ЎЙНАШМАНГ
Кеча имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг шогирди Қаънабийга айтган гапини узоқ мулоҳаза қилдим:
“Қандай нарса билан ўйнашсанг ўйнаш, аммо дининг билан ҳеч қачон ўйнашма!”
Динимиз – бизнинг суягимиз, етимиз, қонимиздир. Уни йўқотсак, ҳеч нарсамиз қолмайди!
Мен бу ерда фақат гуноҳлар ҳақида гапирмаяпман. Чунки ҳаммамиз гуноҳкормиз. Имом Молик роҳимаҳуллоҳ ҳам бу гапи билан гуноҳни назарда тутмаган.
Дин – бу бизнинг ақийдамиз. Уни ҳар қандай кирликдан асрашимиз лозим:
Кичик риёдан, одамлар олдида мақтов эшитишдан, дунёнинг фоний лаззатлари учун охиратнинг боқий неъматларидан воз кечишдан, золимларга ёрдам беришдан ва ҳақиқатдан юз ўгиришдан эҳтиёт бўлишимиз лозим!
Бандалар доимо негадир қамчи тутганнинг ортидан эргашади,
ҳақни тутганларнинг эмас!
Саҳобалар ҳам гуноҳга йўлиқишган. Фақат Пайғамбарларгина гуноҳдан маъсумдирлар. Аммо шундай бўлсада, саҳобаларнинг ақийдалари тоғдек мустаҳкам эди!
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида Абдуллоҳ деган бир одам бор эди. У ҳазилкаш эди. Жанобимизни кўрса, кулдиришни хуш кўрарди. Бироқ у шаробга муккасидан кетганди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни бир неча бор жазоладилар. Хамр ичгани учун дарраладилар.
Бир куни яна хамр ичгани учун жазоланганида, саҳобалардан бири деди:
“Эй Аллоҳ, уни лаънатлагин! Неча марта жазоланаяпти-я!” – деб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Уни лаънатламанглар! Аллоҳга қасамки, мен унинг Аллоҳ ва Расулини яхши кўришидан бошқа нарсани билмайман!”.
Моиз розияллоҳу анҳу ҳам зино қилган эди. Абу Миҳжан розияллоҳу анҳу эса Қодисия кунида хамр ичгани учун боғлаб қўйилган эди. Лекин уларнинг ақийдалари пок эди!
Мен гуноҳ қилиш мумкин, демоқчи эмасман. Аммо Пайғамбарлардан бошқа ҳеч ким гуноҳдан холи бўла олмайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло тавбанинг эшигини қиёмат кунигача очиқ қолдирди.
Мусулмоннинг гуноҳи уни синиқ ҳолга олиб келади, тарбиялайди.
Ҳатто баъзан бир гуноҳ инсонни Аллоҳга яқинлаштиради. Бундай гуноҳлар ғурурни парчалайди. Баъзи тоатлар эса инсонни кибрга олиб бориши ҳам мумкин!
Гуноҳ қилган мусулмон тавба қилади ва бу унинг Аллоҳ билан бўлган ишидир. Эҳтимол бу осондир. Чунки Аллоҳнинг раҳмати улкан!
Аммо ақийда бузилса, уни ҳеч қандай амал тўғрилай олмайди!
Шунинг учун, динимиз билан ўйнашмаслигимиз лозим!!!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov