XazonRezgi (Official Channel)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҚИШЛОҚНИНГ  БАҲОРИ

Қишлоқнинг баҳори – энг гўзал баҳор,
Шаҳарга ортиқча интилма, бола.
Шаҳарда варраклар эркин учмайди,
Шаҳарнинг осмони симларга тўла.

Қишлоқда куйласанг, жўшиб куйлайсан,
Тунларни, тонгларни куйларга ула.
Шаҳарда отилиб чиқишинг қийин,
Шаҳарнинг саҳнаси юлдузга тўла.

Қишлоқнинг ҳар куни сайл, кўпкари,
Бўлақол, отга мин, ор талаш, бола.
Шаҳарда қўлингга улоқ тегмайди,
Шаҳар кўчалари темирга тўла.

Қишлоқда танийди ҳамма бир-бирин,
Дилингни, элингни меҳрга бела.
Шаҳарда мендайлар кўпайиб кетган,
Билмайсан, бу шаҳар кимларга тўла.

Қишлоқнинг баҳори – энг гўзал баҳор,
Шаҳарга ортиқча интилма, бола.
Шаҳарда варраклар эркин учмайди,
Шаҳарнинг осмони симларга тўла...

        ©Беҳзод Ҳамро

    
https://t.me/xazon_rezgi


Гинекологлар мени ёмон кўриб қолишлари аниқ. Нега шуни вақтлироқ билмадим. 1 кеча қўллаш етарли‼️

Ҳамма аёлларни муаммоси бўлган самимий жойларни кенгайиши ва қорайишини 1 кечада йўқ қилади.Бу усулни 1 кеча қўллашим билан ички дунёйим 18 ёшимга қайтди. Кенг йўлларни мунчоқ қилиб ташлади. Эрим бўлса қайта севди…

Бу сирни очаман ёзиб олинг: 
•кечки пайт ухлашдан олдин 
бинтга… Давомини ўқиш👇


#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ

ҚАЙНОТА

Бугун касбдош аёл- Жамила опанинг телефондаги суҳбатига беихтиёр гувоҳ бўлиб қолдим. Қўнғироқ қилаётган унинг ўғли эди :
- Ойи, - деди Дониёр салом-аликдан сўнг тажанглашиб ,- сизга ҳам қайнотангиз , яъни бобомлар ёш келинлик даврингизда "Уйга бориб ота- онамни кўриб келаман" десангиз "Йўқ ҳозир бормайсан" деб хўжайинчилик қилганмидилар ?

- Нима бўлди ? - ҳорғин сўради Жамила опа ёзаётган ишидан бош кўтармай

- Ээээ , -Дониёр ҳовуридан тушай демасди ,- келинингизга эрталаб уйига бориб келишга руҳсат бергандим. Бундан хабар топган адамлар "Бугун ҳеч қаёққа бормайсиз , индинга борасиз" деб дилини сиёҳ қилибдилар. Хуллас мени берган руҳсатим ҳеч гап эмас экан. Эр бўлиб хотинимга ўзимча бундоқ жавоб беролмасам...

- Тўхта ўғлим,- Жамила опанинг овози шу ерга келганда кескинроқ эшитилди,- сен менга савол бергандинг , энди жавобини эшит:
Тўғри бобонглар менга ҳеч қачон "У ерга фалон пайт борасиз , бу ерга фисмадон пайт борасиз" деб шарт қўймаганлар. Улар ҳеч қачон бизни ишга аралашмаганлар ҳам . Шунингдек сен ва укаларингга ҳомиладор бўлганимда кўнглим тусагани учун қишнинг авж чилласида дўконма- дўкон юриб шафтоли қидирмаганлар, набиралари соғлом дунёга келиши учун ҳар хафта баъзан қарзга бўлсаям фалон сўмлик дори- дармон, сархил мева сотиб олмаганлар. Келинлари туғруқхонада ётганда "Она- бола саломатми?" деб жонлари ҳалак бўлмаган. Туғруқхонадан чиқишимизда чиройли орзу-ҳавас билан чоп-чоп қилмаганлар. Набираларини ҳар эмланиш вақти келганда ишхонадан жавоб сўраб машиналарида ўзлари олиб бориб , ўзлари олиб келмаганлар. "Болажонларимнинг кашаси борми , памперси етарлими?" деб ҳудди адангдек кунда сўрамаганлар.
Тўғри бунинг учун бобонгларни айбламайман. Негаки бу ишларни бувинг ўз зиммаларига олгандилар-да. Биласан аданглар бувингга тортганлар. Аммо ўғлим , шуни яхши билки , бирор ерга бормоқчи бўлсам оила бошлиғи сифатида энг биринчи бобонглардан жавоб сўрардим, негаки буни аданг истардилар.
- Ойижон , мени кечиринг ,- узрли овози эшитилди Дониёрнинг,- келинингиз ҳам адамлар қачон руҳсат берсалар ўшанда боради уйига.
- Аданглар индинга ўзлари қуданикига бормоқчи эдилар. "Эртага Сирдарёга борганда балиқ олиб келиб , индинга қудаларимизни бир кўриб келайлик. Эркак қудамни анча тоби бўлмади, бир хабар олганча жимиб кетдик , жуда уят бўлди" деяётгандилар. Шу билан қайнотангга яхши кўрган балиғидан олиб бориб сюрпиз қилмоқчи бўлгандирлар. Сен бўлсанг...
- Бўлди Ойижон , барчасига тушундим ... Мени кечиринг. Ишдан қўйган бўлсам узр...
Жамила опа тармоқдан узилиб ўз хаёлларига андармон бўлиб қолди .
Мен эса аллақачон "ҚАЙНОТА" деган сўзни мағзини чақишга киришгандим.


Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi


#ЯНГИЛИК

   СИЗНИ КЎЗОЙНАКЛАР ЧАРЧАТДИМИ? УЗОҚ ЁКИ ЯҚИННИ КЎРА ОЛМАСЛИК ҚИЙНАЯПТИМИ? 💥💥

    Муаммосиз❌❌❌

   Ҳар ҳил операция ва шифокорларга беҳудага пул сарфлашни бас қилинг.✔️✔️✔️
Дунёни ҳайратда қолдирган ечим бизда мавжуд. Атиги 7 кун ичида кўзларингиз дунёни тиниқ рангларда кўра бошлайди.
Ишонмаяпсизми?


  БАТАФСИЛ 🔔
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://dexpress-uz.shop/kristall/14
https://dexpress-uz.shop/kristall/14
⬆️⬆️⬆️
Юқоридаги ҳаволани босинг.

Админлар ўчириб юбормасидан улгуриб қолинг!❕❕❕❕


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Доира (Ибратли фильм)

https://t.me/xazon_rezgi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Соч тўкилиш муаммосидан қутилдим
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11

Сочлар яшин тезлигида ўсар экан

Бунинг учун ҳар бошингизни ювишдан аввал...

Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Aссалому алайкум.
Душанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!

Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_тун

Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайғу.
Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйғу.
Агар кипригингиз силаса уйқу.
Сизга хайрли ТУН, хайрли УЙҚУ!

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️Kurs Skidka narxda
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz  togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
https://t.me/+IVYN_sn-Q4c4NTQy
✍️  MUROJAAT UCHUN:
@Shokhida_blogs


#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Кунлардан бирида олим тоғнинг тепасида китоб варақлаб ўтирса иккита қуш учиб келиб ёнидаги тошларга қўнибди-да, ўз тилида чуғурлаганча бир бири билан суҳбатлаша кетибди:
- Бу инсоннинг бамайлиҳотир китоб ўқиб ўтириши қара,- дебди қушлардан бир иккинчисига, - анча йил аввал ўзи билан катта шаҳарда таҳсил олган дўсти бугун оламдан ўтди. Бугун асрга дўстининг жанозаси бўлиб ўтади.
-Эээ эссизгина, -дебди иккинчи қуш шеригига,- жуда яхши инсон эди-я ўша одам. Юр уникига борайлик. Шундай азиз инсоннинг жанозасида биз ҳам иштирок этайлик.
Қушлар шундай қилиб чуғур-чуғур қилганча учиб кетишибди.

Тоғнинг тепасида ўтирган олим ҳам қушларнинг бу сўзидан таъсирланиб дўстининг сўнгги манзилига кузатиш учун йўлга отланибди.
У тоғнинг ён бағрига тушганида отлар уюрига дуч келибди.
- Бу отлар уюри кимга тегишли? -қизиқсиниб сўради олим

- Бу отлар уюри фалончи инсонга тегишли,- дея жавоб қайтарди уларни боқиб юрган чўпон олимнинг дўстини номини айтиб ,-бугун ўша азиз инсон оламдан ўтибди.
"Бизни боқиб, қорнимизни тўқлаб, тойчоқларимизга меҳрибончилик қилган ўша инсонни Аллоҳ ўз раҳматига олсин" - бирин-кетин кишнашибди оталар.
Отларнинг эътирофини эшитиб олим инсон ўйланиб қолибди. У йўлида давом этар экан бу сафар бир гала қорамол тўдасига дуч келибди.
- Бу кимнинг чорва подаси? -сўрабди олим инсон молларни ўтлатиб юрган чўпондан.

- Бу бугун оламдан ўтган фисмадончи инсонга қарашли пода,- дея олимнинг дўстининг исмини айтиб жавоб берибди чўпон.
Шунда олимнинг қулоғига қорамолларнинг марҳум шаънига сўраётган дуолари чалинибди.

-23-


#ОСМОННИНГ_ОХИРИ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

-Раҳмат, болам,- жилмайди Обида буви,- яна битта ибратли ҳикоя айтиб берайми?

- Айтинг, айтинг,- Обида бувига муштоқ термулишди Ойгул билан Рустам
- Қадим замонда икки дўст бўлишган экан. Тақдир тақазоси билан улар ота-оналаридан руҳсат олиб илм олиш учун катта шаҳарга йўл олишибди. Улар кўзланган манзилга етиб шаҳардаги энг билимдон устозни топиб шогирд тушишибди. Икки дўст йиллар давомида ўша устоз қўлида сидқидилдан таълим олишибди, ваниҳоят барча билимларни эгаллашгач уйга қайтадиган бўлишибди.
Улар шаҳардан қишлоққа қайтар эканлар йўлда таниш тоққа дуч келишибди. Шунда йигитлардан бирининг аҳди бузилибди:
- Дўстим, -дебди оғайнисига,-афтидан йўлларимиз шу ерда айро тушадиган кўриинади. Мен уйга қайтиш фикридан қайтдим. Ҳув анави тоғнинг энг баланд чўққисига чиқиб у ерда шу пайтгача олган бидимларимни қайта пишираман. Энг мукаммал олим бўлиш орзусидаман.
Иккинчи дўст эса қулочларини кенг ёйиб кўнглидагиларни тўкиб-солибди:
- Мен эса қишлоққа қайтиб кексайган ота-онамнинг хизматида бўламан. Ҳар бир инсон сингари оила қурсам, бола-чақа орттирсам дейман. Шаҳарда орттирган билимларимни қишлоғимда сайқаллайвераман.
Икки оғайни шу ерда бир-бирларини бағирларига босиб хайрлашишибди.
Орадан яна бир неча йил ўтибди.
Тоғнинг тепасидан паноҳ топган йигит шу даражада қунт билан шуғулланибди-ки, билимининг чуқурлигидан осмонда учган қушларнинг, ерда юрган ҳайвонларнинг, ҳаттоки сувда сузаётган балиқларнинг тилига тушунадиган бўлиб қолибди

-22-






Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Qalbida soʻz yashiringanlar uchun tanlov!!!

📝 Sheʼrni sevasizmi? Oʻzingiz ham qalbingizdan toshib chiqqan satrlarni qogʻozga tushirib turasizmi? Unda siz uchun ajoyib imkoniyat! Shoira Ruxsora Olloyorova kanalida “Bir misrada ming tuygʻu” tanlovi boshlandi. Qanday ishtirok etasiz. Juda oddiy:

➖ Kanalga aʼzo boʻling.
https://t.me/+igMHsLPEDFViODky

➖Eng sevimli misrangizni izohda yozib qoldiring (oʻzingizniki yoki boshqa sizga yoqqan satr boʻlishi mumkin)

➖ Eng koʻp ovoz toʻplagan misra egasi gʻolib boʻladi.


Sovrinlar

— Shoiraning dastxati va tilaklari yozilgan kitoblar;

— ijodkor bilan jonli suhbat (yakka tartibda), elektron kitoblar;

— agar oʻzingiz ham qalam tebratsangiz, ijodingizni ustozdan tekshirtirib olish imkoni.
Eʼlonni sheʼriyat shaydolariga yuborib qoʻyishni unutmang!!!

Kanal linki: https://t.me/+igMHsLPEDFViODky


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гина сақлаб юриш оғирлик қилди,
Шунчаки барини ўчирдим бугун.
Ортиқ эсламайман етар бас бўлди,
Аллоҳ учун сизни кечирдим бугун.

Кўп озор бергансиз эсланг бир пайтлар,
Қайтар дунё бир кун жавобин айтар,
Менга нима қилган бўлсангиз қайтар,
Аллоҳ учун сизни кечирдим бугун.

Оқизмасман энди кўзимда ёшни,
Оғритмасдан эслаб беҳуда бошни,
Юлиб отиб буткул куксимда тошни,
Аллоҳ учун сизни кечирдим бугун.

Кўнглим таскин олсин, топсин ҳаловат,
Не фойда топаман сақлаб адоват,
Ўтган ишга дея, бўлсин саловат,
Аллоҳ учун сизни кечирдим бугун.

© Собитжон Эштемиров


@xazon_rezgi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АФСУСКИ ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ИНСОНЛАР ХАМ БОР ВИДEОНИ ОХИРИГАЧА КЎРИНГ😳 АКТЁР ХАҚИДА ФИКРИНГИЗ ЎЗГАРАДИ

ДАВОМИ ШУ ЕРДА 👈


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#талаб_ва_истакларига_кўра

#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда бошидан охиригача тўлиқ ўқишни истаганлар учун таклиф 👇

https://t.me/xazonrezgionlayn/23
https://t.me/xazonrezgionlayn/23


#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Майли , жонлари соғ бўлсин. Уларнинг шу ердаликларини эшитиб кўнглим анча ҳотиржам бўлди . Аёл киши барибир ҳам аёл киши-да. Бир- бирларини яримта қарашларидан тушуниб олишади. Айтишади- ку, "Қуш тилини қуш тушунади" деб .

Икки эркак шундай суҳбатлаша туриб шўрвани тезда ичиб олишди.

Ҳилола қирғичдан чиқарилган меваларни олиб келиб Мастура опага ўзи едириб қўймоқчи бўлганда Асрор ака ундан қўлидаги ликопчани сўраб олди.

- Қани бу ёққа узат- чи қизим,- у шундай деб қизига кўз қисиб қўйди ,- бугун қайнона ва келинлар куни эмас. Бугун ака ва сингил куни . Шундайми Мастура?! - Асрор ака синглисига меҳр билан тикилди ,- синглим , қадалиб ўтиравериб белинг ҳам оғриб кетди- а ? Шуни еб олсанг , бошингдаги ёстиқларни пасайтираман. Келишдик- а ?

Мастура Асрор аканинг қўлидаги мевалардан тайёрланган пьюрени индамай еди.

Унга қараб туриб Мирсаид аканинг кўнгли бузилди :

"Мастииир бояқиш , акасини тоза соғинган экан... - ўйлади у,- Уни кўриши билан юппоқ юзларига бир зумда қон югурса- я ... Қудам ўзи билан Мастурага энг бебаҳо бойлик - ёшлигини олиб келди-да ўзиям. Қудам ҳам олиб келган бебаҳо совғаси каби ўзи ҳам асл инсон. Топилмас инсон...."

Асрор ака синглисини таомлантириб бўлгач , озроқ сув ичирди. Сўнгра унинг ортига тиргак учун қўйилган ортиқча ёстиқларни бирма - бир олиб ташлади. Мастура опани қулай ҳолда ётишига кўмаклашди.
У энди Мирсаид ака билан бироз у ёқ , бу ёқдан паст овозда суҳбатлаша бошлади. Сезди- ки , Мастура опани уйқу элитяпти . Кўп ўтмай ҳақиқатдан ҳам Мастура опанинг кўзи илинди .

Асрор ака Мирсаид акага боши билан имо қилди :

"Юринг , ташқарига чиқайлик"

Улар овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб ташқарига чиқишди.

Мирсаид ака қудаси билан ёлғиз қолганда, отасининг рўпарасида икки олиб гап эшитишга тайёр ўқувчидек, ер чизиб қолди .

Асрор ака бир оғиз савол сўради :

- Қачон ? !

Мирсаид ака уни тўғри тушунди:

- Уч ойга яқинлашди ...

Асрор ака яна сўради :

- Қанча ?!

Мирсаид аканинг лаблари титради :

- Бир ойга бормайди дейишди ...

- Нега ?! Нега ?! Нега ?!

Бу сафар Асрор аканинг саволи қайта - қайта, уч бора такрорланди .

- Ўзи истамади. Ўзи ... - овози ғиппа бўғилди Мирсаид аканинг ,- "Менга ачиниш назари билан қарашса ўзимга бўлган ишончим йўқолади" деди у ...

Асрор ака чуқур хўрсинди.

- Рост ... Бу менинг синглимнинг сўзлари ...
Бироқ ...

#давоми_бор /86

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#КЎНГИЛ_ИФОРИ

бундай суюкли аёлларнинг қўли теккан ҳар қандай таом ва ичимлик шубҳасиз ўзлари каби суюмли бўлади" дейди.
Қаранг , ўқитувчи-да шунга ҳам бир зумда жавоб топди- қўйди.

Мирсаид ака Асрор аканинг ташрифидан анча енгил тортган эди. Акаси билан дийдорлашув аёлига ажиб енгиллик ато этгани учун ҳозир ундан жуда миннатдор эди.

Ҳилола патнисга тўрт коса шўрва сузиб келди . Иккитаси адасини талаби билан суви бошқа , дони бошқа қилиб Мастура опага атай сузилган эди.

Ҳилола қайнонасига аталган таомни унинг ёнидаги тумбага қўяр экан , додажониси ва ўз адасига аталган шўрваларга ишора қилди :

- Додажон , нариги хонага чиқасизларми ?!

- Иии нариги хонада нима қиламиз ?!- деди ҳозиржавоблик билан Асрор ака , - синглим қаерда бўлса биз ҳам шу ердамиз. Бизга сузган таомингни шу ерга қўявер.

У шундай деб синглиси тарафга сурилди :

- Қани қошиқ , сочиқ ва илиқ сув. Мен ўзим синглимни бир таомлантирай.

Асрор ака шундай деб шўрванинг сувидан бир қошиқ ичиб кўрди :

- Ўўў Мастура , бирам ширин шўрва бўлибди-ки . Қани оғзингни оч . Ҳа сувига озроқ нон тўғрайми ?

Мастура жилмайиб "ҳаа" деб бош силкиди.

Асрор ака шўрвага майда қилиб озроқ нон тўғради. Уни сувидан Мастура опага тутар экан жилмайиб сўз қотди :

- Синглим , ёдингдами ?! Ёшлигимда томоғим оғриб касал бўлиб қолганимда бир куни шўрва пишириб ичиргандинг. Ҳайронман ўшанда уйдагилар қаерда экан ?! Аввалига иссиқ туширадиган дори ичиргандинг. Сўнгра синглимиз Мастубани етаклаб бир коса шўрва олиб чиққандинг. Ростини айтсам ўша шўрвани мазасини қайтиб ҳеч қаердан топмадим. Мукаммал санъат асари эди ўша таом. Ўзиям ичига думбул бўлган жўхори ҳам , яна каттагина ям- яшил семеринка олма ҳам , ҳатто қовоққача солинган эди. Вах уни таъмини ... Кейинчалик шунақа овқат пишираман деб кўп уриндим, Роҳилага бир неча бор тайёрлатиб кўрдим , аммо бизнинг тайёрлаганларимиз сен пиширган ўша шўрванинг яқинига ҳам йўламади.

- Акааа... Ўша вақтда ёш бўлганмиз ...- деди Мастура опа ҳазингина ўйга чўмиб ,- организмимиз ҳам ҳозиргидан бошқача бўлган. Айниқса , таъм сезгимиз. Ҳозир эса ... Шунинг учун сиз ўша таъмни топа олмагансиз...

- Ҳеч- да ,- эътироз билдирди Асрор ака ,- сен пиширсанг топа олган бўлардим,- у шундай деб Мирсаид акага ўгирилди ,- қуда, Мастура сизга ҳам шунақа таом пишириб берганми ?! Аммо лекин синглим ёшликдан тенгги йўқ пазанда бўлган.

- У бошқа ерларда учрамайдиган кўп таомларни пишириб берган , ичида бир- биридан антиқалари ҳам сероб, аммо сиз айтган шўрвани ...

- Ҳеч қиси йўқ , Мастура оёққа туриши билан шахсан ўзим бозор қилиб келаман. Ўша шўрвани синглимга пиширтирамиз . Кейин айтасиз "Эҳ! Бу йиллар давомида қанча нарсани йўқотибман- а ?!" деб ,- Асрор ака шундай деб бўшаган косани четга қўйди,- биз шўрвани сувини ичиб бўлдик , энди озроқ донидан еймиз ...

Мастурани реза тер қоплаган эди . У бош чайқади :

- Еёлмайман .

Асрор ака бир зум унга тикилди. Мастуранинг ҳақиқатда ея олмаслигига ишонди чоғи ортиқ қистамади.

- Майли синглим . Бир паст туриб ерсан ,- Асрор ака шундагина хона бурчагидаги Ҳилолани "пайқаган" бўлди,- иии она қизим , бу нима туриш?! Менга қара қизим , "Ёш келса ишга" деган гап бор. Мен синглимга озроқ хўл мева олиб келгандим. Ҳозир ошхонага боргин-да битта олма билан битта бананни қирғичдан чиқариб аралаштириб олиб кел. Мевалар ошқозондаги дорилар заҳрини кесади. Борақол қизим. Унгача мен ўзимни шўрвамни ичиб оламан.

Ҳилола "хўп бўлади" деб чиқиб кетгач Асрор ака қудасига ишора қилди :

- Қуда овқатни ичмабсиз- ку ? Қани олинг . Мевали пюре келгунча улгуришимиз керак. Айтганча бу шўрвани ким пиширган? Аммо Ҳилола эмаслиги аниқ .

- Маҳина опам пиширгандилар ,- деди Мирсаид ака аста .

- Опам ҳам шу ердамилар ? Қандай яхши ,- деди Асрор ака ,- аммо нега кўринмаяптилар?!

Улар нариги хонада эдилар . Кўзлари илиндими дейман,- деди Мирсаид ака .

@Xazon_Rezgi /85


#КЎНГИЛ_ИФОРИ

- Ассалому алайкум , ада,- Сулаймон одатга кўра қайнотасига салом бера туриб қарши олди .

Асрор Файзуллаев саломга алик олар экан Сулаймоннинг қўлига оғиргина сават тутқазди. Сават бозорнинг олди сархил мевалари билан тўла эди.

Асрор Файзуллаев Сулаймонга ортиқча гапирмади :

- Қаерда ? Онаш синглим қаерда ?!

Сулаймон қайнотасига вазиятни тушунтирмоқчи бўлиб ялинчоқ овозда :

- Ада , биласизми ... - деган эди- ки , Асрор Файзуллаев унга маъноли тикилди. Унинг тагдор қарашларида гўёки "Ҳавотир олманг, баридан хабарим бор" деган маъно мужассам эди.

- Ўғлим ... Биламан...

- Ойижоним бу хонадалар ...

Сулаймон узун зина бўйлаб қатор жойлашган хоналарнинг бирини эшигига қўл чўзди.

Мастура уйғоқ экан. Ёнида терс ўтирган Мирсаид ака Асрор акани кўргунча Мастура опа меҳмонни биринчи кўриб улгурди .

- Вооой, акаааммм , акаааммм келдилар, - Мастура опа гўёки ёш болага айланиб қолган эди. Унинг айни дамдаги қувончини худдики дунёнинг жамики хазинасининг калити тутқазилган киши қувончидан ҳам ортиқроғига тенглаштириш тўғридек эди.

- Ассалому алайкум , қудажон ,- Асрор Файзуллаев тўғри Мирсаид аканинг ёнига бостириб бориб қўшқўллаб кўришди. Сўнгра Мастура ётган диван ёнига тиззалади.

Мастура опа ҳаё юзасидан акаси ёнида узала тушиб ётишга уялди . Унинг бесаранжом бўлиб қолганлигини сезган Мирсаид ака ва Сулаймон ётган ёстиғига ёстиқ қўшиб суянтириб ўтиргизиб қўйишди.

- Ўзимнинг синглимга нима қилди ?! - чексиз меҳр билан ҳол сўраган бўлди Асрор Файзуллаев, - онаш ...

- Акааа ...эркалик ...- деди Мастура опа ўзини йиғидан аранг ушлаб , - қарасам барча бекорчи . Бир менга қаранглар деб ...

- Мен ҳам сени тоза соғинибман. Негадир кўз ўнгимдан лип - лип ўтавердинг. Боя бир кўнглим ҳол сўрай деб Қудамга қўнғироқ қилсам , "Шундай - шундай, синглингизни яна муолажа оладиган вақти келиб қолганди, шунга бироз касалхонада ётиб чиқди , бугун яхши бўлиб қолгани учун уйга жавоб беришди" дедилар,- Асрор ака шундай деб кулимсиради,- келишга баҳона тополмай турган эдим , қуш бўлиб учдим. Аммо уйга қайтганда Роҳиладан бир гап эшитишим бор . Уни хабардор қилмай келганимни айтаман-да.

- Ака , яхши қилибсиз келиб. Айтганча Ҳилола келганингиздан хабар топдими ? - деди Мастура опа қўзғалган бўлиб

- Йўқ ҳали. Сулаймонжон билан тўғри бу ёққа кирдик.

- Сулаймон Ҳилолани чақир . "Аданг келдилар" дегин , бир ҳурсанд бўлсин ,- деди Мастура опа пойгакда жовдираб турган ўғлига имлаб .

-Хўп ойижон , - Сулаймон тезда хонани тарк этди.

Кўп ўтмай остонада чойнак ва пиёла кўтарган Ҳилола кўринди.

- Ассалому алайкум, адажон,- у қўлидагиларни хонтахтага қўяр экан , ўзи келиб адаси билан кўришди, - яхши келдингизми ? Ойижоним яхшимилар ? Укаларим?!

- Барчамиз яхшимиз қизим. Ўзинг яхшимисан?! Куёв боламни кўрдим . Яхши эканлар.

- Раҳмат адажон , ҳаммаси жойида, -Ҳилола шундай деб Мастура опага юзланди ,- ойижон , қорнингиз ҳам очиб кетгандир- а ? Шўрвамиз тайёр бўлиб қолди , ҳозир олиб келаман.

- Ҳозир ичмайман ,- бош силкиди Мастура опа , - овқат егим келмаяпти.

- Ҳеч-да !- дарров Мастура опага қаршилик қилди Асрор ака , - овқатингни сузиб кел . Қани мен бир кўрай синглимнинг овқат ейишини . Ўзи бу қиз ёшлигидан чимтамоқ эди. Энди қудамнинг даврларида тоза эрка бўлган кўринади . Ҳа айтганча ,- Асрор ака ошхонага йўл олган Ҳилолага гап қотди , - сувини битта косага яримлатиб сузиб кел . Донини иккинчи косага солиб кел .

- Хўп бўлади, адажон

Мирсаид ака Ҳилола олиб келган чойни қайтариб қўйиб қудасига тутди :

- Олинг қуда .

Асрор ака қудаси узатган чойни битта хўплаб қўлида ушлаб тураркан :

- Бай, бай, бай. Аммо лекин очиғини айтсам айбга буюрмайсизлар . Тўғриси шу хонадонни чойи бирам мазали-ки. Бир куни Роҳилага айтдим: "Хотин , нима учун қизингни уйига борсам чой ичиб тўймиман , нима дейсан сабаби нимада экан- а ?!" десам у астагина "Сиз яна нимани кутган эдингиз , у хонадонда бир эмас, иккита кўнгил ардоғингиздаги аёл яшашса ,

@Xazon_Rezgi /84

20 last posts shown.