🗓
“Тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига қабул жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошланадиБу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Ахборот хизмати раҳбари Санобар Мансурова маълум қилди.
⚡️ Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг “Тергов фаолияти” ҳамда юриспруденциянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишларида юридик кадрларни тайёрлаш жорий этилди.
✅ Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2024/2025 ўқув йили учун “Тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига қабул жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошланишини маълум қиламиз.
✅ Академиянинг “Тергов фаолияти” йўналиши бўйича кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик принциплари ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида 4 босқичда:
⏺дастлабки танлов;
⏺махсус психологик танлов;
⏺ёзма имтиҳон (диктант);
⏺тест синовлари босқичларда ташкил этилади.
⚡️ Академиянинг “тергов фаолияти” йўналиши бўйича бакалавриати қабулига дастлабки танлов:
⏺ҳарбийлаштирилган тузилмалар (Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси, Ҳарбий прокуратура);
⏺ҳарбийлаштирилмаган ташкилотлар (прокуратура органлари, шу жумладан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси)даги талабларни инобатга олган ҳолда алоҳида тартибда амалга оширилади.
⚡️ Номзод жорий йилнинг 1 февралидан 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиши ҳамда
⏺ҳарбийлаштирилган йўналиш бўйича – ҳудудий ички ишлар органларига;
⏺ҳарбийлаштирилмаган йўналиш бўйича – ҳудудий прокуратура органларига тегишли ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
✍️ БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк