Sirdaryo.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali
•http://sirdaryo.uz/
•fb.com/sirdaryohokimligi
•instagram.com/sirdaryohokimligi
Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Ishonch telefoni: 67 225 29 82
Pochta: Sirdaryochatuz@gmail.com
Guliston shahar I.Karimov 60 uy

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳашар ўзаро бирдамлик, аҳиллик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади

Айни кунларда вилоятимиз бўйлаб қизғин давом этаётган хайрия ҳашарида аҳолининг барча қатлами фаол иштирок этмоқда.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


“Саховат ва кўмак” жамғармасидан 3 659 нафар фуқарога ёрдам кўрсатилган

Вилоятда 2024 йил давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий шароити оғир бўлган 3 659 нафар фуқарога “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4 млрд 838 миллион 500 минг сўмлик турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан:
соғлигини тиклаш учун 1 млрд 14 млн 900 минг;
дори-дармон воситалари учун 2 млрд 570 млн 500 минг;
кам таъминланган оилаларнинг ижара тўловлари учун 600 минг;
коммунал тўловлари харажатлари учун 8 млн 300 минг;
кийим-кечаклар ҳариди учун 865 млн 600 минг;
кўмир билан таъминлаш учун 38 млн 100 минг сўм;
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун 55 млн 700 минг;
таъмирлаш ва мослаштириш харажатлар 284 млн 700 минг сўм ажратилган.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Ширин шаҳар спорт мактаби қошида янги бокс зали фойдаланишга топширилди.

"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида 500 млн сўмдан зиёд маблағ ҳисобига бунёд бўлган бокс залида янги иқтидорларни аниқлаш, жаҳон ареналарида мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга қодир моҳир спортчиларни тарбиялаш учун барча шароит яратилган.

Қайд этилишича, бу ерда 4 нафар малакали тренер қўл остида 100 нафарга яқин ёшлар бокс сир-асрорларини ўрганиши мумкин.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи:

Ўзбекистон ва БАА – стратегик шериклар. Президент "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги"да иштирок этди. Сунъий интеллект – Амирликлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Эрта тонгдан вилоятимиз бўйлаб оммавий ҳашар уюштирилди

Бирдамлик, уюшқоқлик ва ҳамжиҳатликда ўтказилган ҳашар давомида корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, ҳар бир хонадон, маҳалла ҳудуди, кўча ва хиёбонлар, қабристонлар, йўл бўйилари тозаланиб, ободонлаштирилди.

Ҳудудларда йиғилиб қолган қурилиш ҳамда маиший чиқиндилар олиб чиқилди. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Қурилиш ишлари олиб борилаётган иншоотларда қўшимча ҳашарчилар жалб этилди.

Шунингдек, деҳқонлар дала четлари ва ариқ-зовурларни тозалаш, шўр ювиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш каби ишларга ҳам эътибор қаратишди.

Жонлиқ сўйилди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, юртга тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва фаровонлик тилаб дуолар ўқилди.

Ушбу хайрли тадбир эртага ҳам давом этади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


«Янги Сирдарё» газетаси гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр деб топилди

Куни кеча ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, танловда иштирок этиш учун 934 та ташкилот ва муассасалар томонидан ҳужжатлар тақдим этилган. Улар танлов комиссияси томонидан низом талаблари асосида баҳоланиб, 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги муассислигидаги «Янги Сирдарё» газетаси «Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ имтиёзли шартларда молиявий хизматларни таклиф этмоқда

🔝Компаниянинг Сирдарё вилояти филиали 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига ҳисоботини элон қилди. Унга кўра, 2018-2024 йилларда бизнес эгаларига 821 млрд сўмлик молиявий кўмак берилган. Натижасида ҳудудда 19 584 та янги иш ўрни яратилди.

🔝Компания қуйидаги молиявий ёрдамларни кўрсатади:

✅ кредит, лизинг, банк кафолати, аккредивлар учун гаров етмаганда 5 млрд сўмгача кафиллик;
✅ улушдорлик асосида 5 млрд сўмгача капиталга улуш киритиш;
✅ салоҳиятли лойиҳаларни молиялаштириш учун 20 млрд сўмгача молиявий қарз;
✅ бино ва ускуналар олиб бериши учун 20 млрд сўмгача хизматлар ипотекаси;
✅ кредит фоизининг бир қисмини қоплаш учун 5,4 фоизгача компенсация;
✅ кредит ва лизинг ажратиш учун 5 млрд сўмгача ресурс;
✅ ажратилган микрокредитларнинг 100 млн сўмгача қисмини қайта молиялаштириш.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Камбағалликдан фаровонлик сари: реал тақдирлар, реал натижалар...

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


“Ташаббусли буджет”да ҳудудларнинг фаоллигига кўра рейтинг натижалари эълон қилинди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ижтимоий ҳимоя соҳаси инфратузилмаси янада ривожланмоқда

🖋 Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 сентябрдаги “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-319-сонли қарорига кўра, дастлаб Гулистон шаҳри ва Ховос туманида тажриба тариқасида танлаб олиниб, янги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари қурилиб фойдаланишга топширилган бўлса, айни вақтда вилоятнинг яна 4 та ҳудуди — Янгиер шаҳар, Гулистон, Сайхунобод ва Боёвут туманларида «Инсон» маркази учун ажратилган биноларини таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

↗️ Ўтган 2023-2024 йиллар давомида бошқарма ва 5 та ҳудуддаги Инсон марказлари биносида жами 3 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Мазкур объектларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.

👫 Бундан ташқари, Сирдарё туманида жойлашган алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун ёрдамчи 71-сонли мактаб-интернатида ҳам реконструкция ишлари бормоқда. Бу ерда 2 қаватли янги ўқув биноси, ота-оналар биноси, тадбирлар ўтказиш учун алоҳида бино, ташқи ҳожатхона, фаввора, футбол ва теннис майдонлари, ётоқхона, ошхона, меҳнат ва ювиниш хоналаридан тортиб, махсус таълим беришгача барча йўналишларда барча замонавий имкониятларни тақдим этиш мақсад қилинган.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Гулистон» жоме масжиди кенгайтирилади

Ҳозирда бу ерда сиғими минг кишига мўлжалланган қўшимча бино ҳам «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларига борадиган аёл зиёратчилар учун намозхона ва таҳоратхона қурилмоқда.

Таъкидланишича, қурилиш якунланганидан сўнг масжидда бир вақтнинг ўзида уч мингдан зиёд намозхон ибодат қилиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, «Гулистон» жоме масжиди 1905 йилда қурилган. 2007–2009 йилларда масжид ҳудуди кенгайтирилиб, замон талабига мос равишда муҳташам масжид хонақоси, таҳоратхона ва кейинроқ қўшимча маъмурий бинолар қад ростлаган.


Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram



12 last posts shown.