Комилжон Abdulloh


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Тўғри идрок қилиш, футуротарих, ғоялар назарияси...
Канални қўллаб-қувватлашни истовчилар учун...
5614682123111736
8600140408411370 uzcard
4790912207970700 visa
https://payme.uz/60087f27cc771de7f1f9e067
Мурожатлар учун @komiljonabdulloh_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Россиянинг бош раввини Берел Лазар ва Одессанинг бош раввини Авраам Вольфа ўзаро қуда бўлишибди. Никоҳ тўйи Исроилда ўтказилибди. Жуҳудлар ўзаро келишишибди, демак яқин орада сулҳга ҳам келишса керак...


Forward from: BoburAkmalov
Оқ Уйга Илон Маск ўғли билан борибди. 4 ёшли болакайнинг исми X Æ A-12 экан🙊😱.

Лекин гап бунда эмас. Трампнинг орқасида турган Жаҳон кубогини кўрдингизми?

@boburakmalov


Аввалроқ айтганимдек Жаҳонгир Отажонов шунчаки "Жокер", ўзбекчасига айтганда "Масхарабоз". Ундан қандайдир ғайриоддий қўшиқчи даҳони ясаш шарт эмас. Тўғри, қўшиқ-клипларида месеж ва рамзлар жуда кўп. Лекин, буларни муҳокама ва таҳлил қилиш муҳим деб ҳисобламайман. Агар бекорчи скатолог ва копрологлар бўлса марҳамат, бемалол клипларни тафтиш қилаверишсин...


Илон Маск айтганидек "Ҳақиқат шу даражада реалки, у виртуалликка ўхшайди."


Кейин яна бир қизиқ нарса бор: нега актёрликка ўқишда "ҳайвон кузатуви" деган дарс бор. Нима учун актёр бўлмоқчи бўлган талаба 3 та ҳайвонни танлаб, биттасини имтиҳонда кўрсатиб бериши керак? Жуда қизиқде шу ҳам...


"Калмар ўйини" сериалидаги ҳайвонларни акс эттирувчи ниқоб кийиб олган VIP персоналар сизларга кимларни эслатяпти?

Албатта, квадроберларни!

Мана нима учун бу нарса дунё бўйлаб кўп муҳокама қилиняпти. Ахир "Овертон ойнаси"ни ҳали ҳеч ким бекор қилмаган.

Филм орқали нима дейишмоқчи? Бошқарувдагилар квадроберларми ёки булар энди келишадими шу жойларга...


Гравитация - бу шундай сеҳрли сўз-ки, фан маълум бир ҳодисани изоҳлай олмаганида доим ишлатилинади. 😄


Forward from: G'iyosiddin Yusuf | blog
BU BOLALARNING KITOBI EMAS!

Aziz Nesinning "G'aroyib bolalar" nomli kitobi mutlaqo bolalarga to'g'ri kelmaydi! Chunki:

1. Kitob Zaynab va Ahmad ismli sinfdosh bolalar bir-biriga yozgan xatlardan iborat. Ular boshqa-boshqa shaharda bo'lib qolib, juda ko'p marta o'zaro xat almashadi. O'g'il bola va qiz bolaning bunday xat almashinuvi yaxshi o'rnak emas, albatta. Garchi muallif kitobning so'ngida bu yozganlari to'qima ekanini aytgan bo'lsa ham!

2. Kitobda kattalarning ayblari kulgi bilan ochib beriladi. Shundan kelib chiqib kitobni bolalar emas, kattalar o'qishi kerak deyman. Masalan, ota-ona bolasiga yolg'on gapirma deb, o'zi yolg'on gapirishi va shunga o'xshash juda ko'p holatlar bolalarning ota-onasiga nisbatan hurmatining pasayishiga sabab bo'lishi mumkin.

Ha, kattalar bunday qilmasligi kerak, lekin buni ularning o'zlariga ayting, bolalarga emas!

3. Kitobda er-xotinning "Jonim", "Hayotim" deya bir-biriga aytgan gaplarigacha bolalar xatda yozadi. Bundan ham achinarlisi, bolalar xatda o'zlari eshitgan 18+ mavzuga tortadigan so'zlarni ham yozgan.

Bu Turkiyada normal holatdir balki, lekin bizning bolalarga buni o'rgatmang!

Yaqinlaringizni ogohlantiring, shu kabi holatlardan ogoh bo'lish uchun taqrizlarimni o'qib boring. Bolalar uchun bo'lgan kitoblarni tahlil qilib boraman.

#Mutolaa2025

@GiyosiddinYusuf


Агар ўғил фарзандли бўлсанг уни тарбия қилиш керак бўлади. Қиз фарзандли бўлсанг у сени тарбия қилади. ©


Шахмат мусобақасидаги рақиби аёл киши бўлгани учун қўл бериб сўрашмаган Ўзбек йигити бутун дунёда муҳокама қилди. Айримлар жазавага ҳам тушди. Энди шу йигит бориб ўша ҳинд қизига вазиятни тушунтирибди. Шу воқеани айрим ўзбеклар пост қилиб "мана узр сўрабди" деб хурсанд. Албатта, шундай қилишга мажбур бўлган. Булар эса Ўзбек йигитини боши эгилганига чапак чалиб ўтиришибди. Яна булар "нега ўзбекларни дунёда ҳеч ким ҳурмат қилмайди!?" деб хафа бўлиб юришади. Сиз ўз миллатдошингизни қарорларини ва ҳаётдаги принципларини ҳурмат қилмас экансиз сизни ҳам биров бир тийинга олмайди ва ҳисоблашмайди ҳам. Муаммо ўзингизда, албатта...


"20 йилдан кейин Тошкентда ҳаёт бўлмайди" деган сарлавҳада кўрсатув қилишибди. Нима ҳам дердик, аввалроқ айтганимдек бу мавзуни фобия даражасига олиб чиқишмоқчи. Фобия бу – шу фобиялар қамраб олган оммага таъсир ўтказиш ва уларни бошқариш воситасидир. Агар биз ҳар қандай фобия тарихига қарасак, унинг келиб чиқиш манбаларида кимнингдир аралашувига гувоҳ бўламиз. Ҳеч қандай фобия шунчаки одамлар орасида тарқатилмайди. Фобиялар фақат битта мақсад билан - одамларни, аҳолини яъни бутун бир этносни ёки маълум бир қишлоқни ёки бутун бир давлатни, қайта "ислоҳ" қилиш, одамлар онгини қайта форматлаш учун тарқатилади. Одамларда бирон мавзу борасида ваҳима уйғотиш ва кейин шу орқали чалғитиб бошқа муҳим ишларни битириш мумкин.

Мисол учун, Ўзбекистонда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш мақсадида бирдан ортиқ автомобилга эга оилаларга мол-мулк солиғини кўпроқ тўлаш тартибини жорий этиш таклиф қилинганди. Энди экспертларни сўзларини баҳона қилиб ҳар хил тақиқловчи қонунларни ишлаб чиқарса бўлади. Ёки энг камида Ўзбекистон туристик жозибадорлигини пасайтириш, ватанимиз имижига қарши ишлатиш мумкин, қора PR каби. Жа бўлмаса қиммат ва ўзини оқламайдиган эколойиҳаларни мажбурлаб ўтказиш. Хуллас бу ҳам урушнинг бир кўриниши.

Ваҳоланки, Тошкент ҳавоси айтишганидан кўра анча тоза...


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЖСТни нималигини билмайди, лекин ўзини биладиган қилиб кўрсатади. Нима эмиш шу ташкилотга аъзо бўлсак тадбиркорни чўнтагида пул бўлар эмиш ва биз импортлардан қутилар эканмиз. Ваҳоланки, бу ташкилот орқали битта корпорация кириб келиб, ҳамма маҳаллий тадбиркорни янчиб ташлайди ва бозорни эгаллаб олади. Чунки, бизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ташқи рақобатга тайёр эмас, бўлолмаса ҳам керак...


Оилада фарзандларни туғилишини режалаб, уларни сонини эмас сифатини ўйлаш керак дейишяпти. Бу эски, Ғарбнинг чўнтагидан тушиб қолган сафсата. Бола кўпайса уларни тарбияси ва билим даражаси шунчалар ёмонлашар экан. Яна қандайдир молиявий қийинчиликлар, соғлиқларни ёмонлашиши бла-бла ва ҳоказо.

Гап шундаки, боланинг тарбиясида асосий нарса ота-она ёки атроф муҳит эмас, балки Яратувчи бўлмиш Аллоҳ Таолодир. Қолганлари эса сабаблардир. Тўғри, ота-она тарбияда масъул, улар бор кучи билан ҳаракат қилиши керак, лекин Юқорида бошқача Ёзилган бўлса аҳвол чатоқ. Яъни, ҳаракатдан кейинги натижа учун жавобгар эмасмиз. Нуҳ алайҳиссаломни ўғилларини эслаш кифоя.

Фарзандларга таълим бериш масаласи ҳам субъектив ҳолат. Бу борада жуда кўп важларни келтирса бўлади. Шу сабабли мен "ўқувчи ўқишни истаса ўқитувчи доим топилади" деб ҳисоблайман.

Молиявий қийинчиликлар ҳақида гапирмайман. Чунки ризқ масаласи ҳам Юқоридан ҳал қилинади. Пастдагилар эса уни териб ейди. Зеро Ўзбеклар энг оғир дамларда ҳам серфарзанд бўлган ва бўляпти.

Соғлиқ масаласи ҳам анча баҳсли ҳолат. Соғломлик қайси критериялар асосида ўлчаняпти, бу ҳам номаълум. Мисол учун очликдан қийналаётган Африка вакиллари негадир доим қолганларга нисбатан соғломроқ ва бақувватроқ.

Хуллас, туғилишни камайтириш учун ҳар хил пропагандалар бўлаверади. Ҳатто кўринишидан жозибадор ҳам бўлиши мумкин. Лекин бу бизни алдаб қўймаслиги керак. Олида болаларни кўпайтиравериш керак. Фақат бунга аёлни мажбурлаш керак эмас. Ҳамма болаларни битта аёл туғиши шарт эмас-ку ахир...


Туркияда юриб биронта радар йўқлиги ҳақида айтиб Ўзбекистон билан солиштиришяпти. Лекин бу бироз нотўғри солиштирув. Қонунга амал қилишда турклар ва ўзбекларни солиштириб бўлмайди. Чунки икки миллат ҳар хил тарбияланган. Мисол учун биз ўзбекларга йўлдан ўтаётганингда "Машиналарни ўтказиб юбориб кейин ўт!" деб уқтиришади. Туркларда эса "Аввал пиёдаларни ўтказиб юбориш керак!" деб ўргатилади...


Электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириб, газ ўрнига электр энергияси ишлатишни ўрганишимиз керак. Яшил энергетика – келажагимиз!

Алишер Қодиров

P.S/ Айтаманку, буларни онги Пелевинни ўқиб шаклланган...


Алишер Қодировнинг фикрича, “газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди”...


​​Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг кучли мураббий истеъфо берибди ва тўғри қилибди. Ахир қанча чидаш мумкин бундай ҳолатга? Буни тушуниш учун бироз тарихга қайтамиз...

Николо Макиавелли ёзади: Чезаре Боржиа отаси Папа Александр VI вафотидан кейин ҳамма нарсани ҳисобга олган ҳолда режа қилади. Ишончли одамлар орқали кардиналларга босим ўтказиб, ўзига тегишли одамни Папанинг итоаткор давомчиси сифатида сайлатди. Романия ва Папа ҳудудининг барча асосий қалъалари назорат остида эди. Барча душманлар ўлдирилган ёки сургунда. Аммо, доно Чезаре бир нарсани ҳисобга олмаганди - заҳарлангандан кейин ўлим тўшагида ётиб, уч ой даволаниш пайтида барча кучини йўқотади ва мағлуб бўлади.

Евро-2016 Антонио Конте. Белгия ва Испанияга қарши ўйинлар дурдона эди, улар ҳалигача тактика бўйича конференцияларда синчковлик билан таҳлил қилинади. Чорак финалда эса Пароло, Дармиан, Джиаккерини ва Стурародан ташкил топган Италия Контенинг ақл-заковатидан илҳомланиб, жаҳон чемпионлари билан тенг кураш олиб борди. Ва у ғалаба қозонишга жуда яқин эди. Антонио футбол илмига кўра ҳаракат қилди: пеналтилар сериясида у янги кучи бор ҳужумчини қўйди. Лекин Конте ҳамма нарсани ҳисобга олганмиди? У фақат бир нарсани - пеналти тепувчилар орасида иккита овсар бўлишини олдиндан била олмасди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасига ким мураббий бўлишининг аҳамияти йўқ! Чунки, унинг атрофида, майдонда ва майдон ташқарисида 7-8 та, балки ундан ҳам кўпроқ, тўғридан-тўғри ўйинга таъсир қиладиган овсарлар бўлади...


Илон Маск Исроилга алангали саломлар йўллабди...


Россияни AFCга қўшишни ўйлаб кўриш керак...


Жинсий қувватни оширишнинг энг яхши усули аёллар билан аралашиб юрмасликдир...

20 last posts shown.