💩 Фекал микрофлора трансплантацияси
— Сурункали эшак еми ва атопик дерматитни даволашда фойдали бўлиши мумкин
✅ ФМТ - бу усул ичак микрофлорасини ўзгартиришда жуда самарали ва ичак флораси бузилиши билан боғлиқ касалликларни даволашда ижобий терапевтик ёндашувдир.
Аввалги тадқиқотларда, ФМТ асосан дерматологик касалликларда фойдаланиш фойдали деб ҳисобланарди. Аммо Ким гуруҳи томонидан олиб борилган бир тадқиқотда сичқонлардан эксперимент предмети сифатида фойдаланилган ва ФМТ ичак микрофлорасини донор ҳолатига қайтариши мумкинлигини кўрсатди. Бундан ташқари, ФМТ IgЕ даражасини пасайтиради, Тh1/Тh2 иммун жавобларини мувозанатлаштиради, ичак микрофлораси воситачилигидаги Тreg ҳужайраларини назорат қилади ва семиз ҳужайралар, эозинофиллар ва базофилларни камайтиради, буларнинг барчаси атопик дерматитда аллергик реакцияларни камайтиришга ёрдам беради.
Яна бир тадқиқотда эса 6 йил давомида Эшак еми (крапивница) билан қайта-қайта пароксисмал ошқозон безовталигини бошдан кечирган аёл беморга трансэндоскопик энтерал трубка орқали тўртта йўғон ичак ФМТ сеансини ўтказган ҳолат ҳақида хабар берди. Бир йиллик кузатувда беморнинг симптомларида сезиларли яхшиланиш кузатилди, бу эса даволанишни тўхтатишга имкон берди. Бундан ташқари, нажас намуналари таҳлил қилиш натижасида ФМТдан кейинги ичак микрофлора таркиби сезиларли ўзгаришлар аниқланди. Ушбу ўзгаришлар Prevotella миқдори кўпайиши ва Bacteroides ва Faecalibacterium миқдори пасайишини ўз ичига олади.
Хулоса қилиб айтганда, ичак микрофлорасидан фойдаланиш микроб ҳужайралари билан даволаш бўйича истиқболлар борлигини англатади. Бизга Сурункали эшак еми касаллиги учун ФМТ бўйича кўпроқ клиник тадқиқотлар керак, чунки мавжуд клиник далиллар ҳозирча етарли эмас.
Тавсиям: Кўплаб аллергик касалликларнинг "дарвозаси" ичак муаммолари ҳисобланади. Шу сабаб кимёвий ва ярим тайёр маҳсулотлардан чекланинг. Ичак микрофлорасини хилма-хил қилиш учун фойдали бўлган табиий пробиотикли махсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.
Аллергияси борларга юбориб қўйинг!
💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube