Andijon viloyati Prokuraturasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Andijon viloyati Prokuraturasining rasmiy kanali

👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100091888294643&mibextid=ZbWKwL
👉 https://www.instagram.com/andijonprokuraturasi?igsh=MTB3ZWRyejgxdmJvMQ==

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Forward from: Huquqiy axborot
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди


Манба: ЎРҚ-1032-сон, 20.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

⚡️Қонунчиликка кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ўзларига етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


ЭЪЛОН!
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов томонидан жорий йилнинг 11-март куни соат 10-00 да Булоқбоши туманида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари билан сайёр қабул ўтказилади.

📌 Манзил: Булоқбоши тумани, Учкўча маҳалласи ҳудудида жойлашган 14-сонли мусиқа мактаби биноси.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook


Forward from: Bosh prokuratura
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Булоқбоши туманидаги қурилиш-ободонлаштириш ишларини ўрганди.

Хусусан, масъуллар тумандаги таълим муассасаларининг янги бино-иншоотларини қурилиш ишлари билан танишиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифат ва муддатларга риоя қилиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Сўнгра, масъуллар ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва маҳаллий аҳолини даромад манбасини ошириш мақсадида ташкил этилаётган узунлиги 17 км.ни ташкил қилувчи узум сўритоклар ва узумзор кўча фаолияти билан танишиб, аҳоли даромадини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Ўрганиш якунида, аниқланган муаммолар юзасидан масъуллар билан учрашилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, унда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, муқобил энергия манбаалари яратиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Forward from: Bosh prokuratura
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Ташпулатов томонидан Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда тежамкор ускуналар ўрнатиш орқали иқтисод қилиш борасида амалга оширилган  ишлар аҳволи ўрганилмоқда.

Хусусан,  Андижон вилоятидаги 1 635 та ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, 540 та объектлар жойига  борган ҳолда хатловдан ўтказилди.

Ўрганишларда, Андижон ва Хонобод шаҳарлари, Хўжаобод ҳамда Қўрғонтепа туманларидаги соғлиқни сақлаш, мактаб,  мактабгача таълим
муассасаларида газ ва кўмир ёқилғисидан самарали фойдаланиш борасида йўл қўйилган камчиликларларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар  берилди.

Шунингдек, Хўжабод туманидаги ихтисослаштирилган мактаб интернатида аниқланган табиий газдан хавфсизлик талабларига риоя қилмаган ҳолда ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан масъул мансабдорларнинг интизомий ва маъмурий  жавобгарлик масалалари ҳал  этилди.

Бу  борада ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!

Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_botтелеграм боти орқали маълум қилинг.

Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.

*************

Объединим усилия против коррупции!

Сообщите о случаях коррупции по телефону доверия “1161” или по телеграм-боту@bpantikoruz_botГенеральной прокуратуры Республики Узбекистан.

Ваше обращение будет рассмотрено в кратчайшие сроки в соответствии с законодательством.

Ваша безопасность будет полностью гарантирована.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: Bosh prokuratura
Қадрли оналаримиз, опа-сингилларимиз, эзгулик ва гўзаллик байрами "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" барчангизга муборак бўлсин!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: Bosh prokuratura
Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ҳамда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида Балиқчи туманида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда барча туман (шаҳар) прокурорлари, уларнинг соҳавий ўринбосарлари, ИИБ бошлиқлари ва уларнинг хизмат бўйича ўринбосарлари, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқлари иштирок этиб, уларга 2024 йилда "қизил" тоифага тушган “Исломобод” маҳалласида қарор талабларидан келиб чиқиб, хавфсиз муҳитни яратиш бўйича қилинган амалий ишлар, маҳалла еттилиги фаолияти, шу билан бирга прокуратура қошида ташкил этилган намунавий штаб фаолияти билан таништирилди.

Қарор ижроси юзасидан жорий йилнинг 2 ойида биргина ушбу маҳаллада 4 та намунавий хавфсиз кўча ташкил этилиб, кўчаларга 32 та ёритиш чироқлари, 25 та кузатув камералари, 8 та ПТЗ камералари, 4 та юзни ва авторақамни таниб олувчи камералари ўрнатилиб, йўл белгилари янгиланди. Шунингдек, 19 та хонадон ва объектларлар қўриқловга олиниб, 6 та хавфсиз йўлак ташкил этилди, 10 та ёритиш чироқлари, 8 та замонавий кузатув камералари ўрнатилди, 3 та кўп қаватли уйларни кириш эшикларига 12 та домафон қўйилди, маҳаллада ижтимоий профилактика тадбирлари олиб борилганлиги натижасида жиноят содир этилиши олди олиниб, "яшил" тоифага ўтказилганлигига алоҳида аҳамият берилди.

Тадбир якунида, вилоят прокурори, ИИБ ва Миллий гвардия вилоят бошқармалари бошлиқлари томонидан  семинар иштирокчиларига ўтган даврда мазкур қарор ижроси юзасидан қилинган ишлар сарҳисоб қилиниб, чорак якунига қадар йўл хариталарда белгиланган тадбирларни тўла якунига етказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштиришга манзилли топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Bosh prokuratura
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Булоқбоши туманида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш – ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди.

Хусусан, аҳоли хонадонларига тортилган ичимлик суви ва газ тармоқларини қайта таъмирлаш, хонадон ва уларнинг ёрдамчи биноларига ранг бериш, аҳоли хонадонларига мевали ва манзарали кўчатлари экиш, электр тармоқлари тортиш, кўчаларни шағаллаштириш бўйича бажарилган ишлар сифати ўрганилди.

Сўнгра, масъуллар ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва маҳаллий аҳолини даромад манбасини ошириш мақсадида ташкил этилаётган маҳаллаларнинг ички кўчаларида ташкил этилаётган узунлиги 17 км.ни ташкил қилувчи узум сўритоклар ва узумзор кўча фаолияти билан танишиб, уни янада ривожлантириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда фаолият олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари билан суҳбатлашилиб, бинолар ва иншоотлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш лозимлиги такидланди.

Ўрганиш якунида, аниқланган муаммолар юзасидан масъуллар билан учрашилиб, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, унда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, муқобил энергия манбааларини яратиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Избоскан туманида олимпия спорт турларини ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида спортнинг юнон-рум кураш тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Хусусан, Избоскан тумани Янги авлод маҳалласи ҳудудида жойлашган ёпиқ футбол аренасида юнон-рум кураши бўйича 18-30 ёшлар ўртасида Избоскан туман прокурори кубоги учун мусобақа ўтказилди.

Мусобақа якунида мазкур тадбирда фаол иштирок этиб, юқори натижа кўрсатган ёш спортчилар Избоскан туман прокурори томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook

14 last posts shown.