Сулҳиданинг ҳикоялари📚📚📚


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Hamma o'z hayot
hikoyasining bosh qahramonidir!
📚📚📚📚📚📚📚
Reklama uchun:
@sulhidaDavron_reklama
📖📖📖
Begona
Yashirin sirlar
Soya
Aksi dunyo
Maryam 1
Tugun
Sabila

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


#Соя

62-қисм

Кетмаган бўлса нега кетаман деб мен билан хайрлашди. Бир гапи бўлмаса Зиёда нега мендан гап яширсин? У йигит атайлаб-ми менинг атрофимда эди? Ичимдаки минг хил туғён билан олишиб кетар эканман, мошина олдида турган одамнинг телефонда гаплашган гапи қулоғимга чалинди. Аслида у одам мошинага ўтиргандан бери тинмай биров билан тортишиб келаётган эди. Аммо айнан шу пайт унинг гаплари диққатимни тортишига сабаб бўлди. Бир пайтлар Ғайратнинг менга такрор - такрор айтган гапларига ўхшаш гаплари эди у жумлалар. Одам кимгадир ялингани ялинган бўлиб қуйдаги гапларни ҳаяжон билан айтарди.
“....менга ишон фақат, нега бировни гапига қулоқ солаласан. Тўхтаб тур қизишма сенга энг бошидан мендан бошқа ҳеч кимнинг гапига эътибор берма демаганмидим...?
Ғайрат мен билан хайрлашгани келган кечаси,кимдан нима гап эшитсангда ишонма деган эди. Балки бу одамни эшитиб қолишим илоҳий бир ишорадир. Ғайрат ҳеч кимнинг гапи деди бу ҳеч ким ичига Зиёда ҳам кирарди албатта.
Менинг туйғуларим ва ҳолатим бир томон бўлса оиламнинг нима деб ўйлаши иккинчи масала эди. Ҳамма нарсани ўйлаш мени руҳан чарчатсада ақл билан иш қилишим лозимлигини билардим. Масалан ўқув курси ҳафтада уч кун қолган кунлари шаҳарга чиқишим амри маҳол. Чоршанба куни Зиёда акаси билан қаерда қачон учрашишини билишим керак. Мени билишимни истамади унда Ғайратнинг қаердалигини қандай ўргансам бўлар экан? Бугун шанба мен шу билан шаҳарга сешанба куни бора оламан чоршанба-чи? Уйга дарс куни алмашти десам Зиёдага нима баҳона қиламан? Бошимга оғриқ
Кирди.
Ўйла Малика ўйла...
Ғайратнинг яқинларимда бўлиб менга на қўнғироқ қилиши на ёзганимга жавоб бермаслиги бу масалани бир ёнли қилишим кераклигини билдиради.
Уйга келганимда ошхонадан опамларнинг овози келиб турганди. Ниёят икки опам бир хил пайтда ота уйига келишибди чунки агар бирор йиғин ёки туғилган кунлар бўлмаса иккала опамнинг иши ёки оиласидан ортиб бир вақтда уйга келиши қийинлашарди. Бу кеча тонгача уйқу йўқ уч опа-сингил ва албатта онам билан тунинг кеч вақтигача суҳбат бўларди.
“Келдингми Малика, ол мана буни дастурхонга қўй “ деди катта опам қўлимга тавоқни тутқазиб.
“Яхши келдингизми опа? Жиянларим яхшими?”
“Ҳа яхши уйда ҳаммаси. Ўзингда нима гаплар куёв боладан хабар борми?”
Баъзи саволларга жавоб бериш унчалик осон эмаслигини томоғимга тиқилган бир тугундан билинди. Нима деб жавоб берсам? Ҳар оғзимдан чиққан сўз ортидан қандай оқибатлар олиб келишини била олмаздим. Юзимда қандай ифодани кўрди опам билмадим-у лекин товоқни ичкарига беришимни айтиб мени қийин вазиятдан ўзи қутқарди.
Кўпчилик даврасида инсон уни ўйлантирган ўйловлардан оз бўлсада чалғиб қолар экан. Икки опамнинг оилавий можаролари қайнона келин гап талашишлари ҳатто кичик болалар ухлаб қолгач янада жиддийроқ масалалар мавзусида суҳбат давом этарди. Янгамнинг ора сира гапга аралашиб ақл ўргатишларини айтмаса опа сингиллар ва онам билан яхшигина ўтиргандик. Акам хонасига киргач хотини ниҳоят бизларни ёлғиз қолдирди. Онам ҳам чарчаганини айтиб отам билан уйқуга кетишди
Икки опам худди пайт пойлаб туришгандек бошлашди мени сўроққа тутишиб.
“Қўлингдаги узукни куёв бола бердими? Бунча тоши чиройли бўлмаса “ деди кичик опам бармоғимдаги узукни қўли билан кўрсатиб.
“Сен узукни қўй. Дарак борми гаплашиб турибсизларми ўзи?” сўради катта опам.
“Ҳа гаплашиб турибмиз” дедим негадир билдиргим сездиргим келмай асл ҳақиқатни уларга. “Уришиб қолдиларингми? Нега хомушсан бунақа?” иккинчи опам доим шунақа қизиқувчан бўлган ҳозир ҳам ҳамма нарсани икир чикиригача билгиси келиб кўзларини катта очиб менга қараб турганди.


Давоми бор

245 0 0 12 25

#Соя

61-қисм

Машаққатсиз бир ғалаба бўлмаслигини ҳар иш ўз услубида кўрсатади. Янги кун бошлаб уй юмушлари орада дарсларим ва бироз уйқу ухлаб туриб ҳамманинг кетганидан фойдаланиб, ишга киришдим. Бугун узугимни топишим керак эди. Чунки Ғайрат уйланишдан воз кечса унинг юзига айлантириб отишим учун уни топишим зарур. Омборхондан отамнинг айрим устачлил анжомларини олиб келиб ишга киришдим. Бир амаллаб узун ва эски бўлган тахтанинг михларини тортиб олиб полнинг керакли қисмини очдим. Узугимни тилла ўғриси сичқонлар олмаган экан. Чанг босиб бироз хаҳсакка ўралашиб ётгани кўриб, кўнглим жойига тушди. Узугимни олиб бўлиб энди тахталарни қайтиб ўрнига михлаш қолди. Ўзбек бир иш қилмасинда ё бир нарсаси ортиқча ёки кам чиқарди. Михни қоқиб бўлгач, қўлимда қолган михга қараб қолдим. Мен қаерда хато қилдим деб, ўйланиб қолдим. Анжомларни қайтиб ўрнига қўйиб узугимни бармоғимга тақиб қўлим билан тошига тегиб қўйдим.


Дарс тугашига ярим соат қолиб устозимиз эртароқ жавоб берди. Мен Зиёда билан учрашадиган еримга олдинроқ келадиган бўлдим. Нарсаларимни олиб тезроқ юриб учрашув жойига бордим. Бироз Зиёдани кутиб қолсамда ҳеч нима қилмайди деб ўйлаб юриб борар эканман. Узоқроқдан Зиёданинг бир йигит билан оёқ усти гаплашиб турганини кўрдим. Аввалига унчалик эътибор бермасамда яқинлашгач у йигитнинг куни кеча кутубхонада менга телефонини бериб турган йигитлигини кўрдим. Ярамаз, кеча Зиёдага унинг рақамидан қўнғироқ қилгандим бугун қизга тегажонлик қиляптимикан деб уларга қараб юридим. Йигитнинг қўлида қоғозлар Зиёдага бир нималарни кўрсатар аммо қулоғимга чалинган гапи мени юриган еримда михлаб қўйди.
“Ғайрат билан гаплаштираман сизни фақат уни Ўзбекистонда эканлигини ҳеч кимга айтманг “


Баъзи иборалар бордир мактаб дарсликларида ўргатилади ёш ақлинг билан унинг мағзини чақа олмайди киши аммо вақт ўтган сайин бу ибораларсиз туйғуларни англатиш ёки бировга тушунтириб беришнинг имкони бўлмасди.
Ибораларни ким ўйлаб топган бўлса?
“Кўзи хонасидан чиқди “ масалан бу иборада ҳайратланишнинг энг кучли шаклини тасвирлаш кимнинг ақлига келди?
Ёки “ тарвузи қўлтиғидан тушди” эшитган ёки кўрган нарсасининг кўнгил синишидаги шкаласими бу? Нега айнан тарвуз? Ўйлаб қаралса, худди диққат ва меҳр билан танлаб олган тарвузингни қўлтиқлаб уйинга юриб бораётганингда, бирдан нохуш бир нарсанинг хабарини олганда оёқ қўлинг бўшаб тарвуз бор оғирлиги билан ерга тушиб, ёрилиб парчаларга бўлиниши, атрофга сочилгани-ми экан умидсизлик туйғуси? Киминг ақлига бундай ўхшатиш бундай бўртириш келган экан?
Айни дамда тарвузим қўлтиғимдан тушди. Аммо мен билолмай турибман менга у тарвузни туширтиргангами қарай ёки ерда сочилиб ётган “тарвуз” – умидларимгами? Агар умидларимга қараб қолаверсам асл сабабчининг изини ёқотишим аниқ аммо фақат айбдор изидан қувсам кўнглим-чи?
Зиёданинг юз ифодасини кўра олмаяпман аммо нотаниш йигит унга тушунарсиз бир боқиш билан қараб турар, мен эса яна бир икки қадам ташлаган эдим
“Чоршанба куни учрашамиз унда “ деди йигит Зиёдага қараб. Мени ҳали ҳам пайқашмагани сабаб Зиёда унга жавоб берди.
“Акамни бу ерда эканлигини ҳеч кимга айтмайман аммо сиз ҳам учрашувга боришимизни айтманг айниқса Малика билмаслиги керак”

Нима оғирроқ? Кўнглинга толиб яни талабгор бир инсоннинг тушунарсиз хиёнатга яқин қилиқларими ёки ўзинга яқин турган дўстингнинг ўзини тутишими?
Зиёданинг гапини эшитиб улар олдига бориш фикридан қайтдим. Ишқ эмас ғурур устун келди бу сафар. Тезда у атрофдан узоқлашдим. Ҳатто тўғри қишлоқ мошиналари турган бекатга бориб биринчи мошинага ўтирдим. Бахтимга одам тез тўлиб йўлга чиқдик. Ўзимни босиб олиб Зиёдага смс хабар қолдирдим. Акам шаҳарга келгани ва мени ҳам ўзи билан олиб кетганлигини айтдим. Акам ёнимда бўлса Зиёдага ортиқча қўнғироқ қилмаслигимни яхши биларди ўзи. Тезда телеграмга кириб Ғайратга кеча ёзган смсимни ўчирдим. Хабар ўқилмаган эди ҳатто. Бундай ҳолатларда миянга минг хил савол келади.


#Соя

60-қисм

Телефонимнинг қуввати ўчиб қолмаганда Ғайратнинг телеграмига яна кириб қараган бўлардим. Балки ғуруримни бир ёққа қўйиб ёзар эдим. Йўл борган сари узун ва битмайдигандек эди гўё. Зиёдага қараганимда телефонига қараб юзида табассум пайдо бўлганини кўрдим. Унга ичимдан хурсанд бўлдим. Аллоҳнинг унга атаб қўйган бир бахти борлигини билардим. Ва ўша кунни тезроқ келишини чин кўнгилдан истадим.
Қишлоққа етиб келгач Зиёда билан кўчамизгача бирга юриб келдик. Кўча бошида қўшнимизнинг мошинаси олдида бир неча киши йиғлиб туришганди. Улар орасида акам ҳам бор эди. Акам уятни бутунлай йиғиштириб Зиёдадан кўзини узмасди. Сабаби Зиёда ўзига қараб юрадиган қиз эди. Кийган шим ва устидан узунроқ уст боши ,оёқ кийими соч турмаги пардози ҳаммаси шунчалар гўзал эдики акамнинг ҳаққи бўлмасада узундан-узун унга қараб туришидан мен ноқулай ҳис қилдим ўзимни. Зиёда эса парвойига ҳам келтиргани йўқ.
“Қизим шаҳардан қайтяпсизларми?” дея сўради Иброҳим ака қўшнимиз.
“Ҳа “ дедик бараварига.
“Эҳтиёт чоралари кўраяпмиз бола ўғриси чиқибди деган гап тарқалиб юрибди. Қора мошинада келиб олиб қочиб кетаётган эмуш. Сизлар ҳам телефонга берилиб кетиб беъетибор қолиб шунчаки ўтиб қайтманглар бегона бировни кўрдингизми дарров хабар беринглар биздан бирига “ деди бизга қараб.
Ҳаётда ҳамма нарсани харидори бор. Орнинг савдоси баланд ҳатто, аммо боладан нима хохлаши мумкин одам?
“Орган мафиясининг иши бўлса керак. Ҳозир ҳаммага донор керак ё жигари ё буйраги ҳатто кўз, юрак каби ҳаётий органлар ҳам. Кундан кун вахшийлашиб бораяпти аҳвол” деди Зиёда бу масала ҳақида фикрини билдириб
“Пул учун шу ишни қилади бераҳимлар Худони ўзи сақласин” дея ёққа қоқиб қўйдим. Мен газандаларнинг тиллани олиши ҳақида қайғуриб ўтирибман кимлардир эса боласини биров ўгирламасин деб хавотирда. Зиёда билан хайрлашиб мен йулимда давом этдим. У эса уйига кириб кетди. Мен ҳам эшигдан киргач онамнинг кечги овқатни сузишга тайёргарлик кўрганини кўрдим. У билан кўришиб тўғри хонамга бориб телефонни қувват олиши учун токка қўйдим. Сабрим чидамай бораётган эди. Балким Ғайратдан бир хабар бордир деб ўйладим бўлмаса бу сафар ўзим ёзардим унга. Уст бошимни алиштириб онамга ёрдамлашдим. Ҳар гал узугим тушиб кетган тешик олдидан ўтсам юрагим ғалати бўлади. Ҳамма дастурхон бошида ўтирар экан ўзимча ўйладим. Мен Ғайратнинг менга берган совғасига эгалик қила олмадим, узук мендан узоқда балки йуқолиб ҳам қолгандир ким билади балким узугимни қайтиб тақсам, Ғайратдан бирор хабар келармиди? Ожизлигимнинг нишонасидир бу фикрлар шунчалик нима қиларимни билмай қолдимки, оддий нарсаларга умид боғлайдиган бўлдим. Овқатланиб бўлгач, янгам эртага онасининг туғилган куни эканлигини айди. Онам ва акам оиласи билан эртага туғилган кунга боришадиган бўлишди. Отам эса иш олиб қўйгани учун боролмаслигини айтиб узурини сўради. Менга фурсат пайдо бўлди. Эртага нима қилиб бўлсада узугимни топишим керак.
Телефомнинг қуввати ёнгач яна ёд бўлиб қолган саҳифага кирдим. Ўша аҳвол. Охирги киргани менга қум соатининг расмини жўнатганидан кейинги уч дақиқа. Нега бу одамдан хабар йўқ? Бола ўғриси чиққан бўлса катталар ўғриси ҳам бормикан? Товба товба нималар деяпман ўзи?. Ким билади бирор ваъдалашган кишиси бор эдими? Ёки хотин бола чақаси? Йўқ- йўқ ундай иш қилиши мумкинми? Унда менга қандай уйланарди? Йиллаб чет элда юрган бўлса тинч ўтирмаган бўлиши мумкин-ку? Худди қулоғим остида икки киши бир- бири билан тортишув бошлатганга ўхшарди. Бири яхши гумонда бошқаси ҳар шубҳага бориб мени ҳам олиб бориб келаяпти. Ниёят ғурурмни бир жойга қўйиб унга бир қуйдаги сатрларни ёздим.
“Дунёнинг энг оғир юки экан, ақлида сен бўлмаган биров ҳақида хавотирга тушиш “ хабар етказилди аммо бир илмоқлигича турди.
Алғов - далғов тушлар кўриб босинқираб неча марта уйғониб кетдим. Ҳар гал телефонимга бирор хабар келдими дея такрор такрор қарадим. Лекин жавоб у ёқда турсин ҳатто кўрилмаган эди хабар. Бу ҳолат туннинг қолганини бедор ўтказишимдан дарак бўлди.


#Соя

59-қисм

“Ғурур “дедим ўйламасдан. У жавобимга кулиб қўйиб, қўлидаги дафтарга бир ишорат қўйди. Кейин телефони чиқариб менга узатди. Зиёданинг рақамини яхшиям ёддан билардим. Узоқ чалмаган қўнғироқдан сўнг Зиёда гўшакни кўтарди.
“Ало! Зиёда кечирасан телефонимнинг қуввати ўчиб қолибди. Битдими ишинг? “
“Битди сени топа олмадим кутубхона атрофидаги дўконлардаман”
“Ҳозир келаман олдинга “.
Гўшакни Зиёда қўйишини кутмасдан телефонни ўчириб эгасига қайтардим. Рахматимни айтиб нарсаларимни олиб кетар эканман орқамдан яна гапирди
“Ишқни танланг! Чунки ишқ бор жойда андиша бўлади ғурур бор жойда эса ташвиш “. У йигит қўлида халқаро хуқуқ китобини олиб ишқ ,ғурур ҳақида фалсафа юритиши инсонни таажубга солсада, унга ортиқча гапирмай чиқиш эшигига қараб юрдим. Ишқ йўқ жойда андиша бўлмаслигини айтди бир бегона менга бугун. Мен Ғайратга ошиқ эмас эдим аммо тарозига унга бўлган хисларимни қўйсам уни кўргим келаганини яхшигина англаб турибман. Тинмай менга ҳазил смслар жўнатадиган одамдан мана бир ойга яқин вақт хабар йўқлиги мени бошқа туйғу оғушига етаклаб бораётган эди. Бармоғмни ушлаб қўйдим. Ҳали ҳам узугимни у касофат тешикдан ололганим йўқ Бир икки урнаб кўргач тахта полни михидан қопариб очиқроқ шаклга келтириб олишим керак эди. Аммо уйда доим биров бўлгани учун у ўлгур тахтани эплаб ололмаётган эдим. Ҳеч бўлмаса янгам онасиникига кетишини кутишим лозим. Ортиқча гап сўзга тоқатим қолмади. Агар узукни яна озроқ олмасам сичқон олиб кетмаса бўлгани деб ўйлаб қолдим. Онам айтар эдилар сичқон каби газандалар тиллага ўч бўлармиш. Ҳар қадамим назорат устида эканлигини билганимдан бор йўғи қулай пайти пойлаб юрган эдим.
Зиёда билан мошинага ўтирганимизда ҳаво қорая бошлаган ёмғир эса қуя бошлаган эди. Бошимни мошина ойнасига қўйиб деразага урилаётган ёмғир томчиларини кузата бошладим. Сувнинг ҳажмлаб шишага ёпишганидан атроф деярли кўринмас эди. Худди ҳаётдек инсон ўз ташвишларига ўралашиб қолганидан атрофида нималар бўлганидан бехабар юрарди. Зиёда тинмай телефонида бир нарслар ёзиб келар унга ноқулайлик бўлмасин дея бошимни у томонга бурмасликка ҳаракат қилардим. Мошинада авторадионинг дастурлари бераётган эди. Тингловчилар радиога қон қилиб қўшиқ буюртма қилишарди. Навбатдаги қўнғироқ эгаси Севара Назархон ижоросидаги “Кўргим келар “қўшиғини истади. Мусиқа худди руҳимга қоришиб кетгандек бўлди. Бу қўшиқни балки юзлаб марта эшитгандирман аммо сўзлари менга бошқача таъсир қилиб бораётгани ҳозир сездим. Кўзларимни юмдим уни биринчи кўрган кунимни эсладим,менга қилган ҳазилларини, учрашувга чиққан кунимдаги ҳаяжонимни оёғимга кичкина бўлган оёқ кийимининг оғриғини қалбим оғриғи босиб ўтгани ва яна ....... кўзимдан ёшлар яноғимга оқиб кетар экан хаёлан ёмғир томчиларига қоришиб кетгандек эди. Қўшиқ сўзлари эса худди ханчар мисол бир бир келиб юрагимга уриларди.
Умр ўқмас бир текисда тек, Кимларнидир ҳасрат енгадир.
Мен топарман иродани лек,
Кўргим келар сизни негадир. Ҳаёт кўхна доно муаллим, Садоқатли дўст бўлар ўлим. Гарчи сиздан айридир йўлим, Кўргим келар сизни негадир. Тун кутаман – ойдин, юлдузлик, Кун кутаман – нурафшон излик.
Ҳей, дилимни эзди ёлғизлик,
Кўргим келар сизни негадир......

372 0 0 42 37

#Соя

58-қисм

Зиёданинг айтишича акаси аввалари ҳам ора сира, шундай хат хабарсиз қолдирган экан уйдагиларини. Бироз бўлсада тинчишга уринсамда яна келмасачи деган ҳадик бор ичимда.
Кўкламга жуда оз вақт қолаётгани боиз бизнинг уйда тўй учун тайёргарлик алоҳида бир мавзу эди. Маблағ йўқ лекин ғурур баланд қуда томонга лойиқ бўлиш керак дея онам тинмай қайғурарди. Отам бечора сал бўлсада у ер бу ердан иш топиб кундаликчи (кунлик мардикор) бўлиб ишлаб рўзғорни тебратиб турибди. Акам эса эски аҳволда қаерда бекорчи бўлса у ўша ерда. Мен ҳали ҳам менинг тикиш мошинкам ва оверлогим нимага ва қанчага сотилганини билмай юргандим. Унинг пули арзимас бўлсада нимага харжланди? Дарсдан чиқиб Зиёдани кутубхона олдида кутиб турдим. Унинг амалиётда бир хусусий шифохонада ўтаб юрганини билардим. Шунинг учун уни ташқарида бир ерда эмас, шаҳар кутубхонасида кутиб турадиган бўлдим.
Мактабда яхши ўқиганим боиз инглиз тили курси мен учун қийин бошланмади. Бошида икки дарс озроқ қийналдим аммо кейин уйда ҳам тиришқоқ талаба каби дарс тайёрлаб анча мунча нарса ёдимга тушди. Бугун кутубхонадан ёзув тили унча қийин бўлмаган бир китоб олгани келдим. Ўқитувчимнинг айтишича китоб ўқиб тил ўргансам шунда луғат ёдлашим, матн туза олишим ва албатта грамматик қоидаларни ўрганишим ва эслаб қолишим осон бўлар экан. Қўлимдаги китоблар рўйхатидан ўзимга керакли китобни топдим ҳарфли тартибда турган растадан.
Андиша ва ғурур (инглизча: Pride and Prejudice) – 1813 йилда ёзилган Жане Аустен қаламига мансуб роман. Роман юзаки яхшилик ва ҳақиқий яхшилик ўртасидаги фарқни қадрлайдиган китобнинг динамик қаҳрамони Элизабетҳ Беннетнинг шошилинч чиқарилган қарорларнинг оқибатларини ёритиб боради.
Бир неча бор фильмини томоша қилган бўлсамда асл романини ўқишга жон отиб тургандим. Телеграмдаги ҳикоялар ҳам қизиқ аммо классика бўлган бу асарнинг ўзгача руҳияти бор албатта. Ёнига ҳар эҳтимолга қарши бир дона луғат китоби ҳам олдим. Ҳаяжонимни тарифлаб бўлмасди тезроқ уйга бориб бу китобни ўқишни ундаги қаҳрамонларнинг ички кечинмаларини бирма бир хис қилишни жуда хохлардим.
Зиёда бироз кечикишини билдирган бир смс қолдирибди. Мен ҳам онамга қўнғироқ қилиб айтиб ўзим қўлимдаги китобни тезроқ ўқишга киришдим. Кутубхонадаги энг чекка ва тинч жойни топиб ўша ерга жойлашиб олдим. Телефомин бошқаларга халақит қилмасин дея овозини ўчириб қўйдим. Гарчи қуввати жуда оз қолганини кўриб ишқилиб Зиёда келгунича етсин деб дуо қилдим. Асардаги давр ундаги руҳиятга берилиб ўқир эканман орада анча мунча луғат ишлатишимга тўғри келарди.
“Ишқ ёки Ғурур қайси бири сизга кўпроқ яқин?” сўради бир эркак овози.
Бошимни китобдан кўтарганимда. Қоши кўзи қора усти бошидан талабага ўхшамаган бир йигит турганди.
“Андиша ва Ғурур “дедим роман исмини нотўғри таржима қилганини билдириб.
“Сиз андиша денг бошқалар ишқ дейди. Саволимга жавоб бермадингиз сиз учун қайсиси муҳим ишқми ғурурми?”
Бир неча лаҳза ичида хаёлим бошқа диёрларга кетди. Мен Ғайратнинг менга ёзмаганидан бироз хафа бўлиб унга шу кунгача ўзим ҳеч нарса ёзмаганимни эсладим. Балки мендан бир хабар кутаётгандир деб ўйладим. Исқнинг ғурурга енгилмаган ерида андиша пайдо бўлармиди? Телефоминни олиб дарҳол Ғайратнинг саҳифасига кирмоқчи бўлдим аммо телефомнинг қуввати ўлган эди. Ақлимга Зиёда келди. Мени кўп қидириб қолмаган эканми?
“Кечирасиз телефонингиздан қўнғироқ қилсам бўладими?” дедим рўпарамда турган йигитга қараб.
“Саволимга жавоб беришдан қочиб мендан бошқа нарса сўрашингиз ғалати эмасми?”


#СОЯ


МУАЛЛИФ: СУЛҲИДA ДAВРОН

 
Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!

СОЯ

ҚИССA

58-ҚИСМ


 
@sulhidaninghikoyalari


#яширин_сирлар

15-қисм

“Уйга кетаман Зари, бориб яхшилаб ухласам ўзимга келаман” дедим унга юк бўлмаслик учун ёлғон гапириб. Ақлимдан эса қаерга борсам хавфсизроқ дея ўйлаётган эдим.
“Йўқ, эътирозингиз қабул қилинмади хоним хўжаинимга айтиб огоҳлантириб қўйдим бизникига борамиз вассалом”
Баъзан ташаккурингизни жимликла билдирасиз сўссиз нигоҳингиз билан самимий қарашингиз тилингиздан кўпроқ нарса етказади тўғрингиздаки инсонга. Мен ҳам ўз миннатдорчилигимни ичданлик билан юзимда ўрнашган табассум билан билдирдим. Ва мени ортиқча дабдабасиз тушунадиган жоннажон дугонам йўлдошим буни кўра олар ва қадрлар эди.

Шахар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида жойлашган уйи, олди йўлга қаратилиб бир эшик ва орқа боғчага қаратилган яна бир эшик очилган бўлиб умумий уч эшикли хонадон. Тўрт хонадан иборат бу уй шинам ва замонавий қилиб барча шароитлари мавжуд эди. Қўярда қўймай мени меҳмон хонадаги диванига ётқизиб ўзи бир пастда дастурхон ёзди. Зарнигорнинг ҳар ҳаракатини кузатар эканман, дугонамга уй бекаси бўлиш қанчалик ёқишини ва бир уйнинг ишини, меҳмонни қандай кутишни, вазифаларини жуда яхши бажарар ва меҳр билан қилар эди.
“Духовкада товуқ пиширдим, сенинг шу пиёз емаслик масаланг бор бўлсин, тузук овқат ҳам қилиб беролмайман “
Ўзига узи гапириб қип-қизил болиб пишган товуғини дастурхонга олиб келиб ўзи ҳам ниҳоят ўтирди.
“Қани ол, қара эркалигингни ҳар доим кўтараман фақат овқатланишда эмас куч йиғишинг керак. Сени кўрган одам ҳайратга тушади ким айтади ресторантда ишлайди деб сени? Одам ҳаққини талаб қилиб емайдими мундоқ эҳ, мен бўлсайдим сенинг ўрнингда шу эшикдан сиғмай кетардим” айтган гапи юзимда янада каттароқ табассумга сабаб бўлди.
“Зари, мен ишдан чиқдим у ердан...бошқа иш қидираман жуда бўлмаса чет давлатга ишлагани кетарман.” Дедим бўлиши эҳтимол бўлган воқеаларни олди олиб.
“Жонинг соғ бўлсин ўртоқ, сен ҳеч ҳам хафа бўлма улар хафа бўлишсин сендек ишчини қаердан топишади сендаки тажриба борми эҳҳэээ “ гапни қаерга боришини ўйлаб тўхтаб қолди. Мен эса унинг ҳақиқатни айтиш шаклига кулгим келди.
“Чет давлатни шошмай тур. Балким бирор иш чиқиб қолар.”
“Уй ҳам топишим керак биласан хонадошим сал зиқна қиз тўғриси менга иш топиб бергани учун мажбур яшадим у билан.”
“Товба, худди унинг уйида текин яшагандек гапирасан Шахзода. Менга ҳам ёқмаганди у қиз. Яхши қиласан бошқа уй қидириб.” Дедида телефони олиб бир нарсалар қидиргадек бўлди.
“Ўтганда икки бино наридаки Рая опани кўриб қолгандим камунал хизматлар қиммат бўлгани, пенсияси ҳеч нарсага етмаётганини айтиб куюнган эди. Яхши аёл, ўзи татарка бўлсада ғирт рус сифат аёл. Икки мушуги бир ити бор зерикмайсан. Ҳеч кими йўқ ёлғиз ўғли бир неча йıл олдин ўлиб кетган. Ён қўшниси маҳаллага чиқиб “Биз Рая опага қараяпмиз уйини бизга қолдиради” дермуш. Рая опанинг ўлишини кутиб юришибди давлатга унинг боқувчиси бўлиб кўрсатишмоқчи ўзларини. У манфаатчилардан кўра сен қара шу кампирга сен ёлғиз, у ёлғиз уй бегонага кетмасин” дея шунча маълумотни бериб бир ёндан хандон пистани чақиб оғзига отарди.
“Мен ҳам манфаатчи бўлиб қоламан эканда “деганимда кўзини қисиб кулиб қўйди.
“Шахзода, давлат деганда ёдимга тушди бир саҳифа очилибди ким очган қаердан очган маълум эмас лекин шунақа гапларни ёзиб бир нималарни очиб бераяптики шок бўласан “
...


Давоми бор


#яширин_сирлар

14-қисм

“Мен бошқа касаллардан хабар олишим керак бирор нарса керак бўлса чақирсангиз келаман гарчи йигирма дақиқаларда игнани чиқартиришим керак бўлади шунинг учун қайтиб келаман.”
Яна бошим билан бўлди деб ишора қилиб ҳамширанинг хонадан чиқишини кутдим.
Менга нима ёзиб қолдириши мумкин дея қизиқиб икки букилган қоғозни очдим.
“Аҳволинг яхши экан шифокор айтди. Нега қайт қилганингни билмадим-у лекин ҳомиладор эмас экансан. Сенга маслахатим ҳомиладорман деб айт атрофинга ва яхшиси яшаш жойингни ҳатто шаҳарингни алмаштир. Сени фақат бир марталик қутқардим бошқа “уларнинг” қўлига тушсанг сени бу сафар мен ҳам қутқаролмайман. Қарздор болишни ёқтирмайман.
.......8♤ “
“Саккиз қарға” мени у асирликдан қутқариб бу ерга олиб келган одам?!
Бошқа ёрдам қилмайман дебди
Қутулдимми у одамлардан?
Яшаш жойимни алиштиришим керак!
Телефоним?
Бошимни сал кўтариб атрофимга қарадим оёқ учимда қўл сумкам ва болалар дўконидан олган ҳадиям турган эди. Узаниб олмоқчи бўлдим қўлим етмади. Ётоққа қайтиб ётиб оёқ учим билан сумканинг дастасини тортиб қўлим билан олишга осонроқ бўлишига ҳаракат қилдим. Яна бир икки уруниш билан ниҳоят сумкам қўлимга илашди. Телефоним пулим ичида эди. Соатга қарадим тонги 06:13. Телефоним экранида бир неча жавобсиз қолдирилган қўнғироқ. Ҳаммаси Зарнигордан. Экранга қараб Зарнигорнинг исми ёзилган ёзувни бармоғим билан сийлаб қўйдим. Ҳеч кими йўқ бир киши учун бировнинг хавотир олиб хабар олиши дунёларга бадал нарса эди. Кўзимдан ёшлар томчилаб оқа бошлади. Чуқур нафас олиб бундан кейин нима қилишимни ўйлаб олишим керак эди. Одина билан яшайдиган уйимизга бора олмас эдим. Хавф ҳали ҳам борми ёқми аниқ билмаганим сабаб энг яхшиси изимни ёқотиш.
Касалхонадаги муолажалар тушлик вақтига яқин тугаганди. Зарнигорга қўнғироқ қилиб касалхонада эканлигимни айтганимда хавотирланиб етиб келди. Қабулхонага бориб тўлов бўлса қилиб чиқмоқчи бўлганимизда ҳеч қандай толов ёқлигини айтди навбатчи ҳамшира. Зарнигор олдида гапни узатмасамда касалхона харажатларини у одам ҳал қилгандир деб ўйладим.
“Тўғри бизникига кетамиз қайнонаойижонимлар оромгоҳга дам олгани кетишган. Ўзим сенга яхши овқатлар қилиб бериб сени икки кунда оёққа қўяман. Мен биламан сен тузук еб ичмаганинг учун бетоб бўлиб қолгансан” Зарнигор тинмай мени даволаш йўлларини гапирар экан аслида ундан қанчалик яхши ғамхўр она чиқишини ўйладим. Бу ҳаётда ҳаммамиз ролларга бурканамиз менинг ролим ярамас қулоқсиз фарзанд бўлса Зарнигорники эса ҳар доим ташвишланган хавотир олган она образи эди. Ва она бўлиш унга жуда ярашар эди.


#яширин_сирлар

13-қисм

“Ббббўўлиши мумкин қўлида кичкина болага кийим бор эди балким,билмадим” дея жавоб қайтарди.
“Биз керакли таҳлилларни қилиб сизга хабар берамиз сиз қабулхонага ўтиб беъмор ҳақида малумотларни беринг биз эса керакли ёрдамни берамиз”
Қўлимдаги болалар кийими ва кўнглим айниб қайт қилганимдан мени ҳомоладор ҳисоблаб балким раҳми келиб мени тинч қўйишар. Ниятим Зарнигорнинг она бўлиши эди. Туғилмаган миттивойим сенинг келишинги хохлаганим балким бугун ҳаётимни қутқарди.
Бошимизга келадиган ҳар ташвишнинг сабаби ўзимиз эканлигимизни нохуш бир ўрнак билан ўргандим.
Йиллар давомида руҳимнинг энг қоронғу тубида ётган аждарҳони биргина туртки билан озод этгандим.
Қўлимда игнанинг оғриғи ва хонадаги сукунатни эшик ортидаги қайноқ иш жараёни бузаётган эди. Кунми ёки тунми балки тонг вақтидир хабарим бўлмаган ҳолатдан ичим сиқилиб кўзларимни аста очдим. Бошим устидаги ускунадан томчилаб суюқлик томирларимга оқар экан кошки эди сўнги бир неча кунимни танамдан ва ақлимдан ювиб кетса.
Қўрқувим бошини олиб деворларга урсада энди ажалимга фойдаси йўқ эди. Эшик олдига яқинлашган ҳар оёқ овозидан сесканиб кетдим. Мени шунчаки ўғирлаш эмас эди ниятлари. Жазомни бермасдан ўз ҳолимга қўйишмас эди. Балки бироздан кейин яна сочимдан тортиб олиб кетишар? Зах ва исқирт ертўлага қамашиб камерадан ҳужжатли фильм томоша қилгандек кузатиб туришар. Ақлимга қўрқинчли фильмларнинг энг хунук саҳналари келиб очиқ кўзларимни янада қаттиқроқ юмдим.
Эшик олдига биров яқинлашди.
Очилди.
Келадиган зарбани кутдим. Ҳозир ёстиқни олиб оғзимга қаттиқ босиб мени буғиб ўлдириши ҳам мумкин. Буғилганда ўпкага ҳаво бормай қолса, ҳавосизликтан илк қайси органим ишдан чиқар экан дея ўйлай бошладим.

Олимларнинг аниқлашича инсон овқат емасдан қирқ кундан олтмиш бир кунгача, сув ичмай эса уч кундан беш кунгача, нафас олмасдан эса қирқ- қирқ беш сония яшай олар экан. Қизиқ ҳа-? Икки ойча таомсиз яшай оладиган ҳаётда энг кўп меҳнатни овқат учун қиламиз, тоза ичимлик суви учун ҳам билиб, кўриб балким куч сарфлашга тўғри келар. Лекин бир дақиқага бормайдиган ҳаво эса текин ва ортиқча меҳнат талаб қилмай хохлаганча олаверасан. Ҳаво қадар қийматсиз бўлиб лекин ҳаётнинг нақт ўзи бўлишдек нарсанинг номидир неъмат. Аллоҳим ҳеч қандай заҳматсиз берган бу неъматинга шукур қилмаганим учунми бу бошимга келганлар?
Қирқ беш сония.
Пайдо бўлишингда узоғи икки дақиқа... йўқ бўлишинга эса қирқ беш сония етади.
“Бошингиз айланмаяптими?”
Хавотир тўла ўйимни бир аёл овози бузганда сониясида кўзимни очиб қарадим. Устида оқ халати бўлган ҳамсира қўли чўнтагида менга қараб турар эди.

“Ўзингизни қандай хис қиляпсиз? Яхшимисиз?” дея қайта сўраганида бошим билан чайқаб яхши эканлигимни билдирдим. Мени бу ерга олиб келган одамни кўрмадим ёдимда қолган биргина нарса арча ва лимон аралашмаси бўлган ҳид. Ким эди мени қутқарган? У ҳолимда ташаб қўймай мени касалхонага олиб келган? Овозини ҳам озроқ эслагандайман. Икки -уч эшикка қараганимда ҳамшира ниманидир сезди шекилли менга қараб “ Сизни олиб келган одам зарур иши чиқгани учун кетди фақат сизга бир хабар ёзиб қолдирди.” Деди-да чўнтагидан бир вароқ қоғозни чиқариб берди. Ўнг қўлимда игна борлиги учун чап қўлимда олиб хатни очдим.
..


#яширин_сирлар

12-қисм

Миям ўтмишдан қолган зеҳнимдаги ахлат ҳиди билан мени бўғиб пичоқсиз сўймоқда эди.
“Писсс пиииисссс...ма...писссс писссс..”

Кошки ростан мушукка айланиб қолсайдим. Мушукни қанча баландликтан отма яна икки оёғи билан ерга тушар эди. Мен ҳам юқори кўтарилдим. Қўлим бўшлиққа тушди. Тиззам орқасидан бир қўл, курак қисмимда бошқа қўл,бошим танамдан бехабар ён тушишга шай. Кимдир мени кўтариб баланд жойдан улоқтирмоқчи? Қаердаман? Нега бу аҳволдаман? Кўзларим юмиқ лекин нега оча олмаяпман. Эшик очилди. Зах ҳиди кетди пиёз ҳидини тоза ҳаво тўлдирди.

"Йўлни оч!!!” дея биров бақираяпти.
Қайси йўл? Юқорига чиқиш йўлими? Ўткир атир ҳиди- арча дарахтига лимон ҳиди аралашгандек менга яқин тургани учун ҳидини аниқ англай олаяпман. Пиёз ҳидини арча лимон ҳиди бостирди. Танам чарчаган, руҳим эзилган. Бор ёғи бир қоп мисол гавдамни биров кўтарган ва менга номаълум жойга олиб бораётган эди. Мошина эшиги очилди. Аввал орқам кейин бошим ўриндиққа тегди бўйим узунлиги сабаб оёғим букилиб жойлаштирилди. Эшик ёпилди. Кўзимни очишга қийналардим ҳамон. Ҳайдовчи ерига ўтирди бири. Мошина ҳаракатга қилмасдан олдин. “Нарсасини бер!!!” деди яна ўша овоз. Вақтни кузатиб боролмадим. Қулоғим ҳамма нарсани эшитсада оғзим жавоб беришга ожиз эди. Биров буларни эшитганимни билса ўлик тақлидини қилаяпти дея ўйлар эди балким. Ўқиш китобидаги бир эртакда уч дўстнинг айиқни кўриб ҳамма билганича қочганини ўқиган эдик. Эртаклар келажак ҳаётдан хабарчи эканлигини билмаган эдим ўшанда. Бошинга бир ташвиш келганда ўзингни ўликка ур зеро қутулиш сени топса. Қусмуғимдан қолган аччиқ там оғзимда ҳукмини сурар экан бир қултум сувга муҳтож қолгандим. Инсоф бериб ўлдирмасдан олдин бир пиёла сув берса.

Нима эди бу ҳаётнинг сенга ўргатган энг муҳим қоидаси Шахзода? Бировдан бир хас сўрама айниқса душманингдан. Эҳтиёж муҳтожликни туғдирар. Муҳтожлик эса ожизликни. Ожизлик эса мажбуриятни келтириб чиқарар. Мажбур қолган киши эса хохламаган ҳар ишига кўнишга тўғри келади. Ўлимимга бориладиган йўл узун ва оғриқли эди. Вақт мени унутган мен эса унга қаршилик беришни хаёл қилаётган эдим. Ниҳоят бир жойда тўхтади мошина. Ҳайдовчи тушди. Фақат мени тушуришга шошилмади. Арча ва лимон қоришимининг ҳиди бу сафар касалхона ҳиди босди. Мени ўлимга эмас ўлимдан қутқаришга олиб келган эди. Ётоқ аравачасидан оддий ёттоққа бош ва оёқ томонимдан тутилиб жойлаштирилидим. Кўзимга бир чироқ тутилди. Доктор эканини англаганим киши мени бу ҳолга қандай келганимни сўради. Юрагинг бўлса айт! Меҳнат қилиб пулини топмоқчи бўлганида тегажонлик қилинди. Орини ҳимоя қилгани учун орқасига тепки еб сочларидан тортилди.
Борми ҳақиқат?
Келиб мени топса.
“Нима бўлганини билмадим фақат егуликка қараб қайт қилиб кейин тутқаноққа ўхшаб ҳаракатлар қилди.” Дея изоҳ келтирди мени олиб келган киши.
“Тушунарли, ҳомиладор эмасми? “ деб сўради доктор.
..


#Яширин_сирлар

Муаллиф: Сулҳида Даврон

Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратганингиз учун ташаккур.

Ёқимли мутолаа тилаймиз.

Қисса

12-қисм


@sulhidaninghikoyalari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.


@sulhidaninghikoyalari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тириклик - илм билан бўлур, роҳат - маърифатда бўлур ва лаззат - Яратганнинг зикрида бўлур.
✍️Абу Язид Бастомий

🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРАКАТУҲ

Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қил...!
Илм билан бизни беҳожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
Офият ила гўзал қилгин...!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

@sulhidaninghikoyalari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ана_холос

Шу ёшга кириб Алишер Навоий Хитойда туғилганини энди эшитишим😅🤦‍♂

Боғча опа «қалпоқ» қилиб қўйди-ю...

@sulhidaninghikoyalari


Дарвозаси қия очиқ уйга кирар экан, орқасига ўгирилиб менинг ҳам келишимни истади. Нима қиларимни билмай, айтганини қилиб ортидан кирдим. Ичкари ҳовли ҳақиқатдан қаровсиз аҳволда эди. Мен ичкарига киргач дарвозани ёпди. Бир қўрқиб тушмадим десам ёлғон бўлади. Уй ичида биров борми йўқми дея қараб турганимда Ғайрат жиддий ифода билан менга қараб юрди.
“Нима оламиз бу ердан? Мен кетсам яхши бўларди” дедим ноқулай аҳволда.
“Кетасан шошма “ деганида ҳазилкаш одамдан асар ҳам йўқ эди.
“Мен кетдим” дея эшикка қараб юрганимда, қўлимдан қаттиқ ушлаб олди. Кўзларига кўзим тушганида худди қон чаноғидек эди ичи. Кейин ўзининг кўйлагини ёқа тугмасини очди. Бу ердан қандай соғ чиқишни ўйлай бошладим. Кейин у бирдан...


#Соя

57-қисм

“Бас! Урма бошқа, сенга айтяпман!” дея онам ёнимни олганида ёшли кўзларим билан онамга қарадим. Менинг ишимни оқламасада мендан “тозза” бўлмаганларга мени хўрлатиб қўйгиси келмаётганди. Акам сўкиниб сўкиниб уйдан чиқиб кетди.

“Келин, боларни совуқ олдириб қўйманг. Вақтингизни бировларни кетини пойлаб юришдан кўра фойдалироқ ишга сарфланг. Юри кир сен ҳам хонага “ деди онам менга қараб. Янгамнинг зафар қозонгандек ҳаракатлар билан болаларини хонасига олиб кирди. Мен эса узугим тушган полнинг тешигига яна бир кўз ўтдим аммо ҳозир уни олишга имконият ёқлигидан онамнинг гапини қилиб хонага унинг ортидан кирдим. Тўзғиган сочларимни теппага йиғнаб менга орқасини қилиб кийим жовонидан бир нарсалар қидираётган онамга қараб қолдим.
“Сени ақлинг қачон киради? Эрга тегмай туриб ўлиб кетасан деб қўрқа бошладим. У нима аҳвол нега бунақа ишларни қилишига ёл қоясан! “ деди онам ҳақли бўлиб. “Мен ўзим ҳам кутмаган эдим она, бирданига бўлди ҳамма нарса.”
“Ўзи бу ҳаётда ҳамма нарса бирданига бўлади. Узоқроқ туриб гаплашсанг ўласанми?
Масқара бўлмай ҳаммага “
“Кетаяпман деди хайрлашгани келган экан бўлмаса чиқмасдим”
“Вой ўлай қаерга кетаяпти экан?”
“Полшага деди “
“Нима иши бор экан Полшасида? Нодира гапирмади нега?”
“Билмадим она, ишимни битириб келаман деди.”
“Булар кўкламда тўй қиламан деди ишқилиб бир ишни қўзғаб турмасинда бошимизга “
Онасининг биламаслик эҳтимоли мени ҳам ўйловга солди очиғи аммо қарорларни менинг хохишимга қараб қилмаслиги аниқ.
“Ҳар тугул бироз кўзга кўринмай юрар экан, сен ҳам камроқ видеоларга тушасан “ деди онам жаҳлини жиловлагандек бўлиб аммо киноя билан. Онам билан сухбатимиз якунига етгач хонамга бордим. Қиш кунлари майда чуда уй юмушларидан бошқа деярли иш топилмайди уйда. Телефонимни олиб телеграмга кирганимда. Ғайрат бир расм жўнатганини кўрдим. Охирги актив бўлган вақти бир соат аввал бўлган экан. Расмда қум соати акс этганини кўрдим. Ичимда пайдо бўлган хис худди менга “вақт кетди “ дегандек бўлди. Расмга узоқ тикилиб турдим. Нима деб жавоб ёзишни билмадим. Унинг саҳифасидан чиқиб Зиёданинг саҳифасига кирдим. Зиёда фаол бўлиб турган экан. Микрафонни босиб овозли хабар жўнатдим. Икки уч сонияда хабарни кўриб эшитди. Кейин менга қайтиб овозли хабар ёзаётганини экран юқорисидан кўриб турдим. Хабарни очганимда салом алик фаслидан ўтиб акасининг иш билан кетганидан хабарим бор ёки йўқлигини сўради. Унга кеча мен билан хайрлашганини айтдим. Йиғламсираган эможи жўнатди мен эса унга қалб шаклини жўнатдим. Кейин эса акаси бугун тонг азонда уйдагилар билан хайрлашиб кетганини онаси қаттиқ ранжиганини акаси ишини узоқдан туриб ҳал қилса бўлмаслигини айтиб жуда қайғурганини айтди. Зиёдага бир савол бердим. Акаси ўзи аниқ нима иш қилишини ва бу ерда яшаса нима иш қилмоқчилигини сўрадим. Балким унга ғалати туюларди саволим аммо бу масала мени қийнаган бир томон эканлигини унга айтдим. Зиёда акасининг йирик чет эл фирмасида иш бошқарувчининг ёрдамчиси бўлиб ишлашини шу пайтгача Интернет орқали ишларини ҳал қилиб турганини энди эса зудлик билан кетиши кераклигини айтган эмиш акаси. Тонг азонда кетган бўлса ҳозир вақт тушликка қараб бораяпти демак шаҳарга етиб бориб аЭропортдан учиб кетгандир дея ўйладим.
Зиёда яна менга online ёки ofline тил курси топишини айтди. Акаси тайинлаб кетган экан. У билан курс масаласини аниқлаштириб олгач хайрлашиб яна Ғайратнинг саҳифасига кирдим. Ўша бир соат аввал киргани экан.
Бошқа бир миллат тилини ўрганиш уларнинг маданияти урфини яқиндан таниб олиш жуда қизиқарли ва меҳнат талаб қиладиган бир иш эди. Мана бугун дарсга қатнашни бошлаганимга ўн кун бўляпти. Ғайратнинг кетганига эса деярли бир ой бўлай деб қолди. Ҳали ҳам ундан бир хабар ёқ. Ишлари кўпдир дея ўйладим аввалига аммо борган сари бу жимлик мени хавотирга сола бошлади. Нодира хола онам ва отам билан гаплашиб мени Зиёда билан шаҳарга ҳафтада уч кун тил курсига қатнаб туришимга рухсат сўради. Бизга билдирмасада энг кўп хавотирга тушган Нодира холанинг ўзи бўлади. Билишимча Ғайрат кетганидан бери ҳеч ким билан алоқага чиқмаган, ҳатто етиб боргани ҳақида кичик бир маълумот ҳам йўқ.


Давоми бор

695 0 0 26 46

#Соя

56-қисм

Бонус

“Малика! Малика! Чарчаб ухлаб қолди шекилли бу қиз? “ деган онамнинг овозини эшитардим. Киприкларимни оғир оғир очиб атрофга қарадим. Хонамда ўрнимда ухлаб қолганимни кўрдим. Тонг ёришган экан. Кеча ақлимда қолган охирги нарса уйга совчилар келгани ва Ғайрат мен билан хайрлашгани келиб бармоғимга узук таққани эди. Туш кўрдимми ёки ўнгимда бўлдими ҳаммаси дея бир неча сония бир нуқтага тикилиб турдим. Бармоғимда ялтирраган узукни кўриб табассуммимни яширолмадим. Ўрнимдан туриб онам нега чақираётган экан дея хонадан чиқдим. Отам онам дастурхон бошида ўтиришар акам янгам болалари ҳам, ҳамма эрталабки нонушта қолишмоқда эди. Қўл бетимни ювиб дастурхонга мен ҳам ўтирдим. Кечаги мавзу тўй масаласи очилди. Акам қовоғидан қор ёғилиб бу мавзу унга ёқмаётганини билдирсада отам олдида мажбур жим турганди.
“Қуда томон кўкламга чиқиб тўйни қилишмоқчи биз ҳам тезроқ тараддудини бошлашимиз керак хўжаин “ деди онам ўзида йўқ хурсандлиги билиниб.
“Ҳаммасига улгурамиз кампир, шошма “
“Куйов ўқимишли топарман тутарман унга оддий сарпо қилсак ярашмайди “
“Хезалакка нима кийдирсанг ҳам хезалаклигича қолади” деди акам деярли билинар билинмаз аммо мен уни эшитгандим.
“Эл қатори кўрпамизга қараб оёқ узатиб қиламиз кампир ваҳимага ўрин йўқ ” деди отам ҳар доимги вазминлик билан.
“Бу тўйгача у ёқ бу ёқда учрашиб бизни шарманда қилганингни кўрмай бошингни узиб ташлайман” деди яна ор номус обиди ўзи пок акам.
“Мени қизим унақа қиз эмас ҳурматини билади. “ отамнинг гапларига янгамнинг юзи қизарар экан акам беҳузур бўлиб ўрнидан қимирлаб қўйди.
Нонушта фасли бир амаллаб тугаб ҳамма ҳар қаерга тарқалди. Онам яхши сарпа дедида менинг тайёр меҳнат қуролимни соттириб, мени оёқ қўлсиз қолдирди. Эсласам ич ичимдан яна хафа бўлиб кетаяпман. Шароит маълум аҳвол бундан кейин қандай ўзгаради ноаниқ. Кўкламга нима қолди? Аслида бу гапларни ўзимни чалғитиш учун мийямда айлантириб турардим. Онамнинг Ғайратни кетишидан хабарлари йўқ кўринади. Демак, Нодира хола ҳеч нарса демаган. Кўкламга деган бўлса демак онасига ҳеч бўлмаса айтгандир аниқ қайтиш вақтини дея ўйладим. Хонтахта устидаги идишларни олиб чиқаётганимда акамнинг ўкирган овози уйни ларзага соларди.
Хонасидан ўқдай отилиб чиқиб сочларимга ёпишди бирдан. Нима бўлганини англолмай вой додлаб қолдим.
“Энди аниқ ўлдираман сен расвони “дерди мени у ёқ буёққа силкаб қўлимдан шакар идиши тушиб, шакар гилам устига сочилди. Отам амакимникига деб чиққан эди. Агар у уйда бўлса менга яна қўл кўтаришга ҳадди сиғмасди. Онам чопиб келди оҳ- воҳлаб.
“Яна нима бўлди?”дея акамнинг қўлига ёпишди.
“Нима бўларди бунингизни ақли кирмайди шунча калтак еса ҳам уйни олдида шу ишни қиласанми ифлос “ дея қаттиқ тарсаки туширди. Қўлим билан унга қаршилик қилар эканман торта-торт пайти бармоғимдаги узук учиб кетиб тўғри пол тешигига тушди. Кўзим юмалаб кетган узук ортидан боқиб қолар экан.
Акамнинг “ Буни қаранг у хезалакни қучоғига қандай отилганини “дея қўлидаги телефонни кўрсатди. Мен кеча кечқурунги бир ёки икки дақилалик менинг ихтиёримсиз бўлган ҳодисанинг ҳисоботини берар эканман акамнинг қўлидаги телефоннинг янгамга тегишли эканлигини кўрдим. Янгамнинг ўзи эса хонасинг остонасидан навбатдаги саҳна кўринишини интиқлик билан кутган томошабин мисол турарди.
Ўхшашликлар бир бирини топади деган гап на қадар тўғри эканлигини акам ва янгамга қараб туриб англардим. Тушуниш,сўраб суриштириш йўқ аксинча қопар от синсин энг нозик жойидан. Биров бошқа бировга атайлаб ёмонлик қилиши учун унга қандай асос керак бўлар экан? Нимага эришар экан ўзганинг кўз ёшидан. Акам Зиёдани севаркан ҳам шундай ажимасиз бўлган эканми? Ўзининг кимлигини унутиб бошқалар хатосини гапирадиган уни бошқаларга тарқатиб бундан завқ оладиганларга ачинаман жуда. Нима кам дунёнингизда? Эътиборми? Севгими? Шафқатми? Ўзганинг айбини муҳокама қилиш қастдан уни пастга уриб унинг озор кўришини томоша қилиш қандай роҳатлик бахш қилар экан?


СОЯ асари 1- қисм

Aсарнинг биринчи қисмига ўтиш учун кўк ёзув устига босинг.


#Соя

55-қисм

“Биламан мен жўнатдим-ку уларни сенингкиларни авраб туришсин дея. Беш дақиқа кўп эмас. Кетишимдан аввал сени кўриб кетмасам бўлмайди “ деди овоз оҳангидан ҳавотир сездим.
“Қаерга кетяпсиз?”
“Нариги дунёга дердим фақат ҳали эрта.”
“Товба қилдим бу қандай гап?”
“Менга бир нима бўлса яни келишим бироз узайса кутасанми?”
“Йўқ кутмайман”
“Билардим....Сен барибир ҳам бирта нарсани билиб қўй агар мен қайтаман деган вақтимда келолмасам бунга жиддий сабабларим бор демак фақат ҳеч кимнинг гапига қулоқ осмай менинг қайтишимни кут “ деганида юрагим ғалати ҳисга тўлди.
“Беш дақиқага чиқ илтимос орқа эшик олдида турибман “ деганида ўйламай ҳовлига чиқдим. Ҳаво совуқ бўлганига қарамай ичимни бир хавотир куйдирарди. Орқа эшикка чиққанинда Ғайрат девор панасида турганини кўрдим. Ёнига яқинлашганимда қошларини чимириб менга қараб турарди.
“Бу нима аҳвол?”деди уст бошимга қараб
“Нима бўлган аҳволимга?”
“Шу совуқда ҳам шунақа кийинадими?”деганида ошхона иссиқроқ бўлгани учун унча қалин бўлмаган кийимда эдим.
“Ҳеч нима қилмайди. Қаерга кетаяпсиз?”
“Биринчиси ўзингни асра ва ҳеч кимга хафа қилдиргани қўйма иккинчиси ким нима деса ҳам мендан хабар келмагунча ҳеч қайси гапга ишонма. Полшага бориб келишим керак ишларим бор. Тезроқ тугатиб қайтишга ҳаракат қиламан фақат ҳар доим ҳам ишлар биз айтгандек кетмаслиги мумкин. Агар келишим бир ойдан кўпга чўзилса сен аввал айтганимдек тил ўрган яхшилаб. Кейин бошқа курсларга ҳам ёздирамиз сени” унинг гапларидан ичим беҳузур бўлди худди мен билан видолашгани келгандек гапирарди. Яна ўша таниш ҳис ҳадик ўрнашиб олди қалбимга. Қўрқув кўзларимни ёшга тўлдирсада ўзимни тутиб турдим.
“Сенга ҳадиям бор буни бугунги кун хотираси деб сақла. “ дея қўлида бир қути тутарди. Ичини очди бир узук. Тоши кўзни қамаштирар қиммат эканлиги билинган узук.
“Бу менинг зирагим билан бир хил тоши. Аввал иккалси ҳам менда эди. Йиллар давомида мен билан доим бирга. Ҳар онимда тақиб юридим. Ҳозир бу бир узук шаклини олди қолган биртаси ўзимда. “ деди қулоғини кўрсатиб. Ҳақиқатдан ҳам узук тоши ва унинг зираги бир хил тошдан эди.
“Иккинчисини Худо насиб қилган бўлса қизимизга, бир кулон ёки ёки яна бир узук. Агар ўғл бўлса меникидек зирак “ деганида юзимда маҳзун табассум пайдо бўлди. Ким айтади қишлоқдан чиққан оддий оила боласининг бунақа қилиқлари борлигини. Ғайрат ҳамма қатори эмаслиги унинг ҳатти ҳаракатларидан билиниб турсада баъзи ёнлари менин янада таажублантирарди. Узукни қўлимга тақди. Қўлим музлаганини унинг иссиқ кафтига текканида билдим. Мени нима тўхтатди билмадим аммо қўлимни тез ололмадим. Кўзларим ичига қараб “ Сенинг юзинг кулиши учун қўлимдан келганини қиламан агар мен ёқлигимда сенга бирор ёрдам керак бўлса Зиёдага айт у сенга қўлидан келган ҳаммасини қилади. “ деди ва ҳеч кутмаганимда мени ўзига тортиб қаттиқ қучиб олди.
Хайрлашаётган одамнинг руҳияти сезиларди. Биров кўриб қоладими деган хаёл ўтмади. Ичимдан бир хис уни қайтиб кўрмаслигимни айтарди. Хаёлимга келган бу фикрни чалғитишга ҳар қанча уринмай негадир ўпкам тўлиб йиғлагим келарди. Бир ёки икки дақиқалик яқинлашувдан сўнг ўзимни орқага тортдим.
“Мен кетай энди” дедим овозим ичимга ютиб
“Кет аммо келишимни кут”деди яна баттар ичимга ғулғула солиб. Тез қадамлар билан юриб уйга кирдим. Тўғри хонамга кириб қўлимдаги узукка қарадим. Кўча совуқ эди лекин мен унинг ёнида совуқни сезмадим. Бироқ уй иссиқ бўлсада ундан узоқлашгач титраб тишларим бир бирига тега бошлади. Кетаётган эди. Ишим бор деди. Нима бўлсада кут деди.

662 0 0 17 48

#Соя

54-қисм

“Акангни бошқа жойда ушлолмадим ноилож бир туртки билан ҳозирча қутулди сени хафа қилгани учун” деди. Бу Ғайратнинг ўзига хос характери эди ҳазил баҳона бир нарсалар қилиш. Ниҳоят биз билан хайрлашиб кетар экан эртак қаҳрамонлари Маша яъни Ғайрат тинмай ҳаводан ўпич жўнатиб орада боларни яна кулдириб кетди. Кайфиятимни кўтарганидан зиёда мени ўйлаб шу қиёфага киргани менга бошқача туйғуларни уйғотиб юборди. Тунинг тонги вақтигача тинмай смс ёзиб турди. Ғайратнинг ўзини тутиши ҳеч бўлмаса қилган хатоларини тузатишга озгина бўлсада ҳаракат қилаётгани мени эътиборимдан четда қолмаётган эди. Ҳеч бўлмаса бошқаларга ўхшаб озор бериб яна ўзини ҳақ деб билмаётган эди.
Нодира хола онамга хабар жўнатибди
Эртага кечки пайтда аёллар келишади деб. Онам яна эрта тонгдан тозалик ишларини бошлатиб юборган, янгам эса боласини баҳона қилиб гоҳ хонасига кириб соатлаб ёқолиб қолар гоҳ уларни ўйнатиб турган овози мехмонхонадан келарди. Шу ер иссиқроқ деб баҳона қилиб болаларини мехмонхонага олиб кирди. Битта гап кам дея онам ўзи ҳам гапирмади мени ҳам гапиртирмади. Бир баҳона билан чиққанида ортидан тўс -тўполонни йиғнаб чиқсам яна бироз ўтиб кирарди ўша хонага. Хуллас бугун Зиёдага бўлган аламини мендан олишга давом этарди. Аммам ва янгам келишди аср вақтидан кейин. Унда сал бўлсада ишим енгиллашди. Чунки аммамдан тортинарди янгам. Ҳамма тайёргарликлар тугаб мехмонлар келишини кутардик. Ичимда тарифини билмаганим аниқроғи ҳисларим бир - бирига аралашиб кўнгил оғриқлар бошқа ҳаяжон билан қоришиб кетганди. Ғайрат тинмай смс ёзганини кўрсамда қўлим етмаганидан деярли жавоб беролмадим. Кеч тушганда эшик қоқилиб тўрт аёл келишди. Мен ошхонада турганим учун асосан овозларини эшитиб турардим. Катта янгам мехмонхонларга хизмат қилиш учун ошхонага кириб чиқиб юриганида кимлар келганини айтди. Нодира хола синглиси ва кичкина овсини ва қўшниси Лутфия хола. Нодира хола ақилли аёл эди. Қариндош уруғлари ичидаги ҳар қандай гап сўз эҳтимолига қарши ўзи томондан синглиси эри томондан овсини ва албатта қишлоқнинг юриган радиоси Лутфия холани олиб келганди. Улар олиб келган икки дастурхон мехмонхонага эмас бошқа хонага олиб кирилди. Катта янгам қайси орада дастурхонларнинг ичини очиб кўришга улгурган экан келиб менга
“Қиммат мато рўмоли билан ва қиммат яхши шоколад олиб келишибди “ деди. Кулсамми йиғласамми аҳволимга. Биринчиси келин миллати нега ҳар нарсага қизиқса иккинчиси инсон қадри олиб келинган нарсаси билан ўлчанадими? Кошки шунча гап бўлмасайдида оддий мато ва оқ қанд олиб келишсайди менга қиймати булардан устун бўларди. Янгам яна кириб чиқиб кейинги сафар эркак аёл аралаш келишиб тўй ҳақида маслаҳат қилишларини айтишганини етқазди. Унинг айтишига қараганда тўйни чўзмасдан тезроқ қилишмоқчи экан куйов томон.Янгам навбатдаги чойнакка чойни олиб кетар эканман Ғайрат тинмай қўнғироқ қилишда давом этарди. Гўшакни кўтарганимда
‘Хайрият, инсоф борми?”
“Нима у?” дедим менга қилган ҳазилини давом этиб.
“ Онамларга қаттиқ тайинлаб юбордим беришмаса ётиб олинг остонасида кўндирмагунча келманглар дедим” деди. Ғайрат билиб ёки билмай қилган ҳазиллари мени чуқур ўйга солиб қўярди. Онам отам жон деб розилик беришларини билади Ҳатто ҳозир тўй ҳақида гап боришини ҳам билади. Аммо мен ўзимни баъзи сабаблар туфайли ёмон ҳис қилишимни истамагани учун менга ҳозир бу гапларни айтаяпти. Худди у жуда хохлаяпти ва менинг оиламни нима қилиб бўлсада рози қилиши унинг учун ҳаётий масала эканлигини менга айтмоқчи бўлаётгандек. Ғайрат балки ҳақиқатда қилган ишидан пушаймон бўлгандир. Аммо охирги пайтлар мен учун қилган ҳар ҳаракати гаплари менга бошқача таъсир қилиб бораётгани аниқ.
“Беришмаса ўзим бориб яшайвераман” дедим мен ҳам озроқ унга ҳазил қилгандек.
“Келма!” деди шошиб
“Нега?” дея сўрадим ҳайрон қолиб.
“Сени қишлоқ олдида қалбингни яраладим, ноҳақлик қилдим бу сафар у уйдан оқ кўйлагинг билан ота онанг дуоси билан ва бу қишлоқда ҳали ҳеч ким кўрмаган тўй қилиб олиб кетаман.” Деди дадил гаплари билан. Бир қиз учун бу жумлалардан таъсир баланд гаплар бўлиши мумкинми?
“Малика сени кўрсам бўладими ҳозир беш дақиқага? “
“Уйда мехмон бор “ дедим
.

653 0 0 13 35
20 last posts shown.