#ДУО
• Бизни иймон нури ила нурлантирган, бизга Рамазонни берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
• Бизга бу ойни таълимини ўргатган Росулимиз Муҳаммад Мустафо с.а.в салавоту саломлар бўлсин.
• Рамазон ойининг оҳирги кунларида видолашув арафасида турибмиз.
• Рамазон ўзи билан қалбларга ҳузур, барокот ҳурсандчилик олиб келди аммо бу ойнинг ҳурсандчилиги кўпга чўзилмай биз билан яна видолашиб кетмоқда.
• Тўймадик сенга Рамазоним.
• Бугун минг ойдан афзал бўлган, дуолар ижобат қилинадиган, яхшиликлар ато қилинадиган кечалардан бирида турибмиз “Лайлатул Қадр” кечаси.
• Бу кеча ҳақида Аллоҳ таоло ўз каломида: “минг ойдан яхшироқдир” деб марҳамат қилган.
• Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Агар Қадрни топсам, Аллоҳдан нима сўрай?” деганларида, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўргатганлар:
• “Аллоҳим! Албатта Сен ўта авф қилувчи Зотсан, авф қилишни севасан, шундай экан мени афв қилгин!"
Имом Термизий ривояти.
• Аллоҳ таоло барчамизни бу улуғ куннинг шукуҳидан насибадор қилсин.
• Гуноҳларимизни кечирсин!
• Бизларни яна шундай улуғ ойларда улуғ кечаларига қайта қайта етказсин!
• Мазлумларга хоссатан Фаластин аҳлига нажот берсин.
• Аллоҳим аҳли оилаларимизни ҳифзу химоясида асрасин.
• Бугунги фурсатдан фойдаланиб биз учун жон куйдириб, оиласини ўз жони эвазига бўлса ҳам ҳимоя қилиб келётган фарзандларимнинг отаси, турмуш ўртоғимни ҳам дуо қиламан.
• Аллоҳим турмуш ўртоғимга икки дунё саодатини бергин.
• Бизга қилаётган яхшиликларини мисли ила қайтаргин, уларни икки дунёда ҳам азиз қил.
• Бизни сен рози бўладиган бандалардан қил.
• Бир биримизга бўлган муҳаббатимизни доимий қил.
• Жаннатинга биргаликда қўл ушлашиб киришни, жамолингни кўришни насиб қил.
• Бизни оиламизни сен рози бўладиган оилалар қаторида қил.
• Оҳиратда бизни Фирдавс жаннатида бирлаштир.
• Омин деганларни ҳам бу файздан бахраманг қил.
Омин!
Омин!
Омин!
©️ Умму Ҳур
📝
Telegram 💻
Instagram 🎞
Youtube 🎶
Tik Tok 📝
Facebook 📝
Telegram
https://t.me/Mahbubiy_Adabiyot📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!