❗️
Сурункали эшак еми касаллиги борларнинг ҳар 3 нафаридан биттасида стресс ёки депрессия бор!✅
Сурункали қаварчиқ (крапивница ёки эшак еми) – касаллиги бор беморларнинр кўпинча руҳий саломатлик билан муаммолари бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сурункали қаварчиғи бор ҳар
3 кишидан 1 нафари ташвиш, руҳий стресс ёки депрессияда яшайди. Сурункали қаварчиқ белгилари
исталган вақтда ёки
исталган жойда пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, беморнинг кундалик фаолияти ва ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳаттоки, беморнинг
ўз-ўзини ҳурмат қилиш (самооценка) ва ижтимоий муносабатларига ҳам таъсир қилиши мумкин.
Бундай беморлар учун ТОП-10 тавсия1⃣.
Доимий аллергологингиз бўлсин: — Беморлар ва шифокорлар тўғри ташхис ва даволаш режасини топиш учун биргаликда ишлайди. Сизнинг шифокорингиз
тўғри тиббий ёрдам олишингизда энг муҳим аҳамиятга эга.
2⃣.
Руҳий саломатлик бўйича мутахассислар қабулига боринг: — Сурункали қаварчиқ касаллигига сабаб бўлаётган сиздаги
ташвиш, стресс ва депрессияни камайтиришга ёрдам берадиган мутахассис ёки маслаҳатчи инсон сизга керакли психологик ёрдам бериши мумкин.
3⃣.
Беморлардан иборат онлайн гуруҳларга қўшилинг: ёлғиз эмаслигингизни унутманг! — Дарди бир хил инсонлар тезда тил топишиб олишади. Бир-бирларига ўз тавсиялари билан ёрдам беришлари мумкин. Айниқса, тушкунликка тушиб қолган беморлар учун бу жуда муҳим. Онлайн гуруҳлар сизга бошқа беморлар билан виртуал алоқада бўлишга, касалликларни назорат қилишга ва психологик ва амалий маслаҳатлар олишга ёрдам беради.
Бироқ, нотўғри маълумотлардан эҳтиёт бўлинг. Интернетда топилган маълумот ёки маслаҳатни қўллашдан аввал тасдиқланг ва бу ҳақда
шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
4⃣.
Яқинларингиз қўллаб-қувватлаши — Оилангиз ва дўстларингиз билан яхши муносабатда бўлиш - стресс ва депрессиядан тузалишнинг асосий кўрсаткичларидан биридир.
5⃣.
Доимо жисмоний фаол бўлинг:— Мунтазам жисмоний фаоллик танангизда бахт гормони, яъни
эндорфин деб аталадиган кимёвий моддаларни чиқаради. Ҳаттоки, ҳар куни 30 дақиқалик пиёда юриш ҳам руҳий саломатликка ёрдам беради.
6⃣.
Ҳар куни медитация қилинг: — Агар сиз илгари ҳеч қачон медитация қилмаган бўлсангиз, аввалига ғалати туюлиши мумкин.
Медитация - бу ташвиш, стресс, депрессия, оғриқни бошқаришга ёрдам берадиган ақлий амалиётдир.7⃣.
Ҳаётдан, яшашдан лаззатланинг: — Ҳаёт бир теккис эмас. Гоҳида хурсандчилик, гоҳида ғам. Шуниси билан хам қизиқ. Эртага нима бўлишини ҳечким билмайди. Сизни қайси ишлар кўпроқ бахтли ва хурсанд қилади? Вақти келиб (
99 ёшингизда) ўлим тўшагида ётганингизда ўтган ҳаётингиздан афсусланмайдиган ҳаётда яшанг!
8⃣.
Кундалик тутинг ёки канал очинг— Ўз кечинмаларингизни ёзиб боринг. Бу сиздаги руҳий тарангликни камайтиришга ёрдам беради.
9⃣.
Уй ҳайвони ёки гул парваришланг: — Бирорта уй ҳайвонига ғамхўрлик қилиш ва бирор ўсимликни парвариш қилиш – кўп одамларга
ўзларига ғамхўрлик қилишга ҳам ёрдам беради. Агар мўйнали уй ҳайвонлар сизга ёқмаса, балиқ ёки тошбақа ҳақида ўйлаб кўринг. Баъзилар ҳатто чумоли боқишади.
🔟.
Соғлом овқатланинг: — Тўғри овқатланиш танангиз учун ғамхўрлик қилишингиздир. Фаст-фуд, газли ичимликлар ва ярим тайёр маҳсулотлардан бутунлайга воз кечиш вақти келди, ишонаверинг!
Сабзавотлар, янги ва ёғсиз гўштлар, гуруч ва макарон каби паст гистаминли овқатлар сурункали қаварчиқни бошқаришга ёрдам беради. Фақат симптомларни ёмонлаштирадиган гистаминолибератор овқатлардан эҳтиёт бўлинг.
©
Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!Клиника локацияси: t.me/allergiya/620Телефон номер: +998946920852
Яқинларингизга юбориб қўйинг!