Хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу борада Ҳарбий прокуратура органлари томонидан амалий тадбирлар изчил ўтказиб келинмоқда.
Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам шулар жумласидан.
Унда Самарқанд вилоятидаги 49 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар 300 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Жараёнда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларидан 14 нафарига йўлланма берилди.
Шунингдек, бир пайтда ташкил этилган оммавий қабул ҳам иштирокчилар учун айни муддао бўлди.
Аснода тегишли соҳа мутахассислари жалб этилган ҳолда ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари тингланди.
Жами 19 та мурожаатдан 4 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 15 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бу каби тадбирлар республикамиз бўйлаб жадал давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook