Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясига ўқишга таклиф этади! Академияга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар доимий яшаш жойидаги
мудофаа ишлари бўйича бўлимларига ариза билан, ҳарбий хизматчилар эса хизмат жойидаги тегишли командир (бошлиқ) номига билдирги билан мурожаат этадилар.
Академияга ўқишга кириш учун аризалар ва билдиргилар
1 февраль кунидан 31 март кунигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Академия ўқишига — ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ва Академияда ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари ҳам қабул қилинади.
Кирилда 💬| Lotinda 💬
Телеграм ✉️ | Веб саҳифа 🌐 | Ютуб 🎞