Бугун, 9 феврал Алишер Навоий таваллуд топган кун!
Алишер Навоий – буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. Асл исми Низомиддин Мир Алишер бўлиб, 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротда таваллуд топганлар, 1501 йилнинг 3 январида вафот этган.
Алишер Навоийнинг болалиги Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келган.
У темурийзодалар, хусусан, бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро билан бирга тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва форсий тиллардаги шеърларни ўқиб, ёд ола бошлаган. Ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал эгаллаган.
Адабиётшуносларнинг таҳлилларига кўра, мутафаккир бобомиз ўз асарларида туркий, форсий, арабий, урду, хитой, мўғул ва бошқа тиллардаги 1 миллион 378 минг 660 та бетакрор сўзни ишлатган.
Алишер Навоий ўзбек адабиёти ва маданияти тарихидаги улуғ сиймолардан биридирКирилда 💬|
Lotinda 💬
Телеграм ✉️ | Веб саҳифа 🌐 | Ютуб 🎞