🚨Tez yordam_103 va Terapiya 👨‍⚕


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Murojat uchun: @reklama_tibbiy
Eng kerakli bot @MedXperiencebot
Bu kanal orqali siz shoshilinch holatlarda birinchi yordam ko'rsatishdagi bilimingizni oshirasiz.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Активлаштирилган кўмир қандай ҳолатларда ишлатилади?

•Овқатдан заҳарланишда фойдаланилади. Организмдаги токсинларни тезроқ зарарсизлантиришга ва чиқаришга ёрдам беради;
• Метеоризмда қўлланилади. Ичакларда газ тўпланишини камайтиради;
• Юз терисига қўлланилганда юз тешикларини торайтиради ва ёғсизлантиради;
• Сочлар учун қўлланилганда соч илдизини мустаҳкамлаб, сочлар жиловланишини кўпайтиради;
• Тишларни оқартиради;
• Оғиздан нохуш ҳидларни бартараф этади;
• Буйраклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади;
• Организмда холестерин миқдорини камайтиради

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Soch quvvatini tiklash uchun KERATIN!

FRUCTIS SOS Garnierdan o'simlik keratin va marula moyi bilan jonlantiruvchi davolash. Soch kesikulasiga kirib, yo'qolgan keratinni to'ldiradi. Sochingiz 10 barobar kuchli va 7 barobar silliq bo'ladi.

*O'simliklardan keratin
**Shampun va konditsionerdan foydalangandan keyin instrumental sinov.

Saytga kirish

#reklama 16+
uzum.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Kulgu_vaqti

Изоҳга ҳожат йўқ😁😁

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


​​#нцд
«Вегето-сосудистая дистония» ёки НЦД(нейроциркулятор дистония) хақида қисқача
📍Кайфиятнинг тез-тез ўзгариб туриши, бош оғриши, кўнгил айниши, юрак сохасида бўладиган сабабсиз оғриқлар, пульснинг тезлашиб кетиши, қон босимининг ўйнаб туриши, вахимага тушиш, тананинг сабабсиз қизиши, кўп терлаш – бу белгилар қон томир фаолиятининг функционал(вегетатив) бузилишлари аломатлари бўлиши мумкин. Бундай белгиларни бир нечтаси билан врачга мурожаат қилган инсонларда(асосан 18-40 ёш оралиғидаги)текширувларда одатда хеч қандай патология аниқланмайди. Шунда врач ушбу “ташхис”ни-нейроциркулятор дистония(вегетососудистая дистония)ни қўяди.
“Вегетососудистая дистония” - бу вегетатив асаб тизимини(симпатик(“газ”)) ва парасимпатик(“тормоз”)) ўртасидаги баланс бузилиши натижасида келиб чиқадиган функционал холат хисобланади. Одатда инсонга жиддий бир хавф солмайди.
❗️Албатта НЦД ташхисини қўйиш учун аввало симптомлари ўхшаш бўлган бошқа юрак кон-томир касалликларини(юрак ишемик касаллиги, гипертония ва х.), эндокрин касалликларни(зоб ва х.) инкор қилиш зарур. Бунинг учун невропатолог, кардиолог хамда эндокринолог кўригида бўлиб керакли текширувлардан ўтиш керак.
📍Даволаш ва профилактика:
НЦД ни даволашда нафақат танани даволашга(қон босимини тушириш, пульсни тўғрилаш ва б.) балки асабни тинчлантиришга қаратилган муолажаларни хам бажариш зарур. Очиқ хавода юриш, жисмоний машқлар бажариш, медитация, аутотренинг, нафас машқлари, уйқу режимини тўғирлаш, зарарли одатлардан(чекиш,ичиш) воз кечиш, массаж “вегето-сосудистая дистония” нинг енгил даражаларини даволашда кўп ёрдам беради. Ўрта оғир ва оғир формаларида дори воситалари(антидепрессантлар, транквилизаторлар, гипотензив дорилар ва х.) қўшимча қилинади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


📍 Организм бекорга турли хил сигналлар бермайди!

🤒 Соч ва тирноқларни мўртлашиши
🔹Ушбу аломатлар В витаминлари ва калций етишмовчилигини билдиради.

🩸 Милкларни қонаши
🔹Организмда С витамини етишмайди.

😵‍💫 Ёмон уйқу ва асабийлик
🔹Магний ва калий етишмовчилигида.

😱 Тундаги титроқ ва талвасалар
🔹Магний ва калий етишмаслигида.

😶‍🌫 Тирсакларда "товуқ тери" пайдо бўлиши
🔹C ва А витаминлари етишмаслигининг яққол белгисидир.

🧂Шўр ейишни хоҳлаш
🔹Организмга инфекция тушганда ёки яллиғланиш жараёнларида ёки токсикозда кузатилади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Motivation_time

💡Қисқичбақа менталитети.

✍Тажрибадан маълумки, агар бирор пақир ёки идишга бир қанча қисқичбақаларни солсак, у ердан чиқмоқчи бўлган қисқичбақа пақир оғзига етганида, бошқа қисқичбақалар уни оёғидан қисиб орқага тортишар экан.

🧤Аслида улар ҳам юқоридаги таянчга суяниб ташқарига чиқмоқчи бўлишади аммо алал оқибат ҳеч қайси қисқичбақа идишдан чиқа олмайди. Буни қисқичбақа менталитети дейилади.

🧤Одамларда ушбу менталитет кучли ривожланган. Масалан оддий чекишни ташламоқчи бўлсангиз - Овора бўлма ташлолмайсан, ёки чекиб ҳам узоқ яшаб юрганлар бор дейишади. Ёки спорт билан шуғулланиб озмоқчи бўлсангиз спорт билан озиш мумкин эмаслигини таъкидлашади.

✨Аслида ўзлари сизнинг орқангизда қолишни исташмайди. Улар қисқичли қисқичбақалардир.

⭐️Хулоса 100 та қисқичбақа орқага тортсада янада кучлироқ бўлиб олдинга ҳаракат қилинг. Агар сиз чиқсангиз улар барибир ўз идишларини тарк эта олмаслигини кўрасиз.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#ХОМИЛАДОРЛИК

Ҳомиладорликнинг энг кўп муддати 42 ҳафтадан иборат бўлади. Ҳомиладорликнинг ўзига яраша белгалари ҳамда босқичлари бор.
Мана шу белгилар, босқичлар ҳафта ўтган сайин ўзгариб, ҳомила ҳам секин-аста ривожланиб боради.
Хўш, ҳомиладорликнинг қайси вақтида қандай белгилари бўлади?
Буларни биз қуйидаги ҳомиладорликдаги ҳафталар орқали кўриб чиқамиз.

1-ҳафта2-ҳафта3-ҳафта4-ҳафта
5-ҳафта6-ҳафта7-ҳафта8-ҳафта
9-ҳафта10-ҳафта11-ҳафта12-ҳафта
13-ҳафта14-ҳафта15-ҳафта16-ҳафта
17-ҳафта18-ҳафта19-ҳафта20-ҳафта
21-ҳафта22-ҳафта23-ҳафта24-ҳафта
25-ҳафта26-ҳафта27-ҳафта28-ҳафта
29-ҳафта30-ҳафта31-ҳафта32-ҳафта
33-ҳафта34-ҳафта35-ҳафта36-ҳафта
37-ҳафта38-ҳафта39-ҳафта40-ҳафта
41-ҳафта42-ҳафта

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


🙇🏻‍♂ Бош оғриғининг сабаблари:

Қуйида энг кўп учрайдиган турлари билан танишинг:

👉 Энса соҳада оғриқ — юқори қон босимда ёки энса нервлари невралгиясида.

👉 Пешона соҳада оғриқ — бурун бўшлиғи ёки кўз касаллигида.

👉 Бошни ярмида хуружсимон оғриқ — мигреньда.

👉 Диффуз яъни бутун бошда оғриқ — қон томир касалликларида.

👉 Бош мияни ҳудди "обруч" сингари сиқиб оғриши — неврастенияда.

👉 Эрталабки бош оғриқ — бош мия ички босимини ортишида (черепная давления).

👉 Кун оҳирида (кечга) бош оғриши — юқори чарчоқдан бўлиши мумкин.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


📌#Расмга эътибор беринг! Икки идишдаги егулик миқдори бир хил. 

🔍Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар сиз кичик тарелкадан фойдалансангиз катта тарелкадагидан кўра 20% камроқ ейсиз. 

🤔Озишни истайсизми ?? Демак, идишни имкон қадар кичигини танлаш керак!

 Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


❓Нега аёллар эркакларга қараганда узоқроқ #умр кўришади?

✅ Дунё бўйича ўртача умр кўриш ёши аёлларда эркакларга қараганда сезиларли даражада юқори. Тиббиёт жиҳатдан ҳам қиз болалар яшовчан ҳисобланади, бунинг бир қанча сабаблари бор;

▪️ Зарарли одатлар: Эркаклар орасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ружу қўйиш ҳолати кўп учрайди

▪️Генетик омил. Эркакларнинг жинсий ҳужайрасида битта Х хромосома бўлиши икки жинс вакиллари учун хос бўлган касалликларни ҳам эркакларда кўпроқ намоён бўлишига олиб келади.

▪️ Эндокрин омил. Ёш ўтиши билан эркакларнинг асосий гормони тестостерон ва ёғлар алмашинуви орасидаги жараёнлар эркакларнинг ички аъзолари атрофида ёғ тўпланишига сабаб бўлади. Бу эса ҳаёт сифатига таъсир кўрсатади.

▪️ Стресс. Одатда эркаклар оила боқувчиси сифатида ҳаётнинг катта қисмини стрессда ўтказадилар, бу ҳам бир қанча касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#news

Ташқи автоматик дэфибрилаторли ривожланган кардиопулмонар рэаниматсия тизими

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Ойлик маоши бўйича

Кўпчилик ойликлар тушиши билан боғлиқ муаммо ҳақида ёзишмоқда. Банкларда январь ойидан янги тизим ишга тушган картангизга пул тушмасдан кредитга ечиб олиш имконини берадиган. Бунинг сабаби ходимларнинг тўланмаган кредитлари мавжуд бўлиб, ушбу кредит тўловларини ечиб олиш жараёни банкларда тезлашган. Бизга ойлик маошлари кредит тўловлари ушлаб қолинган ҳолда тушаётгани ҳақида хабар қилишди. Бу тизим банклар томонидан январь ойидан жорий этилибди. Ойлик кам тушса кредитга йўлда ушлаб қолинган бўлади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


📍Систитга чалинмай десангиз қуйидаги қоидаларга риоя қилинг !

⭕️ Совуқ жойда ўтириш мумкин эмас. Об-ҳавога мос кийининг
⭕️ Аччиқ, маринадланган, дудланган, қовурилган маҳсулотлар ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ярамайди
⭕️ Кўпроқ суюқлик ичинг. Пешоб пуфаги яхши ишлаши учун кунига 2 литр сув ичинг
⭕️ Узоқ вақт ўтирманг. Агар ўтириб ишлашга мажбур бўлсангиз, ҳар 30 дақиқада ўрнингиздан туриб, бироз машқ қилинг
⭕️ Пешобни узоқ муддат мажбуран тутиб туриш мумкин эмас. Шунингдек, систитцнинг олдини олиш учун ич қотишига ҳам йўл қўйманг

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Обуначидан_савол

Эшикни қулфладимми? Газни оʻчирдимми?...

Савол: — Нэгадир эшикни қулфлаган боʻлсам ҳам коʻчага чиққач “Эшикни қулфладимми?” дэган савол мэнга тинчлик бэрмайди. Сҳунинг учун уйга қайтиб киришга мажбур боʻламан. Бу ҳам касалликми?

Сиздаги бу ҳолат одамлар орасида учраб туради.

❇️ Обсэссия — миядан кэтмайдиган шубҳали хаёллар боʻлиб, кэтма-кэт ёкилади. Улар бэморнинг иродаси ва хоҳишига богʻлиқ боʻлмаган ҳолда қуйилиб кэлавэради.
Бу хаёллар бэморга огʻир ботади, аслида ёқмайди ва улардан врач ёрдамисиз қутула олмайди.

💁🏻‍♂️ Масалан, бэмор уйидан ташқарига чиққандан соʻнг уни эшикни қулфладимми, газни оʻчирдимми, дазмолни токдан олдимми каби хаёллар бэзовта қилавэради. У уйига қайтиб киради, ҳамма ёқни қайта тэкширади, ҳаммаси жойидалигига ишонч ҳосил қилгач, тинчгина коʻчага чиқиб кэтади.
Уйдан бироз узоқлашгандан соʻнг яна ҳалиги фикрлар ёгʻилиб кэлавэради ва яна уйига қайтади.

😢 Қисилиб кэтганидан йигʻлаб юборади, ҳэч қаёққа чиқмай қоʻяди. Оʻзида кэчаётган бу аломатларга, албатта, бэмор танқидий коʻз билан қарайди ва улардан қутулишни хоҳлайди, лэкин сира бунинг иложини топа олмайди.

❇️ Компулсия — зарур боʻлмаган хатти-ҳаракатларни ҳадэб такрорлайвэриш. Улар инфэксия юқиб қолишидан қоʻрқиб, ҳадэб қоʻлини ювавэради, устини қоқавэради, одамлар билан қоʻл бэриб коʻришмайди, кир ва чанг жойлардан узоқ юради. Оʻзи овқатланадиган идиш-товоқларни ҳадэб ювавэради.

❗️ Бу иккала симптомнинг биргаликда кэлишига обсэссив-компулсив синдром дэйилади. Бу касаллик билан бэморни тиббий психолог, огʻир ҳолатларда эса психиатр даволайди.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


АМНЕЗИЯ

[ а – инкор қўшимчаси ва mneme – хотира, эс] – хотиранинг бузилиши; бўлиб ўтган воқеа ва кечинмаларни эслай олмаслик ёки чала эслаш.


САБАБЛАРИ: 1.Бош миянинг шикастланиши.
2.Тутқаноқ,.
3.Қаттиқ руҳий изтироб.
4.Витамин Б етишмовчилиги.
5.Пассив ақлий фаолият.

Турлари:

АНТЕРОГРАД амнезия – одамнинг руҳий касалликка учрагандан кейинги ҳодисаларни эсда сақлай олмаслиги;

АВЖЛАНУВЧИ – хотирада ҳеч нарса қолмаслиги;

РЕТРОГРАД – одамнинг касал бўлишидан илгариги ўтган ҳодисаларни унутиши;

ФИКСАЦИОН – айни вақтдаги, шунингдек, яқин кунларда бўлиб ўтган ҳодисаларни хотирада сақлай олмаслик;

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━ @Tez_tibbiyyordam_103


🔍Шифокорлар нима сабабдан тушунарсиз ёзадилар?

📝Афсонага кўра, шифокорлар қадимги қўл ёзувини бузиб кўрсатишга ўргатилган.

⁉️Нима учун? 🤔🙄
Бемор ретсепт ёки картада ёзилган маълумотлар аниқлай олмаслиги учун.
✏Биринчидан, ташхис беморни қўрқитиб юбормаслиги учун
✏Иккинчидан, бошқалар ретсептидан касалликни даволашда фойдалана олмасликлари учун

📄Яна сабаб : тиқилиш (очередь)
Ҳар бир беморга 5-10 дақиқа вақт кетади. Шифокор беморларни қабул қилиш учун тез ёзишга мажбур.
📄Яна сабаб : тиббий сир , унга кўра тушунарсиз қўлёзма беморни ташхисдаги малумотлар руҳий бузилишидан ҳимоя қилади
📄Яна сабаб: Жиноий. Агар бемор ретсепт бўйича соғлиғи муаммоси бўлса, шифокор бундай даволашни буюрмаганлигини айтиши мумкин

Шифокорлар бир бирини шу ёзуви оркали тушунишлари ажабланарли.😂

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#сўралган_мавзу #психология
Невроз ва психоз: қандай фарқи бор?
📍Невроз бу- сурункали стресс оқибатида келиб чиқувчи холат бўлиб, азаб тизимини чарчаши натижасида ривожланади. Бош оғриши, бош айланиши, қон босимини ўзгариб туриши, безовталик ва бошқа клиник белгилар билан намоён бўлади. Одатда бемор бу холатдан чиқиб кетишга харакат қилади. Яъни критик фикрлай олади, ўзини холатига адекват бахо бера олади. Дунёнинг 15-20% ахолиси невроздан азият чекишади.
📍Психоз бу анча жиддий патологик холат хисобланади. Унинг асосий ўзига хослиги шундаки, бемор ўзини касал хисобламайди, яъни бирон бир психик холатдан азият чекаяпман деб ўйламайди. Ўзининг холатига критик бахо бера олмайди. Галлюцинациялар, васваса холатлари билан кечиши мумкин. Одатда психоздан азият чекувчиларга психиатр ёрдами зарур бўлади.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


#Дресслер синдроми

Дрэсслэр синдроми пэрикардитнинг бир тури бўлиб, юракни ўраб турган қопнинг
(пэрикард) яллиғланишидир. Йаллиғланиш юракни юрак
хуружи, жарроҳлик ёки травма
туфайли юзага кэладиган шикастланишдан ҳимоя қилиш бэлгисидир.У пост-миокард
инфаркти синдроми ёки пост-пэрикардиотомия синдроми сифатида ҳам танилган ва у
тананинг иммун тизими юрак тўқималарига ҳужум қилганда, юракни ўраб турган қоп- пэрикарднинг яллиғланишига сабаб бўлганда пайдо бўлади.


Дресслер синдроми - инфаркт миокарднинг 2-хафтасида бўлади, пневмонит,перикардит, плеврит булиши.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103


САВОЛ
Ўт қопимни олдириб ташладим. Қандай овқатлар йийишим мумкин, қандайлари мумкин эмас? Пархез қилиш қийин бўлаяпти? Бу одат қачонгача давом этади?

ЖАВОБ
Кун давомида оз-оздан 5-6 махал овқатланинг. Ошқозонда тўлиқлик ҳисси пайдо бўлишидан сақланинг

🚫Мумкин эмас: аччиқ, нордон, кўп ёғли, консерваланган, қовурилган ва ширин таомлар.
Тавсия этилмайди:
ГЎШТ - қовурилган бифштекс, колбаса, мол гўшти.
СУТ МАҲСУЛОТЛАРИ - ёғли йогуртлар, ёғли пишлоқлар, ёғли сметана, оғир қаймоқ ва уларга асосланган кремлар, музқаймоқ;
ИЧИМЛИКЛАР - кучли қаҳва, чой, энергетик ичимликлар;

Мумкин;
ДОНЛИ МАХСУЛОТЛАР: ловия, ясмиқ, арпа, жўхори уни, картошка, униб чиққан ва хом уруғлар, гуруч, макарон;
САБЗАВОТЛАР ва МEВВАЛАР: гулкарам, брокколи, помидор, авакадо, кўк, малина;
ГЎШТ ва БАЛИҚ: товуқ, курка, қизил икра.
ОВҚАТ пишириш учун ёғ: зайтун, ҳиндистон ёнғоғи.

Бу пархезга, деряли умрингизни охиригача амал қилган холда хаёт кечирасиз!

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103



20 last posts shown.