City planner


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Урбанист магистрант

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Olmoniston подкастида, хозирда Германияда архитектор бўлиб фаолият олиб бораётган, ҳамюртимиз Шуҳрат Юлдашев билан Германияда қурилиш фазалари, лойиҳалаш ва архитектура ҳақида суҳбат олиб бордик. Масалан, мен ўзим учун қизиқ маълумотларни билиб олдим.

Подкастни тўлиқ YouTube да кўришингиз мумкин.
https://youtu.be/og2hBIjT6Kg?si=1uilpxR077fCmbGs


Youtube каналга янги видео ролик чиқди. Ушбу видеода урбанистикада феномен бўлган ҳолат - "Arrival City" ҳақида сўз боради.

Кўринг, улашинг ва изоҳлар қолдиринг.

https://youtu.be/pZ86zN-ojJQ




Кеча архитектруа ҳақида китоб ўқиётиб, муаллиф томонидан келтириб ўтилган бир қоида эътиборимни тортди ва у менга жуда ёқди.

Яъни, “Beauty is due more to harmonious relationships among the elements of a composition than to the elements themselves.” (“Гўзаллик элементларнинг ўзидан эмас, балки композициянинг элементлари ўртасида уйғун, ҳамоҳанг муносабатлардан келиб чиқади”. эркин таржима).

“Ҳозиргача ишлаб чиқарилган энг яхши автомобилларнинг энг чиройли элементларини олиб, автомобил ясанг. Кейин қарангчи, ўша автомобилда ўртоқлариз сиз биланми”, деб изоҳ беради муаллиф.

Бу фикр нафақат архитекторлар, балки урбанист ва шаҳарларни режалаштириш мутахассисларига ҳам тегишли, деб ўйлайман.

Масалан, агар биз бир кўчани гастрономик кўча қиламиз деб, дунёда кўзимиз кўрган нарсани у кўчага олиб келиб қўйсак, у кўча Сеулдаги Итевон (Itaewon) кўчасидек бўлиб қолмайди.

P.S. китоб номи. Frederick, Matthew: 101 Things I Learned in Architecture School.


Урбанистика, шаҳараларни режалаштири ва архитектура ҳақида энди инстаграммда ҳам рилслар қилаяпмиз. Ушбу телеграм каналимда энди асосан текст форматдаги соҳага оид анализ ва фикрлар ёзиб борилади.


Forward from: Laziz Hamidov
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Ular” loyihasi doirasida Toshkent shahrida kundan-kunga katta muammoga aylanib borayotgan avtoturargohlar, ularni yetishmovchiligi, ko’chalar, turar joylar atrofini tartibsiz egallayotgan mashinalar haqida mulohazalar qildik, fikr yuritdik.

Vaqtingiz bo’lsa albatta ko’ring, fikringizni izohlarda qoldiring. Siz ham sezyapsizmi yildan-yilga mashinalarni tinimsiz ko’payayotgani lekin ular bilan paralell ravishga avtoturargohlar qurilmayotganini.

https://youtu.be/b8VKuSreSgM?si=I9osrDnEDrmMR9pm

@lazizhamidov




Юрий Дудни YouTube каналида «Техас» номли фильмини кўриб, Техаснинг Остин шаҳрига қизиқишим ортди. Ва Остин шаҳрини инвесторларга ва ёш санъат ихлосмандларига қандай қилиб жозибадор қилишгани ҳақида қизиқиб қолдим ва бир неча мақолалар ўқидим. Шуларни қисқача мазмуни билан бўлишмоқиман.

Остин (Austin) шаҳри аҳолиси 1990 йили 569,000 дан 2021 йил 2,117,000 гача ошган. Бунга сабалардан бири бу технологик компанияларнинг шаҳарга ёғилиб келиши бўлган.

Лекин Остин ҳамма вақт ҳам инвесторлар ва технологик компаниялар учун жозибадор бўлмаган. Бунинг учун шаҳар администрацияси кўп ишларни амалга оширган. 1997 йил шаҳар мэри (ҳоким) бўлиб Кирк Уотсон (Kirk Watson) сайланади ва анчадан бери бўлган қурувчи-деволоперлар, шаҳар администрацияси ва атроф-муҳит химоячиларнинг келишмовчилигини ечимини топади. Ва шаҳар “Аққли Ўсиш” (Smart Growth) ташаббусини ишга тушуради.

Бу ташаббус шаҳарни ўсишини бошқариш, жозибадорлигини сақлаб қолиш ва экологик барқарорлигини илгари суриш бўлган.

Ташаббуснинг асосий мақсадлари:
- Атроф-муҳитни сақлаб қолиш: Алоҳида ривожланиш зоналарини белгилаш ва экологик сезгир ҳудудларда қурилишларни тухтатиш ва умуман қурмаслик.
- Шаҳар зичлигини ошириш: Шаҳар энига ўсмаслиги учун, шаҳар марказларида қурилишни қўллаб-қувватлаш.
- Иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш: Технологик компанияларни жалб қилиш ва ишчи ўринларни яаратиш, қайсилар шаҳар иқтисодиётини ўсишини таъминлаш керак.

Аммо иқтисодий ўсиш ва атроф-муҳит жазибодорлигин сақлаб қолишган бўлишсада, уй-жойларнинг нархи кескин кўтарилиш натижасида оддий аҳоли учун амалга ошириб бўлмайдиган орзуга айланиб қолди.

Эски шаҳарларни ривожлантириш, эски саноат зоналарини ревитализация (жонлаштириш) натижасида ҳудудларда жентрификация (gentrfication-ободонлаштириш, қўлай муҳит яратиш ва кейинчалик бадавлат аҳолини жалб қилиш натижасида вақт ўтиши билан ёки сунъий равишда ёмон аҳволга келиб қолган шаҳар квартлларини йўналишини ўзгартириш ва улардаги хаёт тарзини ўзгартириш жараёни) жараёни хосил бўлди. Яъни оддий аҳоли ўзи яшаб турган ҳудудни молиявий кўтара олмагани учун ташлаб кетишига тўғри келди.

Янги қурилган ҳудудларда оқ танли бойлар яшай бошлайди ва ўзига хос сегрегация бошланади.

Албатта аҳоли ошган сари инфраструктурага хам катта юклама тушади. Шу жумладан, йўл инфраструктурасига. Аҳоли ишга, супермаркетларга ва дам олишга чиқиши керак.

Шу муаммоларни инобатга олган ҳолда, шаҳарларни режалаштириш мутахассислари янги кварталларни лойиҳалашади. Масалан, The Domain квартали аралаш фойдланиш (mixed-use devolepment) принциплари асосида лойиҳаланди. У ерда яшаш, ишлаш, савдо сотиқ билан шуғулланиш мумкин. Аҳоли учун хар хил нарх категоряда хонадонлар инобатга олинган. Алоҳида яшил ва жамоат жойлари ташкил қилишган. Ва албатта болажонлар учун ўйин майдонлари. Бу аҳолини хар хил қатламлари бир жойнинг ўзида яшаш ва қушничилик қилиш имконини беради. Ёки шаҳарнинг бошқа бўрчагидан, ўзининг катта амерканча автомобилида, бошқ бир бўрчагига ишлашга ва яна савдо учун бошқа бир қисмига бормасликни олдини олади.

Албатта, шаҳарга кўплаб технологик компаниялар келишининг сабабларидан бири бу солиқ имтиёзлари. Лекин, шаҳар ушбу компаниялар ишчиларига яхши ва хавфсиз шаҳар муҳитини, жамоат жойларини, паркларни ва ривожланган инфраструктураларни таклиф қила олиш керак. Остин шуларни таклиф қила олди ва муаммолар ўстида бош қотираяпти.

Аслида, Остинда жуда кўп яхши ишлар ёки яхши ният билан бошлангану бошқача натижа бўлган лойиҳлар кўп экан. Ўрганишга ва хулоса қилишга арзийди, албатта.

Аммо шаҳарни ривожланишини кўриб, Остин шаҳри амалга ошираётган исоҳотлар тўғри эканлигни кўрсатади.

P.S. ман олдин АҚШнинг фақат Чикаго шаҳрига бориш ниятим бор эди. Энди эса Остин ҳам қўшилди.


Эртага соат 11:30 да, Тошкент Архитектура-Қурилиш университети, Шаҳар инфратузилмаси кафедрасида урбанистика ҳақида гаплашамиз. Хоҳловичлар бўлса кевурасила.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Британиялик қўшиқчи Адел (Adele) ўзининг Европадаги концерт дастурини фақат Мюнхен шаҳрида ўтказишга қарор қилган. Концерт август ойида, умумий ҳисобда 10 кун бўлиб ўтади. Иқтисодий кутилмалар бўйича шаҳар ушбу концертлардан 563 млн. Евро фойда қилишни кўзда тутган.

Айтганча, ушбу концерт учун алоҳида 80 минг ўринли вақтинчалик павилион қуришди.

Бундан ташқари, августнинг 15-18 кунлари Мюнхен Олимпия стадионида (69.000-томошабин сиғими) Coldplay ўз концертини беради. Умуман олганда, шу кунгача Мюнхенда Metallica, AC/DC, Taylor Swift ларнинг концертларидан ташқари, ёз ойларининг ўзида 21 та хар-хил фестиваллар бўлиб ўтди/ўтади. Бу хали Евро 2024 нинг 6 та ўйинини ҳамда кичик концерт залларида бўлиб ўтадиган тадбирларни ҳисобга олмаган ҳолда.

Бу каби концерт, фестиваллар ва спорт тадбирлари шаҳар иқтисодини ўсишга олиб келишидан ташқари, шаҳар ҳудудларини ижобий ўзгаришига таъсири катта. Ва шу билан бирга, янги ишчи ўринларни ҳам яратади.

Концерт ва фестиваллар шаҳарларни регенерациясига хизмат қилади. Яъни, ташландиқ ва кам фойдаланиладиган ҳудудларни қайта ривожлантириш (redevelopment) га катализатор бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, янги ҳудудлар ва жамоат майдоларни яратишга ёки сифатини оширишга олиб келади.

Бу каби тадбирлар одам оқими кўпайишига олиб келгани учун, шаҳар инфраструкатарисига ўзгартириш ва яхшилашни, жамоат транспортидан торитб, кенг пиёдалар йўлакларигача ва хавфсиз ҳудудларни ташкли қилишни, талаб қилади.

Шу билан бирга, шаҳарнинг санъат ва маданият билан машғул қатламига катта майдон яратилиши ва музей, кўргазмалар, театрларни ҳам жонлатиради. Буларнинг барчаси ўз навбатида шаҳарнинг ўзига хослиги (Urban Identity) ни яратади.

businessinsider.de ёзишича – концерт ёки фестивалга келган турист, шаҳар кўргани келган тўристга нисбатан икки баробар кўп пул ишлатаркан.

Ўзбекистонда тарихий шаҳарларимиз кўп, бу эса яхши фактор бўлиб ишлаши мумкин. Тошкент эса Марказий Осиёдаги энг катта шаҳар. Йил давомида асосан бўш ётадиган стадионларимиз ва мажмуаларимиз ҳам етарлича. Балки биз ҳам шу каби тажрибаларни инобатга олиб, иқтисодий жиҳатдан фойдаси бўлган хар-хил концерт, фестиваллар ташкил қилармиз. Балки шу бахона шаҳарларимизни иқтисодини ўсишига ва шаҳар инфратузулмалсини яхшиланишига олиб келар.


Forward from: Асанов формати
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://t.me/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi


Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинипти. Қонун лойиҳасини қараб чиқдим ва мени эътиборимни тортган айрим жихатлар билан бўлишмоқчиман.

Қонун лойиҳсининг 3-моддасида асосий тушунчалар келдитириб ўтилган. Унда мастер режа (Masterplan) тушунчаси киритилган. Шу кунгача, Ўзбекистон худудида мен хали бирор бир меъёрий хужжатда ”Мастер режа” тушунчасига таърифни кўрмаганман.

Реновация сўзи рус, инглиз ва немис тилидаги таърифлари бир бирларидан озми- кўпми фарқ қилишини кўришимиз мумкин. Лекин, ушбу қонун лойиҳасида “Шаҳарсозлик реновацияси” ва “Реновация лоийҳаси” атамалари киритилган ва уларга таъриф берилган.
Реновация лойиҳасини ташкил қилишда бош режа, мастер режа ва урбанизация жараёнларини инобатга олиш кўрсатилган. Қайсидир маънода шаҳарсозлик реновациясида шу каби талаблар бўлгани яхши деб ўйлайман. Балки, шу талаблар орқали иккита ховлини қўшиб ёки туртта эски домни бузиб фақат уй қуриш билан чекланиб қолмаслар. Яъни, идеалда реновация лойихасида бутун бир ҳудуд (квартал, турар-жой комплекси, махалла) инобатга олиниши керак бўлади.

Қонун лойиҳасининг 6-моддасида мулкдорлардан ёзма розилик олиш ва ижтимоий назорат бўлишлиги ҳақидан ёзилган бўлсада, менимча, шаҳарсозлик реновация кенгашларида мулкдорларнинг вакиллари бўлиши керак. Шу билан бирга, улар лойиҳалаш жараёнига иштирок этиши керак. Яъни, лойиҳачилар реновация концепцяисин тақдимот қилиши ва аҳоли фикрларини инобатга олган холда лойиҳалаш жараёнини давом этиришлари керак бўлади.

Ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш принциплари моддасида алоҳида қилиб “Бино-иншоотларни жойлаштиришда, қоида тариқасида юқорига ўсиш тамойили қўлланилиши лозим”, деб ёзиб қўйилган. Умуман олганда, замонавий урбанистика принципларида биноларни юқорига қараб усишидан қочиш керак дейилади ва мен бунга қўшиламан. Унда ушбу моддада парковкалар хисобидан самарали фойдаланиш, деб алоҳида ёзиб қўйишса ҳам бўларкан.

Қонун лойиҳасида кўпгина атамалар киритилган ва Реновация лойиҳаларига талаблар қўйилган. Лекин, мен Шаҳарсозлик реновацияси ҳудудларида хавфсиз йўллар, хавфсиз атроф-муҳитни ва тўсиқсиз муҳитни ташкил қилиш ҳақида талабни кўрмадим. Ҳамма жойни яна бетонлаб, асфальтлаб ташлмаслик керак. Агар ҳудудлар қайтадан қуриладиган бўлса, ижтимоий тенглик талабларини ҳам инобатга олиш керак.

Лойиҳачилар хафа блишмасину, лекин шу кунга қадар турар-жой компелкси лойиҳаси билан шуғулланган архитектура бюроларининг ҳаммаси ҳам урбанизация жараёнларини ўрганиша олмайди. Бунинг учун илмий асос ва алоҳида институт (ташкилот) лар керак. Мени билишимча, Ўзбекистон давлат олийгоҳларида Урбанистика алоҳида фан сифатида ўрганилмайди. Шунинг учун кадрлар масаласини ҳам қаергадир қўшиб кетиш керак.

Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ушбу қонунда лойиҳаларни аҳоли билан муҳокамасини ташкил қилишни киритиб кетишни яхши имконяти бор. Хар-хил форумлар, йиғинлар, айлана стол атрофида, тадбирни номи ва шкалдан қатъий назар, муҳокамалар бўлиши керак.

P.S. Аслида хужжат жуда катта экан. Мен асосан лойиҳалаш қисмларига қараб чиқдим.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хозир ман Мюнхен марказидаги Englischer Garten да ўтириб, шу постни ёзаяпман. Бугун жума. Дам олиши кунларининг бошланиши. Шаҳарда ёшу қарилар хар-хил хордиқ тураларини танлашаган.

Мени эса Мюнхенинг марказида жойлашган, 375 гектар майдонни эгаллайдиган Englischer Garten (Инглизча Боғ) га таклиф қилишди.

Бу ерда бутун шаҳардан ёши чегарланмаган аҳоли йиғилган. Гуруҳ бўлиб йиғилганларининг сон-саноғи йўқ. Кимдир волейбол ўйнаган, бошқалар пикник қилган ёки сунъий сёрфинг учган. Энг қизиғи хеч қандай можоро ёки ишкал кўрмайсиз. Полиция эса умуман кўринмайди.

Шуларни ҳаммасини кўриб, бизнинг шаҳарларда ҳам шуни ташкил қилса бўлади ку деб ўйлайман, лекин биз паркларни ва яшил зоналарни йўқ қилиш ва бино қуриш билан оворамиз.

Аҳолига кам харажат яхши хордиқ чиқариш учун шароит бўлиши керак. Айниқса ёшларга. Чунки уларда хамиша молиявий танқислик бўлади.


YouTube каналга қишда Ўзбекистонда бўлганимда хамкасбларим Ravoq архитектура компанияси хамкорлигида тасвирга олинган подкастни жойладим. Подкастда биз урбанистика, шаҳарларни режалаштириш ва транспорт ҳақида суҳбатлашдик. Шу билн бирга, Мюнхен техника университетида урбанистика соҳаси таълими ҳақида ҳам гапиириб ўтдик.
https://youtu.be/6JXwxqdB8Mo?si=fH6E0IN9O27r8mTW




YouTube каналга янги видео жойладим. Навбатдаги видеода Мюнхен шаҳридаги Ganghoferstrasse кўчасида жойлашган нотурар жой (бюро) мажмуаси ҳудудини кўриб чиқамиз.


Қурилиш ва таъмирлаш жараёнида дарахтларга шикаст етказмаслик мақсадида Германияда шу каби усуллардан фойдаланишади.


YouTube каналга янги видео жойладим. Видео Мюнхен шаҳридаги Riemer Park истроҳат боғи ҳақида. Кўриб, фикр-мулохазалрингизни қолдиринг. Келажакда контентни яхшилаш ва ўсиш учун Feedback жуда муҳим.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram

20 last posts shown.