#Эътироф
НДУ ректори “Енг яхши мақолалар” танловида ғолибликни қўлга киритди! Ўтган — 2024 йил бошида “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти томонидан “Енг яхши мақолалар” танлови эълон қилинган эди.
Танлов шартларида ғолибларни йил якуни бўйича аниқлаш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш кўзда тутилганлигини инобат олиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида бугунги кунгача чоп этилган ижодий материаллар кўриб чиқилди ва улар орасидан мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларга оид таҳлилий, танқидий, қизиқарли, таъсирчан, самимий ва содда тильда акс эттирилган энг яхши мақолалар саралаб олинди.
Қувонарлиси, Навоий давлат университети ректори, профессор Мухиддин Калонов муаллифлигида ёзилган “Теневая экономика: сушественное препятствие на пути развития страны” сарлавҳали мақоласи “Народное слово” газетаси бўйича ғолибликни қўлга киритди ва диплом билан мукофотланди.
🇺🇿Навоийликларга қўшилинг👇➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4