“Европа уйғонди”(ми?)
Полша бош вазири Доналд Туск Лондондаги саммитдан кейин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзишича, Европа раҳбарлари Украинага ёрдам бериш ва шарқий чегараларни мустаҳкамлашда якдилликка эришган.
Зеленский Оқ Уйда “урушиб берилган”дан кейин, Лондонда илиқ кутиб олинди. Бу ерда Европа ва Канада раҳбарлари унга “тасалли” бера олди. Европаликлар бирлик кўрсатди ва Киевни қўллашда давом эттириш, музокараларда Украина иштирокини таъминлаш, шу билан бирга АҚШ билан тинчлик дастурида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Полшани Германия ва Франция каби Европанинг асосий хавфсизлик кучларидан бири дейиш мумкин. Бу ерда катта армия ва қуроллар йиғилган. Ва Варшава Украинани охиригача қўллашга тайёр. Бошқа бир асосий куч — Туркия ҳам Украина яхлитлигини дастаклашини маълум қилди.
Британия, Германия ва Францияда эса Украинани қўллашда АҚШдаги каби муаммо йўқ. Германиянинг бўлажак канцлери Киевнинг очиқ тарафдори. Стармер ва Макрон қитъа етакчилигини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. Италия бош вазири Мелони ҳам саммитдан сўнг “Украинадаги узоқ давом этмайдиган тинчлик режасини қўллаш мумкин эмаслигини” таъкидлади.
Нидерландиянинг собиқ ҳарбий бош вазири эса Европа НАТО доирасида ҳамкорлик қилишдан ташқари, ўзи ҳам қуролли салоҳиятини ошириши кераклигини айтди. Европаликлар Овал хонада бўлган баҳсдан сўнг АҚШ раҳбариятига Европа Украина билан бирга қолишини кўрсатишга эришди. Бироқ Европа барибир Вашингтонсиз қийналиши аниқ. Европа таъминоти АҚШга қаттиқ боғланган.
🔥@fayzboguz