"Саҳнада яшаш санъати" китоби тақдимоти
Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан Журналистлар уюшмаси аъзоси, тележурналист Қахрамон Собуровнинг "Саҳнада яшаш санъати" китоби тақдимоти ўтказилди.
"Саҳнада яшаш санъати" китоби ўттиз йилдан ортикрок Хоразм вилоят мусиқали драма театрида режиссёрлик фаолиятини олиб борган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ибодулла Ниёзматов ҳаёти ва ижодига бағишланган. Хоразм вилояти телерадиоканали давлат муассасасида бўлиб ўтган тақдимот тадбирида Ибодулла Ниёзматовнинг яқинлари, театрда елкадош бўлган ижодкорлар, филолог олимлар, журналистлар иштирок этди. Эътироф этилганидек, Қахрамон Собуровнинг вилоят театри тарихи, унда ижод қилган инсонлар фаолияти билан боғлиқ изланишлари таҳсинга лойик. Муаллиф "Хоразм театри" китобини отахон театрнинг юз йиллигига бағишлаган эди. "Саҳнада яшаш санъати" китобида эса бир забардаст ижодкорнинг режиссёрлик маҳорати, фидойилиги бугунги ёш авлодга ибрат килиб кўрсатилади.
Ибодулла Ниёзматов жаҳон драматургияси ва тарихий мавзулар қатори миллийликка хос саҳна асарларига ҳам мурожаат қилиб, яхши спектакллар яратган. "Олма пишганда келинг", "Жобби жўжакнинг ҳийласи", "Ташкилдаги ҳангомалар" каби саҳна асарлари шулар жумласидан. Қаҳрамон Собуровнинг китобида булар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилган. Шунингдек, унда Ибодулла Ниёзматов мактабидан таҳсил олган шогирдларнинг дилномалари ҳам ўрин олгани, уларда ҳаётий мисоллар келтирилгани, тарихий суратлар жойлаштирилгани китобхонни ўзига жалб этади.