O‘zLiDeP - Sirdaryo


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O‘zbekiston Liberal-demokratik partiyasi Sirdaryo viloyat Kengashining rasmiy telegram sahifasi
📞Murojaat uchun: +99893 102-28-78

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Forward from: Gazetalar sharhi
2-cавол: 2024 йил давомида «Gazetalar sharhi» каналида эълон қилиб борилган қуйидаги нашрлардан қай бирини кўпроқ мутолаа қилдингиз?
Poll
  •   A) «Adolat» газетаси
  •   B) «Milliy tiklanish» газетаси
  •   C) «XXI asr» газетаси
  •   D) «Oila va TABIAT» газетаси
  •   E) «O‘zbekiston ovozi» газетаси
1761 votes


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 ЎзЛиДеП инсон қадри учун тамойили асосида турли акциялар ташкил қилаяпти

🔍ЎзЛиДеП ташаббуси билан ўтказилаётган "Огоҳ бўлинг - ис гази" акцияси республикамиз бўйлаб оммалашиб бормоқда.

🔍Акция доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган 10 мингга яқин хонадонга ис газини аниқлайдиган ускуналар бепул тарқатилди, 1939 нафар депутатлар, 979 нафар тадбиркорлар, 4 мингга яқин тегишли давлат органи вакиллари иштирок этди.

🔍Ушбу ускунанинг афзаллиги шундаки, хонадан чиқаётган газни дарров сезади ва огоҳлантирувчи овоз чиқаради, автоматик равишда газни тармоқдан узади.

#uzlidep #is_gazi #aksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: GULISTON BUGUN | RASMIY
#Press_tur

Joriy yilning 5-fevral kuni Guliston shahrining Buyuk kelajak mahallasida joylashgan «MMX PRO» qop ishlab chiqarish korxonasi faoliyati bilan yaqindan tanishish maqsadida press-tur tashkil etildi. Unda OAV vakillari, jurnalist va blogerlar ishtirok etdi.

➡️ Telegram | Facebook | Instagram








Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Аҳоли мурожаатлари жойида ечим топди

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Гавҳар Олимова Ховос туманидаги оилавий поликлиника, 1-ўрта умумтаълим мактаби ҳамда 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида фуқаролар ва ишчи-ходимлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

✔️ Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда “Афросиёб” маҳалласидаги йўл муаммоси, оилавий поликлиникага флюрография аппарати келтириш, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш каби масалалар юзасидан фикрлар билдириб ўтилди. Мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўз ечимини топди.

#uzlidep #sirdaryo

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова Ховос туманидаги оилавий поликлиника, 1-ўрта умумтаълим мактаби, 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида фуқаролар ва ишчи-ходимлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда “Афросиёб” маҳалласидаги йўл муаммоси, оилавий поликлиникага флюрография аппарати келтириш, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш каби масалалар юзасидан фикрлар билдириб ўтилди.

Бундан ташқари депутат тумандаги “Истиқлол” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Тўтихон Нуриллаеванинг ҳам ҳолидан ҳабар олиб муаммо ва таклифларини тинглади.

Учрашувда ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, уларни амалдаги тартиблар асосида ҳал этиш чоралари белгиланди. Муддат талаб қилган мурожаатлар назоратга олиниб, масъуллар томонидан ижро учун қабул қилинди. Айрим масалалар юзасидан эса шу жойнинг ўзида тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Forward from: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Сирдарёлик томорқачиларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар берилди

📼 Давлатимиз раҳбари куни-кеча аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

⏩ Тақдимотда таъкидланганидек, жорий йилда 5 миллион 200 минг фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Ана шу мақсадга эришиш учун OʻzLiDeP раиси А.Хаитов ҳудудларга ташриф буюриб, аҳоли билан очиқ мулоқот қилмоқда. Ана шундай мулоқотлардан бири Сирдарё туманидаги “Қуёш” маҳалласидабўлиб ўтди.

😎 Партия раиси мазкур маҳаллада истиқомат қилаётган Исроил Чакаловнинг хонадонида бўлди.

✅ Таъкидлаш керак, И.Чакаловнинг хонадонидажами экин ер майдони 8 сотих бўлиб, 6 сотихида иссиқхона ташкил этилган. Айни кунда иссиқхонада 100 минг тупдан зиёд помидор кўчатлари етиштирилмоқда. Айни шу маҳаллада истиқомат қилаётган Бакрадзе Биналининг хонадонда эса 4 сотих ерда иссиқхона ташкил этилган. Иссиқхонада лимон ва кўкатлар етиштирилмоқда.

😎 Партия раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирди. Бу борада фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.

#uzlidep #sirdaryo

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг



10 last posts shown.