#Қутлов
Бугун “Адолат” газетаси бош муҳаррири Ислом Ҳамронинг таваллуд куни Ислом Ҳамро 1966 йил 26 январь куни Хатирчи туманида туғилган. ЎзМУ журналистика факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида “Қишлоқ ҳаёти”, “Туркистон”, “Ўзбекистон овози” газеталарида турли лавозимларда ишлаган. Ўзтелерадиокомпанияси “Маънавият” студиясида катта муҳаррир, “Инсон ва қонун” газетасида бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб, “Куч – адолатда” газетасида бўлим мудири, “Шарқ зиёси” газетасида бош муҳаррир вазифаларида самарали меҳнат қилган.
2014 йилдан буён “Адолат” газетаси бош муҳаррири лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Ислом Ҳамро 2004 йилда “Шуҳрат” медали, 2021 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. 2007 йилда “Олтин қалам” танлови ғолиби бўлган.
💐
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Ислом Ҳамрони таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐
Табриклаймиз!Telegram |
YouTube |
Instagram |Facebook