TASKIN NNT


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Денов тумани "Таскин"хотин-кизларини ижтимоий-иктисодий ва хукукий манфаатларини химоя килиш ахборот маркази.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter




Эр аёлидан сўради: «Сен мени кўпроқ севасанми ёки болаларингни?»
Аёли иккиланмай жавоб берди: «Болаларимни.»
Эр ажабланиб сўради: «Нега?»
Аёли жавоб берди: «Чунки улар менинг бир бўлагим, қоним ва жоним.»
Эр кулиб: «Унда мен-чи?»
Аёли кулиб жавоб берди: «Сиз эса бу турмушимдаги шериксиз, баъзан мени хурсанд қиласиз, баъзан эса асабимни бузасиз!»
Бу суҳбатдан сўнг эр ўйланиб қолди: «Ростдан ҳам эр-хотин муносабати қурбонликлар устига қуриладими ва бу қурбонликлар қадрланадими
Аёл кечалари уйқусиз қоладиган она, овқат тайёрлайдиган, болаларини ўқитадиган, тарбиялайдиган, уйни тозалайдиган, ғамхўрлик қиладиган ва қўллаб-қувватлайдиган аёлдир. У ҳаётнинг барча оғирликларини жимгина ўз елкасида кўтаради ва чарчоққа қарамай, табассум қилиб яшайди.

Шунга қарамай, бордию оила аъзоларидан бири муваффақиятсизликка учраса, бармоқлар дарҳол аёлга қаратилади:
— Боланинг ўқиши орқага қолса, «Она қаерда?» дейишади.
— Боланинг хулқи ёмон бўлса, «Она уни тарбияламабди!» дейишади.
— Эрнинг ҳаётидан қониқмаганлигида, «Хотин етарли эътибор бермабди!» дейишади.
— Уй тартибсиз бўлса, «Она ўз вазифасини бажармабди!» дейишади.
Аёл оилада ҳақиқий мактаб, ҳатто ундан ҳам устундир. У — жароҳатни даволовчи шифокор, қадриятларни сингдирувчи мураббий, маслаҳат берувчи маслаҳатчи ва каттаю кичикка ғамхўрлик қилувчи меҳрибон инсон.
У ҳаёт ҳикматини сақлайдиган кутубхона, меҳр-муҳаббатни беғараз бахш этадиган юрак, оиланинг суянчиғи бўлган қўллаб-қувватловчи устундир
Эй аёл, табассум қил ва ўзинг билан фахрлан. Чунки сен авлодларни тарбияловчи, дунёдаги куч ва муҳаббат манбаисан.

@ Конспектор.


Forward from: Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш оилавий зўравонлик ва фемицид контекстида жиноят сифатида. Ўзбекистондаги ҳолат.

Биринчи қисмда биз суиқасднинг бошқа мамлакатларда кўриб чиқилишини таҳлил қилдик. Энди бундай вазиятларда мамлакатимиз қонунчилиги нима дейишини кўриб чиқсак.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103 ва 103¹ моддалари ўзини ўзи ўлдиришга ундаш билан боғлиқ жиноятларга бағишланган бўлиб, фуқароларнинг ҳаёти ва руҳий саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган. 103-модда (“Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш”) шахсни ўз жонига қасд қилишга ёки ўз жонига қасд қилишга уриниш учун жавобгарликни тавсифлайди.

Бундай ҳаракатларга мунтазам равишда ҳақорат қилиш, таҳдид қилиш, шафқатсиз муносабатда бўлиш ва қалтис қадамга олиб келиши мумкин бўлган бошқа босим шакллари киради. Вазиятга қараб, жазо 5 йилгача қамоқ жазосини ўз ичига олиши мумкин. 103¹ ("Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш") бир шахсни бошқа бировни ўз жонига қасд қилишга ундаган ҳолатларни, масалан, манипуляция, мажбурлаш, ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилиш ёки Интернет ва бошқа алоқа воситалари орқали таъсир қилиш ҳолатларини қамраб олади.

Бундай ҳаракатлар оғир жиноят ҳисобланади ва жазо чоралари оқибатларининг табиати ва оғирлигига боғлиқ. Ушбу нормалар, айниқса, ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилиш билан боғлиқ кибержиноятларнинг кўпайиши шароитида одамларнинг ҳаёти ва руҳий саломатлигига таҳдид солувчи босим ва манипуляциянинг барча шаклларининг олдини олишга қаратилган.

Давоми карточкаларда

Муаллифлар: Эркинова Амина ва Худайбергенова Нигина

#СукутСақлама #қонунлар #фемицид


❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолат

1️⃣ Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

2️⃣ Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

3️⃣ Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

4️⃣ Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

5️⃣ Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

6️⃣ Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

7️⃣ Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

8️⃣ Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ
ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

9️⃣ Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.


Ассалому алейкум азизлар!


Шунчаки яшашга Рози булманг!
Бахтли яшашга Рози бўлинг
Омад билан яшашни танланг!
Гўзал яшашни танланг!


❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолат

1️⃣ Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

2️⃣ Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

3️⃣ Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

4️⃣ Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

5️⃣ Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

6️⃣ Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

7️⃣ Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

8️⃣ Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ
ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

9️⃣ Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.


2025 йилда 2025 та ниятингиз амалга ошсин.🤲
365 кун сизни омад, муҳаббат, мувафаққият, хурсандчилик қувиб юрсин.
365 тун ойдинликда ўтсин ва яхши тушлар сизга ҳамроҳ бўлсин.Чинорнинг, қарғанинг, тошбақанинг 500 йиллик умрини шу 12 ойда яшаб ўтинг.
Ҳавас ҳисси, гўзаллик туйғуси сизни сираям тарк этмасин!
Келаётган йил хайрли, файзли ва баракали келсин, азизларим!


Zoravonlikdan Najot Topgan Ayol: Bir Hikoya, Umid va Kuch

"Zoravonlikdan najot topgan ayol hikoyasi" maqolasi ayollarga zo'ravonlikdan qutulish va yangi hayot boshlash uchun ilhom beradi. Ushbu hikoya, jasorat va umid orqali mashaqqatlarni yenggan ayolning tajribasini aks ettiradi, shuningdek, boshqalarga yangi imkoniyatlarga qadam qo'yishga undaydi.

Batafsil

Bizni ijtimoy tarmoqlarda kuzatib boring!
Telegram ❄️ Murojaat yo'llash


Forward from: SAIDA_AZIZ IJODI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Шанба_хандаси

Аваз Охундан янгиси 😊


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Forward from: Barqaror rivojlanish markazi NNT
⚡️Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахсларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади

📄 Ҳукуматнинг 23.03.2023 йил кунги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (37 500 000 сўм) гача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

❗️Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

➖ охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

➖ ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

➖ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.


✅ Демак, Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер участкаси сотиб олишда уларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Atrofingizdagilarning fikrlari sizga oʻz taʼsirini koʻrsatadi.

Shuning uchun ezgu fikrdagi odamlar davrasida boʻling!


Forward from: Barqaror rivojlanish markazi NNT
⚡️⚡️⚡️Ҳар 10 дақиқада бир аёл оиладаги зўравонлик қурбонига айланмоқда

❗️2023 йилда дунё бўйлаб 85 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган.

⚡️Уларнинг 51 мингга яқини (60 фоизи) турмуш ўртоғи ёки бошқа оила аъзолари томонидан қасддан ўлдирилган.

“Аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик эпидемияси инсоният учун шармандалик”, деган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

Унинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб тахминан ҳар учинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликка дучор бўлмоқда ва вазият тобора ёмонлашмоқда.

Батафсил: brmnnt.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Barqaror rivojlanish markazi NNT
Уй бекаси иш стажига эга бўлиши мумкинми?

❗️Жавоб: brmnnt.uz

#БРМ5


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзгалар эга бўлган нарсани истамоққа эҳтиёт бўл. Унинг ҳар доим баҳоси бўлади. Эҳтимол, Аллоҳ сен тўлай олмаслигингни билгани учун ҳам уни сенга бермаган...


Бахтга борилмайди ва бахт кутилмайди...
Бахт бизни ўзимизда...
Борлигимизда, борлиғимизда...

Хайрли тонг!


Forward from: Barqaror rivojlanish markazi NNT
#БРМ3 #БРМ5
❗️🎗Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади

✅30–65 ёшдаги аёллар 2 йилда бир марта бирламчи текширувдан ўтказилади. Онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш харажатлари бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда президент қарори қабул қилинди.

✅Шунингдек, 2025 йил 1 майгача бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш ва скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.


Forward from: Barqaror rivojlanish markazi NNT
“Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади

🔰“Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2025 йил 1 январь санасидан бошлаб қуйидагилар амалга оширилади:

📌меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;

📌етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;

📌“Меҳр дафтари” жамғармалари эса тугатилади.

20 last posts shown.