Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузга томон отдилар,
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хор-у хос, хазонлар устин ёпдилар.
Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни...
Абдулла Орипов