Posts filter


Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлида

- Шаҳар ҳалқа йўлида қандай тезликда юришга рухсат этилади?
- Тошкент территориясидан ўтувчи ҳалқа йўлида илгарилари транспорт тезлиги чегараланмаган эди. Эндиликда ундан соатига 60 километрдан ошиқ бўлмаган тезликда юриш мумкин.

“Тошкент оқшоми” газетасининг 1976 йил 15 январь сонидан

@tarixkart


Янги посёлка қадр кўтарди

“Уйғурсой посёлкасидаги огоҳлантирувчи байроқлар ва “Аварияли, кирилмасин!” ёзуви ўрнида “Хуш келибсиз!” сўзлари ёзилган ёрқин транспарантлар пайдо бўлди... Зилзила оқибатида бошпанасиз қолган оилалар кўп қаватли турар жой биноларига кўчиб кирдилар... Бир неча ой ичида Уйғурсой тўла-тўкис тикланди”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1985 йил 15 январь сонидан

@tarixkart


Қисқа сатрларда

“140 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди. Шу билан Бағдод районида боғчалар сони 75 тага етди. Уларда турли касб эгаларининг 8 мингдан зиёд фарзанди тарбияланмоқда”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1985 йил 15 январь сонидан

@tarixkart


Ўзбекистон меҳнаткашларининг 1985 йилги социалистик мажбуриятлари

“[1985 йилда Ўзбекистонда] 6,3 млн квадрат метр уй-жой, 113 минг болага мўлжалланган мактаблар ва 34 минг ўринли мактабгача тарбия муассасалари, 4,6 минг ўринли касалхоналар, 7 минг беморни қабул қиладиган поликлиникалар фойдаланишга топширилади”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1985 йил 15 январь сонидан

@tarixkart


Жаҳон аҳолиси

“Дастлабки маълумотларга кўра, 1985 йилнинг бошларида Ер юзининг аҳолиси 4,8 млрд кишидан ошди... ХХ асрнинг охирларига бориб, жаҳон аҳолиси 6,1 млрд кишига яқинлашиши кутилмоқда”

“Совет Ўзбекистони” газетасининг 1985 йил 13 январь сонидан

@tarixkart


"Халқ сўзи" газетасига 1990 йил 26 декабрда берилган биринчи ОАВ гувоҳномаси

"Халқ сўзи" газетасининг 1991 йил 15 январь сонидан

@tarixkart


Ватан ҳимоячиларига байрам табриги

Президент Ислом Каримов табриги

"Халқ сўзи" газетасининг 2005 йил 14 январь сонидан

@tarixkart


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари шахсий таркибига

Президент Ислом Каримов табриги

"Халқ сўзи" газетасининг 1995 йил 14 январь сонидан

@tarixkart


Туркияда пул қадрсизлана бошлади

"Ўзбекистон овози" газетасининг 1994 йил 13 январь сонидан

@tarixkart


Ўзбекистонда Наврўз байрамини тиклаш масаласи кўриб чиқилди

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг 1989 йил 3 март сони

@tarixkart


Марҳабо, Наврўз!

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг 1985 йил 22 март сони

@tarixkart


“Тошкент вилоятининг ҳокимини тайинлаётганда хатоликка йўл қўйилгани бугун аниқ. Буни очиқ тан олишимиз керак. Мирзамурод Икромов тайинланаётган, сайланаётган пайтда биз уни холис ният, катта умид билан,.. кўпгина номзодлар орасидан ажратиб олган эдик. Лекин, минг афсуски, Мирзамурод Икромов билдирилган ишончни ўз фаолияти билан оқлай олмади...

Ориятли, мард одам бундай пайтда, албатта, тегишли хулоса, сабоқ чиқаради, ишини, фаолиятини ўзгартиришга ҳаракат қилади. Мана шундай аччиқ ҳақиқатни инобатга олган ҳолда, Икромовнинг ўзи вазиятни англаб, вилоят ҳокимлиги лавозимидан озод қилишни сўраб, ариза берди. Ўйлайманки, Икромовнинг аризасини қондириш керак”, - Ислом Каримов, Ўзбекистон президенти, 1995 йил январида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашидаги нутқидан

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 12 январь сонидан

@tarixkart


“Қирғизистон Миллий статистика қўмитасининг маълумот беришича, мамлакат пойтахти аҳолисининг энг кўп қисмини рус миллатига мансуб кишилар ташкил қилар экан”

“Халқ сўзи” газетасининг 1995 йил 13 январь сонидан

@tarixkart


“Илгариги сайловларни эсга оладиган бўлсак, ҳар беш йилда бир хил одамларни депутатликка сайлар эдик. Сайлов арафасида улар катта ваъдалар берарди-ю, ваколати тугаётганида эса ҳеч ким улардан ҳисобот талаб қилмасди”, - Ислом Каримов, Ўзбекистон президенти, 1995 йил январида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашидаги нутқидан

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 12 январь сонидан

@tarixkart


Қурбон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида

“2005 йилда Қурбон Ҳайитининг биринчи куни 21 январга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг қарори эътироф этилсин ва 21 январь куни мамлакатимизда дам олиш куни деб эълон қилиниб, байрам сифатида кенг нишонлансин”, - Ислом Каримов, Ўзбекистон президенти

“Ўзбекистон овози” газетасининг 2005 йил 13 январь сонидан

@tarixkart


Қосимжонов ва Каспаров “Линарес-2005”да ўйнайди

“Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони – ўзбекистонлик Рустам Қосимжонов ва россиялик Гарри Каспаров ўртасидаги жаҳоннинг мутлақ чемпионлиги учун ўтказиладиган учрашув спорт оламининг муҳим воқеаларидан ҳисобланади”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 2005 йил 13 январь сонидан

@tarixkart


Расмий ташриф бошланди

“11 январь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Польшага жўнаб кетди.

- Европа қитъасининг марказида жойлашган Польша Ўзбекистонга катта қизиқиш билан қарамоқда, - деди Ислом Каримов Тошкент аэропортида журналистлар билан суҳбатда...

Польша президенти саройида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни расмий кутиб олиб марсоими бўлиб ўтди. Президент Ислом Каримов ва унинг рафиқасини Польша президенти Лех Валенса рафиқаси билан кутиб олди”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 12 январь сонидан

@tarixkart


“Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигида қурилаётган “ЎзДЭУавто” автомобилсозлик заводида Корея Республикасидан келтирилаётган жиҳоз ва ускуналарни ўрнатиш бошлаб юборилди”

“Халқ сўзи” газетасининг 1995 йил 13 январь сонидан

@tarixkart


Алишер Қодировни Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармон

“Халқ сўзи” газетасининг 2005 йил 13 январь сонидан

@tarixkart


Тадбирлар белгиланди

“Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ҳудудида барпо этилаётган нефтни қайта ишлаш заводи республикамиз ёнилғи мустақиллигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Завод фойдаланишга топширилгач, йилига 5 млн тонна нефтни қайта ишлаш имкони пайдо бўлади”

“Ўзбекистон овози” газетасининг 1995 йил 12 январь сонидан

@tarixkart

20 last posts shown.