✔️
Фаолият кўрсатмаётган 7 836 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўрни йўқотилишининг олди олиндиБу ҳақда АОКАда ўтказилган
брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
⏺Ўтган 11 ойда 4 112 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 796 нафарига ижарага ер ажратилишида, 2 147 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5771 нафари ўзини ўзи банд қилишида, 4 962 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.
⏺412 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 3,1млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.
⏺Прокурорлар ташаббуси билан ўтказилган 711 та меҳнат ярмаркасида
9 464 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.
⏺Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 8,4 млрд. сўми талон - тарож қилинганлиги аниқланиб, 76 та жиноят иши қўзғатилди.
⏺“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар республика бўйича 84,6 млн. дона
(режага нисбатан 106 фоиз) кўчат экилиши ҳамда бу ҳақдаги маълумотлар электрон платформасига ҳисобга қўйилиши таъминланди.
⏺21 980 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 15 436 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
⏺Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 231 та муаммо ижобий ҳал этилди.
✍️
БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк