Яқинда бир русча подкастда Россиядаги шаҳарсозлик соҳасига оид бир инструмент ҳақида эшитиб қолдим. Менга ушбу инструмент қизиқ туюлди ва уни ўрганиб чиқишга қарор қилдим.
"Индекс качества городской среды" (Шаҳар атроф-муҳит сифати индекси) – бу шаҳар муҳитининг моддий сифатини баҳолаш ва уни шакллантириш воситаси. Яъни, у шаҳарнинг қулайлиги ва комфортини баҳолайдиган инструмент ҳисобланади. Ушбу индекс 6 та асосий йўналиш/ҳудуд бўйича 36 та кўрсаткични ўз ичига олади:
🏡 Турар-жой кварталлари/массивлари (турар-жой ҳовлиларини ободонлаштириш, яшилликлар);
🌳 Яшил майдонлар (парклар, майдонлар, ўсимликлар мавжудлиги);
🏙 Шаҳар умумий ҳудудлари (жамоат жойлари, хавфсизлик);
🚗 Кўча ва йўл тармоғи (транспортни ривожлантириш, пиёдалар муҳити/шароит);
🏢 Ишбилармонлик/бизнес инфратузилмаси (офислар, бизнес марказлар);
🎭 Ижтимоий ва дам олиш инфратузилмаси (спорт, маданият, таълим).
🔹 Кўрсаткичларга мисоллар:
✔️ Ободонлаштирилган турар-жой ҳовлиларининг сони;
✔️ Пиёда йўлакларининг улуши;
✔️ Паркларнинг 15 дақиқалик пиёда масофасида жойлашганлиги;
✔️ Велосипед инфратузилмасининг ривожланганлиги ва бошқалар.
Маълумотлар ҳар йили Қурилиш вазирлиги томонидан чоп этилиб борилади.
Менга бу индекс ёққан томони – у жойлардаги масъулларга аниқ талаб қўйиш имконини беради. Уни оддийгина жадвал шаклида тўлдириб, ҳисобот қилиб юбориб бўлмайди – агар иш қилинмаган бўлса, бу кўрсаткичларда акс этади.
Шунинг учун ўйлаб қолдим: балки биз ҳам шунга ўхшаш индекслар ишлаб чиқишимиз мумкиндир?
Албатта, бу индексга менда саволлар бор, ва уни айнан нусха кўчириш шарт эмас. Аммо концепцияси жуда қизиқ!