётган ишлар, партиянинг туман Кенгаши фаолияти ва бошқа бир қатор масалаларга эътибор қаратди.
Собиржон маҳалласида яшовчи Атабек Болтаев 2018 йилда туғилган невараси Меҳрибон Атаева ҳозирги кунда оқ қон касаллиги билан оғриниб, Тошкент шаҳрида амбулатор даволаш ишлари олиб борилаётганини айтиб, қон таҳлиллларини қайта текшириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Мурожаат депутат томонидан жойнинг ўзида ечим топди.
Депутатнинг сайловчилари билан учрашувлари давом этмоқда.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
“Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби.



20 last posts shown.