HARBIY PROKURATURA


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🇺🇿 O‘zbekiston Respublikasi Harbiy prokuraturasi rasmiy sahifasi ✅
📲 (77)-040-1007
👉 facebook.com/harbiyprokuratura
🌐 harbiy.prokuratura.uz
⏯️ youtube.com/@harbiyprokuratura

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#тадбир

Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан ҳарбий қисмларнинг бирида ўрганишлар олиб борилди.

Ҳарбий қисмда электр ва табиий газни тақсимлаш ускуналарининг ишлаш фаолияти, иссиқлик таъминоти, қозонхона қай даражада стандарт талабларга жавоб бериши, замонавий ва энергия тежамкор муқобил қувватлардан фойдаланилиши аҳволига эътибор қаратилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube


#тадбир #ёшлар #мактаб #маҳалла #спорт #китоб

Андижон ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят кенгашлари ҳамкорлигида битирувчи синф ўқувчилари, талабалар ва бир гуруҳ ёшлар ҳарбий қисм дала ўқув майдонига жалб этилди.

Мавжуд шароитлар, ҳарбий аслаҳа ва техникалар билан таништиришдан бошланган тадбир жисмоний тайёргарлик бўйича беллашувларга уланиб кетди.

“Палов” мусобақаси эса қатнашчиларни қийин шароитдан муносиб ечим топиб чиқишга ундаган бўлса, очиқ табиат қўйнида гулхан атрофидаги мулоқот барчага ўзаро фикр алмашиб, дилдан суҳбат қуриш учун ажойиб имконият бўлди.

Ватанпарварликни тараннум этган куй-қўшиқлар ҳаммага кўтаринки руҳ бахш этди.

Сўнгида фаол ёшларга китоблар жамланмаси ҳадя қилинди.

Шу каби, куч тузилмалар билан ҳамкорликда Хўжаобод туманининг чегара олди ҳудуди “Қутлуғмурод” маҳалласида маҳаллалар ёшлари ва мактаб ўқувчилари иштирокида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube


#тадбир

Урганч ҳарбий прокуратураси томонидан Хоразм вилояти мудофаа ишлари бошқармаси чақирув пунктида ўрганишлар олиб борилди.

Жараёнда чақирув комиссияси аъзолари ва тиббиёт хрдимлари билан суҳбат ўтказилиб, уларга чақирув мавсумини сифатли ўтказиш, ишларни самарали ташкил этиш ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шунингдек, Урганч тумани "Оқ олтин" маҳалласида мутасаддилар ҳамкорлигида оталиққа олинган ёшлар муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларни касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш мақсадида 39-сонли умумтаълим мактабида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Бундан ташқари, Қўшкўпир фавқулодда вазиятлар бўлимида шахсий қабул ташкил этилиб, 4 нафар ҳарбий ва хизматчиларнинг муаммолари тингланди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Хива тумани ва шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлимларида эса терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахслар билан ўқув машғулот ташкил этилди.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube


#тадбир #ватанпарварлик #ёшлар #мактаб #маҳалла #спорт #китоб

Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Қува туманининг чегара олди ва олис ҳудудида жойлашган “Баҳор”, “Ўрабоши” маҳаллалари ёшлари ва 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.

Жараёнда спорт мусобақалари ва китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Ёшлар тадбирдан катта завқ олдилар.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube


#эълон

2025 йил 12 март куни Андижон ҳарбий прокуратураси томонидан Андижон шаҳрида оммавий сайёр қабул ўтказилади.

Қабул соат 10.00 да Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси "Маданият маркази"да бошланади.

Мурожаатларингиз бўйича ушбу оммавий сайёр қабулда иштирок этиш учун таклиф этамиз.

🇺🇿 Бизни кузатиб боринг:

Telegram💬 Facebook

🌍 Web_site 📹 YouTube


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва куч тузилмалари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятида "Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар аёллари" кўрик танлови ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: Huquqiy axborot
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига нима деб айтилади?
Poll
  •   Ишончнома
  •   Бир тарафлама битим
  •   Шартли битим
  •   Битим
4672 votes


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади


Қонун (ЎРҚ-1043-сон, 04.03.2025 й.) билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

🏢 Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

▶️ Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

✅ Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

📜 Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

📢 Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

📌 Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot



9 last posts shown.