Ўзбекистонлик муҳожирлар орасида Россияга йўл олаётганлар 57 фоизгача камайган — Жаҳон банки ҳисоботиЖаҳон банки “Олдинга йўл: Европа ва Марказий Осиё минтақасида муваффақиятли миграцияни қўллаб-қувватлаш” номли ҳисоботини тақдим этди.
Қайд этилишича, 2020 йилда Қозоғистондан чиқиб кетган 4 миллион муҳожирнинг деярли учдан икки қисми Россияга, чорак қисми эса Германияга ишлашга борган.
Қирғизистон ва Тожикистондан бўлган муҳожирларнинг Россия иқтисодиётига боғлиқлиги бундан ҳам юқори. 2023 йил ҳолатига кўра, тожикистонлик ва қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг 80 фоиздан ортиғи Россияга йўл олган.
Ўзбекистонлик муҳожирлар оқими кўпроқ диверсификацияланган: 57 фоизи Россияда, 15 фоизи Қозоғистонда ва 10 фоизи Украинада ишлайди. Кейинги ўринларда АҚШ ва Европа турмоқда.
2024 йил ҳолатига кўра, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 45 фоизини ташкил этди – бу нисбий маънода дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Қирғизистонда пул ўтказмаларининг ЯИМдаги улуши 24 фоиз, Ўзбекистонда эса 14 фоизни ташкил этди.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга пул ўтказмалари бўлмаса, мамлакатдаги камбағаллик даражаси 9,6 фоиздан 16,8 фоизгача ошиши мумкин.
Жаҳон банки, шунингдек, Украинадаги уруш бошлангандан кейинги кўрсаткичларга эътибор қаратди. Россияда ҳарбий сафарбарлик эълон қилингач, атиги 1 ой ичида ўзбекистонлик муҳожирлар сони 15 фоизга, 2022 йилнинг охирги уч ойида эса умумий 36 фоизга қисқарган.
🔥
@fayzboguz