⏺❗️❗️❗️
Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди
Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.
Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади:
1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.
▪️Бундан ташқари, ердан самарали фойдаланиб, бир сотихда 5 миллион сўмдан юқори расмий даромад олаётган деҳқонларга ер солиғининг 90 фоизи "кэшбек" сифатида қайтариб берилади. Бу эса деҳқонларнинг даромадини ошириш ва ердан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
▪️Қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ҳисоблаш тартиби ҳам ўзгармоқда. Ижарага берилган ернинг балл-бонитети ошса, тўланадиган солиқ ўзгармайди, аммо ер сифати пасайса, солиқ ставкаси 3 карра оширилади. Бу ерларнинг сифатли сақланишини таъминлашга қаратилган чоралардан биридир.
✔️Ушбу чора-тадбирлар ерлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган.
🌐Китоб тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
❤https://t.me/joinchat/gywGtTJ_bXoxMmQy