#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
-Раҳмат, болам,- жилмайди Обида буви,- яна битта ибратли ҳикоя айтиб берайми?
- Айтинг, айтинг,- Обида бувига муштоқ термулишди Ойгул билан Рустам
- Қадим замонда икки дўст бўлишган экан. Тақдир тақазоси билан улар ота-оналаридан руҳсат олиб илм олиш учун катта шаҳарга йўл олишибди. Улар кўзланган манзилга етиб шаҳардаги энг билимдон устозни топиб шогирд тушишибди. Икки дўст йиллар давомида ўша устоз қўлида сидқидилдан таълим олишибди, ваниҳоят барча билимларни эгаллашгач уйга қайтадиган бўлишибди.
Улар шаҳардан қишлоққа қайтар эканлар йўлда таниш тоққа дуч келишибди. Шунда йигитлардан бирининг аҳди бузилибди:
- Дўстим, -дебди оғайнисига,-афтидан йўлларимиз шу ерда айро тушадиган кўриинади. Мен уйга қайтиш фикридан қайтдим. Ҳув анави тоғнинг энг баланд чўққисига чиқиб у ерда шу пайтгача олган бидимларимни қайта пишираман. Энг мукаммал олим бўлиш орзусидаман.
Иккинчи дўст эса қулочларини кенг ёйиб кўнглидагиларни тўкиб-солибди:
- Мен эса қишлоққа қайтиб кексайган ота-онамнинг хизматида бўламан. Ҳар бир инсон сингари оила қурсам, бола-чақа орттирсам дейман. Шаҳарда орттирган билимларимни қишлоғимда сайқаллайвераман.
Икки оғайни шу ерда бир-бирларини бағирларига босиб хайрлашишибди.
Орадан яна бир неча йил ўтибди.
Тоғнинг тепасидан паноҳ топган йигит шу даражада қунт билан шуғулланибди-ки, билимининг чуқурлигидан осмонда учган қушларнинг, ерда юрган ҳайвонларнинг, ҳаттоки сувда сузаётган балиқларнинг тилига тушунадиган бўлиб қолибди
-22-