Сулҳиданинг ҳикоялари📚📚📚


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Hamma o'z hayot
hikoyasining bosh qahramonidir!
📚📚📚📚📚📚📚
Reklama uchun:
@sulhidaDavron_reklama
📖📖📖
Begona
Yashirin sirlar
Soya
Aksi dunyo
Maryam 1
Tugun
Sabila

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ниятларга кўра қанча- қанча ишлар улуғ бўлади, яна қанча-қанча катта ишлар ниятларга кўра арзимасга айланади.
✍️ Абдуллоҳ ибн Муборак

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🍃ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ
🌼ВА БАРАКАТУҲ

АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун хайрли бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу Тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин.
Муродбахш пайшанба кунингиз баракали ўтсин!


@sulhidaninghikoyalari


#Соя

68-қисм

Малика билан хайрлашиш осон бўлмади. Вақтини бекорга қасос ўйинларига харжаганидан афсусланди. Агар ўшанда тўғридан-тўғри уйланганида ҳозир жуфти ҳалолига бор гапни айтиб ёлғонсиз, ташлаб кетарми экан деган ҳадиксиз,кўнгли қолиб кетади деган қўрқувсиз кетар эди. Ҳар қанча синглисига тайинласада юрагида хавотири бор. Эрта тонгда уйдан чиқиб мошинага ўтирди ҳамма уни Полшага кетаяпти деб билсада у тўғри тергов бўлимига ёл олди. Соатлаб кутиш хонасида ўтирар экан қўл телефонини олиб қўйишмасдан олдин Маликасига бу кунлар учун сўнги ва маъноли расм жўнатди. Қум соати аслида бир давр бир вақт бир муддати тасвирлаш билан бирга Маликасига эришишда орада ўтадиган вақт тимсоли эди. Фарҳод қўлида хужжатлар билан келгач узун ва машаққатли тергов муддати бошлаган эди. Телефонини ва барча хужжатлари олиб қўйилиб охири ёқ сўроқлар даври уни кутаётганди.
Деярли бир ойдир Ғайрат хуқуқ тартибот идоралари қўлида терговда бўлсада кўпгина кунлар бор ёғи бир савол берилиб шу билан кунлаб Полшадан келадиган хабарни кутишарди. Оиласига ва Маликага алоқага чиқолмагани уни азобга солсада қўлидан ҳеч иш келмасди. Бор ёғи ҳафтада бир икки марта Фарҳод билан учрашуви бор эди. Фарҳод аслида истаса оиласига ётиғи билан тушунтириб қўйиши мумкинлигини айтсада Ғайрат кўнмади. Фақат Зиёдага қўнғироқ қилиб вазиятни билишини айтди. Онаси ака синглисининг ва албатта Маликанинг аҳволини, руҳиятини билишни истарди. Фарҳод аввалдан унга берилган телефон рақамига қўнғироқ қилишни режалаштириб дўстининг олдидан кетди. Бир неча марта Зиёда билан фақат смс орқали хабарлашиб турди. Унга акасининг яхши эканлиги ишлари кўпайиб бош қашишга вақти ёқлигини айтди. Эшитган янгиликларни Ғайратга етказганида дўсти икки -уч Маликани сўраганида Фарҳод Малика билан гаплашиб олишга аҳд қилди. Зиёдадан Маликани тил курсида ўқиётганини билиб олгач уни кўриш учун айтилган манзилга борди. Маликани секритар қиздан сўраб дарс чиқишини суриштираётганида қабулхонада ўтирган қиз бир гуруҳ талабалар орасидан Маликани ишорат қилиб кўрсатди. Фарҳод энди қизни чақириб гаплашмоқчи бўлганида. Телефони жириглаб қолди ва гўшакни кўтариб сухбатини қизлар ортидан юриб давом эттирди. Малика ташқи кўринишидан оддий ҳеч кимга иши ёқ соддагина қизга ўхҳсарди. Фарҳод унинг ортидан келар экан Маликанинг ортиқча атрофга қарамй тўғри кутубхонага кирганини кўрди. Қиз аввалига расталар орасидан китоб олди кейин энг чекка жойга бориб ўтирди. Фарҳод ҳам шубҳага ёл қўймаслик учун ўзига халқаро хуқуқ ҳақида китобни олиб қизга яқинроқ борди. Қўлида машхур “Андиша ва Ғурур” китобни олиб луғат ёрдамида ўқиётганини кўриб юзида мамнунлик пайдо бўлди. Дўсти унга Маликанинг зукколиги ҳақида гапирганини эслади. Қиз вақтини телефон ёки дўконма дўкон юриш билан эмас аксинча ўзига берилган фурсатдан фойдаланиш учун сарфлагани унга бўлган ҳурматини оширди. Унинг эштадиган даражасида китобда алоқадор аммо дўстининг ҳолатига ҳам тегишли савол берди. Маликанинг унга жиддий туриб берган жавобига қараб дўстининг кўнгли хотиржам бўлишини ўйлади. Қиз бирданига телефонинг қуввати олганини кўриб Фарҳоддан телефонини сўраганда Фарҳод ўйлаб ўтирмай унга қўл телефонини узатди. Аммо Зиёдага қўнғироқ қилшини ўйламаган эди. Қиз гаплашиб бўлгач кутубхонадан чиқди. Фарҳод зудлик билан Зиёдага смс ёзиб у билан эртага учрашиб олиши ҳақида ёзди. Ва Маликага билдирмаслиги акаси ҳақида муҳим хабари борлигини ҳам ёзди. Зиёдадан ижобий жавоб олгач унинг яна бир неча саволига жавоб берди.


Давоми бор


#Соя

67-қисм

Ака сингил бир муддат бир бирига суяниб яна келажак режалар ҳақида гаплашишди. Ғайрат синглисига Фарҳод исмли бир йигитнинг исмини айтди. Балки ишлари кўпайиб оиласи билан алоқага чиқа олмаса шу хуқуқшунос йигит уларга хабар олиб келиши мумкинлигини айтди. Зиёда акасининг хуқуқшунос таниши борлигига ажабланмади чунки аввалари ҳам зарур бўлганида шунга ўхшаган танишлари оиласидан хабар олиб турганини биларди. Зиёда акаси билан хайрлашар экан аслида акасини қандай кунлар кутганидан хабарсиз эди.
Ғайрат тонг вақтини зўрға оттирди. Бугун ҳаёти тубдан ўзгаришини сезиб турганди. Ўзбекистонга қайтганига бир неча ой бўлган. Уч кун аввал шаҳар тергов бўлимидан чақирув қоғози олган эди. Чет элда ишлаган ташкилоти Ғайратни чайқовчиликда айблаб унинг устидан халқаро хуқуқ ташкилотига шикоят аризаси ташлаган экан. Ғайрат бу хабарни эшитиб ҳайрон қолмади чунки охирги пайтларда иш жойида унга турли сабаблар билан ҳар хил ўйинлар ўйналганини билиб кўриб келаётган эди. Аммо бу даражагача боришиб чайқовчиликда айблашларини хаёлига ҳам келтирмаганди. Дўсти адвокати Фарҳод билан маслаҳатлашиб бир неча кун рухсат сўради. Чунки оиласи атроф мухит бу гапларни бошқача тушиниб гап сўз болалаб кетар шундоқ ҳам соғлиғи ёмон онасига қаттиқ зарба бўларди. Чет элга чиқишига тўсиқ қўйилганини айтди Фарҳод. Четга ҳам қоча олмасди. Ўзини оқлашига эса ойлаб балки йиллаб вақт керак бўларди. Бир томонда Малика бор эди Ғайратни деб жабр кўрган. Ғайрат узоқ вақт ичидаги марҳамат ва виждон сарҳисобини қилди. Аммо бошқа бир ҳақиқат яна бор эди. Ғайрат ўзинга ишонган кучли иродага эга қизларни ёқтиришини билсада Маликадаги маъсум нигоҳлар унинг оддийлиги қўрқоқ ҳаракатлари Ғайратни уни ҳимоя қилишга унга ғамхўрлик қилиш хохишини орттириб бораётганни сезганди. Ва бу нарса унга ёқишни бошлади. Устози Ваҳоб Турсоновичга бу ҳақда айтганида аслида эркак фитрати шу эканлиги ва эркаклар заифа аёлларни қаҳрамони бўлишни азалдан истаб юришларини айганди. Ҳатто мисол келтирди табиатдан. Товус қуши думини ёйса ҳамма унга маҳлиё бўлиб томоша қилади гўзаллигини кўришга ошиқади. Эркак товус урғочи қушга ўз ҳунарларини кўрсатишни истайди шунинг билан унга ёқишга ҳаракат қилади. Арслон лар ҳам урғочисига мақтаниш ва кучуни кўрсатиш учун овлайди деди. Одамзот ичида эркак зоти ҳам шундай танлаган аёли ўзи кучли ва удда бўлиб турса унда кучлари ва қобилияти тенг бўлади аммо эркак ўзидан озгина заиф аёл олдида қобилияти камроқ бўлсада қўлидан келганча ҳунарини кўрсатиб офарин олишни яхши копришини айтганда, Ғайрат эркакларнинг худбинликта тенги ёқлигини ўйлаб қолди. Балки шу гаплардир унга таъсир қилган ва фикрини ўзгартирган. Маликага керак эканлиги уни ҳимоя қилши ва унга ёрдам бериши кераклигини ўзига мақсад қилиб олганди. Бир пайтлар қиммат тошдан ўзига ясатган зирагининг бирини заргарга олиб борди. Ундан чиройли нозик узук ясатди. Маликага совға қилса қолган жуфти ўзида қолишини ўйлаб келажакда фарзандига беришни ният қилганди. Бу қиммат баҳо тошли зирак унинг ҳаётида тубдан ўзгариш ясашни истаган даврдан нишона эди. Тергов масаласини юрагини сиқсада бир неча ойда бу ишдан қутилиб оқланишни ўйлади. Шунга кўра режасини тузди. Малика билан учрашиб унга ҳар нима бўлганда ҳам уни кутишини ва ҳечкимнинг гапига ишонмаслигини айтганди. Қўлига узукни таққанида Маликанинг ҳаяжонини кўриб Ғайратнинг қалби исинди. Устозининг гапларини эслади. Эркак киши ўзидан заиф бир аёл олдида ўзини ишга ярайдиган ҳақиқий эркак эканлигини ҳис қилади деганди. Ғайрат аввалги ишқий муносабатларида бундай ҳисни тотмаган аксинча танловлари доим ўзига ишонган аёллар бўлгани сабаб уларга ўзини керакли деб ҳисобламаган бўлсада ўша тушунча тўғри деб ўйларди. Аммо Маликага қараса у билан гаплашса ёки унинг ортидан югурса Маликанинг заковатни ва унинг ожизалиги Ғайратни тобора унга қаттиқ боғлаб қўйганини сезди.


#Соя

66-қисм

“Малика салом! Сенга мажлисдан чиқиб қўнғироқ қиламан “ деб ёзган эди. Ёлғон гапирганини билмасам кўрмасам ишонар эдим. Аммо мошинага миниб кетганини кўрдим. Ичимда портлаган вулқонлар билан бекатга қараб юридим. Мен нега ўзимга бу жабрни тортишга ёл қўйдим дея койидим ичимдан. Атрофга қарамай тўғри мошинага ўтирдим. Йўлга чиқгач, ойнага бошимни суяб кета бошладим. Мошина ҳали шаҳардан чиқмаган ҳалқани айланиб ўтаётганида, шаҳар адлия бўлими ёнида Зиёда, кутубхонадаги йигит ва яна озъига ярашган кийими билан турган гўзал бир аёлни кўрдим. Шубҳаларим тўғри экан дея ўйладим. Ўша пайт ёлда тушиб улар олдига бориб Зиёданинг кўзига қараб гапирган ёлғонини айтиб у аёл ҳар ким бўлса “бахт “ тилаб мен ва оиламни бошқа ўйинчоқ қилмасликларини айтиб балким Ғайратни ўзини кўриб қолсам узугини бетига улоқтириб кейин аламимдан йиғилган бўлардим. Аммо мен қўрқоқ айтганларимнинг ичидан фақат биттасини қилдим. Аламимдан аччиқ аччиқ йиғлаб қишлоғимга қайтдим.
Ҳақиқат қанчалик оғир бўлмасин буни қабул қилишга мажбурман. Атрофимда бир ўйин ўйналияпти ва мен бу ўйинда бош қаҳрамонман. Бир мақсадга эришиш учун кишида уни руҳлантириб турувчи омиллар бўлиши лозим. Ҳаётдан совутишда эса биргина ёлғон етарли. Уйга келиб бошим оғриғини баҳона қилиб соатлаб ёстиғимга кўз ёшларимни тўкдим. Ҳар жазонинг бир сабаби бор эди. Менинг бу куйга тушишимнинг албатта-ки бир сабаби бор. Қайси ҳаракатларим ёки қайси нўтўғри ниятим натижаси эди бу азоблар. Кўп узоқ мушоҳада муҳокама қилдим. Ақлим ён босган жавобга кўнглим кўнмади юрагим сезган хатоимни ақлим қабул қилмади. Охири ўйлаб ўйлаб шу фикрга келдим. Мен Аллоҳ мени яратган оиладан норози эканлигимни менга тақдир қилиб битган шу қишлоқдан доим қутилиш орзусида юриганимни мени едирган боққан тупроққа ношукурлик қилиб доим бу юртлардан узоқлашишни режа қилар хаёллар сурганимни сабаб деб кўрдим. Овоз чиқармай кечирим сўрадим. Исён қилмасликка тақдиримга нима ёзилган бўлса шунга кўнишга ваъдалар бердим.

📚Муаллифдан📚

Зиёда вақт ўтган саин ҳамма нарса жой жойига тушиб бораётганидан кўнгли тўлиб борар, куч ғайратини севган касбини янада мукаммал ўрганишга шижоат билан ҳаракатқиларди. Кеча акаси билан яқин дугонасинг ниҳоят оила қуришлари учун илк қадамлар ташланганди. Акаси тун ярмида ёнига келиб Маликага нисбатан бошқача ҳислари борлигини айтганда Зиёда бу гапларни эшитиб хурсанд бўлди. Ҳатто акасига дугонасини хафа қилмаслиги кераклигини уқтирди. Аммо акасининг бошқа бир масалада хавотири борлигини кўрган Зиёда муаммо нималигини сўраганда Ғайрат чет элдаги фирмасида бир кичик муаммо борлигини шуни бориб ҳал қилиши кераклигини тўйдан олдин барча чала қолган ишларини тўғрилаши лозимлигини айтди. Ҳатто ҳозир онаси билан гаплашгани эрта тонгда ёлга чиқиши кераклигини ҳам айтиб ўтди.
“Сенга бир илтимосим бор. Маликани инглиз тили курсига ёздир. Мен келгунимча тил ўрганиб турсин. Агар хохиши бўлса уни олий даражадаги дизайнерлик мактабига ёздирамиз лекин унинг учун тил ўрганиши шарт” деди
“Яхши бўларди ака, Малика ўқишни жуда истади аммо шароитлари етмагани учун қолиб кетди.”
“Мана бу пулни ол. Аввал ўзинга истаган нарсангни ол кейин Маликага курс топиб камида 6 ойлик тўловини тўлаб қўй.” Деди Ғайрат анчагина АҚШ долларидан синглисига тутқазиб.
“Яна ишим кўпайиб,унга сизларга ёзолмай қолишим мумкин. Менинг ишларимни биласан соатлаб кунлаб компьютер ва қоғозлардан бошимни кўтаролмайман. Айниқса ҳозир жуда тез фурсатда ҳамма ишимни ҳал қилиб келишим зарур. Малика бу муддат ичида мен ҳақимда ёмон гумонга бормаслигига ҳаракат қил. Унга сўзим сўз уйланаман. Фақат озроқ сабр қилиб кутсин. Қараб юр мен ёқлигимда бировлар кўз олайтирмасин сенга ҳам унга ҳам. Мен узоқда бўлсамда сенинг яна икки аканг бор сени тушунадиган ва сени нима бўлсада химоя қиладиган. Аммо Маликага биринчи бўлиб зарар етказадиган душмани ёнида. “дея гапини тугатар экан синглисини қаттиқ бағрига босди.
“Айтганча янганга озгина овқат едиришга ҳаракат қил. Суяклари ботиб кетди “дея кулганида Зиёда акасининг ҳазилига қўлларини мушт қилиб акасининг биқинига урди.

562 0 2 25 47

#Соя

65-қисм

Кутганингда вақтинг ўтмаслиги, устига устак ичингдаги дардни бировга айтолмай тугунни ўзинг ечишга уринишинг оқибатида барча юк елкаларинга чўкиб оғир бўлиб қолар экан киши. Якшанба куни уйда ишнинг қайнаган куни онам билан уйнинг энг кўринмас қисимларигача тозалаб ҳамма ерни саранжомлай бошладик. Янгамнинг қўлидан ўзига яраша таомни еб озроқ ҳордиқ оламиз деб турган пайтимизда эшик тақиллади. Мен чиқаётган эдим онам қўлимга йиғлаб турган жиянимни тутқизиб ўзи чиқди. Ким келганига қизиққаним ёқ болани овутиб онаси келиб қўлимдан олишини кутганимда янгам хонага кириб келди.
“Сизникилар келишган “деди менга кинояли кулиш қилиб. Меникилар дегани кимлар? Нодира холалар деб тахмин қилдим. Янгамдан бор гап сўрасам оғзига келган гапни гапириб юрагимни хира қилиши мумкинлигини айтиб сабр билан онамни кутдим. Ҳеч қанча вақт ўтмай отам келди. У ҳам онам каби қудалар олдига кириб кетди. Юрагим ўйнаб нафасим қиса бошлади даб-дурустдан хабарсиз нега келишди экан? Наҳот ўтмиш қайтиб яшатилмоқда? Кўкрак қафасимга оғирлик чўкти. Янгам боласини олиб хонасига кирди. Ундан мен учун келганларга айниқса Зиёданинг оиласига чой дамлаб беришини кутмас эдим. Ошхонага чиқиб чой баҳонасида бирор гап эшита оламанми дея ҳовлига чиқдим. Онамнинг ошхонада шарпаси кўрингач унинг олдига бордим.
“Тинчлик эканми? Нега келишибди? Тўйни бекор қилишгани келишдими?”
“Ўзингни бос қизим нега бекор қилишсин Ғайратнинг иши чўзилиб қолибди шунга тўйни кўкламга эмас ёз охири ёки кузда қиламиз деб маслахат қилгани келишибди. Сенга ўзи айтмадими Ғайратни?” деди онам ҳайрон қолиб.
“Ааайттди “ дея гап бошладим титраб “Уйдагилар ҳал қилади деганди “ дедим онамга билдирмай аҳволимни.
“Шу иш яхши бўлди бир томондан биз ҳам ишларимизни тўғрилаб оламиз. Сенинг кам кўстинг бор уларни улгурамиз “ деди онам хотиржамлик билан. Аммо менинг ичимга ғулғула тушди демак кузгача келмайди Ғайрат. Баҳор ёз ва куз ойининг боши билан 6-7 ой дегани. Унгача нима иши бор экан унинг?
Душанба куни тонг саҳардан ишларимни қилиб бўлиб шаҳарга йўл олдим. Йўлда Зиёдани кўриб қолмайин деб дуо қилдим. Чунки унинг мени кўриши дегани мендан ҳақиқатларни яшириши дегани эди. Қаерга боришни қаердан бошлашни билмай ёл бўйи турли туман режалар туздим. Аввал опам айтган цехга бордим. Айтганидек Турклар билан қўшма корхона экан. Асосан болалар кийими тикишаркан. Кадрлар бўлими билан гаплашдим тажрибам ва нималарга қизиқишимгача обдон сўрашди. Ҳатто катта тикиш мошинкаларига ўтирғизиб ишимни кўришди. Ариза ёзиб барча қоғозларини тўлдириб келдим. Ўзлари қўнғироқ қилиб айтишар экан. У ердан чиқгач, Зиёданинг иш ери яқинига бориб четроқда кутиб ўтирдим. Уйга боришимга 2 -3 соат бор эди. Тушликка яқин кутубхонадаги йигит Зиёданинг иш ерига мошинасида келди. Қўлига телефонини олиб бир нималар ёзди. Ҳеч қанча ўтмай Зиёдага чиқди унинг олдига иккаласи гаплашиб туриб кейин бирга мошинага минишди. Чорасизликнинг оти ўчсин. Менинг мошинам ёки таксида ортларидан кетадиган пулим ёқ эди. Оёғим остидан ер кўчгандек бўлди. Ноилож уйга қайтадиган бўлдим. Аммо чидолмай Зиёдага қўнғироқ қилдим. Жавоб берса нима деб баҳона қилардим билмайман лекин унинг юзига ичимни тўкиб сочгим келди. Телефоннинг банд тугмасини босиб қўйди демак мен билан гаплашгиси йўқ. Ҳеч қанча ўтмай смс келди...


#Соя

64-қисм

Маоши ҳам ҳар ўн беш кунда берилишини айтганида ўша ишга қизиқиб қолдим. Вақтимни топиб биринчи навбатда шу ишни гаплашиб келишни режаларим орасига қўшиб қўйдим.
Туннинг қайси вақтида уйқуга кетганимизни сезмай қолдим. Эрта тонгда яна ҳамма нонуштасини қилиб кетадиганлар кетиб уйда қоладиганлар уйда иши билан машғул бўлди. Мени эса кечадан бери қийнаган бир савол чоршанба куни шаҳарга нима деб чиқаман? Зиёданинг иш жойини билардим унга билинтирмай орқасидан кузатсам Ғайратнинг қаерда ким билан эканлигини билишим мумкин.
Ўз ўйловимдан ўзим чўчиб кетдим. Бошқа бир аёл бўлсачи ҳаётида? Аслида бошқасига уйланган балки болалари ҳам бордир оиласи билмайдиган, уйдагилари мени мажбурлаб олиб бераётган бўлса ҳаммага Польшага кетдим деб аксинча у аёлни тинчтиш учун ёки кўндириш учун кўринмай қолдими экан? Ичим ғалати сиқилиш билан тўлди. Нима қиларимни билмай Зиёдага қўнғироқ қилдим. Оддий саломлашишдан сўнг акасини сўраганимда менга ёлғон гапирди. Ҳеч қандай хабар ёқлиги ишлари кўп бўлса шундай узоқ муддат ҳал қилгунигача алоқага чиқмаслигини айтди.Титраган иягимни сездирмасликка ҳаракат қилдим. Кўз ёшим ва ожизлигимни биров билмаслиги лозим.
Зиёда билан суҳбатни якунлаб чоршанба куни нима қилиб бўлсада Зиёданинг ортига тушишим кераклигини ўзимга аҳд қилиб қўйдим.
Онам кўзига кўз ойнагини қўйиб кўрпа тўшак қопларини тикаётган эди. Аста олдига бориб гапни узоқдан бошладим.
“Она, кеча опам шаҳарда янги тикув цехи очилганини айтиб қолди маоши ҳам яхши экан ўша ерда ишлаб турсамми тўйгача. Майда чуда керакли нарсаларимни ишлаб олган бўлардим.”
“Аканг билан отанг қўймаса нима дейсан?”
“Акамни сиз кўндиринг отамдан ўзим сўрайман. Шароитимиз имконимиз маълум она. Ғайрат чет элларда яшаган, ишлаган йигит. Сиз отам билан шундоқ ҳам катта нарсаларимни қилаяпсиз аммо аёллар учун керакли пардоз андози ич кийими фалон пул туради. Унинг кийинишини кўрдингиз қиммат асл моллардан кияди. Ўзи кам қолди деяпсиз тўйга озроқ ишлаб эҳтиёжимни қилиб олишга ёрдам беринг” дедим кўз ёшимни артиб. Бу гап ҳақиқат бўлсада мақсадим иш баҳонасида аввал Зиёданинг акаси билан қаерда учрашганини кўриш агар чини билан Ғайратнинг бошқа оиласи бўлса у билан бутунлай алоқани узиш ниятим. Ўқишни жуда орзу қилганим учун Ғайрат баҳона бошлаган инглиз тили курсимни давом эттириб балки олийгоҳга ҳам ўқий оларман деган умидим бор эди. Иш эса мен учун уйдан чиқишнинг энг катта баҳонаси бўларди. Онамга санаб берган сабабларим мантиқли келди шекилли акамга ўзи ётиғи билан тушинтириб қўядиган бўлди.

571 0 2 10 45

#Соя

63-қисм

“Сенга нима Мавлуда? Ёшлар бир тортишар бир яхши келишиб кетар. Малика асл шуни айт сенга муомаласи қанақа?” Опамнинг саволи мени ўйлантириб қўйди. Ғайратнинг муомаласи мен унга юз бермай қўнғироқ ва смсларига жавоб бермай юрганимда тинмай мен билан гаплашишга уринарди. Аммо совчилари келган куни чақирганида чиққанимдан бери дом дараксиз устига устак бугун ёлғонини ҳам билиб қолдим. Бошқалар у ҳақида гапирса ишонмаслигимни айтганди. Ўзининг гапичи унда? Унга қандай ишонаман? Польшага кетаман деганди, бориб келган бўлса менга айтмаяпти десам уйига ҳам келгани йўқ.
“Муомаласи яхши опа ҳазилкаш жуда кўп ҳазил қилади.” дедим аслида ҳазилкаш маъносини ёлғончи маъносида айтганимни фақат ўзим билардим.
“Малика юзинга қараган киши Ғайрат билан оранг унчалик ҳам яхши эмаслигини билади. Лекин ҳаммаси яхшидек кўрсатишинг таҳсинга лойиқ синглим. Энг яқининг бўлсада муаммонгни дастурхон қилмаганинг сенинг фойдангга нега десанг? Агар у йигит билан умрингни давом эттириш режанг бўлса ва жиддий бир ҳолат бўлмаса ичингда тут дардингни. Ҳал бўлмайдиган ҳеч қандай муаммо йўқ токи у ҳаёт йўлини бирга давом эттиришни истаганингча. Агар ҳар муаммонгни бировларга айтадиган бўлсанг,камчиликларни айтиб уни достон қиладиган бўлсанг-у аммо янада у билан яшаб кетишини танласанг унда сен дардингни айтган инсонлар кўзида аллақачон қадрсизликни қабул қилган ҳисобланиб бирор гап бўлганида “ўзи шунга лойиқ билиб туриб яшади “деган дашномни эшитасан. Айтганимдек жиддий бир нарса бўлмаса тилингни тий дардингни достон қилма. Яқинларининг бизга ҳам тегишли бу гап. Агар бизга танлаган жуфтинингни ёмонласанг ва у билан бир келажак қуришда давом этсанг. Сен хафа бўлганингни унутиб яшаб кетишинг мумкин аммо биз уни осонликча кечирмаслигимиз ва ҳурмат қилмай қўйишимиз мумкин. Дард ташвиш тушунмовчилик кимда сўрасанг қоп қоп. Бировга айтган билан озаймайди. Албатта айтиладиган гап бор айтилмайдиган. Мени тушунияпсан тўғрими? Агар сени ҳозирдан хафа қиладиган ғурурингни эзадиган бир иш қилса буни бизга билдир ва алоқани бутунлай уз. Аммо бизлар аралашиб ҳар риштани бузганимизда яна келажак хаёллари қуриб ярашиб кетадиган бўлсанг тилингни тишла ва ҳеч нима дема. “ опам олий маълумотли бўлмасада ёши ва одамлар билан кўп мулоқотда бўлгани уни улуғайтирган эди. Унинг гапларида жон бор агар бир риштани бутунлай узишга кўзим етсагина кескин қарор қабул қилиб орқага қайтмай ўзимни иродали тутишим лозим. Аммо ҳар нима бўлсада ҳали ҳам кўнглим Ғайрат дейдиган бўлса тилимни тийганим маъқул.
“Опам тоғри айтди Малика. Бизинг удумларда фақат қиз йигит оила қурмайди уларнинг оиласи ҳам бир ришта боғлаб бир бирига узвий алоқадор бўлади. Ҳеч қанча қолмади турмуш қуришинга бегона уй нотаниш рўзғорга борасан. Икки томонда ҳам ҳурматинг бўлишини истасанг тилингдан имо ишоранг ва ифодангга эътиборли бўл. Турмуш икки ёшнинг бир неча ойлик асал ойидан иборат эмас. Узун йўл. Сезги органларининг кўз, қулоқ тилинг керак бўлса бурнингни ҳам сезги кучини тўйгача энг юқори даргача чиқар чунки нимаики қароринг фикринг ва таҳлилинг бўлса тўйгача қилиб тарозингда тортиб ол. Агар ўзинга маъқул келиб турмуш қурдингми ундан кейин сезгиларинг даражасини камайтир бир кўзинг очиқ бўлса бирини ёп бир қулоғинг билан эшит иккинчи эшитган ҳар гапга эътибор қилма, тилни энди гапирмай қўявер. Биз турмуш қурганда ҳаёт тажрибамиз ақлимиз ҳозиргидек эмас эди. Шунинг учун ҳамма синовдан қийналиб ўтдик. Сенга эса ўз кузатув ва холис фикрлар билан айтяпмиз. Қишлоқда нима кўп гап сўз кўп эл оғзига элакни ўз қўинг билан тутқазма” икки опамнинг мени ўйлаб тўғри гапларни айтиши аслида менга бир йўл харитаси каби эди. Онам билан бунчалик ичдан гаплаша олмаймиз балки орамиздаги ёш тафовути ва онамнинг аввалги авлод фикрлашлари сабабдир аммо опаларим билан фикрлашимиз бошқа эди.
Опамлар билан бўлган сухбат орасида тикиш тикиб бир икки сўм ишлаб сепимга у бу нарса қилишим ҳақида ҳам гапириб ўтган эдик. Шунда Мавлуда опам шаҳарда Турк фирмаси билан ҳамкорликда кийим кечак цехи очилганини ва малакали тикувчилар олишини айтди.


#СОЯ


МУАЛЛИФ: СУЛҲИДA ДAВРОН

 
Ёқимли мутолаа!


Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратаётганингиз учун ташаккур!

СОЯ

ҚИССA

63- ҚИСМ


 
@sulhidaninghikoyalari


#яширин_сирлар

22-қисм

Гўшакнинг қўйилганини эшитдим. Хабар тарқатаётган мен эмас эдим. Бу фирибгарлар тўдаси, ҳаккерлари бўлса керак мени шантаж йўли билан қўрқитиб моддий манфаат кўриш дардида эканлиги намоён эди. Қўлимни кўтариб тасодифий бир такси билан шаҳар касалхонасига келдим. Дарвозаси олдида туриб атрофга қарашни бошладим. Вақт ўтган сайин ваҳимам ортсада, менга қўнғироқ қилган ҳам келиб ёнимга гап очган ҳам йўқ эди. Чарчаганим ва устига устак чанқаганим сабаб касалхона бекати олдидаги дўконга кирдим. Бир литрлик сув олиб ича бошлаганимда. Мени келтирган мошина ҳайдовчисидан бошлаб атрофдаги ҳамма юзимга бир қайрилиб қарар кимлари кулиб ўтиб кетишар эди. Сабаби юзимдаги пардоз ва соч турмагим. Касалхона эшиги олдидаги қоровулхонанинг ташқи ойнасига қараб сочимнинг турмагини очиб қўлим билан оддийроқ қилишга урундим. Юзимдаки пардоз бир литр сув билан чиқмаслиги аниқ яхшиси пардозни борича қолдириш эди. Телефонимга смс келди. Яна ғалати рақамдан.
“Соч турмагинг ярашган эди бекор буздинг” худди қотилидан қочган ўлжадек атрофимга қарадим. Мени кузатиб туришганинга аниқ ишондим. Ҳеч қанча вақт ўтмай янги хабар келди.
“Кўча бошидаги сомсахонага кел.”
Қайси тарафда эканлигини билиш учун ўнга чапга қарадим. Чап тарафда сомсахона рекламасини кўрдим. Булар мени олиб қочган одамлар эмас. Чунки улар мен билан ўйин ўйнамади буларнинг мақсади мени яхшилаб қўрқитиш кейин эса катта суммада пул ундириш. Мени бой деб ўйлашмагандир деб умид қиламан. Ёки ёмон ишга мажбурлаб тўловни тўлагунимча ҳоли жонимга қўйишмайдими?
Минг бир пушаймонлик, афсус ва надоматнинг фойдаси борми?
Тушган аҳволимнинг бир чиқиши борми?
Бир бадалсиз қутулишим йўқ кўринади. Босган қадамларим мени орқа- орқа юришга ундасада мажбурият олдинга итди.
Сомсахонага кирганимда унчалик ҳам мижозлар йўқ экан. Бўш бир столга бориб ўтирдим. Атрофга қараб мени ким кузатган бўлиши мумкин дея қарадим. Бу сафар хабар смс орқали келгани учун аёл ми ёки эркак кишими мени шантаж қилаётган ким била олмадим. Официант бола келиб чойник ва пиёла қўйди.
Ажабланарлиси икки пиёла қўйди. Тасодифми ёки уюшган гурух бунчалик пухта иш қилар эдими? Гўзаллик салонигача киришиб менга хабар қолдиришганига қараганда? Ўйимни охирига етказолмай тўхтаб қолдим. Чунки у салонга мен режа қилиб олдиндан гаплашилиб кетмадим. Йўлимдан бир қиз чиқиб мени кўндириб у ерга бошлади ва худди шу қиз қўлимга каталокни тутқазди. Қанчалик катта бир уюшган гурухнинг тўрига тушганимни англаб етганимда томоғимдаги тупигим ҳам ўтмай қолди. Телефонни қўлимга олиб хабар борми йўқлигини кўрмоқчи бўлганимда. Рўпарамдаги ўриндиқ биров томонидан тортилди ва келишган хуш бичим йигит ўтирди. Эркак одамга гўзал сўзини ишлатиш қанчалик бачкана бўлсада рўпарамда ўтирган йигит шунчалик гўзал эди.
“Куттирганим учун узур”
“Мен...” гапимни нимадан бошлашни билолмадим.
“Соч турмаги ҳақида айтганим рост эди. Лекин мафтункор қизга ҳаммаси ярашади шундай эмасми Шахзодахон”
Исмимни билишига ҳайрон қолмасам ҳам бўларди чунки телефон рақамимни топган киши исмимни топиши ундан ташқари ҳаммадан яширин очган саҳифамни менинг номимдан ишлатганларга умуман ҳайрон қолмасам ҳам бўларди.
“Қанча сўраяпсиз?”
“Баҳоси борми сизнингча?”
“Мен сиз ўйлаганчалик бойвачча қиз эмасман.”
“Биламан, ҳатто Зарнигор ўртоғингиз ҳам унақа бой эмас эри Шуҳрат ҳам” деганида дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Зарнигоргача билишарди демак? Кўзимдан осонликча ёш келмас эди фақат бу гал ўзимни тўхтата олмадıм.
“Нима хохлайсиз ўзи айтинг нархини ва менга мухлат беринг пулим йўқ лекин ишлаб қилиб бераман”
“Мен сиздан пул эмас аксинча сизга пул таклиф қилмоқчиман”
Бизни ташқаридан кузатган инсон гапимизни эшитмас худди оддий қиз йигит гаплашиб ўтирган деб ўйлаши мумкин эди. Бақирсам ёрдам сўрасам деган нарса суҳбат бошида ақлимдан ўтган бўлсада орага Зарнигор ва эрини қўшганидан кейин у ниятимни ичимдаги қўрқув мозорига дафн қилдим.
“Менга пул керак эмас меҳнат қилиб топаяпман худога шукур “
.

626 0 2 10 43

#яширин_сирлар

21-қисм

Ва шуни айта оламан-ки “вербовка “ услубида ишлаш менга унчалик ёқмасада сен билан жуда катта ишларни амалга оширамиз азизам. Бу ерга нега ва нима учун келганингни билиб шартларга кўниб келганингни ҳам биламан. Яна бир бор орамизга хуш келибсан “принцесса “ деди қўлини менга узатиб турган аёл. Янги ҳаётим ва исмимнинг русча маъноси билан қўйилган лақабим.


1 ҳафта олдин.



Каталог ичидаги вароқда кўрган ёзувларга бир неча дақиқа тикилиб чин ёки хаёл эканлигини ўйлаб қараб қолдим. Кетма-кет оғир ютуниб томоғим қуруганини сездим. Шартта каталогни қўлимга олиб “Мен кетишим керак ишим бор, каталогни уйда кўриб чиқсам майлими?” деганимда
“Ўзи озгина қолди пардозингиз тугашига “ деди қошини юқори кўтариб.
“Узур бошқа вақтим йўқ кетишим керак “дедимда ўрнимдан турганимда кўзим ойнадаги аксимга тушди. Мендаки Шахзодадан асар ҳам қолмаган ойнадаги қиз эса пардознинг сеҳриданми ёки бояги руҳ аҳволимданми умуман таниёлмай қолдим. Пардозни мейёрда қиладиган, маникюр педикюрини ора -сира чегирмалардан фойдаланиб қилдириб юрар эдим фақат бу пардоз услуби ва кўриниши умуман бошқа кишига ўхшатиб қўйган эди. Гўзаллик салонидан чиқгач яна ваҳима босиб ҳар босган қадамимда орқамга ўгирилиб қараб йўлни инсонларни назорат қилишни тўхтатмай юра бошладим. Сумкамда жиринглаётган телефонимни олиб қўнғироқ қилинаётган рақамга қараганимда номаълум рақам эканлигини кўриб баттар хавотирга тушдим. Мендан ким нима истар ва ниманинг қасосини олишга уринаётган эди? Такрор -таркрор жиринглаган телефонимга қараб туриб охири гўшакни кўтардим.
“Aaaлллo..! “
“Бунчалик қўришни хожати йўқ принцесса ўзингни қўлга ол ва сенга айтадиган гапларимни яхшилаб, тушуниб эшитиб ол” дея русча гапирди телефондаги эркак овоз.
“Сиз кимсиз? Мендан нима истайсиз? Номеримни ким берди?” Барча саволни тез ва кетма- кет бериб сўрадим.
“Биз сенга дўст инсонлармиз сенга ёмонлик тиламаймаймиз агар ундай ниятимиз бўлса “яширин сирларни “ қидириб юрганлар қанча? Осонгина бир қўнғироқ билан буни уларга хабар бера олардик биламдим тушунтира олдимми?
“Нима хохлайсиз мендан?”
“Сен ҳозир бир мошинага миниб шаҳар касалхонаси томонга кел у ердан сени менинг олдимга олиб келишади. Ақлингни ишлат ва ваҳима қилма унутма ҳамманинг сиррини ошкор қилаётган бир кишисан ва бу ўта хафли бир иш
"...


#яширин_сирлар

20-қисм

Бонуус

“Қанчалик муддатга келдинг? “дея қизиқиб сўради Айсел
“Ҳозирча бир ярим йиллик шартномам бор кейин у ёғини вақт кўрсатади дедим.
“Олти ой деб келдим лекин уч йилдан бери шу ердаман” деди кулиб Баҳора
“ Яхши рухшуноз бўлиш учун яхши таълим олиш керакда ўзи”
“Айсел, гапинг тўғрида лекин инсон руҳи танасига ўхшамайди-ку узд ёки ренгин билан ҳаммасини билиб олсак”
Қизлар ўзаро танлаган касблари ҳақида гапиришар экан менинг дардим бошқа эди. Йўл чарчоғидан ухлолмадим. Ва негадир ичакларим ишламанга ўхшаб қолди. Ҳожатхонага икки уч қатнаганимни кўриб Айсел қўлидаги китобдан кўзини узмай менга қарата
“Ичакларингда пайдо бўлган муаммо жисмоний эмас аксига руҳийдир. Нимадандир қаттиқ афсусланаяпсан ва “қани эди” деган фикрга ўралашиб қолган бўласанг ичакларинг ўша туйғу туфали сени ҳоли қўймаяпти. Ёт ухла ва миянгдан барча “қани эди..” фикрини олиб ташла эрталабга бир ниманг қолмайди.”
“Вав, Айсел Кабиева, ординариус бўлиб қолибсизми? “ дея Айселга ҳазил қилган, Айсел Баҳарага қўлидаги китоб остига чизиб турган қаламини отди.
Бу қизларга қараб туриб бу ерда зерикмаслигимни тушундим.
Ўрнимга ётар эканман оёқларимга пайпоқ кийиб ётишим қизларни кулдирган бўлсада бу мен учун муҳим нарса эди. “Қани эди” сўз бирикмасини қандай қилиб ўйламай ишлатмай юриш ҳақида бош қотира бошладим. Орқага назар солиб ҳаётимнинг шу пайтгача бўлган вақтига қарасам менинг шиоримга айланиб бўлган экан бу бирикма.

Тонг саҳарда кўзимни очиб бироз товонга қараб ётдим. Қаерда эканлигимни қайси вақт оралиғи эканлигини англолмай бир неча дақиқа бир нуқтага тикилиб турдим. Юз бетимни ювиб, лимон ва асалли сув ичмоқчи эдим фақат ҳали ўзимга оид ҳеч қандай егулик олиб келмаганим учун оддий илиқ сув ича қолдим. Бугун курс маъмурияти билан учрашувдан сўнг яқин атрофда бирор бир озиқ овқат дўконига кириб эҳтиёжим бўлган ҳамма нарсани олиб келаман деб режалаб қўйдим. Бу ернинг ҳавоси бироз салқинроқ бўлгани учун шунга мос кийиниб телефонимга ёзилган адресга маҳаллий транспортда борадиган бўлдим. Баланд ва улкан биноларнинг ҳашамати кўзни қамаштирар кўчаларнинг озодалиги, инсонларнинг йўл қоидаларига риоя қилиб тартиб билан ҳаракат қилишлари эътиборимни тортди. Ниҳоят 18 дақиқалик йўлдан сўнг белгиланган бекатда тушиб йўлнинг нариги бетида жойлашган бинога кирдим. Қабулхонада исм шарифимни айтиб еттинчи қаватга лифт ёрдамида чиқдим. У қаватда мени яна бир кичик қабулхона қарши олар экан у ердаги секритар қиз телефонимни ва сумкамни унинг ёнига қўйиб ўнг қўлидаги 7/24 хонага киришимни, мени у ерда кутишаётганини айтди.
Йўлнинг охири нима билан тугашини билмасдан чиқганим бу йўлда мени нима ёки нималар кутаётганидан бехабар эдим.
Хона ичига, эшикни тақиллатиб кирганимда лотинча т шаклига монанд стол ва ўриндиқлар қўйилгани. Ва марказдаки курсида ёши эллик -эллик беш ёшлардаги аёл ўтирарганди. Унга салом бериб қўли билан менга ишора қилган жойига ўтирдим.
“Хуш келибсан Шахзода, сен ҳақингда жуда кўп нарса эшитдим. Тўғриси таъсирли ҳаёт ҳикоянг бўлса-да менга сенинг шахсиятинг унданда қизиқроқ бўлди.


#яширин_сирлар

19-қисм

🕊

"Хонимлар ва жаноблар самалётимиз Шереметева аэрапортига етиб келди. Ҳаво ҳарорати +15° даража маҳаллий соат 22:45. Сизни авиакампаниямиз бортида.”
Манзилга етиб келганимизнинг хабари берилганда ўриндиқ юқорисидаги кичкина юк сумкани олиб чиқиш эшигига қараб юраётган йўловчилар орқасидан навбатга турдим. Бирин кетин инсонлар самалёт зинасидан пастга тушишар экан ҳамманинг бу диёрга келиш сабаби бир, мақсади, балки бир умиди борлигини ўйладим.
Менингчи?
Мажбурият....
Қўрқув....
Жон талвасаси....
Қайси бири оқловчи сабаб? Бундан бир неча ҳафта олдин биргина дардим иш ва уй бўлган бир қизнинг айни дамда ҳаётида содир бўлаётган нарсалар нима эди? Қайси гуноҳим учун бадал? Қайси қулоқсизлигим учун тарбия шакли? Ҳар доимгидек ўзимга савол бериб ўзимдан жавоб кутдим. Ҳар инсон бир хил йўл билан дунёга келади лекин бир хил йўлдан юрмас экан. Баъзи йўллар тош тупроқ баъзиси ичи тўла тузоқ бўлган ботқоқлик. Паспорт назоратидан ўтиб, шаҳарга чиқиш йўлагида кутиб олувчи кишини қидирдим. Кўпгина одамлар қўлида қоғоз ва кичик плакатларда исимлари ёзилган бўлиб ҳар ким ўз исми ёзилган плакат ёнига бораётган эди. Ниёҳат бир ёши катта одам қўлида ўз исмим ёзилган табличкани кўрдим. “Психодемия” ёзуви остига турганди исм шарифим. У томонга юриб русча саломлашдим. Менга хуш келибсиз деб қарши олиб бирга машиналар тўхтайдиган бекатга чиқдик. Ўқув марказига яқин талабалар ётоқхонасига олиб келиб мени жойлаштирди. Ва эртага эрталаб “психодемия” мудири билан учрашувим борлигини айтиб кетди.
Оддий ва содда муҳитга эга бўлган хонада уч ётоқ, хона ичида кичкина ювиниш хонаси ва ҳожат хонаси, энига тор бўлсада баландлиги тавонга етадиган кийим жавони хона ойнаси олдида дарс таёрлаш ва балкида овқатланиш учун ишлатиладиган стол ва учта ўриндиқлар бор эди. Хонадаги қизлар қўшни давлатлардан келган талаба қизлар экан.
(Барча суҳбат рус тилида)
“Салом! Менинг исмим Айсел хуш келибсан “ дея ўзини таништирди мода журналларининг моделларига ўхшаган кўринишга эга қиз.
“Салом! Шахзодаман, танишганимдан хурсандман “ дедим узатган қўлини сиқиб.
“Ва мен Баҳара, хуш келибсан. Бирор ёрдам керак бўлса бемалол тортинмай сўрайвер” деди хонадаги учинчи қизимиз. Кўзлари шахло, сал тўлачароқ аммо икки дақиқада ҳаракатларини кузатганимга жуда чаққон қизга ўхшади.
Кеч бўлишига қарамай қизлар менга егуликка бир нарсалар қўйишиб мажбурлаб чой ҳам ичиришди.
“Қанчалик муддатга келдинг?“ дея қизиқиб сўради Айсел...


Давоми бор


#яширин_сирлар

18-қисм

“Вой, буларнинг ҳаммаси шу оммага кўргазма эр, аслида эса ҳаммаси фалонча окахоннинг иккичи хотини” дея гапга қўшилди бошқа аёл.
Мен улар орасидаги сухбатни тинглар эканман аслида ижтимоий тармоқлардаги коментариярни ўқигандек бўлаётган эдим.
“Окахонларининг ҳам уйи куяди энди. Ким буларни сиррини очаётган бўлса ҳам боблаяпти лекин қўрқуви йўқ шартта ҳамма исботи билан очиб бераяпти “
“Очиб бераяптида, лекин бир топишса борми ўлигини ҳам топишолмаса керак оддий душман майлида каттаконларни ўзига душман қилиб катта хавф олаяпти “
Аёлларнинг гапини эшитиб ичим шув этиб юрагим тез уришни бошлади. Сенга керак эдими шу Шахзода? Нималарга ўралашиб қолдинг билаяпсанми?
“Уфф, тугамадими ҳали ишим бор кетишим керак” деганимда
“Бўлай деб қолдим озгина қолди зериккан бўлсангиз сизга каталог бераман кўриб туринг агар бирор нарса ёқса сизга чегирма қилиб бераман ҳатто ўзингизни ҳам обуна қилиб зўр ҳадиялар олишингиз мумкин “ дея қўлимга ҳамманинг таниши бўлган “oriflame “ каталогини тутқазди.
“Ичларини кўринг зўр атирлари бор ҳидини ҳам кўришингиз мумкин” деганида ноилож чалғиш мақсадида саҳифаларни варақлай бошладим.
Рангли саҳифалар орасида кўрган бир вароқ юрак ҳуружи бўлишимга сабаб бўладиган эди. Каталог ичида бир А4 қоғозда бир телефоннинг ёзишмалари бор эди, пастроғида эса Яширин сирлар саҳифасининг барча маълумотлари. Смс хабарлар мен билан Ботирга оид ундан телефон рамқами сўраганим ва Яширин сирлар акаунтининг шу рақам билан очилгани ва бу рақам остида менинг паспорт нусхам раcми акс этилган эди.
..


#яширин_сирлар

17-қисм

“Чойимни ичиб чиқаман иш қидиришга “дедим мен ҳам унинг сўроғидан қутулиш учун. Ҳамма масала бир томонда тура турсин менинг жуда тез вақтда бир иш топишим керак эди. Нотуштамни қилиб бўлиб, кийиниб кўчага чиқаётганимда Рая опа “ Келишингда менга бирта буханка олиб кел, келганингда пулини бераман” деганида “Хўп “дедимда бошимга тақган кепкамни тўғирлаб кўз ойнагимни ҳам олиб ниҳоят юрак уришимни енгиб ташқарига чиқдим. Ҳали бинонинг охирига етмасимдан бир ёш қиз олдимга яқинлашиб
“Яхши қиз кечирасиз сизни гўзаллик салонимизга таклиф қилсам бўладими?” деди.
“Кечирасиз шошиб турибман” дедим.
“Мен шогирд тушган эдим яқинда бизга маникен керак текин сиздан пул олинмайди фақат пардоз ва соч турмаги қилиб устозимга кўрсатсам бўлгани илтимос боядан бери ўн кишига таклиф қилдим. Ишим ёқса менга ҳам шу салондан кресло беришади оиламни эҳтиёжи бор илтимос йўқ деманг” деганида қизга рахмим келди.
“Майли фақат вақтим жуда кам ва яна битта шарт ҳеч қандай расмга тушмайман”
“Бўлди фақат соч турмагингизни орқадан расимга оламан бўлди, альбом учун” дея мени йўлнинг бошидаги гўзаллик салонига бошлаб келди.

Салон иккига ажратилган бўлиб ярми эркакларга ярми аёлларга хизмат кўрсатар экан. Аёллар бўлимида тўртта ўриндиқ бўлиб учтасида мижозлар бўлса бири бўш эди. Оксана деган аёл мени бошлаб келган қизнинг устози экан. Аввалига бошимни яхшилаб ювди. Кейин обдон қурутиб ишни сочимга жингалак шакл бериш учун “бегуди” деган нарсани бирталаб ўраб чиқди. Мен телефонимдан интернет саҳифаларидан иш қидиришни бошлаганимда мижозлардан бири бўлган бир аёл тинмай бир нималарни гапирар эди. Салондаги телевизорда қўшиқлар видеоси бирин кетин айланиб турар, навбатдаги қўшиқчи бизнинг “машхур расво хоним” эдилар ўзининг оммабоп бўлган бир қўшигига олинган маъноли клип ойнаи жаҳонни тўлдириб турган эди.
“Кўрдигларми? Қанақа хабарлари чиқиб кетди бу қўшиқчини? Шарманда шундоқ йигитга турмушга чиқиб нималар қилиб юрибди-а?”


#яширин_сирлар

16-қисм

“Дардим бошимдан ошиб ётибди бошқасининг дарди билан нима ишим бор Зари”
“Шундай дейсан-у лекин ҳамманинг оғзида шу гап. Шу машхур қўшиқчининг сирини фош қилгандан сўнг қисм -қисм нечта бойвачча бўлса уларнинг артислар билан хуфёна иши-ю қайси мансабларни қанчага сотиб олишгани тижоратлардаки хийлалар эҳээ яна нималар бор бир кўрсанг”
Зарнигорнинг гапига эътибор бермай турган эдим токи қўшиқчи аёл дегунича, беихтиёр қаттиқ ютуниб
“Қайси саҳифа экан у?” дея сўрадим.
“Кўрдингми сенга ҳам қизиқ, бир дақиқа кўрсатаман ҳозир” деб, телефонидан бир нарсаларни кўриб менга узатди. Калаванинг ипи очилдими давоми келаверади дейишади-ку, худди шу мисол менинг балолар номли калавамни ҳам очиб юборишганидек гўё. Экранда кўрган ёзувдан бошимга кучли оғриқ тушиб тишларимни қаттиқ бир-бирига босдим.
“Яширин сирлар” саҳифасида уч расм ва расм тагида узун ва худди биринчи постдагидек яни менинг ёзув шаклимда оммага сирлар фош қилинган эди.
Бу хабарларни мен ёзмаганимга қараганда бошқа биров исмимни ўғирлаб ёзгандирда, дея ўйласамда кўнглимда бир ғашлик пайдо бўлди.
Сувдан- ҳаводан, қўшнилар-у қайин эгачилари ҳақидаги барча маълумотларни эштиб бўлгач Зарнигор “Сен бироз ухлаб ол мен дўконга чиқиб келаман” дея аввал хонадан бироз ўтгач уйдан чиқди. Сабрим чидамай телефонимни қўлимга олиб титкилай бошладим. Ва кўрган нарсам ҳеч ҳам яхши нарса эмас эди. Хаккерлар “Яширин ширлар” саҳифасининг ҳимоя қобиғини бузиб саҳифани қўлга киритишган эди.
Энди ҳақиқатдан бошим балога қоладиган бўлди. Чунги хабарларни ўқиганимда оддий халқга айтиб бўлмайдиган махфий келишувлар баъзи сиёсий масалалар ва санъат дунёсининг энг чўққисида бўлганларнинг маҳрам ҳаётигина қолмай нуфузли амалдорлар билан бўлган хуфёна сирлари далиллари билан фош қилинган эди. Обуначилар сони эса қисқа вақт ичида бир миллионга яқинлашай деб қолибди. Ким эди буларни фош этаётган? Нега айнан менинг саҳифам? Тезда ер ости бункерлардан биридан ижарага жой топиш керак ёки ўзга сайёрадан.
Зарнигорнинг уйида икки кун қолгач зўрға Рая опа деган қўшнисиникига кўчиб ўтдим. Зарнигорнинг хўжаини билан кеча кечқурун Одина ишда эканлигини билганим учун уйга бориб нарсалримни олиб келгани бордик. Ҳамма нарсамни ололмаган бўлсамда нарсаларимни олганим тоғрисида хатча ёзиб қолдирдим. Сабаб ёки ҳол аҳволимни тушунтириб ўтирмадим. Мен ҳақимда маълумот берган бўлса нега келмаганимни билиб турган бўлса керак.
Рая опа яхши саранжом саришта аёлга ўхшади. Менга бир хонани бўшатиб берди. Хонада бир ётоқ бир кичкина телевизор ўрта ҳажмда жавон ва кичикроқ стол ва ўриндиқ берди.
Шартлари борлигини ҳам айтиб бирма -бир менга тушунтирди. Биринчи шарти уйга ярим кеча келиш йўқ, уйқуга кетиши қийин бўлгани учун бузилган уйқу хохламас экан. Ошхонани ювиниш хонасини ортиқча банд қилиш мумкин эмас. Ва энг асосийси уйга меҳмон етаклаб келиш қатиян ман қилинади. Хона ижорага олдимми ёки контслагерга тушдимми била олмадим. Икки мушуги ёқимтой-да шу ити сал қитмирга ўхшарди. Эшик олдида ечган оёқ кийимимга “ўз ишини” қилиб қўйибди. Рая опа эса сени танияпти шунга бошида шунақа деди. Энди у оёқ кийимни мен кия олар эдимми? Ҳали олганимга бир ой бўлмасдан ташлашга тўғри келди. Ҳар камчилик бир янглик ўргатади деганларидек. Барча шахсий нарсаларимни хонамга киргизиб қўядиган бўлдим. Нарса майда-чуда ишлар майли-ю Рая опа бугун эрта тогдан менинг ишлаш ишламаслигим ҳақида сўраб ҳоли жонимга қўймади.
“Иш тополмасанг айт мен ҳам бошқа ижарачи қидираман” деганида ҳар ким ўз дардида эканлигини билдим.


#Яширин_сирлар

Муаллиф: Сулҳида Даврон

Эътиборингиз ва қимматли вақтингизни ажратганингиз учун ташаккур.

Ёқимли мутолаа тилаймиз.

Қисса

16-қисм

@sulhidaninghikoyalari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!
Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.
✍️Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.
🍃Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.

📚”Ҳикматлар
чашмаси” дан

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЧОРШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН!

Тонги ибодатлар, зикр ва
дуоларингиз қабул бўлсин!
Кун давомида яхши кайфият,
омад ва хайрли ишлар
ҳамроҳ бўлсин!


@sulhidaninghikoyalari


#Соя

62-қисм

Кетмаган бўлса нега кетаман деб мен билан хайрлашди. Бир гапи бўлмаса Зиёда нега мендан гап яширсин? У йигит атайлаб-ми менинг атрофимда эди? Ичимдаки минг хил туғён билан олишиб кетар эканман, мошина олдида турган одамнинг телефонда гаплашган гапи қулоғимга чалинди. Аслида у одам мошинага ўтиргандан бери тинмай биров билан тортишиб келаётган эди. Аммо айнан шу пайт унинг гаплари диққатимни тортишига сабаб бўлди. Бир пайтлар Ғайратнинг менга такрор - такрор айтган гапларига ўхшаш гаплари эди у жумлалар. Одам кимгадир ялингани ялинган бўлиб қуйдаги гапларни ҳаяжон билан айтарди.
“....менга ишон фақат, нега бировни гапига қулоқ солаласан. Тўхтаб тур қизишма сенга энг бошидан мендан бошқа ҳеч кимнинг гапига эътибор берма демаганмидим...?
Ғайрат мен билан хайрлашгани келган кечаси,кимдан нима гап эшитсангда ишонма деган эди. Балки бу одамни эшитиб қолишим илоҳий бир ишорадир. Ғайрат ҳеч кимнинг гапи деди бу ҳеч ким ичига Зиёда ҳам кирарди албатта.
Менинг туйғуларим ва ҳолатим бир томон бўлса оиламнинг нима деб ўйлаши иккинчи масала эди. Ҳамма нарсани ўйлаш мени руҳан чарчатсада ақл билан иш қилишим лозимлигини билардим. Масалан ўқув курси ҳафтада уч кун қолган кунлари шаҳарга чиқишим амри маҳол. Чоршанба куни Зиёда акаси билан қаерда қачон учрашишини билишим керак. Мени билишимни истамади унда Ғайратнинг қаердалигини қандай ўргансам бўлар экан? Бугун шанба мен шу билан шаҳарга сешанба куни бора оламан чоршанба-чи? Уйга дарс куни алмашти десам Зиёдага нима баҳона қиламан? Бошимга оғриқ
Кирди.
Ўйла Малика ўйла...
Ғайратнинг яқинларимда бўлиб менга на қўнғироқ қилиши на ёзганимга жавоб бермаслиги бу масалани бир ёнли қилишим кераклигини билдиради.
Уйга келганимда ошхонадан опамларнинг овози келиб турганди. Ниёят икки опам бир хил пайтда ота уйига келишибди чунки агар бирор йиғин ёки туғилган кунлар бўлмаса иккала опамнинг иши ёки оиласидан ортиб бир вақтда уйга келиши қийинлашарди. Бу кеча тонгача уйқу йўқ уч опа-сингил ва албатта онам билан тунинг кеч вақтигача суҳбат бўларди.
“Келдингми Малика, ол мана буни дастурхонга қўй “ деди катта опам қўлимга тавоқни тутқазиб.
“Яхши келдингизми опа? Жиянларим яхшими?”
“Ҳа яхши уйда ҳаммаси. Ўзингда нима гаплар куёв боладан хабар борми?”
Баъзи саволларга жавоб бериш унчалик осон эмаслигини томоғимга тиқилган бир тугундан билинди. Нима деб жавоб берсам? Ҳар оғзимдан чиққан сўз ортидан қандай оқибатлар олиб келишини била олмаздим. Юзимда қандай ифодани кўрди опам билмадим-у лекин товоқни ичкарига беришимни айтиб мени қийин вазиятдан ўзи қутқарди.
Кўпчилик даврасида инсон уни ўйлантирган ўйловлардан оз бўлсада чалғиб қолар экан. Икки опамнинг оилавий можаролари қайнона келин гап талашишлари ҳатто кичик болалар ухлаб қолгач янада жиддийроқ масалалар мавзусида суҳбат давом этарди. Янгамнинг ора сира гапга аралашиб ақл ўргатишларини айтмаса опа сингиллар ва онам билан яхшигина ўтиргандик. Акам хонасига киргач хотини ниҳоят бизларни ёлғиз қолдирди. Онам ҳам чарчаганини айтиб отам билан уйқуга кетишди
Икки опам худди пайт пойлаб туришгандек бошлашди мени сўроққа тутишиб.
“Қўлингдаги узукни куёв бола бердими? Бунча тоши чиройли бўлмаса “ деди кичик опам бармоғимдаги узукни қўли билан кўрсатиб.
“Сен узукни қўй. Дарак борми гаплашиб турибсизларми ўзи?” сўради катта опам.
“Ҳа гаплашиб турибмиз” дедим негадир билдиргим сездиргим келмай асл ҳақиқатни уларга. “Уришиб қолдиларингми? Нега хомушсан бунақа?” иккинчи опам доим шунақа қизиқувчан бўлган ҳозир ҳам ҳамма нарсани икир чикиригача билгиси келиб кўзларини катта очиб менга қараб турганди.


Давоми бор

731 0 2 31 60

#Соя

61-қисм

Машаққатсиз бир ғалаба бўлмаслигини ҳар иш ўз услубида кўрсатади. Янги кун бошлаб уй юмушлари орада дарсларим ва бироз уйқу ухлаб туриб ҳамманинг кетганидан фойдаланиб, ишга киришдим. Бугун узугимни топишим керак эди. Чунки Ғайрат уйланишдан воз кечса унинг юзига айлантириб отишим учун уни топишим зарур. Омборхондан отамнинг айрим устачлил анжомларини олиб келиб ишга киришдим. Бир амаллаб узун ва эски бўлган тахтанинг михларини тортиб олиб полнинг керакли қисмини очдим. Узугимни тилла ўғриси сичқонлар олмаган экан. Чанг босиб бироз хаҳсакка ўралашиб ётгани кўриб, кўнглим жойига тушди. Узугимни олиб бўлиб энди тахталарни қайтиб ўрнига михлаш қолди. Ўзбек бир иш қилмасинда ё бир нарсаси ортиқча ёки кам чиқарди. Михни қоқиб бўлгач, қўлимда қолган михга қараб қолдим. Мен қаерда хато қилдим деб, ўйланиб қолдим. Анжомларни қайтиб ўрнига қўйиб узугимни бармоғимга тақиб қўлим билан тошига тегиб қўйдим.


Дарс тугашига ярим соат қолиб устозимиз эртароқ жавоб берди. Мен Зиёда билан учрашадиган еримга олдинроқ келадиган бўлдим. Нарсаларимни олиб тезроқ юриб учрашув жойига бордим. Бироз Зиёдани кутиб қолсамда ҳеч нима қилмайди деб ўйлаб юриб борар эканман. Узоқроқдан Зиёданинг бир йигит билан оёқ усти гаплашиб турганини кўрдим. Аввалига унчалик эътибор бермасамда яқинлашгач у йигитнинг куни кеча кутубхонада менга телефонини бериб турган йигитлигини кўрдим. Ярамаз, кеча Зиёдага унинг рақамидан қўнғироқ қилгандим бугун қизга тегажонлик қиляптимикан деб уларга қараб юридим. Йигитнинг қўлида қоғозлар Зиёдага бир нималарни кўрсатар аммо қулоғимга чалинган гапи мени юриган еримда михлаб қўйди.
“Ғайрат билан гаплаштираман сизни фақат уни Ўзбекистонда эканлигини ҳеч кимга айтманг “


Баъзи иборалар бордир мактаб дарсликларида ўргатилади ёш ақлинг билан унинг мағзини чақа олмайди киши аммо вақт ўтган сайин бу ибораларсиз туйғуларни англатиш ёки бировга тушунтириб беришнинг имкони бўлмасди.
Ибораларни ким ўйлаб топган бўлса?
“Кўзи хонасидан чиқди “ масалан бу иборада ҳайратланишнинг энг кучли шаклини тасвирлаш кимнинг ақлига келди?
Ёки “ тарвузи қўлтиғидан тушди” эшитган ёки кўрган нарсасининг кўнгил синишидаги шкаласими бу? Нега айнан тарвуз? Ўйлаб қаралса, худди диққат ва меҳр билан танлаб олган тарвузингни қўлтиқлаб уйинга юриб бораётганингда, бирдан нохуш бир нарсанинг хабарини олганда оёқ қўлинг бўшаб тарвуз бор оғирлиги билан ерга тушиб, ёрилиб парчаларга бўлиниши, атрофга сочилгани-ми экан умидсизлик туйғуси? Киминг ақлига бундай ўхшатиш бундай бўртириш келган экан?
Айни дамда тарвузим қўлтиғимдан тушди. Аммо мен билолмай турибман менга у тарвузни туширтиргангами қарай ёки ерда сочилиб ётган “тарвуз” – умидларимгами? Агар умидларимга қараб қолаверсам асл сабабчининг изини ёқотишим аниқ аммо фақат айбдор изидан қувсам кўнглим-чи?
Зиёданинг юз ифодасини кўра олмаяпман аммо нотаниш йигит унга тушунарсиз бир боқиш билан қараб турар, мен эса яна бир икки қадам ташлаган эдим
“Чоршанба куни учрашамиз унда “ деди йигит Зиёдага қараб. Мени ҳали ҳам пайқашмагани сабаб Зиёда унга жавоб берди.
“Акамни бу ерда эканлигини ҳеч кимга айтмайман аммо сиз ҳам учрашувга боришимизни айтманг айниқса Малика билмаслиги керак”

Нима оғирроқ? Кўнглинга толиб яни талабгор бир инсоннинг тушунарсиз хиёнатга яқин қилиқларими ёки ўзинга яқин турган дўстингнинг ўзини тутишими?
Зиёданинг гапини эшитиб улар олдига бориш фикридан қайтдим. Ишқ эмас ғурур устун келди бу сафар. Тезда у атрофдан узоқлашдим. Ҳатто тўғри қишлоқ мошиналари турган бекатга бориб биринчи мошинага ўтирдим. Бахтимга одам тез тўлиб йўлга чиқдик. Ўзимни босиб олиб Зиёдага смс хабар қолдирдим. Акам шаҳарга келгани ва мени ҳам ўзи билан олиб кетганлигини айтдим. Акам ёнимда бўлса Зиёдага ортиқча қўнғироқ қилмаслигимни яхши биларди ўзи. Тезда телеграмга кириб Ғайратга кеча ёзган смсимни ўчирдим. Хабар ўқилмаган эди ҳатто. Бундай ҳолатларда миянга минг хил савол келади.


#Соя

60-қисм

Телефонимнинг қуввати ўчиб қолмаганда Ғайратнинг телеграмига яна кириб қараган бўлардим. Балки ғуруримни бир ёққа қўйиб ёзар эдим. Йўл борган сари узун ва битмайдигандек эди гўё. Зиёдага қараганимда телефонига қараб юзида табассум пайдо бўлганини кўрдим. Унга ичимдан хурсанд бўлдим. Аллоҳнинг унга атаб қўйган бир бахти борлигини билардим. Ва ўша кунни тезроқ келишини чин кўнгилдан истадим.
Қишлоққа етиб келгач Зиёда билан кўчамизгача бирга юриб келдик. Кўча бошида қўшнимизнинг мошинаси олдида бир неча киши йиғлиб туришганди. Улар орасида акам ҳам бор эди. Акам уятни бутунлай йиғиштириб Зиёдадан кўзини узмасди. Сабаби Зиёда ўзига қараб юрадиган қиз эди. Кийган шим ва устидан узунроқ уст боши ,оёқ кийими соч турмаги пардози ҳаммаси шунчалар гўзал эдики акамнинг ҳаққи бўлмасада узундан-узун унга қараб туришидан мен ноқулай ҳис қилдим ўзимни. Зиёда эса парвойига ҳам келтиргани йўқ.
“Қизим шаҳардан қайтяпсизларми?” дея сўради Иброҳим ака қўшнимиз.
“Ҳа “ дедик бараварига.
“Эҳтиёт чоралари кўраяпмиз бола ўғриси чиқибди деган гап тарқалиб юрибди. Қора мошинада келиб олиб қочиб кетаётган эмуш. Сизлар ҳам телефонга берилиб кетиб беъетибор қолиб шунчаки ўтиб қайтманглар бегона бировни кўрдингизми дарров хабар беринглар биздан бирига “ деди бизга қараб.
Ҳаётда ҳамма нарсани харидори бор. Орнинг савдоси баланд ҳатто, аммо боладан нима хохлаши мумкин одам?
“Орган мафиясининг иши бўлса керак. Ҳозир ҳаммага донор керак ё жигари ё буйраги ҳатто кўз, юрак каби ҳаётий органлар ҳам. Кундан кун вахшийлашиб бораяпти аҳвол” деди Зиёда бу масала ҳақида фикрини билдириб
“Пул учун шу ишни қилади бераҳимлар Худони ўзи сақласин” дея ёққа қоқиб қўйдим. Мен газандаларнинг тиллани олиши ҳақида қайғуриб ўтирибман кимлардир эса боласини биров ўгирламасин деб хавотирда. Зиёда билан хайрлашиб мен йулимда давом этдим. У эса уйига кириб кетди. Мен ҳам эшигдан киргач онамнинг кечги овқатни сузишга тайёргарлик кўрганини кўрдим. У билан кўришиб тўғри хонамга бориб телефонни қувват олиши учун токка қўйдим. Сабрим чидамай бораётган эди. Балким Ғайратдан бир хабар бордир деб ўйладим бўлмаса бу сафар ўзим ёзардим унга. Уст бошимни алиштириб онамга ёрдамлашдим. Ҳар гал узугим тушиб кетган тешик олдидан ўтсам юрагим ғалати бўлади. Ҳамма дастурхон бошида ўтирар экан ўзимча ўйладим. Мен Ғайратнинг менга берган совғасига эгалик қила олмадим, узук мендан узоқда балки йуқолиб ҳам қолгандир ким билади балким узугимни қайтиб тақсам, Ғайратдан бирор хабар келармиди? Ожизлигимнинг нишонасидир бу фикрлар шунчалик нима қиларимни билмай қолдимки, оддий нарсаларга умид боғлайдиган бўлдим. Овқатланиб бўлгач, янгам эртага онасининг туғилган куни эканлигини айди. Онам ва акам оиласи билан эртага туғилган кунга боришадиган бўлишди. Отам эса иш олиб қўйгани учун боролмаслигини айтиб узурини сўради. Менга фурсат пайдо бўлди. Эртага нима қилиб бўлсада узугимни топишим керак.
Телефомнинг қуввати ёнгач яна ёд бўлиб қолган саҳифага кирдим. Ўша аҳвол. Охирги киргани менга қум соатининг расмини жўнатганидан кейинги уч дақиқа. Нега бу одамдан хабар йўқ? Бола ўғриси чиққан бўлса катталар ўғриси ҳам бормикан? Товба товба нималар деяпман ўзи?. Ким билади бирор ваъдалашган кишиси бор эдими? Ёки хотин бола чақаси? Йўқ- йўқ ундай иш қилиши мумкинми? Унда менга қандай уйланарди? Йиллаб чет элда юрган бўлса тинч ўтирмаган бўлиши мумкин-ку? Худди қулоғим остида икки киши бир- бири билан тортишув бошлатганга ўхшарди. Бири яхши гумонда бошқаси ҳар шубҳага бориб мени ҳам олиб бориб келаяпти. Ниёят ғурурмни бир жойга қўйиб унга бир қуйдаги сатрларни ёздим.
“Дунёнинг энг оғир юки экан, ақлида сен бўлмаган биров ҳақида хавотирга тушиш “ хабар етказилди аммо бир илмоқлигича турди.
Алғов - далғов тушлар кўриб босинқираб неча марта уйғониб кетдим. Ҳар гал телефонимга бирор хабар келдими дея такрор такрор қарадим. Лекин жавоб у ёқда турсин ҳатто кўрилмаган эди хабар. Бу ҳолат туннинг қолганини бедор ўтказишимдан дарак бўлди.

20 last posts shown.