🔡🔡🔡🔡🔡🔡🔡
📰
Университетимиз ректори “Энг яхши мақолалар” танловида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди! Ўтган — 2024 йил бошида “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти томонидан “Энг яхши мақолалар” танлови эълон қилинган эди.
Танлов шартларида ғолибларни йил якуни бўйича аниқлаш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш кўзда тутилганлигини инобат олиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида бугунги кунгача чоп этилган ижодий материаллар кўриб чиқилди ва улар орасидан мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларга оид таҳлилий, танқидий, қизиқарли, таъсирчан, самимий ва содда тилда акс эттирилган энг яхши мақолалар саралаб олинди.
Қувонарлиси, Навоий давлат университети ректори, профессор Мухиддин Калонов муаллифлигида ёзилган “Теневая экономика: существенное препятствие на пути развития страны” сарлавҳали мақоласи “Народное слово” газетаси бўйича фахрли 1 ўринни қўлга киритди ва диплом билан мукофотланди.https://xs.uz/uzkr/123520