18+ ЯПОНИЯНИНГ ОИЛА ИНҚИРОЗИ!
Ассалому алайкум, мен учун қадрли ўқирманлар! Сизлардан шу пайтгача ЁҚТИРМАДАН бошқа нарса сўрамабман. Бундан кейин ҳам сўраш ниятим йўқ. Ўзларингиздан билиб бир нарсаларни босиб қўйинг, ахир)) Бугун даврани ёндирадиганидан айтиб бераман. Хорғин, хафа кайфиятингизни менга бериб туринг, 3 дақиқада зўр қилиб қайтиб бераман. Қани кетдик бўлмаса...
Шу десангиз, душанба куни биз билан ишлайдиган иккита севишган, асал ойидан қайтиб, таътилларини тугатиб ишга қайтиб келди. Эри-хотин ҳам биз билан ишлайди. Уларни тўйига асосий сабабчи ўзимман. Қиз билан юриб-юриб, "Ҳа, зўр қиз, уйлан ўртоқ" деб болага тиқиштирмаганман. Тўғри маслаҳатлар бериб, икала ёшни ували-жували қилдим))
У шалпанқулоқ, Сужо деган Япон йигит билан Японияга келганимдан бери танишман. У болани "Уйлан, уйлан" деб қулоқ миясини еб битирганман. Уйлан десам, "Мендокусаи" ( Бош оғриқ)ни нима қиламан. Бир ўзим мазза қилиб яшаб юравераман дейди. Бола зоти умуман керакмас дерди. 80% Япон ёшлари шу фикрда. Оила қуриш, маъсулиятни бўйнига олишдан қўрқишади.
Хуллас, у болага "Сени ҳам ота-онанг, бизга бола керакмас, биз оила қурмаймиз" деб сенга ўхшаб фикрлаганда сен ҳозир бу дунёда бўлмасдинг. Японияни аҳолиси 100 йилдан кейин йўқ бўлиб кетади. Оила қуриш мазза, хотинчанг билан вачач десам, "Хотинча билан вачач бўлиш учун уйланиш шартми?" дейди. Ростанамда, уйланмаса ҳам уйланганларни ишини қилиб юрса, уйлангиси келармиди. ЯПОНЛАРНИНГ ОИЛА ҚУРМАСЛИГИНИ, АҲОЛИ СОНИНИ КАМАЙИБ КЕТИШИНИ АСОСИЙ САБАБЛАРИДАН БИРИ ана ўша "Вачач"ни очиқ-ойдинлиги, дехқончилик бўлиб ётгани бўлса керак! ШУНИНГ УЧУН БИЗДАГИ ШАРМ ҲАЁНИ САҚЛАБ, УНАҚА ВАЧАЧЛАРНИ БЕМАЛОЛ, ДЕХҚОНЧҲИЛИК ҚИЛИБ ЮБОРМАСЛИК КЕРАК. ЙИГИТ ҲАМ ҚИЗ ҲАМ ТЎЙ КУНИ КЎРСИН КЎРАДИГАНИНИ!
Хуллас, бояги йигитни жавраб-жавраб, оила қуришга кўндирдим. Уйланди, асал ойларни тугатиб, эри хотин ишхонага келди. Ҳамма ҳамкасблар оила қуришнинг яхши томонларини, таасуротларини сўраябди. Бояги қиз шу пайтгача юраверган эканман. Эрга тегиш яхши нарса экан, бахт-тахтлар ҳақида гапириб, қолганларга ҳам эрга тегинглар мазмунида маслаҳатлар берди.
Шуларни эшитиб, бир латифа ёдимга келди. Иккита дугона бўлган экан. Икаласи ҳам эркаклардан нафратланар экан. Эркакларни пайпоғи ҳидланади, кечаси хуррак отади, бошида яхши гапириб, кейин азоб беради. Фалон-фалон, фустон-фустон деган хулосачаларни йиғиб, икаласи бу дунёдан роҳибалардек пок ўтишга келишиб олишибди. Икаласи битта уйга кўчиб ўтишиб, ёнларига битта эрга тегмаган мушукчани ҳам қўшиб олишибди. Тарки дунё! Бир йил ўтибди, икки йил ўтибди. Ўн йил ўтибди! Қизлардан биттаси ахдини бузиб, секин эрга тегиб кетиб қолибди-да. Битта қиз битта мушук уйда ёлғиз қолиб кетишибди. Қиз бир аҳвол, мушук бир аҳвол эмиш. Учрашувга чиққиси келган мушукни овозини биласиз а? одамга ўхшаб гапириб миёвлайди. Мёвеаяяай деб серенада айтиб юборади)) Орадан бир ой ўтиб, бояги аҳдини бузиб, эрга тегиб кетган қиз, нариги қизга телефон қилибди. "Ҳа, эрга тегиш қандай экан?" деса,
"Энди, дугона, ўз ҳаётингни ўзинг ҳал қил. Аммо, мушукни қўйвор. Мушук бу дунёнинг лаззатларини ҳис қилиши керак" деган экан))
Хулосайи калом, "Оила қурма, ажраш, эркин яша" деб, бизнинг оила институтимизга зимдан зарба бермоқчи бўлаётган роҳибаларга парво қилманг! Оиласиз фарзандсиз ҳаёт ҳаёт эмас. Ишонмасангиз, мушукдан сўраб кўринг)
https://t.me/BahodirIskandarov