Matbuot kotibi | Okilov Kakhramon


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Kitob tumani hokimligi Axborot xizmati rahbari Qahramon Oqilovning rasmiy telegram kanali.
Murojaat uchun:
@Kitob_press

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎥🎥🎥🎥
Китоб туманида 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


🙍🏻‍♀️ Мен уй бекасиман. Мен ҳам иш стажига эга бўлишим мумкинми?

Бугунги кунда банд бўлмаган фуқароларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда ижтимоий солиқ тўлаш орқали иш стажига эга бўлиш имконияти яратилган.

📄 Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида ўзини-ўзи банд қиладиган шахслар учун 103 фаолият турларидан бири билан шуғулланиб, ўзини ўзи банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаган ҳолда 1 йиллик иш стажига эга бўлишлари мумкин.

👉 Ўзини ўзи банд қилган ҳолда иш стажига эга бўлиш учун тўлиқ маълумот бу ерда.


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Қашқадарё вилояти ҳокими матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Содиқов Аҳрор Камолович 1987 йил 4 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Содиқов 2012-2019 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қашқадарё вилояти Кенгашида ва Ёшлар иттифоқининг Қашқадарё вилояти Кенгашида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


⏺❗️❗️❗️
Уй-жой шароитини яхшилаш бўйича бериладиган имтиёзли кредитга "маҳалла еттилигининг" тавсияномасини бериш бошланганлигини маълум қиламиз.

Ушбу ипотека кредитини ўртача 13 кунда олишингиз мумкин!

✔️Кредит ажратиш схемаси:
▪️2 иш кунида - "Маҳалла еттилиги" аризани ўрганиб фуқарони дастурга киритади.
▪️ 1 кунда (тахминан) - Фуқаро хужжатларини банкка тақдим қилади.
▪️ 3 иш кунида - Тижорат банки аризачи ҳужжатларини ўрганиб кредит бериш ёки рад қилиш бўйича жавоб беради.
▪️ 2 иш кунида -Тижорат банки ариза берувчи билан кредит ажратиш бўйича шартнома имзолайди.
▪️ 5 иш кунида - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредити бошланғич бадалини тўлаб беради.
▪️Бажарилган (таъмирланишга қараб) ишга қараб - Тижорат банки ажратиладиган кредит суммасини қарз олувчининг банк пластик картасига ёки пудрат ташкилоти хисоб рақамига ўтказиб беради.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


#муносабат
Китоб тумани "Анорзор" МФЙ Шатри қишлоқида яшовчи Фуқаронинг мурожаати вилоят ва туман Оила ва хотин-қизлар бўйича масъуллари томонидан ўрганилиб, назоратга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур мурожаатга асосанб фуқарога уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш материаллари ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⏺❗️❗️❗️
⚡️​Субсидия учун аризалар бериш бошланди.

Давлат сизга  30 млн сўмгача тўловни тўлаб беради.

Қандай ариза топширилади?

- Давлат хизматлари марказларига бевосита бориб;

- Ёки онлайн тарзда my.gov.uz порталида қуйидаги ҳавола орқали: my.gov.uz/oz/service/325

Ариза топширувчи ва унинг яқин қариндошлари (аризада кўрсатилган ҳолларда) учун ўртача даромад:


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда: 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача.

Тошкент шаҳрида: 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача.

➡️Ариза топширувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида бутун республика ҳудудида мулк ҳуқуқи билан турар жой бўлмаслиги лозим.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#2025_йил_1_мартдан
🗓Ўзбекистонда 1-мартдан нималар ўзгаради?


2025-йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда бир қатор қонунчиликдаги ўзгаришлар ва бошқа янгиликлар кучга киради.

🔹Ўзбекистонда ҳарбийлар учун уй-жой ижараси тўловлари 20 фоизга оширилади➖БАТАФСИЛ;

🔹Реновация асосида уй-жой қуриш тартиби тасдиқланди➖БАТАФСИЛ;

🔹Давлат органларининг барча сайтлари Ўзбекистон Ҳукумати порталига ўтказилади➖БАТАФСИЛ;

🔹Скутерни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси керак бўлади➖БАТАФСИЛ;

🔹Ёшга доир пенсия автоматик тарзда — ариза топширмасдан тайинланади➖БАТАФСИЛ;

🔹Aвтомобиллар учун еко-стикерлар бериш бошланади➖БАТАФСИЛ;

🔹Ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парваришлаш хизмати ишга туширилади➖БАТАФСИЛ;

🔹Ҳокимликлар давлат кўчмас мулкини тадбиркорларга бериши мумкин бўлади➖БАТАФСИЛ;

🔹Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субйектлари онлайн платформалар орқали кўкаламзорлаштиришни қўллаб-қувватлашлари мумкин бўлади➖БАТАФСИЛ;

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


⏺❗️❗️❗️
РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

✍️Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении священного месяца Рамазан на достойном уровне"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


❄️Оппоқ қорга бурканган Китоб тумани манзаралари

📷(Фотожамланма)
Қиш зийнати қор билан. Ёғган қор юртимизга қут-барака олиб келсин.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


⏺❗️❗️❗️
3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


Forward from: Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy
Ахборот хизмати раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар вилоят бошқармаси ҳамкорлигида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вилоят ташкилотлари Ахборот хизмати раҳбарлари учун семинар ташкил этилди.

Унда соҳага доир масалалар, шунингдек, бугунги кунда Президентимизнинг катта ислоҳотлари сабабли шиддат билан ривожланиб бораётган юртимиздаги ўзгаришларни, миллий қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб қилиш борасидаги келажак режалар ўртага ташланди.

Шунингдек, мазкур семинар давомида Матбуот котибларининг 2024 йилдаги фаолияти ҳамда 2025 йилги режалари тўғрисида ҳам сўз юритилди. Ҳар 3 ойда тасдиқланадиган медиа-режаларни ўз вақтида таъминлаш кераклиги таъкидланиб, аҳолига қизиқ ва фойдали бўлган мавзуларни ўртага ташлаш муҳимлиги қайд этилди.


Telegram|You Tube|Facebook|Instagram|X


⏺📣📣📣
❗️Президент фармонига биноан:

▪️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 доллар миқдорида;

▪️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 сўм миқдорида;

▪️1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy


⏺❗️❗️❗️
Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади:

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

▪️Бундан ташқари, ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи "кэшбек" сифатида қайтариб берилади. Бу эса деҳқонларнинг даромадини ошириш ва ердан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

▪️Қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгармоқда. Ижарага берилган ернинг балл-бонитети ошса, тўланадиган солиқ ўзгармайди, аммо ер сифати пасайса, солиқ ставкаси 3 карра оширилади. Бу ерларнинг сифатли сақланишини таъминлашга қаратилган чоралардан биридир.

✔️Ушбу чора-тадбирлар ерлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган.

🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy

15 last posts shown.