Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова Ховос туманидаги оилавий поликлиника, 1-ўрта умумтаълим мактаби, 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида фуқаролар ва ишчи-ходимлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувда “Афросиёб” маҳалласидаги йўл муаммоси, оилавий поликлиникага флюрография аппарати келтириш, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш каби масалалар юзасидан фикрлар билдириб ўтилди.
Бундан ташқари депутат тумандаги “Истиқлол” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган Тўтихон Нуриллаеванинг ҳам ҳолидан ҳабар олиб муаммо ва таклифларини тинглади.
Учрашувда ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, уларни амалдаги тартиблар асосида ҳал этиш чоралари белгиланди. Муддат талаб қилган мурожаатлар назоратга олиниб, масъуллар томонидан ижро учун қабул қилинди. Айрим масалалар юзасидан эса шу жойнинг ўзида тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.