O‘zJU Xorazm bo‘limi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


O‘zbekiston Jurnalistlar uyushmasi Xorazm viloyat bo‘limi rasmiy telegram kanali.
Murojaat uchun: xorazm@jurnalistlar.uz 622239212
Manzil: Xorazm viloyati, Urganch shahri, Xorazm viloyati teleradiokompaniyasi binosi.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Jurnalistlar.uz
#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ Журналистлар “Қорақалпоғистон тажрибаси” билан танишди

Мард ўғлонлар учун она-Ватанини ҳимоя қилиш – энг юксак шараф. Зеро, мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар, аскарларнинг жисмоний, маънавий-маърифий камолоти учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими Шимоли-ғарбий ҳарбий округи билан ҳамкорликда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Forward from: Jurnalistlar.uz
📰 ✔️ Қуйида бир қатор марказий босма нашрларнинг 2025 йил 15 январь кунги ҳолати ададига оид маълумот билан танишишингиз мумкин

➖ "Yangi O‘zbekiston" газетаси — 38 800 нусха;

➖ "Правда Востока" газетаси — 1 450 нусха;

➖ "Xalq so‘zi" газетаси — 12 620 нусха;

➖ "Народное слово" газетаси — 3 305 нусха;

➖ "Jadid" газетаси — 20 136 нусха;
(Кирилл ёзувидаги адади – 7 567
Лотин ёзувидаги адади – 12 569
)

➖ "Нурлы жол" газетаси — 3 678 нусха;

➖ "Ovozi tojik" газетаси — 3 680 нусха;

➖ "O'zbekiston ovozi"газетаси — 1 700 нусха;

➖ "XXI asr" газетаси — 5 473 нусха;

➖ "Adolat" газетаси — 2 016 нусха;

➖ "Milliy Tiklanish" газетаси — 3 060 нусха;

➖ "Oila va TABIAT" газетаси — 5 804 нусха;

➖ "Ishonch" газетаси — 32 360 нусха;

➖ "Ishonch - Доверие" газетаси — 2 475 нусха;
📌 Ушбу нашрлар масъуллари йил бошидаги мазкур тираж орадан вақт ўтиши билан ошиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Forward from: Jurnalistlar.uz
⚡️⚡️ Уюшма халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

🔺 Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази масъуллари – марказнинг янги тайинланган директори Акиф Марифли, марказ маъмури Юсиф Маммадов билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки мамлакат халқлари ўртасидаги ўзаро дўстона алоқалар барча соҳаларда, жумладан, маданий-маърифий, медиа соҳаларда ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Меҳмонларга Уюшма раиси в.б. Холмурод Салимов Уюшма тизими ва фаолияти, тарихи ҳақида маълумот берди. Озарбайжон Маданият маркази масъуллари Уюшма ахборот хизмати медиа маркази ҳамда “Ҳуррият” газетаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Forward from: Jurnalistlar.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📌 Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг "Устозлар нима дейди?.." дастури-кўрсатувида иштирок этган устоз журналист Шуҳрат Жабборовнинг ёшларга қарата айтган фикрларидан...

❗️ Кўрсатувни қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ кўришингиз мумкин.
👇👇👇
📹 FullHD: https://youtu.be/5reM6k0jPTM?si=-V_wH6JoGsVuc1Nl

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


Forward from: Xorazm.uz
Урганч давлат университетига Абу Райҳон Беруний номи берилди

Барчангизга Урганч давлат университетига буюк аллома ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний номи берилганини мамнуният билан маълум қиламиз. Ушбу муҳим қадам университетнинг илм-фан ривожига қўшаётган ҳиссаси, талаба ва профессор-ўқитувчилар жамоасининг ютуқлари ҳамда мамлакатимизда Беруний меросини кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинди.

Абу Райҳон Беруний – жаҳон илм-фанининг етук намоёндаларидан бири бўлиб, у математика, астрономия, география, тарих ва бошқа кўплаб фанлар ривожига улкан ҳисса қўшган. Унинг илмий асарлари нафақат Марказий Осиё, балки дунё миқёсида юқори қадрланади. Университетга унинг номи берилиши ёш авлодни илм-фан ва инновацияга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилади.

Хоразм воҳасидаги ўзининг узоқ шонли тарихига эга бўлган кўҳна ва нуфузли олий таълим муассасасига Абу Райҳон Беруний номининг берилиши нафақат университет обрўсини оширади, балки талабаларга, ёш олимларга улуғ алломанинг илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилишда катта масъулият юклайди. Қолаверса, олийгоҳнинг халқаро майдондаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Беруний номи остида университет дунёнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириши, талаба ва ўқитувчилар алмашинуви дастурларини кенгайтириши кутилмоқда.

Урганч давлат университетига Абу Райҳон Беруний номининг берилиши ёшларга илмий изланишларда янги марраларни забт этишларига руҳлантирувчи омил бўлиб хизмат қилишига ишонамиз!

Мамнуният билан,
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети маъмурияти

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram| Youtube


Forward from: АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#VIDEOROLIK

Favqulodda vaziyatlar vazirligi Axborot xizmati is gazining zarari haqida navbatdagi videorolikni tayyorladi.

🎥Is gazi to‘g‘risida iloji boricha ko‘proq ma’lumotga ega bo‘ling. Tavsiyalar ushbu videorolikda.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram


Forward from: Jurnalistlar.uz
📌 "Журналистлар касбий бирдамлик талабларига риоя қиладилар.

Журналист профессионал обрў-эътиборига путур етказадиган ва ижтимоий бурчига зид бўлган ишларга қўл урмайди, оммавий ахборот воситаларидан ғаразли мақсадларда ва ҳамкасблари ўртасида келишмовчиликлар келтириб чиқариш йўлида фойдаланмайди."


📖 Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексидан

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook


Forward from: Олимжон Ўсаров
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ахborot 24

Harbiy xizmatchining ma'naviyati moduli yaratiladi


Forward from: Jurnalistlar.uz
#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида

🗞📰 "Ammon News" газетаси: Ўзбекистон Жаҳон иқтисодий форуми томонидан туризм соҳаси энг фаол ривожланаётган давлат сифатида эътироф этилди


🇯🇴 Иорданиянинг "Ammon News" газетасида "Ўзбекистон туризм соҳаси 2024 йилда қандай ютуқларга эришди?" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг ўсиш омилларидан бири бўлган туризм мамлакатнинг бошқа соҳаларини ривожлантириш двигателига айлангани эътироф этилади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


📰 ✔️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар етакчи босма нашрларининг 2025 йил 14 январь ҳолати ададига оид маълумот тақдим этилмоқда

🔹 Қорақолпоғистон Республикаси:

➖ “Эркин Қорақолпоғистон” газетаси - 532 нусха;
➖ “Қарақалпақстан жаслары” газетаси - 253 нусха;
➖ “Жеткиншек” газетаси - 239 нусха;
➖ “Вести Каракалпакстан” газетаси - 130 нусха;

🔹 Андижон вилояти:

➖ “Андижоннома” газетаси - 1000 нусха;
➖ “Асака оқшоми” газетаси - 200 нусха;
➖ “Адолат мезони” газетаси - 200 нусха;
➖ “Иқбол”газетаси - 200 нусха;

🔹 Бухоро вилояти:

➖ "Бухоронома" газетаси - 200 нусха;
➖ "Бухоро шифокори" газетаси - 2000 нусха;
➖ "Бухоро ёшлари" газетаси - 1000 нусха;
➖ "Бухоро оқшоми" газетаси - 600 нусха;

🔹 Жиззах вилояти:

➖ "Жиззах хақиқат" газетаси - 9661 нусха;
➖ " Жиззах овози " газетаси - 1340 нусха;
➖ "Джизакская правда" газетаси - 1274 нусха;

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook


Forward from: АОКА Xorazm || Rasmiy kanali
#Infografika

Tekshiruvlar qanday o'tkaziladi

O‘zbekiston Respublikasi Biznes Ombudsmani tadbirkorlar huquqlarini himoya qilish maqsadida tekshiruv jarayonlari bo‘yicha infografika ishlab chiqdi. Bu ma’lumot tadbirkorlarga qonuniy jarayonlar va huquqlarini bilish imkoniyatini beradi.

🌐aokaxorazm.uz | 💬Facebook | ✅Telegram |🌐Instagram


Forward from: Jurnalistlar.uz
✔️ “ВАТАН – АЗИЗ, ЖАСОРАТ – МАНГУ!” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

🔺 Пойтахтимиздаги Ёшлар ишлари агентлиги биносида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Ватан – азиз, жасорат – мангу!” республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами тадбирлари доирасида ўтказилган ушбу танлов тақдирлаш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, марказий оммавий ахборот воситалари масъуллари, медиа тузилмалар ходимлари, ёзувчи ва шоирлар иштирок этди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

12 last posts shown.