Review.uz - "Иқтисодий шарҳ" журнали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Иқтисодий шарҳ" журналининг ахборот-таҳлилий портали. Review.uz веб-сайтининг расмий канали
Таҳририят: @CERRUZB
998 78-150-02-02 (417)
Реклама: +99 878-150-02-02 (432)
Ўзбек тилида: @reviewuznews
Рус тилида: @reviewuz
Инглиз тилида: @review_en

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


🇺🇿🇲🇾 Инфографика: Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

1️⃣Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан бугун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Иқтисодий
тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги сўнгги 8 йилдаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини таҳлил қилувчи инфографика тайёрлади.

📶2017-2024 йиллар давомида савдо ҳажми 1,6 баробар 65,5 млн доллардан 102,4 млн долларгача ўсди
◾️экспорт 1,3 баробарга,
◾️импорт 1,6 баробарга ошди.

🔝 2024 йилда Ўзбекистон экспорти 6 млн долларни ташкил этди, шундан 41 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сабзавот, дуккакли ва мевалар, 55 фоизини кимёвий моддалар, хусусан, ўғитлар ташкил этди.

🔝Малайзиядан импорт ҳажми 96,4 млн долларни ташкил этди, шундан 23 фоизи какао кукуни, кофе экстракти, соуслар ва қандолат маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келди.

📊 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Малайзия капитали иштирокидаги 36 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/doy
рус review.uz/doy
инг
review.uz/en/doy

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


Forward from: Center for Economic Research and Reforms
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️❗️❗️Axborot 24 | Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi kambag‘allik darajasi bo‘yicha tadqiqot natijalarini e’lon qildi

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube


Forward from: Center for Economic Research and Reforms
🇺🇿Ўзбекистонда 2024 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси ва аҳоли даромадлари таҳлили (+инфографика)

Ўзбекистонда 2024 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси 2,1 фоиз пунктга қисқарди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари республиканинг барча ҳудудларида камбағаллик профилидаги ўзгаришлар ва аҳоли даромадларининг ўсганини қайд этдилар.

📝Бир йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9 фоизгача пасайди. Натижада 719 минг киши камбағалликдан чиқарилди.

👍Камбағалликнинг қисқариш суръатлари Бухоро ва Самарқанд вилоятларида сезиларли юқорилашни кўрсатмоқда.

📉 Аҳолининг реал даромадлари 10,7 фоизга кўпайди.

📈 Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар 1,5 фоизга ошиб, 22,9 фоизга етди.

📈 Иш ҳақи жами даромадларнинг 42,6 фоизини ташкил этди.

📊 Аҳолининг иш ҳақидан келган даромадлари 12,9 фоизга ўсди.

📊 Расман ишга жойлашган аҳоли улушининг 30 фоизга кўпайди.

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube


📖 Стивен Пинкернинг “Рационаллик” китоби

Китобда саволга фалсафий жавоб берилган: “Одамларни тўғри қарор қабул қилишга қандай ишонтириш мумкин?” деган саволга “рационаллик” тушунчасини англатиш призмаси орқали фалсафий жавоб берилган. Рационаллик индивидуал даражада ҳам, бутун жамият даражасида ҳам тўғри танлов қилишга ёрдам беради.

🧠 Пинкер рационаллик тушунчасига инсоннинг ўз мақсадларига эришиш учун билимларидан фойдаланиш қобилияти деб қарайди.

👩 Ўтказилган когнитив рефлексия тестлари кўрсатганидек, одам аҳмоқлиги учун эмас, балки беэътибор бўлгани боис хато қилади. Одамлардан шунчаки саволлар мазмунига янада эътиборли бўлиш сўралса, йўл қўйилган мантиқий хатолар сони камаяди.

👤 Пинкер инсоннинг мулоҳазалилигини баҳолаш нуқтаи назаридан “эҳтимоллик нима” ва унинг фикрлашдаги роли қандай эканини, “гипотезага ишонч” ва “рационал танлов” нима эканлигини тушунтириб беради.

📔 Китоб сўнгида Пинкер рационал фикрлашни кучайтириш учун муҳим йўналишларни таклиф қилган.

Мақолада ўқишингиз мумкин:

Рационаллик ва иррационаллик
Фикрлаш қоидалари
Ҳиссиётлар ва ахлоқий эътиқодлар
Когнитив иллюзиялар ва табу феномени
Эҳтимоллик ва рационал танлов

Азиз Мамиров
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿Янги Ўзбекистонда ўтмишда ҳукм сурган буюк давлатларимиз молияси ва аждодларимиз молиявий тафаккурини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📍"Иқтисодий шарҳ" журнали таҳририяти дам олиш кунлари ўқиш учун аждодларимизнинг иқтисодий қарашлари акс этган мақолалар тўпламини тайёрлади.

Муҳаммад Ҳаким Термизий иқтисод ва ҳаёт ҳақида

Ҳаким Термизий Қуръони Каримдаги мол “хайр” деб номланган бошқа оятларга ишора қилган: “Бас, хавф кетганда эса, яхшиликка (хайр) очкўзлик қилиб, сизларга ўткир тиллар ила озор берурлар” (Аҳзоб, 19).

Марказий Осиё хонликларининг давлат молияси

Тахминан уч аср давомида, яъни XVI асрнинг иккинчи ярмидан XIX асрнинг иккинчи ярмига қадар (Марказий Осиё хонликлари Россия томонидан забт этилгунга қадар) Ўзбекистон ҳудудида уч хонлик мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз ҳудуди, давлат тизими ва хазинаси, ўзининг мустақил молиясига эга эди.

“Темур тузуклари”нинг солиқ сиёсати ва тафаккури ривожига қўшган ҳиссаси

Буюк Темур бобомизнинг “Темур тузуклари” асари ва давлатчилик фаолияти жаҳонда солиқ сиёсати ва тафаккури ривожига улкан ҳисса қўшган. Унинг солиқ сиёсатини ташкил этиш бўйича билдирган ғоялари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг иқтисодий тафаккури ҳақида

Шайх Ҳазратларининг боболаримизнинг бозор иқтисодини қандай ташкил этганликларини ўрганиш кераклиги тўғрисидаги фикрлари ҳам мутлақо тўғри. Ахир аждодларимиз бозор иқтисоди ҳукмрон бўлган асрларда ўз тадбиркорлик ва ишбилармонликлари билан дунёни ҳайратга солишган!

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


Forward from: Center for Economic Research and Reforms
📝 Ўзбекистон ва Германия таҳлил марказлари аграр соҳада тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди

27 январда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ҳамда Лейбниц қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (IAMO) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Доктор Обид Ҳакимов ўз нутқида Ўзбекистондаги амалга оширилаётган фаол ислоҳотлар шароитида мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишишни таъминлашда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарадорлик кўрсаткичларини ошириш ва бу борада илмий изланишларни кенгайтиришга зарурият ортиб бораётганлигини таъкидлади.


🌿 Республикада қишлоқ хўжалигини рақобатбардошлигини ошириш ва инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Профессор Томас Херцфельд ушбу ҳамкорлик Европа ва Ўзбекистон ақл марказлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги сиёсатини оптималлаштириш бўйича замонавий ечимларни ишлаб чиқишга имкон беради.


🤝 Томонлар ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда аграр секторини барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш имконини беришига ишонч билдирмоқда.

🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube


🥗 Ўзбекистонда овқатланишнинг хусусиятлари

Барқарор ривожланишнинг асосий омилларидан бири тўғри овқатланиш тамойилларига риоя қилишдир. Соғлом овқатланиш инсон ҳаётининг дастлабки даврларидан бошлаб тўғри эмизишдан бошланади.

👫 Мавжуд маълумотларга кўра, озиқ-овқат етишмаслиги болалар ва ўсмирларнинг мия фаолияти ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Етарлича хилма-хил бўлмаган рацион ҳамда номунтазам овқатланиш ёш болаларда зарур витаминлар ва минераллар етишмаслигига, ривожланиш секинлашишига, касалланиш ва ўлим ҳолатларининг ошишига олиб келади.

🫂 Ўзбекистонда болаларнинг бўйи ва тана вазни бўйича ривожланиши жаҳон ва Марказий Осиё давлатлари бўйича ўртача кўрсаткичдан яхшироқ, лекин ривожланган мамлакатларнинг кўрсаткичидан ёмонроқ.

🥚 Олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган кундалик рационда 46 турдаги маҳсулотдан 21 тасини белгиланган миқдордан ортиқ истеъмол қилади. Кам таъминланган оилалар 16 турдаги озиқ-овқат маҳсулотини тавсия этилган нормадан кўпроқ истеъмол қилиши қайд этилган.

⏰ Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача суткалик калория истеъмоли 2799 ккал, аҳолининг кам таъминланган қатлами учун 2437 ккал.

Мақолада ўқишингиз мумкин:

Ўтказилган таҳлилни баҳолаш
Болаларнинг овқатланиши
Миллий овқатланиш хусусиятлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари

Ахмаджон Нуруллаев,
Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти
"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/15g

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


➡️#Инфографика: 2024 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши

📹 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ўсишда давом этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда ЯИМ 6,5%га (2023 йилда 6,3%га) ўсди, бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг декабрь ойидаги прогнозига тўлиқ мос келади.

🗓Иқтисодиётнинг нефть-газ қазиб чиқариш ва фармацевтика соҳасидан ташқари барча асосий тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган.

Инвестицияларни жалб қилишда соҳасида ижобий динамика кузатилди. Кўриб чиқилаётган даврда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 27,6%га ўсди.

📈 Саноат ишлаб чиқариши 6,8%га ўсди
📈 Кўрсатилаётган бозор хизматлари ҳажми 12,9%га ошди
📈 Транспорт хизматлари ҳажми 11,8%га ошди
📈 Қурилиш саноати 8,8%га ўсди

Батафсил
:
ўзб review.uz/oz/ofu
рус review.uz/ofu
инг
review.uz/en/ofu

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


♻️ Ўзбекистоннинг иқлимга оид сиёсати

2025 йил мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. Бу қарор сўнгги йилларда иқлим масалалари бўйича кун тартиби Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келаётганини тасдиқлади.

🌐 Жаҳон банки прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши Ўзбекистон иқтисодиёти миқёсида меҳнат унумдорлигининг 2-3,5 фоизга пасайишига олиб келиши мумкин.

Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича халқаро агентлик маълумотларига кўра, 2020-2023 йиллар давомида мамлакатда қуёш энергияси ҳажми 63 баравар – 4 МВтдан 253 МВтга ошди. Умуман, 2030 йилга келиб, “яшил” электр станцияларининг қувватини 27 ГВтгача ошириш режалаштирилган.

♻️ 2060 йилгача иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини мослаштириш ва юмшатиш учун Ўзбекистонга меҳнат унумдорлиги, йўл қурилиши, чорвачилик ва суғоришнинг ўзига 46,7 млрд доллардан 59,8 млрд долларгача қўшимча инвестициялар талаб қилинади.

Лобар Умарова,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти


"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/02l
рус
review.uz/02l

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📊 Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил ортиши кузатилмоқда

1️⃣Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2024 йил декабрь ойида 1029 бирликни ташкил этиб, ноябрь ойига нисбатан 2,9 фоизга ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,4 фоизга сезиларли ошган.

➡️Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган:

🔼хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 7,7%га ошган

🔼товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 3,5%га ошган

🔽фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 6,4% камайган

🔼товар белгилари бўйича компонент 7,5%га ошган

⬆️Ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/zvk
рус
review.uz/zvk
инг
review.uz/en/zvk

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📶 Ўзбекистоннинг рақамли трансформацияси

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун катта миқдорда молиявий ресурслар йўналтирилди. Хусусан, 2017 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда ушбу соҳага жами 4 млрд доллар жалб қилинди.

📈 2017 йилда инвестициялар ҳажми 376 млн долларни ташкил этган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 98 фоизга ошиб, 743 млн долларга етди.

💻 2020 йилда IT-Парк резидентлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми атиги 1 трлн сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йилда улар томонидан 12,5 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилди.

🇺🇿Ўзбекистон 2030 йилга бориб, барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолган ҳолда, аҳоли жон бошига 4000 АҚШ долларига тенг ялпи ички маҳсулотга эришиш ва замонавий дунёда рақамли трансформациясиз эришиб бўлмайдиган “ўрта даромадли” мамлакатлар гуруҳига киришни режалаштирмоқда.


Озодбек Хожиев, Фахриддин Юсупходжаев,
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:

ўзб review.uz/oz/j0y

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


💳 Кредит хизматларининг инсофсиз маркетинги ҳақида

Молиявий маҳсулотларни безаб кўрсатиш истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларини сезиларли даражада ўзгартириши мумкин, бу эса баъзан уларнинг манфаатларига жавоб бермайдиган қарорлар қабул қилинишига олиб келади.

📊Кредитлар, шунингдек, тўлов муддати кечиктирилган товарлар ва хизматлар билан боғлиқ ҳолатларда, саводли ёндашган истеъмолчи истеъмол хусусиятлари ва харажатлари билан бир қаторда “пулнинг вақтинча қиймати”ни ҳам ҳисобга олиши керак, бунда даромад потенциалидан келиб чиққан ҳолда, ҳозир пулнинг қиймати келажакдагидан каттароқ экани назарда тутилади.

👍 Қарор қабул қилишда мантиқийлик ва мақбулликни назарда тутувчи рационалликка анъанавий қарашдан фарқли ўлароқ, “чегараланган рационаллик” концепцияси одамлар кўпинча мақсадга эришиш учун қисқа йўллардан фойдаланиши, оддий қоидаларга риоя қилиши ва ўзлари етарлича қониқарли деб топган ечим билан қониқишини тан олади.

📉 Ҳозирги шароитда кредит бозорида СИ технологияларидан фойдаланиш, агар у тўғри тартибга солинмаса ёки бошқарилмаса, қисқа муддатли истиқболда “туртки бериш”нинг салбий оқибатларини зўрайтириши мумкин.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/af1
рус review.uz/af1

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


☑️#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги ЕОИИ билан савдо алоқаси

📈2024 йил 29 майда ЕОИИ 10 ёшга тўлди. Ўзбекистон 2020 йилдан бери ЕОИИда кузатувчи мақомига эга. Республика ЕОИИ аъзоси бўлмаган барча МДҲ давлатлари орасида ЕОИИнинг савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринда туради.

4️⃣Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо давлатлар билан 2024 йилнинг январь-декабрь ойларидаги ташқи савдо айланмаси 7,3%га ошиб, $17,5 млрд. ташкил этди. Шундан:

◾️экспорт – $5,8 млрд.
◾️импорт – $11,7 млрд.

🇷🇺Россия билан ташқи савдо айланмаси $11,6 млрд. (+14,5%)ни ташкил этди.

◾️экспорт – $3,7 млрд.
◾️импорт – $7,9 млрд.

🇰🇿Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси $4,3 млрд. ташкил этди.

◾️экспорт – $1,5 млрд.
◾️импорт – $2,8 млрд.

🇰🇬Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси $846 млн. ташкил этди.

◾️экспорт – $513 млн.
◾️импорт – $333 млн.

🇧🇾Беларусь билан ташқи савдо айланмаси $646 млн. (+9,1%)ни ташкил этди.

◾️экспорт – $163 млн.
◾️импорт – $551 млн.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/i1b
рус review.uz/i1b
инг
review.uz/en/i1b

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📁#Инфографика: 2024 йилда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан савдоси

📍Жорий йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг 35,1% МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.

✔️Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари якунлари бўйича 10,7%га ўсиб, $23,1 млрд. ташкил этди.

◼️экспорт – $9,1 млрд. (+9,5%)
◼️импорт – $14 млрд. (+11,4%)

✔️МДҲ мамлакатлари билан савдо айланмасида энг кўп улушлар Россия (50%), Қозоғистон (19%), Туркманистон (5%) ва Қирғизистон (4%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/76e
рус
review.uz/76e
инг
review.uz/en/76e

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2024 йилдаги савдо алоқаси

📈 Январь-декабрь ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ташқи савдо ҳажми $7 млрд.га етди, бу умумий ташқи савдо ҳажмининг 10,6%ини ташкил этади.

➡️Экспорт ҳажми $2,7 млрд.
⬅️Импорт ҳажми $4,3 млрд.

📊Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасидаги энг катта улуши Қозоғистон ҳиссасига – 61%, қолган қисми: Туркманистон17%, Қирғизистон12% ва Тожикистон10% тўғри келади.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/1gi
рус
review.uz/1gi
инг
review.uz/en/1gi

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇦🇪Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги даври

1️⃣“Янги Ўзбекистон” газетасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовнинг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) расмий ташрифи якунларига бағишланган таҳлилий мақоласи эълон қилинди.

🪧 Ўзбекистон ва БАА етакчилари музокаралар чоғида иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделининг сунъий интеллект, рақамлаштириш, “яшил” энергетика, шаҳарсозлик ва инфратузилма, туризм, хусусий бизнес каби 6 та асосий йўналишларини белгилаб олди.

📊2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга кўпайтириш ва инвестиция портфелини 50 млрд долларга етказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш асосий вазифа этиб белгиланди.

"Давлатимиз раҳбарининг БААга расмий ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Эришилган келишувларнинг амалий самаралари яқин вақтда бўй кўрсата бошлаши шубҳасиз."


🔝Мақолада қуйидаги бўлимлар келтирилган:
🔘 Барқарор ривожланиш бўйича саммитда иштирок
🔘 Музокаралар марказида – иқтисодий масалалар
🔘 Ишбилармонлик учрашувлари
🔘 Ўзбекистон ва БАА иқтисодий ҳамкорлиги - рақамларда
🔘Инвестицион ҳамкорлик
🔘Хулоса

Обид Хакимов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

"Янги Ўзбекистон" газетаси №15 (1341) 22.01.2025


Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/al0
рус review.uz/al0
инг review.uz/en/al0

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🇺🇿“Янги Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс” китоби бўйича асосий хулосалар

“Янги Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс” китоби Баҳром Мирқосимов ва Ричард Помфрет муҳаррирлиги остида 2024 йилда нашр этилган бўлиб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2016 йилдан буён амалга оширилган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар таҳлилига бағишланади.

📝Китобнинг долзарблиги ва тадқиқот теранлиги етакчи экспертлар томонидан юқори баҳоланган. Сергей Гуриев унинг илмий асосланган ёндашувга қаратилганлигини қайд этган бўлса, Масато Хиватари китобнинг ривожланиш иқтисодий назарияси контекстидаги аҳамиятига эътибор қаратади. Женнифер Брик Муртазашвили Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг сиёсий иқтисодиётини тушунишда китобнинг роли муҳим эканига ишора қилиб, уни Марказий Евроосиёга қизиқиш билдирган ҳар ким ўқиши шарт, деб билади.

🖊 Хитой тажрибаси асосида, Ўзбекистонга кўп меҳнат талаб қиладиган тармоқларни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва транспорт боғлиқлигини яхшилашга эътибор қаратиш тавсия этилади. Транспорт йўналишларини кенгайтириш ва қўшни давлатлар билан ҳамкорликни, айниқса, “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида мустаҳкамлаш таклиф этилади, бу савдо имкониятларини яхшилаб, экспорт ҳажмини оширади ва иқтисодий ўсиш учун замин яратади.

👍 Боб сўнгида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш секторини яхшилашда сезиларли ютуқларга эришгани ва аҳоли саломатлигини янада яхшилаш кўп жиҳатдан экологик барқарорлик ва аҳоли саломатлигини таъминлаш ташаббусларига боғлиқ бўлиши борасида хулоса келтирилган.

Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/ubu
рус review.uz/ubu

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🖋 Ўзбекистоннинг 2024 йилги бизнес муҳитини таҳлил қилиш – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоботи

📊 Йил давомида бизнес муҳитининг йиғма кўрсаткичи ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиб, йиллик ўртача 53 бандни (-100 дан +100 гача) ташкил этди ва бу Ўзбекистондаги бизнес муҳитининг ҳолатини ижобий деб баҳолайди.

📈 Йил якунида барча тармоқлар оптимизм даражаси ўсишни кўрсатди, бу индекс қиймати 56 банд билан тасдиқланади.
➡️ Бизнеснинг жорий ҳолати индекси йиллик ўртача 39 бандни ташкил этди, бу корхоналар ўртасида ижобий баҳоларнинг ошганидан далолат беради.
➡️ Тармоқлар кесимида энг юқори кўрсаткич қишлоқ хўжалиги бўлиб, унда корхоналарнинг деярли ярми ҳозирги бизнес ҳолатини "яхши" деб баҳолайди.
➡️ Кейинги уч ой давомида талаб ортишини кутаётганлар 74%дан 57%гача бўлган.

📊 Марказ сўрови натижаларига кўра, тадбиркорларнинг ўртача 54%и бизнес юритишга маълум бир тўсиқлар мавжуд эмаслигини таъкидлаганлар.

Батафсил:
ўзб review.uz/oz/lyf
рус review.uz/lyf
инг
review.uz/en/lyf

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


🏠2025 йилда ипотека дастурлари: Президент йиғилишидан асосийлар

23 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

📎Бу йил уй-жой дастурларини молиялаштиришга бюджетдан 15,5 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Банклар томонидан бунга қўшимча 10 триллион сўм, “Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” томонидан 2,3 триллион сўм йўналтирилади.

📎Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилиниши билан, девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада 1 миллиард доллар айланма маблағ жалб этиш имконияти пайдо бўлади.

📎Ишончли девелоперлар учун яна бир имконият: иморатнинг 50 фоизи қурилганда фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади.

📎Фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш, уй битмасдан ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади.

📎2030 йилгача 100 та “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун ерлар камида 70 минг одам яшайдиган туман маркази ёки шаҳар ҳудудига 1-2 километр масофадаги жойдан ажратилади.

📎Барча бино-иншоотларга юқори энергия самарадорлик талаблари жорий қилинади. Транспорт, ёритиш тизимлари ва зарядлаш станциялари фақат “яшил” технологиялар асосида бўлади.

📎Жорий йилдан ер олишдан бошлаб, бинони фойдаланишга топширишгача бўлган ҳар бир босқич кўриниб турадиган рақамли тизим яратилади.

Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб
review.uz/oz/pye
рус
review.uz/pye

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin


📊#Инфографика: Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги ташқи савдоси

📶2024 йилда республиканинг ташқи савдо айланмаси 65,9 млрд. (+3,8%) долларга етди.

➡️Экспорт ҳажми 26,9 млрд. долларга (+8,4%) етди.

✔️Экспорт таркибида товарлар 19,3 млрд долларни, хизматлар эса 7,6 млрд долларни ташкил этди.

⬅️Импорт ҳажми 39 млрд. долларга (+0,8%) етди.

✔️При этом товаров импортировано на $38,9 млрд., услуг на $55 млн.

✔️Шу билан бирга, 38,9 млрд долларлик товарлар, 55 млн долларлик хизматлар импорт қилинди.

Батафсил:
ў
зб
review.uz/oz/s3o
рус review.uz/s3o
инг
review.uz/en/s3o

Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review

telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin

20 last posts shown.